Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Ўлчаш воситасини қиёслаш турлари



Download 1,56 Mb.
bet22/50
Sana29.05.2022
Hajmi1,56 Mb.
#617018
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50
Bog'liq
Амалий метрологиядан услубий кўрсатма 2021

2.Ўлчаш воситасини қиёслаш турлари
Қиёслашнинг бешта тури кўзда тутилган бўлиб, ўлчаш во­ситаларини бирламчи (бошланғич), даврий, навбатдан ташқари, инспекцион ва экспертлик қиёслашдан иборатдир.
Бирламчи қиёслаш ўлчаш воситалари ишлаб чиқарилган вақтида ёки таъмирдан сўнг ва, шунингдек, хориждан пар­тиялаб олиб кирилганида ўтказилади. Бундай қиёслашдан, одатда, ўлчаш воситаларнинг ҳар бир нусхаси ўтказилади.
Даврий қиёслаш белгиланган вақт оралиқларида (қиёс­лашлар ўртасидаги оралиқларда) бажарилади. Ишлатилаётган ёки сақлаб қўйилган ўлчаш воситалари бундай қиёслашдан ўтказилади. Қиёсланиши лозим бўлган ўлчаш воситаларнинг аниқ рўйхатини уларнинг эгалари – юридик ёки жисмоний шахс­лар тузадилар. Давлат метрология хизмати органлари (ДМХ) метрологик меъёрлар ва қоидаларга риоя қилиниши устидан назорат ўтказаётганларида бу рўйхатларнинг тўғри тузилганлигини текширадилар. Ўлчаш воситаларининг ҳар бир нусхаси даврий қиёслашдан ўтиши лозим. Узоқ вақт сақла­нишга қўйилган ўлчаш воситалар бундан мустасно бўлиши мумкин. Бундай қиёслаш натижалари қиёслашлар ўртасидаги оралиқ давомида ҳақиқийдир. Биринчи оралиқ ўлчаш восита­лари турини тасдиқлашда белгиланади. Кейинги қиёслаш ора­лиқлари эса МИ 2187-92 асосида аниқлана­ди. Лекин давлатлараро миқёсда МИ 2187-92 ўрнида РМГ 74-2004 «ГСИ. Методы определения межповерочных и межкалибровочных интервалов средств измерений» стандарти бўйича тавсиялар амал қилади.
Ўлчаш воситаларини текширувчи ёки ўлчаш воситаларини эксплуатация қилувчи ташкилот тақдимотига асосланиб, “Ўз­стандарт” агентлиги қарори билан ўлчаш воситалари метро­логик характеристикаларининг барқарорлиги, статистик маълу­мотларга асосланиб, қиёслаш оралиғи ўзгартирилиши (узайти­рилиши ёки қисқартирилиши) мумкин.
Ўлчаш воситасини навбатдан ташқари қиёслаш унинг даврий қиёслаш муддати тугаганидан олдин ушбу ҳолларда ўтказилади:

  • қиёслаш тамғаси бузилганида ёки қиёслаш ҳақидаги гу­воҳнома йўқотилганда;

  • ўлчаш воситаларини узоқ сақлашдан кейин (битта қиёс­лашлар ўртасидаги ораликдан ортиқ) ишлатишга йўл қўйил­ганида;

  • ўлчаш воситаларига маълум ёки тахмин этилган зарблар таъсир этганида ёки у қониқарсиз ишлаганида қайта созлаш ўтказишда;

  • қиёслашлар ўртасидаги оралиқнинг ярмига тенг муддат ўтганидан кейин сотилмаган ўлчаш воситаларини истеъмол­чига жўнатишда;

  • қиёслаш ўртасидаги оралиқнинг ярмига тенг муддат ўт­ганидан сўнг ўлчаш воситаларини бутловчи қисмлар сифатида қўлланилганда.


Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish