Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Аддитив ва мультипликатив хатоликлар



Download 1,56 Mb.
bet14/50
Sana29.05.2022
Hajmi1,56 Mb.
#617018
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50
Bog'liq
Амалий метрологиядан услубий кўрсатма 2021

Аддитив ва мультипликатив хатоликлар. Х ўзгарувчан катталикнинг қийматига боғлиқ равишда хатоликлар турли хил бўлади, чунки ўзгарувчан катталикнинг ўзгариши хатолик пайдо бўлишининг энг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.
Хатоликларнинг мультипликатив ва аддитивларга бўлиниши ўлчанаётган катталикнинг қиймати тўғрисида олинаётган маълумотларни оптимал қайта ишлаш усулнинг танланишда ва ўлчаш воситаси хатолигини меъёрлаш масаласини ҳал қилишда жуда қўл келади. Агар ўзгарувчан катталигининг Х барча қийматларида чиқиш катталиги У бир ва ўша катталикка нисбатан катта (ёки кичик) бўлган реал характеристика 1 нисбий номиналга 2 ўзгарса (4.2-расм), унда бу хатолик аддитив ёки нол хатолик деб аталади.
Баъзи ҳолларда у мунтазам ҳисобланади, унда шкаланинг ёки кўрсаткичнинг нолли ҳолатидан ўзгаришини қисқартириш мумкин. Бу операцияни бажариш учун нолни ўрнатиш – корректор учун қурилмани кўриб чиқиш керак.
Тортишда тарозининг палласига ўрнатиладиган юкнинг ҳисобига, ўлчашдан олдин асбобни нол қийматга аниқ ўрнатмаслик оқибатида, ўзгармас ток занжирларида ЭЮК ҳисобига юзага келадиган хатоликлар – мунтазам аддитив хатоликларга мисол бўла олади.
Баъзи ҳолларда аддитив хатолик тасодифий ҳисобланади, унда бу хатоликни камайтиришнинг иложи бўлмайди. Ихтиёрий шаклда ўзгарадиган бундай хатолик тўғри икки чизиқ оралиғида ётади деб ҳисобланади ва Х нинг ҳар қандай қиймати учун бу хатолик ушбу кенгликда ўзгармасдан қолади (4.3-расм).
Таянч ўлчаш механизмларида ишқаланиш ҳисобига, ўлчаш асбобининг чиқишига ўзгарувчан ЭЮК наводкаси ҳисобига, қаршиликни ўлчашда ишончсиз контакт ҳисобига, қўл ёрдамида ёки астатик мувозанатланишда силжиш остонаси ҳисобига пайдо бўладиган хатоликлар тасодифий аддитив хатоликларга мисол бўла олади.
4.2-расм. Аддитив хатолик. 4.3-расм. Тасодифий аддитив хатолик.


Мультипикатив хатолик – бу сезгирлик хатолигидир. Унинг моҳияти шундаки, агар абсолют хатолик ўзгарткич сизгирлигининг номаълум тарзда ўзгаришидан (масалан, бўлгич бўлинмасининг коэффициент ўзгариши, вольтметрнинг қўшимча қаршилигининг ўзгариш, кучайтиргичнинг кучайиш коэффициентининг ўзгариши ва ҳ.к) юзага келса, унда ўзгарткичнинг реал характеристикаси 1 номиналдан 2 оғади. Чунки бу кўрсаткич 4.4-расмдагидек ёки 4.5-расмдагидек хатолик текислигидек шаклланади, агар бу оғиш тасодифий ҳисобланса. Бу абсолют хатоликлар туфайли юзага келувчи шу каби ва бошқа ҳолларда ўзгарувчан катталик Х нинг жорий қийматига пропорционал қиймат киритилади.
Мультипликатив хатолик ҳам мунтазам ва тасодифий ташкил этувчиларига эгадир.
Шундай қилиб, агар ўлчаш воситасининг хатолиги ўзига хос фақат аддитив хатоликдан ёки у бошқа ташкил этувчидан ортиб борса, унда ўлчаш воситасининг хатолиги бутунлай абсолют хатоликка мақсадли меъёрланади.
Мультипликатив хатолик ўзгарувчан катталикнинг ортиши билан ортиб боради – шунинг учун унинг нисбий қиймати барча диапазонларда ўзгармасдан қолади. Шу сабабдан мультипликатив хатолик нисбий хатолик кўринишида меъёрланади.


4.4-расм. Мультипликатив хатолик

4.5-расм. Нисбий хатолик кўринишидаги мультипликатив
хатолик




Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish