Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети



Download 1,56 Mb.
bet8/50
Sana29.05.2022
Hajmi1,56 Mb.
#617018
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   50
Bog'liq
Амалий метрологиядан услубий кўрсатма 2021

Рақамли асбоблар. Рақамли ўлчаш асбоби деб, ўлчаш борасида узлуксиз ўлчанаётган катталикнинг натижаси рақамли қайд этиш қурилмасида ёки рақамларни ёзиб борувчи қурил­мада дискрет тарзда ўзгартирилиб, индикацияланадиган асбоб­ларга айтилади.
Рақамли ўлчаш асбоблари стрелкали ўлчаш асбоблари билан солиштирилганда бир қатор афзалликларга эга: ўлчаш жараёни автоматлаштирилган, оператор томонидан юзага келадиган хатоликлар бартараф қилинган, ўлчашга кетадиган вақт жуда кичик, ўлчаш натижаси рақамли кўринишда намоён бўлади, рақамни кўрсатадаган қурилма енгил кўрсатади ва электрон ҳисоблаш машинасига киритиш учун қулай.
Рақамли ўлчаш асбоблари электр кучланишини, частота тебранишини, электрик ва радиотехник занжирларнинг параметрларини ҳамда кўпгина бошқа физик катталикларни ўлчаш учун кенг қўлланилади. Кейинги йилларда улар барча стрелкали асбоблаларнинг ўрнини эгаллаб олди.
Қайд қилувчи ўлчаш асбоблари натижани диаграмма шаклида кўрсатувчи ўзиёзар асбоблар (масалан, барографлар, термографлар, рақамли осциллографлар)га ва ўлчаш натижасини қоғоз лентаган рақамли кўринишда чиқарувчи печат қилувчи асбобларга бўлинади.
Қайд қилувчи асбоблар физик катталикларни ўлчашда – жараён ёки у ёки бу шароиталарда узлуксиз ўлчашда (температурани, босимни ва ш.к.), динамик режимдаги объект хусусиятлаларининг параметрларни ўлчашда кенг қўлланилади.
Ўлчаш ўзгарткичи деб ўлчаш информацияси сигналини ишлаб бериш, узатиш, кейинчалик ўзгартириш, ишлов бериш ва уни сақлашга мўлжалланган, лекин кузатувчининг кўриши (кузатиши) учун мосланмаган ўлчаш воситасига айтилади.
Ўлчаш ўзгарткичларининг турлари жуда кўп. Одатда, ўлчаш занжирида биринчи бўлган, яъни ўлчанаётган катталик сигналини қабул қиладиган ўлчаш ўзгарткичига бирламчи ўл­чаш ўзгарткичи дейилади. Ундан кейинги жойлашган ўлчаш ўзгарткичларига эса оралиқ ўзгарткичлар номи берилган.
Ўлчаш ўзгарткичларининг кенг тарқалган турларига масштабли ва параметрик ўлчаш ўзгаткичлари киради.
Бирламчи ўлчаш ўзгарткичлари, кўпинча датчик деб юритилади. Унинг бевосита ўлчанаётган катталик таъсиридаги қисми сезувчан (чувствительный) элемент дейилади. Масалан, термоэлектрик термометрда-терможуфтлик, монометрик тер­мометрда-термобаллон ана шундай элементлардир. Баъзида датчик битта ёки бир нечта ўлчаш ўзгарткичларининг конст­руктив йиғилмасидан иборат бўлади.
Ўлчанадиган катталикнинг характерига қараб, ўлчаш ўз­гарткичлари қуйидаги турларга бўлинади:

  1. Электр катталикларни яна электр катталикларга ўзгар­тирувчи ўзгарткичлар Э => Э;

  2. Ноэлектрик (электрмас) катталикларни электр катталик­ларига ўзгартирувчи ўзгарткичлар НЭ =>Э.

1-турдаги ўлчаш ўзгарткичларига масштабли (шунт қар­шилиги, қўшимча резистор, кучланиш бўлгичлари, ўлчаш ток ва кучланиш трансформаторлари, кучайтиргичлар ва ҳ.к.) ўз­гарткичлар, ҳамда тўғрилагичли ўзгарткичлар (ярим ўтказгичли элементлардан ишланган (диодли) ўзгарткичлар) киради.
2-турдаги ўлчаш ўзгарткичларига ноэлектрик (электрмас) катталикларни (масалан, механик, иссиқлик, кимёвий ва бошқа турдаги) электр катталикларига ўзгартирувчи ўзгарткичлар киради. Бу турдаги ўзгарткичлар датчиклар деб юритилади ва ўлчанаётган катталикнинг турига қараб тегишли номларга эга бўлади. Масалан, момент датчиги, силжиш датчиги, сатх, бо­сим, иссиқлик датчиклари ва ҳ.к. Юқорида таъкидлаб ўтилган параметрик ўлчаш ўзгарткичларида киришдаги сигнал турлича (механик силжиш ёки кўчиш, босим, оғирлик каби) бўлиб, чиқишдагиси эса фақат электр сигнали (электр қаршилиги, электр сиғими, электр юритувчи куч ва бошқалар) бўлади.
Ҳар қандай ўлчаш жараёнининг бирдан-бир асосий эле­менти оператор-кузатувчи ҳисобланади.
Ўлчаш ўзгарткичларининг чиқишидаги ўлчаш информа­циясининг сигнали кузатувчининг кўриши (кузатиши) учун мосланмаган бўлганлиги сабабли бу ўзгарткичлар алоҳида (мустақил) ўлчаш воситаси сифатида ишлатилмайди. Ўлчаш ўзгарткичлари фақат ўлчаш асбоблари билан биргаликда ёки ўлчаш қурилмалари ёки тизимларининг таркибида ишлатилади.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish