Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети



Download 1,56 Mb.
bet9/50
Sana29.05.2022
Hajmi1,56 Mb.
#617018
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   50
Bog'liq
Амалий метрологиядан услубий кўрсатма 2021

Ўлчаш қурилмаларибир жойда жойлашган ҳам функ­ционал ҳам конструктив боғланган ўлчаш воситаларининг (ўл­човлар, ўлчаш ўзгарткичлари, асбоблар) ва ёрдамчи воситалар йиғилмасидан иборат бўлиб, бир ёки бир нечта катталикларни ўлчаш учун ва кузатувчи учун қулай шаклдаги ўлчаш инфор­мациясининг сигналини ишлаб бериш учун хизмат қилади.
Ўлчаш қурилмаларига, суюқлик ва газларни сарфини ўл­чаш учун ишлатиладиган ўлчаш комплекслари, электр ўлчаш асбобларини синовдан ўтказиш ва даражалаш (градуировка­лаш) қурилмалари мисол бўлади.
Ўлчаш тизимлари – бир-бири билан алоқа каналлари орқали йиғилган ва функционал боғланган ўлчаш воситалари (ўлчовлардан, ўлчаш ўзгарткичларидан ва асбоблардан), ёрдам­чи қурилмалар ва ҳисоблаш техникаси воситалари мажмуидан иборат бўлиб, ўлчаш информацияси сигналини автоматик тарз­да қайта ишлаш учун, уни узатиш (ўтказиш) ва (ёки) автоматик бошқариш тизимларида ишлатиш учун қулай формада ишлаб бериш учун мўлжалланади.
Уларнинг асосий мақсади – ўлчаш жараёнларини автоматлаштириш ва ишлаб чиқаришнинг турли хил жараёнларини автоматик бошқариш учун ўлчаш натижаларидан фойдаланиш.


Назарат саволлари

  1. Ўлчаш воситаларининг турларини айтинг?

  2. Ўлчаш ўз­гарткичлари қандай турларга бўлинади?

  3. Ўлчаш тизими нима мақсадларда қўлланилади?

  4. Қандай ўлчаш асбоблари қайд қилувчи асбоблар дейилади?



3-амалий машғулот
Ўлчаш воситалари хатоликлари ҳақида умумий тушунча.
Режа.
1. Ўлчаш воситаси хатолигининг классификацияси.
2. Асосий ва қўшимча хатоликлар.


1.Ўлчаш воситаси хатолигининг классификацияси
Хатолик – ўлчаш воситаларининг муҳим хусусияти ҳисобланади. Ўлчаш хатоликлари турли сабабларга кўра, турлича кўринишда намоён бўлади ва шу сабабларни таҳлил қилишда энг аввало ўлчаш натижасига салмоқли таъсир этувчиларини аниқлаш лозим бўлади.
Ўлчаш хатолиги асосан ўлчаш воситасининг хатолиги сифатида аниқланади, аммо улар айнан бир хил нарса дегани эмас.
Ўлчаш воситасининг хатоликлари статик ва динамик режимлар қўлланилганда, шунингдек статик ва динамик ташкил этувчи хатоликлар мавжуд бўлганда бир-биридан фарқ қилади. Масалан, хатоликнинг динамик ташкил этувчиси нафақат динамик ҳолатда, балки ўлчаш воситаси статик режимда қўлланилганида ҳам вужудга келиши мумкин. Масалан, частотали хатолик каби.
Келиб чиқиш сабабига қараб хатоликлар асбобий (инструментал) ва услубий (методик) хатоликларга бўлиниши мумкин:

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish