Хоразмшоҳлар давлати.
Хоразм
X асрда Сомонийлар давлати таркибида бўлган.
X асрнинг иккинчи ярмида у
икки қисмга: Маркази Ургенч (Гурганч) бўлган Шимолий ва маркази Қиѐт бўлган Жанубий
қисмларга бўлинган.
Хоразмшоҳлар давлати эрамизнинг IX асридан бери ташкил топган давлат Хоразмшоҳлар
давлатини то қулагунча 4 та сулола бошқарди: 1) Афригийлар сулоласи (305-995), 2)
Маъмунийлар (995-1017), 3) Олтин тож (1017-1034) ва 4) Ануштегинлар сулоласи (1077-1231).
999 йилда Шимолий Хоразм ҳукмдори Маъмун ибн Муҳаммад Хоразмни ҳар икки
қисмини ягона давлатга бирлаштирди. Маъмун ўзини Хоразм шоҳ деб эълон қилди ва
Урганч
шаҳрини давлатй пойтахтига айлантирди. Хоразм 1017 йилдан 1040 йилгача Ғазнавийлар, XI
асрнинг 40' йилларидан XII аср бошларигача Салжуқийлар давлат таркибида бўлди.
1097 йилда Ануштегин вафот этгач, Салжуқий Султон Беркѐруқ Хоразмшоҳ номи билан
Хоразм тахтига унинг ўғли Қутбиддин Муҳаммадни қўяди. Хоразм унинг даврида гуллаб
яшнайди. Шу боис ҳам, ануштсгинлар сулоласининг бошланиши
бевосита шу одамнинг номи
билан боғликдир.
Қутбиддин Муҳаммад вафот этгач, Хоразм тахтига ўтирган унинг ўғли
Жалолиддин
Отсиз (1127-1156) даврида Хоразмнинг савдо-сотиқ, маданият марказларидан бири сифатидаги
роли янада ортади. Ануштегинларнинг кейинги авлодлари: Эл Арслон (1156-1172), Такаш (1172-
1200) ва Аловиддин Муҳаммад (1200-1220) даврларида Хоразмнинг салоҳияти ҳар
томонлама
ўсиб, Хоразм ўрта асрлардаги энг кучли салтанатга айланди.
Лекин, Хоразм давлатининг энг юксалган чўққисига кўтарган Аловиддин Муҳаммад
даврида бу кудратли давлатнинг инқирози ҳам бошланди. Бу инқирозга ўзини "Искандари соний"
(Иккинчи Искандар), "Худонинг ердаги сояси", деб атаган Муҳаммад Хоразмшоҳнинг тўхтовсиз
олиб борган талончилик урушлари, мамлакат аҳолисининг турмуш даражасининг аянчли аҳволга
тушиб қолиши, халқ қўзғолонлари, қолаверса
,
Хоразмшоҳнинг онаси туфайли ҳокимиятда
вужудга келган тартибсизлик ва зиддиятлар сабаб бўлди. Бундай вазиятдан ўз мақсадида. усталик
билан фойдаланган Чингизхон бу давлат инқирозини охирига етказди.
Охирги Ануштегинлар сулоласи вакили Хоразмшох Аловуддин Муҳаммад (1200-1220)
Чингизхон қўшинидан енгилди. Гарчи охирги Хоразмшох Аловуддин Муҳаммаднинг ўғли
Жалолиддин Мангуберди мўғулларга бир неча марта зарба берган бўлса ҳам, Хоразмшохийлар
давлатини тиклай олмади.
Шундай қилиб IХ-ХII асрларда Марказий Осиѐда Тоҳирийлар,
Сомонийлар,
Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар ва Хоразмшоҳлар давлатлари номи билан мустақил
давлатлар вужудга келиб, бу давлатлар шу ҳудудда яшаган халқларнинг сиѐсий, иқтисодий ва
маданий ҳаѐтида чуқур из қолдирди.