Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети



Download 1,56 Mb.
bet15/50
Sana29.05.2022
Hajmi1,56 Mb.
#617018
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   50
Bog'liq
Амалий метрологиядан услубий кўрсатма 2021

Назорат саволлари

  1. Ўлчаш воситаси хатолигининг классификацияси?

  2. Ўлчаш асбобининг аниқлик класси нима?

  3. Мунтазам хатоликни бартараф қилишнинг қандай усулларини биласиз?

  4. Тасодифий хатолик деб нимага айтилади?



5-амалий машғулот
Ўлчаш воситаларининг меъёрланган метрологик характеристикалари.
Режа.
1. Ўлчаш воситаларининг меъёрланган метрологик характеристикалари.
2. Ўлчаш воситаларининг асосий статик характеристикалари.
3. Ўлчаш воситаларининг динамик характеристикалари.


Калит сўзлар: Метрологик характеристика, статик характеристика, динамик характеристика, сезгирлик.


1. Ўлчаш воситаларининг меъёрланган метрологик характеристикалари.
Ўлчаш воситаларининг аниқ хиллари учун меъёрланган метрологик характеристикалари танланма мажмуасининг ва ўлчаш воситаларига меъёрий техник ҳужжатларда метрологик характеристикаларни меъёрлаш усулларининг метрологик характеристикалари (МХ) номенкулалари бу: ўлчаш воситаларига умумий техник талаб қўйувчи стандартлар; ўлчаш воситасини ГОСТ 8.009-84 стандарти талаблари ўрнатилган ҳолда ишлаб чиқишда қўйиладиган техник топшириқлардир.
ГОСТ 8.009-84 “Ўлчаш воситаларининг меъёрланган метрологик характеристикалари” га мувофиқ ўлчаш воситаларининг метрологик характеристикалари олти гуруҳга бўлинади:

  • ўлчаш натижаларини аниқлаш учун характеристикалар;

  • ўлчаш воситаси хатолигининг харктеристикалари;

  • таъсир этувчи катталикка нисбатан ўлчаш воситаси сезгирлигининг характеристикалари;

  • Динамик характеристикалар;

  • ўлчаш объекти ва воситасининг ўзаротаъсирлашувининг таъсир характеристикалари;

  • Чиқиш сигналининг ноинформатив параметрлари.

Ўлчаш натижаларини аниқлаш учун белгиланган ўлчаш воситасининг биринчи гуруҳ характеристикасига қуйидаги характеристикалар киради:


– ўлчаш воситаси чиқиш катталиги (чиқиш сигнали)нинг кириш катталигига (кириш сигналига) боғлиқлигини характерловчи ўзгариш функцияси.
Ўзгариш функцияси аналитик, график ёки жадвал кўринишида бўлиши мумкин.
а) битта физикавий катталик ўлчамини ҳосил қилувчи бир қийматли ўлчов қиймати ёки бир қатор бир номли катталикларни турли хил ўлчамларидан ҳосил қилинувчи кўп қийматли ўлчовлар қиймати;
б) ўлчаш асбобининг ёки кўп қийматли ўлчовнинг шкала бўлинмаси қиймати;
в) чиқиш коди тури (рақамли ўлчаш воситасининг), разряд кодининг қиймати, натижани рақамли код кўринишида узатиш учун белгиланган ўлчаш воситаси энг кичик разряд кодининг бирлик қиймати.
Кўрсатилган характеристикалар ўлчаш воситасининг аниқ бир хилини номинал характеристикалар кўринишида меъёрлайди.
Иккинчи гуруҳга ўлчаш воситаси хатоликларининг мунтаза ва тасодифий ташкил этувчиларининг характеристикалари киради.
Ўлчаш воситаси хатолигининг мунтазам ташкил этувчисининг математик кутилиши (ўртача арифметик қийматиги) ни баҳолаш қуйидаги формула билан амалга оширилади:
(1)
Ўлчаш воситаси хатолигининг мунтазам ташкил этувчиси кўрилаётган характеристикалари қуйидагиларни ўрнатиш йўли билан ўрнатилади:
а) маълум типдаги ўлчаш воситаси хатолигининг рухсат этилган мунтазам ташкил этувчисининг (ижобий ва салбий) чегараси;
б) маълум типдаги ўлчаш воситаси хатолигининг ўртача квадратик оғиши ва математик кутилиши рухсат этилган мунтазам ташкил этувчисининг (ижобий ва салбий) чегараси;
Тасодифий хатоликнинг пайдо бўлиши асосида чиқиш сигнали гистерезисининг пайдо бўлиши натижасида ўлчаш воситасининг чиқишида номоён бўлувчи тақсимланиш қонуни ётади. Ушбу ходиса ўлчаш воситаси чиқиш сигнали информатив параметрларининг икки математик кутилиши орасидаги фарқни ифодалайди.
Характеристикаларнинг учинчи гуруҳига ўлчаш воситасининг таъсир этувчи катталикка нисбатан сезгирлиги киради. У қуйидаги сонлардан танланади:
Таъсир этувчи функция:
Катталикка таъсир этувчи ўлчаш воситаси сезгирлигининг асосий характеристикалари бўлиб, таъсир этувчи фактор (иқлимий, механик ва бошқа бир қатор факторлар) билан ўлчаш аниқлиги орасидаги муносабат ҳисобланади, яъни фақат асосий хатолик эмас, балки қўшимча ххатоликлар ҳам ҳисобга олинади. Шу мақсадда таъсир этувчи функция тушунчаси киритилади.
Таъсир этувчи функция ўлчаш воситаси метрологик характрестикаси ўзгариши билан таъсир этувчи катталикнинг ёки таъсир этувчи катталик мажмуасининг ўзгаришига боғлиқ.
Таъсир этувчи функция номинал функцияни ўрнатиш йўли билан меъёрланади.
Метрологик характеристикаларнинг тўртинчи гуруҳи ўлчаш воситаларининг динамик характеристикалари сифатида қаралади.
Ўлчаш воситасининг динамик характеристикаси чиқиш сигналининг кириш сигнали қийматига таъсири натижасида юзага келувчи ўлчаш воситасининг хусусияти ҳисобланади. Бу қиймат вақт давомида ҳар қандай миқдорга ўзгариши мумкин.
Аналог ўлчаш воситаларининг тўла ва хусусий динамик характеристикалари фарқ қилади, бунда уларни чизиқли характристика сифатида қараш ҳам мумкин. Улар ташкил этувчи характристикаларни ва уларниг рухсат этиладиган оғишдаги чегараларини (мусбат ва манфий) ўрнатиш йўли билан меъёрланади.
Ўлчаш воситасининг ўткинчи характеристикалари чиқиш сигналини бевосита ўлчаш йўли билан поғонали ўлчашда олинувчи вақтинчалик характеристика ҳисобланади.
Ўлчаш воситасининг импульсли ўткинчи характеристикалари дельта-функция (Дирак функцияси) кўринишида олинган ўлчаш воситаси сигналини киришга узатиш натижасида олинувчи вақтинчалик характеристика ҳисобланади.
Хусусий динамик характеристикалар фақат ўлчаш воситаларини қўллашда унинг динамик хусусиятларини ҳисобга олиш учун етарли бўлганда меъёрлашга рухсат этилади.
Метрологик характеристиканинг бешинчи гуруҳи ўлчаш объектининг (тўла қаршиликлари билан) кириш ва чиқишига уланган ўлчаш воситасининг ўзаротаъсирини ҳисоблаб чиқади. Тўла қаршилик қиймати ҳисоби ўлчаш натижаси хатолигининг характерстикаларини баҳолайди.
Олтинчи гуруҳ ўлчаш воситаси чиқиш сигналининг ноинформатив параметрларини ўз ичига олади. Ўлчаш воситаси чиқиш сигналининг ноинформатив параметрлари бўлиб, узатиш учун фойдаланилмайдиган ёки ўлчаш ўзгарткичи кириш сигналининг информатив параметрлар қиймати индикация ланмайдиган ёки ўлчовни чиқиш катталиги ҳисобланмайдиган чиқиш сигналининг параметри ҳисобланади.
Чиқиш сигналининг ноинформатив параметрлари номинал параметрларни ва ундан рухсат этилган, яъни параметр қийматининг энг катта ва энг кичик рухсат этилган оғиш чигарасини ўрнатиш йўли билан меъёрланади.
Ўлчаш воситалари, бошқа техник қурилмалар каби уларнинг вазифа ва қўлланилишини белгиловчи қатор техник характеристикаларига эга.
Ўлчаш воситаларининг сифатини, уларнинг техник даражасини баҳолашда хизмат қиладиган ва ўлчаш натижаларига таъсирини ва хатоликларини баҳолаш мақсадида ўлчаш воситаларининг баъзи характеристикалари ажратилади. Ўлчаш воситаларининг бундай хусусиятлари метрологик характеристикалар дейилади. Ишлаш режимига қараб улар статик ва динамик характеристикаларга бўлинади.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish