Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети



Download 1,56 Mb.
bet23/50
Sana29.05.2022
Hajmi1,56 Mb.
#617018
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   50
Bog'liq
Амалий метрологиядан услубий кўрсатма 2021

Инспекцион қиёслаш метрологик хизмат органлари то­монидан, ўлчаш воситаларининг ҳолати ва қўлланилиши усти­дан давлат назорати ёки идоравий текширувни амалга ошириш чоғида ўтказилади. Уни қиёслаш методикасида кўзда тутилган тўла ҳажмдан камроқ даражада ўтказишга йўл қўйилади. Инс­пекцион қиёслаш натижалари далолатномада акс эттирилади.
Экспертлик қиёслаш норматив ҳужжатлар бўйича, ўлчаш воситаларининг тузуклиги – (ишга шайлиги ва уларнинг фойдаланишга яроқлилиги) юзасидан низоли саволлар юзага келганида ўтказилади. Уни давлат метрологик хизмати орган­лари манфаатдор шахсларнинг ёзма талабларига мувофиқ ўтказадилар.

Ишлатилаётган ёки сақлашга қўйилган ўлчаш воситалар маълум қиёслашлар ўртасидаги оралиқдан кейин даврий қиёслашдан ўтказилиши лозим.


Қиёсланиши лозим бўлган ўлчаш воситаларининг аниқ рўйхатларини юридик ва жисмоний шахслар – ўлчаш воси­таларининг эгалари тузадилар. Қиёсланиши лозим бўлган ўлчаш воситалари рўйхатлари Давлат метрология хизмати органларига юборилади. Давлат метрология хизмати органлари метрологик қоидалар ва меъёрларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш чоғида қиёсланиши лозим бўлган ўлчаш воситалари рўйхатларининг тўғри тузилганлиги­ни текширадилар.
Узоқ муддат сақлашга қўйилган ўлчаш воситалар даврий қиёслашдан ўтмаслиги мумкин.
Бир неча катталикларни ўлчаш (қайта тиклаш) учун мўл­жалланган ёки бир неча ўлчаш диапазонларига эга бўлган, бироқ камроқ сондаги катталикларни ўлчаш (қайта тиклаш) ёки камроқ сондаги диапазонларда ўлчаш учун фойдаланиладиган ўлчаш воситаларни даврий қиёслашни бош метролог ёки юри­дик шахс раҳбарининг қарори асосида фақат қўлланилаётган сондаги катталиклар ва ишлатилаётган диапазонлар учун ўл­чаш воситаларининг яроқлилигини аниқлаб берадиган қиёслаш бўйича норматив ҳужжатлар талаблари бўйича рухсат этилади. Бунга мос ёзув ишлатиш ҳужжатларида акс эттирилиши лозим. Даврий қиёслаш натижалари қиёслашлар ўртасидаги оралиқда амал қилади.
Биринчи қиёслашлар ўртасидаги оралиқ асбоб турини тас­диқлашда белгиланади. Давлат метрология хизмати органлари ва юридик шахслар даврий қиёслашлар натижаларини, қиёс­лашлар ўртасидаги оралиқларни уларни қўлланиш хусусият­ларини ҳисобга олиб, уларни корректирлаш бўйи­ча тавсия­ларни пшлаб чиқишлари лозим. Қиёслашлар ораси­даги ора­лиқларни аниқлаштириш Давлат метрология хизмати то­монидан юридик шахснинг метрологик хизмати билан кели­шилган ҳолда ўтказилади. Томонлар келиша олмаган ҳолда қиёслашлар ўртасидаги оралиқларни ўзгартириш ҳақида хулоса чиқаришга имкон берадиган тадқиқотлар натижалари Давлат метрология марказларига берилади ва улар тегишли хулоса чиқарадилар.
Даврий қиёслаш фойдаланувчи, Давлат метрологик хиз­мати ёки қиёслаш ҳуқуқи бўйича аккредитланган юридик шахс ҳудудида ўтказилиши мумкин. Қиёслаш жойини ўлчаш воси­таларининг фойдаланувчиси иқтисодий омиллар ҳамда қиёсла­надиган ўлчаш воситаларини ташиб келтириш имконият­ларидан келиб чиқиб танлайди.
Ўлчаш воситаларни ишлаб чиқарувчи ёки таъмирдан чиқарувчи, шунингдек, ўлчаш воси­таларини ишлатувчи юридик ёки жисмоний шахслар, ўлчаш воситаларини тайёрлаш, таъмирлаш ёки ишлатиш жойларида, қиёслаш учун махсус қиёслаш қурилмалари, эталонлар талаб қилинадиган ҳолларда тегишли қурилмалар ва эталонларга эга бўлишлари ва уларни Давлат метрология хизмати органлари ихтиёрига беришлари лозим.
Эксплуатацияда турган ва сақланаётган ўлчаш воситалари учун навбатдан ташқари қиёслаш қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
– қиёслашлараро даврнинг ярим вақти ўтгандан кейин ўлчаш воситасидан бутловчи сифатида фойдаланилганда;
– қиёслаш тамғаси, пломбаси, шикастланганда ёки ўлчаш воситаларининг бирламчи ёки даврий қиёслашдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқолганда;
– агар қиёслаш тамғасининг ёки ўлчаш воситасининг қўлланишга яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиниш муддати тугаган бўлса, сақлашдан олиниб эксплуатацияга киритишда;
– қиёслашлараро вақт ичида харидга чиқарилмаган ўлчаш воситаларини тайёрловчи корхона истеъмолчига етказиб беришда.
Ўлчаш воситасининг ҳолати ва қўлланилишини давлат назоратидан ва маҳкама текширувидан ўтказишда ўлчаш воситаларининг қўлланишга яроқли эканлигини аниқлаш учун инспекцион қиёслаш ўтказилади. ЎВ ни инспекцион қиёслаш натижалари давлат ёки маҳкама текшируви далолатномасида акс эттирилади.
Давлат қиёслашидан мажбурий равишда ўтказиладиган воситалар:
а) давлат метрологик хизматларининг ва тадбиркорлик субъектларининг намунавий ўлчаш воситалари;
б) ўзининг бевосита вазифасига мувофиқ намунавий ўлчаш воситалари сифатида ёки тайёрлашга буюртнома шартлари бўйича ишлаб чиқарилган ўлчаш воситалари;
в) нурланишни ионловчи ва таркибида нурланишни ионловчи манба бор бўлган ўлчаш воситалари;
г) ўлчаш воситаларини таъмирловчи хўжалик юритувчи субъектлари чиқарган, таъмирдан кейин бошқа хўжалик юритувчи субъектларга бериш учун мўлжалланган ўлчаш воситалари;
д) миллий ва халқаро спорт рекордларини қайд қилиш билан боғлиқ ўлчаш воситалари;
е) давлат арбитраж идоралари томонидан экспертиза ўтказишда, шунингдек божхона текширувида ўлчашлар учун қўлланиладиган ўлчаш воситалари;
к) ўлчаш учун ишчи ўлчаш воситалари сифатида қўлланиладиган, ўлчаш натижалари:
табиатни муҳофазалаш;
соғлиқни сақлаш;
меҳнат хавфсизлигини таъминлаш;
барча турдаги транспортнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш;
ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларнинг хавфсизлигини таъминлаш; алоқа тизимларини таъминлаш;
хўжаликлараро ўзаро ҳисоблашлар; савдонинг барча турлари;
аҳолига пулли хизматларнинг барча турлари учун қўлланиладиган ЎВ.
Ўлчаш воситаларини қиёслаш давлат ёки маҳкама қиёсловчиси малакаси берилаганлиги тўғрисида амалдаги гувоҳномаси бор шахслар томонидан бажарилади.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish