Асбобий (инструментал) хатоликлар ўлчаш воситасига юқори сифатли элементларнинг етишмаганлиги сабабли келиб чиқади. Бундай хатоликларга ўлчаш воситаси элементларини тайёрлашдаги ва йиғишдаги хатоликлар, механизмдаги ишқаланишлар натижасидаги хатоликлар, деталлар мустаҳкамлиги бўйича камчиликлари ва ҳ.к. кириши мумкин. Шуни айтишимиз керакки, ҳар бир ўлчаш воситаси учун асбобий хатолик индивидуал бўлади.
Услубий хатоликнинг пайдо бўлишига сабаб ўлчаш усулининг мукаммал эмаслигидир, яъни биз онгли равишда ўлчаймиз, ўзгартирамиз ёки ўлчаш воситасининг чиқишида айнан керакли катталикдан эмас бошқасидан фойдаланамиз, бунинг оқибатида бизга фақат фойдаланиш учун ўта қулай бўлган, хақиқий катталигимизга яқин қиймат оламиз. Услубий хатоликнинг пайдо бўлиш сабабларидан яна бири ўлчанаётган катталикни топиш учун ишлатилаётган тартибнинг ноаниқлиги ҳам бўлиши мумкин.
2.Асосий ва қўшимча хатоликлар.
Асосий хатоликлар. Ўлчаш воситасининг нормал шароитда ишлатилганида ҳосил бўладиган хатолик асосий хатолик дейилади. Нормал шароит деганда кўпгина ўлчаш воситалари учун температура 20 0С 50С, ҳаво намлиги 65 % 15 %, атмосфера босими (750 30) мм.сим.уст., таъминлаш кучланиши номинал қийматидан 2% га ўзгариши мумкин ва бошқалар.
Ҳар қандай ўлчаш воситаси вақт бўйича ўзгарувчан шароитларда жуда қийин ишлайди. Ўлчаш воситаси ўлчанаётган катталикка таъсир этувчи бир қатор холатларга эга. Улар ўлчанмайди, лекин таъсири ҳисобга олинади. Масалан, харорат, атмосфера босими, зарба, силкиниш, вибрация, электрик ва магнит майдони ва бошқ. Градуировкаланган ёки аттестацияланган лаборатория шароитларида ўлчаш амалини бажаришда аксарият таъсир этувчи катталиклар тор доирада уларнинг ўзгаришларига рухсат этилади. Бундай олдиндан келишув меъёрий техник ҳужжатларда шартли равишда нормал деб аталади, йиғинди натижаланувчи хатолик эса бундай шароитларда пайдо бўлувчи асосий хатолик деб юритилади.
Қўшимча хатолик. Агар ўлчаш воситаси нормал шароитдан фарқли бўлган ташқи шароитда ишлатилса, ҳосил бўладиган хатолик қўшимча хатолик дейилади.
Ишлаб чиқаришда ўлчаш воситасидан фойдаланишда нормал шароитдан сезиларли даражада оғиши қўшимча хатоликни ҳосил қилади. Ишлаб чиқариш шароитида қўшимча хатолик ўта муҳим бўлиши мумкин, яъни ўлчаш воситасининг буюртмачиси аниқ ҳолатларда қўшимча хатоликни алоҳида кўрсатишга кўнмасдан ишлаш шароитида эксплуатацион хатолик йиғиндиси бўйича ўлчаш воситасининг аттестациялашни талаб қилиши мумкин. Ўлчаш воситасинг хатолиги асосий ва қўшимча хатоликларга бўлиниши шартли ҳисобланиб, ўлчаш воситасини ишлаб чиқувчи ва буюртмачи ўртасидаги аниқ келишувга мувофиқ аниқланади.
Ўлчаш воситаларининг хатоликларини таҳлил қилишда таъсир этувчи катталиклар дейилганда муайян ўлчаш воситаси билан ўлчанмайдиган катталиклар тушунилади. Бундай катталикларга ташқи таъсир этувчи катталиклар ва кириш сигналининг ноинформатив параметрлари киради.
Ўз навбатида ташқи таъсир этувчи катталиклар қуйидагилар ҳисобланади:
климатик (ҳарорат, ҳаво намлиги, атмосфера босими);
механик (ташқи тебраниш, силкиниш, кучлар);
ташқи майдонлар (магнит, электр, гравитацион, иссиқлик, радиацион);
атроф-муҳит параметрлари (ташқи муҳитда газларнинг, агрессив суюқликларнинг ва зарарли моддаларнинг мавжудлиги);
Ўлчаш воситаларини нормал шароитда ишлатилиши деганда, шундай шароит тушуниладики, бунда таъсир этувчи катталиклар ёки ташқи омиллар нормал қийматларда (ёки йўл қўйилиши мумкин бўлган чегарада) бўлиши керак.
Нормал шароитлар ўлчаш воситаларининг меъёрий ҳужжатларида белгиланади.
Ўлчаш воситаларини ишлаб чиқишда ёки таъмирлашда уларнинг параметрларини ростлаш, градуировкалаш (даражалаш) нормал шароитда амалга оширилади. Бунда ўлчаш воситаларининг параметрлари шундай ростланиши керакки, уларнинг нормал шароитда ишлатилганида хатоликлари минимал бўлсин. Шунинг учун, ўлчаш воситалари учун таъсир этувчи катталикларнинг нормал қийматларидан оғиши (ўзгариши) муҳим ҳисобланади. Шу сабабли турли ўлчаш воситалари учун таъсир этувчи омиллар ҳар хил бўлиши мумкин.
Ўлчаш воситаларини нормал ишлаш шароитидан ташқари иш шароити ҳам белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |