2-БОБ. ДИНИЙ МУТААССИБ ШАХСИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
2.1. Диний мутаассиб шахсини яхлит профилини илмий ўрганиш ва яратиш хусусиятлари ва аҳамияти
Ислом мўтадиллик, тинчлик динидир. Исломнинг бош манбаси бўлган Қуръони Каримда бу хақда: “шунингдек, сизларни одамлар устидан гувох бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингиздан гувох бўлиши учун ўрта уммат қилдик” (Бақара: 143), дейилади. Юқорида ҳам “ўрта уммат” дейилганда айнан диндаги барча буйруқ ва аҳкомларга ортиқча ғулув (чуқур, ҳаддан ошиш)ларсиз амал қиладиган умматлар нажот топишлиги таъкидланади. Бугунда ўзларини мутлақо хақ ва “бошқалар (бошқача эътиқод қилувчилар ва бошқача фикрловчилар)”ни эса адашган оми оломон хисобловчи диний мутаассиблар фаолияти, тинч, фаровон ҳаётимизга раҳна солишга уринишлари бизни уларни психологик хусусиятлари ва шахс сифатидаги ижтимоий портрет (қиёфа)ларини билиш, улардан хабардор бўлишни бугунги кун талабига айлантирмоқда. Юқорида мутаассиб (фанат) шахс ким? Уни ижтимоий психологик портрети нима? Психологик портретнинг таркиби қандай? каби қатор саволларга атрофлича тўхталиб ўтамиз. Мутаассиб шахси фалсафа, психология, социология, политология, педагогика каби қатор фанлар доирасида атрофлича тадқиқ этилган. Булар орасида ўзининг бош обекти шахс ва уни руҳий олами бўлган психологияда мутаассиб шахси ва уни ўзига хос хусусиятлари ҳусусида кенгроқ маълумотлар берилган. Мутаассиб шахси ҳақида фикр юритишдан аввал шахс, уни таркиби, фаолият хусусиятлари хақида айтиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Бу хақда қараш ва назариялар кўплигини инобатга олиб энг машхурлари билан танишиб ўтамиз.
“А.Г.Ковалевнинг фикрича, шахс бу ижтимоий (шахслараро) муносабатларнинг ҳам обекти ҳам субектидир13.
А.Н. Леонтев фикрича, шахс фаолият субектидир.
С.Л.Рубинштейн фикрича эса , шахс ташқи таъсирлар, улар орқали йўналишини ўзгартирувчи ички шарт-шаротлар мажмуасидир.”
Умумий олганда, шахс- мехнат туфайли хайвонот оламидан ажралиб чиққан ва жамиятда ривожланувчи, тил ёрдами билан бошқа кишилар билан мулоқотга кирувчи одамдир. Ижтимоий моҳияти шахснинг асосий тавсифи хисобланади. Индивид биологик оламда туғилса, шахс ижтимоий муҳитда таркиб топади, шаклланади.
Юқоридаги масалалардан келиб чиқиб, шахс психологик портрети қуйидаги хусусиятлари билан тасвирланади ва у ўз ичига қуйидаги компонентларни қамраб олади:
Темперамент
Характер
Қобилият
Йўналганлик
Интеллектуал лаёқати
Ҳис-ҳаяжонни бошқара олиши
Иродавий хусусиятлари
Мулоқотмандлилиги
Ўз-ўзини бахолаши
10. Ўзини назорат қилиши
11. Жамоада фаолият кўрсата олиши14.
Қобилият инсоннинг индивидуал ҳолати сифатида фаолиятини турли кўринишда бажариш имкониятини беради. Темперамент эса унга сифат қошади ёки ташқи таъсирга жавоби (реаксия)ни билдиради. Характер шахсни бошқа кишилар билан муносабатига мазмун ва хусусият бағишлайди. Иродавий сифатлар эса инсон ўзгалардан имкониятини ажратувчи ва мақсадлар муваффақиятини вужудга келтирувчи вазифани таъминлайди. Шахс эмоцияси ва мотивацияси уни фаолиятидаги жавобгарликни ифодалаб, у қўзғалиш ва зўриқишлар орқали ифодаланади.
Шахснинг ўзига хос психологик хусусиятлари тараққиёти умри давомида ёши ўтиши билан ривожланиб боради, статуси (мавқеи) ўзгариб боради.
Темперамент лотинча “темпераментум” сўзидан олинган бўлиб, “аралашма” деган маънони англатади. Темперамент тўғрисидаги дастлабки таълимотни юнон олими Гиппократ (ерамиздан аввал 460-356) яратган бўлиб,уни типологияси ҳозиргача мавжуддир. Улар асосан 4 хил типни ташкилқилади:
“1-Холерик- паст сезувчанликка эга, жуда фаол ва реактив. Кўпинча реактивлиги фаоллигидан устун келади. Бетоқат,серзарда, тинимсиз.
2-Сангвиник- фаол, хазилкаш,хатти-ҳаракати жўшқин. Юзидан кайфиятини билиш осон. Қизиқишлари ва интилишлари тез ўзгарувчан. Дўст орттиришга қизиқади ажойиб суҳбатдош.
3-Флегматик- сезувчанлиги суст, хис-туйғуси кам ўзгарувчан. Яъни уни кулдириш, жахлини чиқариш анча қийин. Вазмин ва ўта матонатли. Диққатини кўчиши қийин.
4-Меланхолик-Сезувчанлиги баланд. Тортинчоқ, аразчан, ғайрациз. Кам кулиб, жимгина йиғлайди.”15
Юқоридаги хусусиятларни инобатга олиб, мутаассиб шахси ва унга хос психологик хусусиятлар ёрдамида мутаассиб шахсининг психологик портрети (қиёфаси)ни яратиш учун биз энг афзал бўлган қуйидаги усуллардан фойдаландик:
Аммо ўрганилувчи обект (диний мутаассиб шахси) нинг муаммоли эканлиги сабаб, қолаверса диний мутаассиб шахсини ўрганувчи тестлар, методикалар мавжуд эмаслиги сабаб биз имкон қадар мавжуд услублардан самарали фойдаланишга ҳаракат қилдик. Биз дастлаб эксперт бахолаш мақсадида “Сизнингча, диний мутаассиб шахси бу-…” деб номланган сўровномани мутахассисларда ўтказдик. Умумий натижада мутахассисларимизни саволларимизга берган жавобларида кескин қаршиликлар кўзга ташланмай, балки улар бир-бирини тўлдирди. Сўровномада диний мутаассиб шахсининг:
Фикрлаши;
Нутқи;
Ташқи кўриниши;
Мулоқотга киришувчанлиги;
Иродавий хусусиятлари;
Кайфияти;
Ҳарактер хусусиятлари;
Қизиқишлари;
Ўзига берадиган бахоси каби бандлардан иборат бўлди.
Бахоловчи экспертлар мутаассиб шахси фикрлашини бир ёқламалиги, торлиги ва нообективлиги кабиларни қайд этдилар. Бундан диний мутаассиб шахси фикрлаши унинг ақидаларига бўйсунганлигини таъкидлаш мумкин. Уларда ўрта асрларга хос тафаккур устунлиги қайд этилди. Демак, уларда танқидий тафаккур яхши ривожланмаганлигини таъкидлаш мумкин.
Диний мутаассиб шахсининг нутқи хусусида экспертларимиз уларни жаҳлдорлиги, қайсарлиги, кескинлиги билан бир қаторда ўзгаларни ишонтиришидаги айёрликларини таъкидлаганлар. Бундан мутаассиб шахсининг нутқида режалаштирилган ва қотиб қолган фикрлар доминантлик қилишини билиш мумкин. Уларни тажовузга мойиллиги ҳам яққол акс этар экан.
