Бир қийматли ўлчов физикавий катталикнинг бир ўлчамини ҳосил қилади. Моҳияти бўйича у ўлчаш бирлигини ёки берилган физик катталикнинг бир неча аниқланган сонли қийматини ҳосил қилади.
Масалан, қаршиликнинг ўлчаш ғалтаги, тарози тоши, ўлчаш колбаси, ўлчаш резистори, нормал элемент, доимий сиғимли конденсатор ва ҳ.к.
Бир қийматли ўлчовлардан ўлчовлар тўплами ҳосил бўлади.
Ўлчовлар тўплами – бу фақат алоҳида қўлланилмайдиган махсус тартиблаштирилган ўлчовлар тўплами, шунингдек турли хил комбинацияларда бир номли катталикларнинг турли хил ўлчамини ҳосил қилиш ҳам демакдир. Масалан, ўлчаш конденсаторлар тўплами, тарози тошининг тўплами.
Кўп қийматли ўлчовлар – бир номдаги катталикларнинг турли хил ўлчамларининг ҳосил қилиш. Масалан, ўзгарувчан сиғимли конденсатор, индуктивли вариометр, милли метр шкалали чизғич.
Намунавий ўлчаш воситаси эталонлардан ёки аниқлиги ўта юқори бўлган намунавий ўлчаш воситаларидан физик катталик бирлик ўлчамини ишчи воситаларга узатиш учун хизмат қилади. Намунавий ўлчаш воситаларига қўйиладиган умумий талаблар ГОСТ 8.382–80 да ўрнатилган. Намунавий ўлчаш воситалари метрологик аттестациядан ўтказилган ва давлат органлари ёки тегишли метрологик хизматлари томонидан намунавий восита сифатидан тан олинган ўлчовлар, ўлчаш асбоблари ва қурилмалари ҳисобланади. Вазифасига қараб намунавий ўлчаш воситалари бошланғич ва тобе намунавий ўлчаш воситаларига бўлинади.
Бошланғич намунавий ўлчаш воситаси деб метрология хизматининг белгиланган бўлимларида бирлик ўлчамини энг юқори тарзда узатилишига айтилади.
Тобе намунавий ўлчаш воситаси деб бошланғич намунавий ўлчаш воситасидан бевосита ёки бошқа намунавий ўлчаш воситалари орқали бирлик ўлчамини узатилишига айтилади.
Намунавий ўлчаш воситаларини аттестатлашда хатоликлардан келиб чиққан ҳолда улар разрядларга ажратилади. Ўлчашнинг ҳар хил турлари учун намунавий ўлчаш воситаларининг, стандартларга мос берилган ўлчаш воситаси тури учун қиёслаш схемасида турли хил разряд сонлари ўрнатилган. Разрядлар асосан уларнинг метрологик кетма-кетлигини таъминлашга хизмат қилади: 1-разрядли намунавий восита қойида бўйича бевосита ишчи эталон бўйича қиёсланади, 2-разрядли эса бўлимларнинг кетма-кетлиги бўйича, яъни ундан олдинги разрядли намунавий восита бўйича қиёсланади. Масалан, 1-разрядли намунавий электюритувчи кучнинг ўлчови бўлиб ±2·10–4 % хатоликдаги нормал элементлар хизмат қилади, 2-разрядли намунавий электюритувчи кучнинг ўлчови бўлиб эса ±5·10–4 % хатоликдаги нормал элементлар хизмат қилади. Масса (тарози тоши) нинг намунавий ўлчови ҳамда босимни ўлчаш учун ўлчаш асбобларининг намунавйи ўлчови тўртта разрядга бўлинади.
Ўлчаш воситасининг намунавий ва ишчига бўлиниши уларнинг метрологик вазифаларидан аниқланади. Бир ёки бошқа ўлчаш воситасининг турли хил экземплярлари намунавий ёки ишчи воситанинг функциясини бажариши мумкин. Амма намунавий восита функциясини бажарувчи ўлчаш воситаси экземпляри одатий техник ўлчашларда фойдаланилмайди.
Намунавий ўлчаш воситаси давлатнинг ўлчашлар ягоналигини таъминлаш тизимида муҳим аҳамият касб этади, чунки улар бирликларни “тарқатади”, ўлчамларни бошқа ўлчаш воситаларига узатади, шунинг учун улар эҳтиёткорлик билан сақланади ва ўлчаш натижалари ишонарли чиқиши учун ҳамда талаб қилинаётган аниқликни таъминлаш учун вақти-вақти билан қиёсланиб турилади. Улар фақат бошқа ўлчаш воситаларини қиёслаш учун қўлланилади. Намунавий восита сифатида аттестатланган ўлчаш воситаси ишчи ўлчаш воситаси сифатида фақат метрология хизмати идоралари рухсати билан жуда зарурат туғулганда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |