2.Қиёслаш схемаси ва унинг мазмуни. Давлатлараро қиёслаш схемалари (МДҲ давлатлари учун) стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаш томонидан тасдиқланади.
Давлат қиёслаш схемалари мамлакатда қўлланилувчи физикавий катталикнинг барча ўлчаш воситалари учун қўлланилади.
Локал қиёслаш схемалари маълум бир корхонада, ҳудудда ва республикада қиёслаш ўтказиладиган ўлчаш воситаларига қўлланилиши мумкин. Қўлланиш соҳасига мувофиқ локал қиёслаш схемаси корхона, ҳудуд ва республиканинг қиёслаш схемаси бўлиши мумкин.
Локал қиёслаш схемалари физикавий катталикнинг ўлчаш воситаси учун давлат қиёслаш схемасига қарама-қарши бўлиши керак эмас. Улар албатта ўзининг қўлланилиш соҳасига қараб давлат қиёслаш схемаларидан ҳоли қилиниб, аниқлаштириб олиниши шарт.
Ўлчаш турлари учун локал қиёслаш схемасини давлат қиёслаш схемаларига зид келмайдиган қилиниб, ишлаб чиқишга йўл қўйилади.
Қиёслаш схемаси икки поғонадан кам бўлмаган бирлик ўлчамини узатиши керак.
Давлат қиёслаш схемасини “Ўзстандарт” агентлиги ишлаб чиқади. Унинг таклифи бўйича давлат схемаси давлат стандарти кўринишида ёки метрология бўйича тавсия кўринишида тасдиқланади.
Давлатлараро қиёслаш схемалари давлат стандартлари сифатида тасдиқланади.
Давлатлараро қиёслаш схемаси элементлари бўлиб барча эталонлар, намунавий ўлчаш воситалари, ишчи ўлчаш воситалари ва шунингдек бирлик ўлчамини узатиш усуллари (қиёслаш усуллари) ҳисобланади.
Маҳаллий қиёслаш схемалари физик катталиклар бирлиги ўлчамини узатишнинг иккидан ортиқ босқичи бўлганда тузилади ва давлатлараро қиёслаш схемаларига зид келмаслиги лозим.
Маҳаллий қиёслаш схемаларига физик катталикнинг фойдаланишда бўлган ёки муомалага чиқарилаётган барча ишчи ўлчаш воситалари киритилади.
Маҳаллий қиёслаш схемаси элементлари бўлиб намунавий ўлчаш воситалари, ишчи ўлчаш воситалари, шунингдек қиёслаш усуллари номлари ҳисобланади; қиёслаш схемасига нусха – эталонлар ва ишчи эталонлар номларини киритишга йўл қўйилади.
Қиёслаш схемасида, одатда, фақат битта физик катталик бирлиги ўлчамини узатиш кўрсатилиши лозим.
Маҳаллий қиёслаш схемасини унинг ДМХ идораси билан келишилгандан сўнг корхона меъёрий ҳужжати сифатида ишлаб чиқилади. Маҳаллий қиёслаш схемаларини шунингдек метрологик институтлар ёки ДМХ юқори идоралари билан келишадиган ДМХ ҳудудий идоралари тузадилар.
Физик катталикларни ўлчаш воситалари учун давлатлараро қиёслаш схемаларини ушбу катталик бирлигининг давлат эталонини сақловчи бўлиб ҳисобланувчи давлат эталонлари бош маркази ишлаб чиқади.
Локал қиёслаш схемаси чизма кўринишида расмийлаштирилади. Қўшимча чизмаларга матн қисмида рухсат этилади.
Қиёслаш схемаси чизмасида қуйидагилар кўрсатилади:
– ўлчаш воситаси гуруҳининг номи, номинал қиймат ёки физикавий катталик қийматининг диапазонлар, бирлик ўлчамини узатиш кетма-кетлиги аниқланувчи муҳим шароитли ўлчаш диапазонлари;