Диний мутаасиб шахсини иродавий хусусиятларини эса экспертларимиз бир овоздан кучли деб бахолаганлар. Юқоридаги назарий ёндашувларда диний мутаассиб шахсидаги иродавий ожизлик таъкидланган эди. Аммо экспертларимиз таъкидлаганидек, уларни авввалги ожиз иродалари мутаассибга айлангач, кучая бошлаши мумкинлигини кўрсатади. Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиган ҳолда биз диний мутаасиб шахсининг портретини яратишга қўл урдик. Экспертларимизда ўтказилган суҳбат усули давомида эса қуйидагилар аниқладик:
Мутаассиб шахсида ёшликдан бошқаларга нисбатан нафрат, бегонасираш,одамовилик каби хусусиятлар кўринади. Мутаассиблар хар бир нарса ва жараёнга “меники-бировники” шаклида бахолайдилар. Мутаассиб шахси саёз фикрлаши ва осон ишонувчанлиги билан ажралиб туради. Мутаассиблар ўз ғояларидан бошқа хар қандай қараш ва эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишади. Уларда ўз “мен”лигини атрофга кўрсатишга интилиш хисси юқори бўлади. Қолаверса, мутаассиб шахсига хос асосий хусусиятлардан бири бу эгоизмнинг ривожланганлигидадир. Унга кўра, ўз фикрини, хохишларини амалга ошириш мутаассибларнинг бош мақсади саналади. Бунга кўра, мутаассибларга шундай установка (ҳозирлик)лар бериладики, натижада “еталон ғоя (хақиқий мусулмон бўлишлик)” га шу қадар мехр пайдо қилинади-ки, натижада улар “Аллохга ёқиш” учун қўлларидан келадиган барча амалларни қилувчи ўзига хос ъроботъларга айлантириладилар. Мутаассиблар одатда ғамгин ва қаттиқ бўладилар. Уларда қаттиққўллик ва қутуриш кўпроқ кузатилади. Мутаассиб шахси шаклланишида қатор омиллар ахамиятлидир:
-Хаёт давомидаги руҳий инқирозли ҳолатлар. (яқин кишини ўлими, йўқотишлар, омадсизликлар, касалликлар каби)
-оилада носоғлом психологик муҳитнинг ҳукмронлиги. ( оиладаги доимий жанжаллар, муносабатларнинг совуқлиги, ажралишлар каби)
- бирор биологик ёки руҳий нуқсонлар сабаб. ( ташқи кўринишдан қониқмаслик, бирор камчилик сабаб ижтимоий ҳаётдан четлашиш каби)
- ўқиш, иш ёки меҳнат фаолиятидаги омадсизликлар. ( маълум лавозимга эриша олмаслик, ишдан бўшатилиш кабилар)
-моддий ва маънавий камчиликлар. ( диний билимларни озлиги, моддий қийинчиликлар каби)
-иродавий хусусиятларни ривожланмаганлиги кабилар. (яъни уларни беқарорлиги)
Юқоридагилардан шахснинг психологик холати катта ўринни эгалайди. Шахс мутаассиб бўлиши учун аввал, ўз ҳаётий принсипларини мутлақо нотўғри деб топиши лозим экан. Инсон инқирозли вазиятларда хаётини янгитдан бошлаш ва янгича хаёт принсипларини ишлаб чиқишдан кўра “тайёр” ва жаннатга олиб борувчи “хақ” йўлни танлаши осондир. Кўпчилик шундай қиладилар. Инсон инқирозли вазиятларда ўзини бошқара олмай иррационал (хиссий) фикрлашга мажбур бўлади. Бу мутаассибларни тайёрлаш учун энг қулай фурсатдир. Одатда тадқиқотларда эксртоверт (ташқи оламга йўналганлик) одамларга нисбатан интроверт (ўзига, ички оламига йўналганлик) типли шахсларда ўта жиддий ва дахшатли жиноятларни содир қилувчи маняк (қотилликни юқори кўриниши)лар сони кўплиги диққатга лойиқ. Яъни аутистик (ўз қобиғига ўраниб олувчи) шахс асосан ўзи билан машғул бўлгани боис ижтимоий нормаларни ўзлаштирмаслиги ва табиатан берилган ижтимоийлашув ва мулоқатга киришишга бўлган эҳтиёжини қондирмаслиги сабаб “мен ёмонман шу сабаб…”деган фикрни мутаассибларни ташвиқоти ва психологик таъсири сабаб энди “мен эмас балки бошқалар ёмон шу сабаб мен қийналяпман” фалсафасини шакллантиради. Ўзининг қатъий позицияси (қадриятлари ва мезонлари)га эга бўлмаган шахслар ҳам мутаассиблар ичида кўп учрайди. Мутаассиб шахслар одатда одамови, инсонлар билан кам муносабат қилувчи ва ўзига яқин “биродар”лари билангина муносабат ўрнатадилар. Турли яширин маросимлар ўтказадилар. Хаттоки, биродарларига турли лақаблар билан мурожаат қиладилар. Хатти-харакатлари меъёрий бўлмай, ёки тез ёки секин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |