Islom tarixi va falsafasi



Download 391,5 Kb.
bet12/13
Sana23.02.2022
Hajmi391,5 Kb.
#171304
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Umrzoqov Otabek kurs ishi-3 kurs

Н_

+

-

1

1

-1

2

1

-1

3

1

-1

4

1

-1

5

1

-1

6

1

-1

7

1

-1

8

1

-1

9

1

-1

10

1

-1

11

1

-1

12

-1

1

13

1

-1

14

1

-1

15

-1

1

16

-1

1

17

-1

1

18

-1

1

19

1

-1

20

-1

1

21

1

-1

22

-1

1

23

-1

1

24

-1

1

25

1

-1

26

-1

1

27

1

-1

28

-1

1

29

1

-1

30

-1

1


Жавоблар калити

31

1

-1

32

1

-1

33

1

-1

34

-1

1

35

1

-1

36

1

-1

37

-1

1

38

1

-1
Агар жавоблар натижаси манфий(-) натижа билан тугаса, синалувчида диний мутаассибликка англанмаган ҳолатда мойиллик мавжуд.
Агар жавоблар натижасида мусбат(+) натижа юзага келса, демак синалувчида диний мутаассибликка мойиллик даражаси паст.
Яъни -30 дан -22 гача = мутаассибликни юқори даражаси.
-22 дан то -14гача мутаассибликни ўрта даражаси.
-14 дан то -7 га қадар= мутаассибликни қуйи даражаси.
-7дан то 0 гача ёки мусбат(+) натижалар= мутаассиблик жудаям паст даражада.
Сўровноманинг компонентлари:

  1. Шахснинг ўз-ўзига муносабати;(7,8,9,16,20,24,30,)

  2. Шахснинг атрофдагиларга муносабати;(2,3,4,6,10,11,13,17,18,22,)

  3. Еътиқодга муносабати;(1,5,19,21,26,31,32,33,34,35,36,37,38)

4) Шахснинг дунёқараши(12,14,15,23,25,27,28,29)
Хулоса
Тадқиқотимиз бўйича умумий хулоса қилганимизда, қуйидагиларни ажратиб ўтишимиз зарур:
1. Илмий манбаларнинг таҳлилига кўра мутаассиб шахси муаммоси фанлар тизимида ўрганилган бўлиб, психологик жиҳатдан кам ўрганилганлиги аниқланди.
2. Мутаассиб шахс қиёфасига берилган ифодалар улар фаолиятининг хусусиятларига мувофиқ тавсифланган бўлиб, психологик мезонларнинг аҳамиятини ёритишга зарурат
мавжуд.
3. Мутаассиб шахсни тадқиқ этишга мўлжалланган психометрика талабларига жавоб берувчи махсус методикалар мавжуд эмас. Мавжуд методикаларда эса шахснинг эътиқоди, диний йўналганлиги, динга муносабатига бағишланган тадқиқот инструментарийлари учрайди.
4. Диний мутаассиб шахснинг психологик қиёфасини яратиш орқали унга хос қатор психологик ҳусусиятларни ҳам аниқлаш мумкин экан.
5.Диний мутаассиб шахсни психологик ўрганишда метод ва методикаларни оптималлигини таъминлаш масаласида мутаассиб шахсининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда таклиф этилиши кутилган натижаларни бериши мумкин.Яъни бунда методикаларни маҳаллий муҳитга мослаштириш, шкалалар қўшиш ва ишончлилигини таъминлаш масалалари назарда тутилади.
6.Диний мутаассиб шахсини психокоррексиялашда психокоррексион дастурлар жамланмаси мавжуд эмаслиги ёки уларни Ўзбек маҳаллий муҳитига мослаштирилмаганлиги сабаб янги психокоррексион дастурлар комплексини ишлаб чиқиш зарур бўлади.
Хар бир тадқиқот каби диний мутаассиблик ҳам бевосита шахсга оид муаммо бўлгани сабаб уни биргина метод ёки методика билангина тўлиқ ўрганиб бўлмайди. Шахс ўзининг кўпқирралилиги ва индивидуаллиги каби диний мутаассиб шахсини ҳам маълум эталон билан ўрганиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, диний мутаассиб шахси тузилиши, мутаассиблик даражаси турлича бўлади. Бу эса диний мутаасссиб шахсини психологик таҳлил этишда шахснинг барча жиҳатларини кенг ва илмий ўрганишни тақозо этади. Шунингдек, диний мутаассиб шахсини эмперик (тажрибага асосланиб) ўрганишда “методикаларнинг миллий муҳит ва замон талабларига мослаштириш керак бўлади.”17
Хақиқатдан ҳам, турли чет эл мутахассислари томонидан яратилган методикаларни маҳаллий муҳитга мослаштириш айниқса, диний мутаассиб шахсини тадқиқ этишда аҳамиятлидир.
Юқорида таклиф этилган ва амалиётда қўлланиб келинаётган методикалар диний мутаассиб шахсини комплес ўрганишда ёрдам беради. Аммо юқоридаги метод ва методикаларни энг оптимал вариант деб қабул қилиш ҳам нотўғри. Чунки, дунёда шхсни ўрганиш учун миллионлаб методикалар мавжуд бўлиб, улардан хеч бири шахсни тўлиқ равишда ўрганиш имкониятини бермайди. Айнан диний мутаассиб шахси ҳам ўз тузилиши, қадриятлари, мотивлари, установкалари, стереотиплари билан ғоятда мураккаб тузилишга эгадир. Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилганда, диний мутаассиб шахсини тадқиқ этиш узоқ вақт ва машаққатли меҳнат талаб этади. Қолаверса, унда тафаккури, шахсни ўз “мен”лигини англашига катта эътибор қаратилади. Шу сабаб ҳам диний мутаассиб шахсини ўрганувчи методикалар базасини яратиш бугунги кун мутахассислари олдида турган энг катта вазифалардандир.
Шунингдек, диний мутаассиб шахсининг бошқа хар қандай қарашларга нисбатан кескинлигини инобатга олиб, толерантлик сўровномаларини ўтказиб, жавоб вариантларини аксига таҳлил этиш ҳам самара бериши мумкин. Ўз ўрнида метод ва методикалардан фойдаланишда синалувчининг ёши, миллати, маълумоти, жинси каби жиҳатларини алоҳида эътиборга олиш зарур. Динга мутаассиб бўлиш инсонда маълум умр даври ёки жинси ва хатто миллатига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Ўтказилган тадқиқотлар бунга мисол бўлади. Яъни мутаассиб-террорчиларни асосий қисмини 24-35 ёшдагилар ташкил этиши бунга далил бўлади. Д.Олшанский “Психология терроризма” номли китобида мутаасссибликка асосан аёллар ва ёшларни жалб этиш жуда катта самара беришлигини таъкидлайди. У ўз тадқиқотида аёллар ва ёшлардаги ахборотга эмоционал ёндашувни диний мутаассиб бўлишга асос деб ҳисоблайди. Демак, ёш, жинс ва маълумотларни инобатга олиб тадқиқотларни ташкил этиш ижобий натижаларга эришиш учун ёрдам беради. Диний мутаассиблик яққол намоён бўлмаслиги эса изланувчи мутахассисдан юқори даражадаги махорат ва тадқиқотларни талаб этади. Хеч ким ўзини мутаассиб деб хисобламайди ва жамиятда ҳам мутаассибликни маълум меъёрий чегараси мавжуд эмас. Бу эса тадқиқот обейктини янада чуқурроқ ўрганишни тақозо этади. Диний мутаассиб шахси ҳам ўзини “химоялашга” қаттиқ ҳаракат қилади. Ўзини ҳудди бошқалар учун жон куйдирувчи комформистга ўхшатади. Мутаассиблик меъёри ва чегарасини қатъий аниқлаб олиш жуда катта аҳамиятга эгадир. Аммо юқоридаги таклиф этилган методикалар ҳам диний мутаассиб шахсини қатъий белгилаб бера олмайди. Шу сабаб қўшметод ва методикалардан кенг фойдаланиш талаб этилади. Хулоса қилганда, диний мутаассиб шахсини тадқиқ этишда унга хос хусусиятларни чуқур ўрганиш ва юқоридаги методикаларга таяниш яхши натижа бериши мумкин. Аммо булар билан чекланмаслик зарур. Синалувчиниг ижтимоий, биологик ва албатта психологик ўзига хосликларини назардан қочирмаслик керак.

Download 391,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish