Ўлчовнинг ёки ўлчаш асбобининг носбий хатолиги β – бу ўлчовнинг ёки ўлчаш асбобининг абсолют хатолигининг ҳосил қилинган ёки ўлчанаётган катталикнинг чинаккам (ҳақиқий) қийматига нисбатидир. Ўлчовнинг ёки ўлчаш асбобининг нисбий хатолиги % ларда ифодаланиб, унинг формуласи қуйидагича ёзилади:
(2)
Ўлчаш ўзгарткичининг киришдаги (чиқишдаги) нисбий хатолиги – бу ўлчаш ўзгарткичининг киришдаги (чиқишдаги) абсолют хатолигининг катталикнинг ҳақиқий қийматига нисбатидир. Чунки ўлчаш воситасининг нисбий хатолигининг қиймати ўзгармасдан қолмайди, унда келтирилган нисбий хатолик тушунчаси киритилади ва у қуйидагича ифодаланади.
(3)
Ўлчаш асбобиинг келтирилган хатолиги – бу ўлчаш асбоби хатолигининг меъёрловчи қийматга нисбатидир. Меъёрловчи қиймат Хн – бу шартли қабул қилинган қиймат бўлиб, у ўлчаш диапазонига ёки шкала узунлигига тенг ёки юқори қиймат бўлиши мумкин. Келтирилган хатолик ҳам % ларда аниқланиб, қуйидаги формула кўринишида ифодаланади:
(4)
Келтирилган хатолик турли хил аниқлик чегараларига эга ўлчаш асбоби аниқлиги бўйича солиштирилади.
Мисол. Ўлчаш диапазони 0-150 В бўлган вольтметрнинг абсолют, нисбий ва келтирилган хатоликларини аниқланг. Унинг кўрсатиши Х = 120 В ни ва ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қиймати Хх= 120,6 В га тенг. Меъёрланувчи қиймати учун юқори ўлчаш чегараси Хн = 150 В га тенг.
Абсолют хатолик (1) формула бўйича ΔХ = -0,6 В га, нисбий хатолик (2) формула бўйича β = – 0,5 % га, келтирилган хатолик эса (3) формула бўйича βк = – 0,4 % га тенг бўлади.
Ўлчаш воситасининг йўл қўйиладиган хатолик чегараси – бу ўлчаш воситасининг ҳисобланмаган белгиларининг энг катта хатолигидир. Ушбу таъриф асосий ва қўшимча ҳатоликларга, шунингдек вариация кўрсатишига ҳам қўлланилади.
Мисол. Йўл қўйиладиган хатолик чегараси ±50 мкм га тенг 100-миллиметрли, 1-классли узунлик ўлчови берилган бўлсин.1 классли амперметр келтирилган хатолигининг йўл қўядиган чегараси ±1 % га тенг (юқори ўлчаш чегараларида).
Мисол. Автоматик потенциометрнинг барча шкала нуқталари бўйича йўл қўйиладиган нисбий ўлчаш хатолигининг чегаралари бир хил бўладими?
Барча шкала нуқталари учун ўлчаш воситасининг аниқлик класси ва ўлчаш диапазони орқали аниқланувчи абсалют хатоликнинг йўл қўядиган чегараси бир хил бўлиб, ўлчаш нисбий хатолигининг йўл қўядиган чегараси эса шкаланинг аниқ бир қийматига боғлиқ, яъни шкала кўрсатиши қанча кичик қийматни кўрсатса, нисбий хатолик шунча катта бўлади. Шу сабабли ўлчаш асбоби кўрсатишининг юқорги чегарасини шундай танлаш лозимки, унда ўлчанаётган катталикнинг қиймати шкаланинг охиридан топилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |