Назорат саволлари
Ўлчаш воситасини қиёслашнинг меъёрий ҳужжатларини келтиринг?
Ўлчаш воситасини қиёслашнинг қандай турлари мавжуд?
Қандай ҳолатларда навбатдан ташқари қиёслаш ўтказилади?
Давлат қиёслашидан мажбурий равишда ўтказиладиган ўлчаш воситаларини келтиринг?
8-амалий машғулот
Қиёслаш лабораториясига қўйиладиган талаблар
Режа.
1. Қиёслаш лаборатория хоналарига қўйиладиган талаблар.
2. 17025 стандарт
1. Қиёслаш лаборатория хоналарига қўйиладиган талаблар.
Қиёслаш лабораториялари алоҳида биноларда ёки умумий биноларнинг ажратилган хоналарида жойлаштирилиши ва транспорт йўлларидан узоқлаштириш лозим. Шу мақсадда қиёслаш лабораториялари хоналарини биринчи қаватда жойлаштириш мақбулдир.
Ишлаб чиқариш бинолари юзасининг ҳисоби санитария меъёрларига мувофиқ равишда бир ишчига 10-12 m2 ҳисобидан амалга оширилади. Битта ходим бир вақтда 2-3 қурилмага хизмат кўрсатадиган ҳолларда юзани битта қурилмага 4,5-6 m2 ҳисобидан аниқланади. Хоналарнинг баландлиги 3 m дан кам бўлмаслиги лозим.
Лаборатория хоналари ёруғ бўлиши лозим, бироқ қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушишига йўл қўймаслик керак. Шу сабабли хоналарнинг деразалари шимол томонда бўладиган қилиб танлаш мақсадга мувофиқдир. Сунъий ёритиш сочилган бўлиши лозим. Ёритилганлик иш ўрни сатҳида чўғланма лампаларда 150 lk дан, люминесцентли лампаларда эса 300 lk дан кам бўлмаслиги керак. Оптик саноқ қурилмалари билан ишлашда қоронғулаштирувчи қурилмалар қўлланиши кўзда тутилиши лозим. Хоналарнинг деворларини ёрқин тусли мойли бўёқлар билан бўялади. Деворларнинг қолган қисмини ва шифтни оқ бўёққа бўялади.
Лабораторияда температура режимига алоҳида талаблар қўйилади. Барча ўлчаш воситалари меъёрий температурада, одатда, 20°С да қиёсланиши лозим. Ҳавонинг нисбий намлиги 50-80%, чегараларда бўлиши лозим.
Температурани, намликни, ҳавонинг тозалигини ушлаб туришнинг энг самарали усули кондиционерлардан фойдаланишдир.
Электр - радиоўлчаш асбобларини қиёслашдаги ўзига хос талаб - магнит ва электр майдонлар титрашининг бўлмаслигидан иборат. Шу мақсадда лабораторияда барча асбобларнинг ерга яхши уланиши кўзда тутилиши лозим. Кучли электромагнит майдонлар мавжуд бўлганида биноларни экранлаштиришни қўллаш лозим. Осон электрланадиган синтетик тўшамаларни ишлатмаган мақбулдир. Бундай қопламалар қўлланилган такдирда статик зарядларни чиқариб олиш (бартараф этиш) учун қурилмалар кўзда тутилиши лозим. Хоналардаги электр ўтказиш симлари ички бўлиши керак. Иш ўринларига 6, 12, 127, 220 V ли кучланишлар келтирилган бўлиши керак.
Хоналарни танлаш ва жиҳозларни ўрнатишда ҳавфсизлик техникаси қоидалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши лозим, ўтишлар кенглиги 1,5 метрдан кам бўлмаслиги; стационар қурилмалар атрофидаги бўшлиқ 1 m дан кам бўлмаслиги; қурилмалардан ва асбоблар ўрнатилган столлардан деворлар, дераза ва иситиш тизимларигача бўлган масофа 0,2 m дан кам бўлмаслиги; иш столлари орасидаги масофа бир иш ўринли столда 0,8 m дан кам бўлмаслиги, икки иш ўринли столда 1,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
Ўлчаш – воситаларини қиёслашга ажратиладиган вақт меъёрини илмий асосда танлаш катта аҳамиятга эга ва ажратиладиган ўртача вақтни ҳисоблаш методикаси МИ 185-79 да берилган.
Вақт меъёрларини ишлаб чиқилаётганда, ўлчаш воситаларини қиёслаш турли методлар билан, турли қиёслаш воситаларини қўллаш билан ўтказилиши мумкинлиги ҳисобга олиниши лозим. Қиёслаш давомийлиги қиёслаш турига боғлиқ. Бу ҳолда битта ўлчаш воситасининг ўзига бир неча вақт меъёрлари ўрнатилиши мумкин. Давлат метрология хизматлари органлари учун қиёслаш ишларига белгиланадиган вақт меъёрларини аниқлаш методикаси МИ 2322-99 ЎДТ «Методик кўрсатмалар. Метрологик ишлар давомийлигини меъёрлаш»да норматив ҳужжатда баён қилинган.
Қиёслаш ишига вақт меъёри унинг меъёрий шароитлардаги давомийлигини (бунга мазкур қиёслашни тайёрлашга кетадиган вақт сарфи ҳам киради) ва, шунингдек, унинг натижаларини ишлаб чиқиш ва тахт қилишни ўз ичига олади, бироқ ушбу натижаларни кейин умумлаштириш, ўлчаш воситаларини қиёсловчиларнинг иш ўринларига олиб келиш ёки қиёсловчиларнинг қиёслаш ўтказиладиган жойларга бориш даврларини ҳисобга олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |