Давлатнинг тузилиши шакллари, принциплари ва уни шакллантириш йўллари.
Давлат жамиятининг сиёсий тизимига кирувчи бошқа ташкилотларидан бир қатор ўзига хос белгилари билан фарқ қилади. Давлатнинг белгилари ҳақида турли фикрлар мавжуд. Бир қатор политологлар, жумладан Г.Ф.Шершеневич асарида давлатнинг асосий белгилари сифатида аҳолининг ҳудудий бўлиниши, оммавий ҳокимият ҳамда солиқлар тизимининг ташкил этилишини кўрсатиб ўтган.
А) одамларнинг бирлашуви;
Б) улар устидан хукмронлик қилувчи ҳокимият;
В) шу ҳокимият таъсири доирасидаги “ҳудуд”ни санаб ўтган.
Ҳозирги кунда давлатнинг умумий эътироф этилган қуйидаги асосий белгиларини кўрсатиш мумкин:
Давлат ўз давлат чегаралари доирасида фуқаролик белгиси бўйича бирлашган бутун жамиятнинг, бутун аҳолининг ягона вакили сифатида майдонга чиқади;
Ўзига хос оммавий ҳокимият – давлат ҳокимиятининг мавжудлиги, яъни ҳокимият ва бошқарув аппаратининг, мажбурлаш аппаратининг борлиги;
Аҳолининг ҳудудлар бўйича уюшганлиги (фуқароларнинг давлат чегаралари доирасида, муайян маъмурий-ҳудудий бирликларда яшиши);
Давлат-суверен ҳокимиятининг ягона соҳибидир;
Давлат юридик кучга эга бўлган ва ҳуқуқ нормаларини акс эттирувчи қонунлар ва уларга асосланиб чиқариладиган хужжатларни қабул қилади;
Давлат-қонунийлик ва ҳуқуқ тартибот посбони бўлишга махсус даъват этилган ҳуқуқни мухофаза қилиш (жазолаш) органлари (суд, прокуратура, ички ишлар органи ва бошқалар)га бўлган ягона ташкилот;
Фақат давлатгина ўз мудофааси, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигини таъминловчи қуролли кучлар ҳамда хавфсизлик органларига эга бўла олади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган биргаликда олинган давлат белгиларининг жами жамият сиёсий тизимида давлатнинг алоҳида ўрни ва етакчи ролини тўла изохлайди. Бунда албатта ҳар бир тарихий даврда, турлича ижтимоий-иқтисодий шароитларда давлатнинг бу белгилари ҳам ички мазмуни, ҳам ташқи кўриниши билан фарқ қилишини хисобга олиш зарур.
Давлат шакли деганда, давлатдаги сиёсий ҳокимиятни уюштиришнинг уч асосий белгилари тушинилади. Булар:
Бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий идора усули
Бошқарув шакли – муайян давлатда ҳокимиятни уюштириш усулининг мажмуидир. Бу таърифни янада аниқлаштирсак, у олий давлат ҳокимиятини ташкил этиш, айни пайтда давлатнинг олий ва марказий идоралари, мазкур Қадимги Юнон файласуфи Арастунинг фикрича, “олий ҳокимият якка шахс томонидан амалга оширилганда республика, барча ҳалқ томонидан амалга оширилганда демократия бўлади”.1
Тузилиш шакли: Давлат тузилиши давлат шаклининг муҳим бир туридир. Давлат тузилиши шу давлат олдида турган вазифалар ва мақсадлар билан белгиланади. Унга уч нарса таъсир этади:
муайян даврда жамият ва давлат олдида турган иқтисодий вазифалар ва сиёсий мақсадалар;
давлатдаги миллатларнинг сони ва ўзаро муносабатлари;
Давлат ҳудудининг катта кичиклиги.
Давлат тузилиши – давлатнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши, унинг бўлаклари, марказий органлари, бу органларнинг жойлардаги маҳаллий органлари билан ўзаро алоқаларининг хусусиятларидан иборат.
Миллий давлат тузилиши – давлатнинг тузилиши, унинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши, давлат билан унинг тиркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро муносабатлари, давлат ва унинг таркибий қисмларининг ҳуқуқий ҳолати, уларнинг ваколатларидан иборат.
а) оддий – унитар; (французча – unitaire – ягона, дегани) давлат оддий ва яхлит давлатдир. Марказий ҳокимият маҳаллий идоралари устидан назоратнинг қай турини амалга оширишига қараб унитар давлатлар марказлашган ва марказлашмаган турларга бўлинади.
б) мураккаб – федератив (лотинча – feodus – иттифоқ дегани) давлат бўлиб, унинг субъектлари давлат мустақиллигига эга бўлади. Федерацияларнинг икки тури иттифоқ ва автономия мавжуд.
Конфедеретив – давлатнинг муйян иттифоқ бўлиб, иқтисодий, сиёсий, харбий мақсадлар учун шартнома ва битим асосида тузилади.
Миллий давлат тузилиши маълум принциплар асосида амалга оширилади:
миллатнинг суверенлиги ва тенг ҳуқуқлиги;
миллат ва элатларнинг эркин, озод ривожланиши;
байналминаллик, миллатларнинг ҳамкорлиги, дўстлигини таъминлаш.
Бу принциплар ҳар бир миллий давлат тузилишига асос бўлиши керак. Идоралар таркиби, ваколатлари, пайдо бўлиш тартиби, шунингдек, уларда ҳалқнинг иштирок этиш даражаси, мазкур идоралар ваколатларининг муддатини назарда тутади. Инсониятга давлат бошқарувининг азалдан маълум бўлган:
Республика – лотинча сўздан олинган бўлиб, (жамоа иши) шаклида давлат ҳокимиятини аҳоли муайян муддатга сайлаб қўядиган идоралар амалга оширади. Янги даврда республиканинг парламентар ва президентлик турлари пайдо бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |