қўшдилар. Ҳатто, ҳалифаликка қарши 806-809 йилларда ўлкада Ибн Лайс бошчилигида қўзғолон
кўтарилганда ҳам маҳаллий зодагонлар Маъмунга
ѐрдам
берган эдилар, Маъмун ҳалифаликнинг
олий ҳукмдори бўлгач, бунга жавобан Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг юқори табақали кишиларига
катта имтиѐзлар бера бошлади. Натижада Тоҳирийлар сулоласининг асосчиси Тохир ибн; Ҳусайн
821 йилда
Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг ноиби қилиб тайинланди.
Тоҳир ибн Хусайн тез орада ҳалифаликдан мустакил бўлишга ҳаракат
қила бошлади. Кўп вақт ўтмай, у ўз қўли ости ҳудудлардаги масжидларда
жума
намози хутбасидан ҳалифа
номини чиқариб
ташлашни
буюрди.
Бу,
ўз
навбатида
Хуросон
ва
Мовароуннаҳрнинг
ҳалифаликдан
мустакил
бўлганлигини англатар эди. Аммо, кўп ўтмай 822 йилда Тоҳир ибн Ҳусайн
тўсатдан,
сирли
равишда
вафот
этди.
"У
ҳалифа
томонидан
заҳарлаб
ўлдирилди", деган миш-мишлар тарқалди. Лекин, ҳалифа Маъмун ноибликни унинг ўғиллари
кўлида қолдирди. Тоҳир ибн Ҳусайннинг ўғиллари - Талха ибн Тоҳир 822-828
йилларда, Абдуллоҳ
ибн Тоҳир 828-844 йилларда мамлакатни бошқардилар. Абдуллоҳ ибн Тоҳир даврида мамлакат
пойтахти Марвдан Нишопур шаҳрига кўчирилади.
Тоҳирийлар даврида Моварауннаҳрдаги бир катор мулклар маҳаллий халқ
ичида катта
нуфузга эга бўлган Сомонхудод хонадонидан бўлган кишилар томонидан бошқарилар эди.
Чунончи, Нуҳ - Самарқандни, Яҳѐ— Шошни, Илѐс-Ҳиротни бошқарар эди.
Тоҳирийлар даврида аҳолининг кўпчилиги солиқларнинг оғирлиги, мулкдор
табақаларнинг ўзбошимчалиги туфайли жуда ночор ва аянчли аҳволда яшар эдилар.Бу эса, ўз
навбатида тез-тез камбағал аҳоли, деҳқонлар, ҳунармандларнинг қўзғолонларини
келтириб
чиқарар эди. Шундай қўзғолонлардан
бири 873 йилда касби мисгар бўлган ака-ука Ёқуб ва Амир
бинни Лайслар бошчилигида бўлди. Қўзғолончилар тоҳирийларга ҳал қилувчи, зарба бериб,
уларнинг пойтахти Нишопурни эгалладилар. Натижада Тоҳирийлар ҳокимияти ағдарилиб,
ҳокимиятга янги саффорийлар (мискарлар)-сулоласи чиқди. Ёқуб ибн Лайс 876 йилда ҳалифалик
пойтахти Боғдодга, юриш қилди. Лекин, ҳалифадан енгилиб, ўз юртига қайтди ва 879 йилда вафот
этди. Шундан сўнг, унинг укаси Амир ибн Лайс тахтга ўтириб, уни 879 йилдан 900
йилгача
бошқарди. У ўзини ҳалифага вассаллигини билдирди. Бунга жавобан ҳалифа Амир ибн Лайсни
Хуросон ва Эрон ноиби қилиб тайинлади.
873 йилда Тоҳирийларнинг энг сўнги вакили Муҳаммад ибн Тоҳир
Бухорони босиб олган
эди. У Бухоро халқига кўп зулм ўтказди. Натижада. Бухоро амалдорлари Самарқанд ҳукмдори
Наср ибн Аҳмадга мурожаат қилиб сомонийлардан Бухорога ноиб юборишни илтимос қилдилар.
Наср укаси Исмоил Сомонийни Бухорога юборди. Муҳаммад ибн Тохир Бухородан хайдалди.
Бухоро Сомонийлар кўлига ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: