Ислом динининг вужудга келиши, унинг моҳияти ва тарқалиши.
Дарҳақиқат, миллатни миллат қилиб турган томирлар қанча бўлса,
миллий мафкурада
ундириб-устириб, шакллантириб бориладиган миллий негизлар ҳам шунчадир. Бизнинг истиқлол
мафкурамиз асрий миллий қадриятларимизга ҳамда янги вужудга келган ва келаѐтган,
халқимизнинг бугунги ва келажакдаги манфаатларини кадрлайдиган фикрларга ҳам тафаккурига
асосланиши лозим. "Миллий мафкурани шакллантиришдаги энг катта манба-бу ҳаққоний
ѐритилган тарих эканлиги барчага аѐн. Тарихни билмай туриб мафкуранинг фалсафий
негизларини тушуниб бўлмайди. Чунки мафкуранинг фалсафий асослари ўз
даврида тарихий
ҳақиқат туфайли туғилган» -дейди И. Каримов «Фидокор»газетасига берган маълумотида.
ҳақиқатан ҳам, хусусан бугун сиз азиз талабалар билан кўраѐтган маърузамиз мазмуни ва моҳияти
жиҳатдан мафкурамизнинг муҳим таркибий қисми бўлмиш тарихий жараѐнлар, яъни ислом
динининг моҳият-мазмуни, муқаддас Қуръон ва ҳадис ҳақида, 9-15 асрларда ҳудудимизда яшаб
ижод этган, жаҳон миқѐсида обрўга эга бўлган олиму фузалолар ҳақида, шунингдек соҳибқирон
Темур ҳақида бўлиб, ушбу маълумот ва тарихий манбаларни мукаммал ўрганмай
туриб миллий
мафкурамиз ҳам мукаммал бўлади дейиш хақиқатдан йироқдир.
Ислом дини жаҳон миқѐсида тарқалган динлардан бири бўлиб, бугунги кунда ер юзи
аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғи унга эътиқод қилади. Ислом динининг келиб чиқиши ва унинг
ѐйилиши бевосита Муҳаммад пайғамбаримиз фаолияти билан боғлиқдир. Макка шаҳридаги
Қурайш қабиласининг нуфузли Хошимийлар хонадонида 570 йилда таваллуд топган Муҳаммад
Ибн Абдуллоҳ ниҳоятда ибратли ҳулқ-одоб доирасида вояга етиб, 40 ѐшларида Хиро номли ғорда
у кишига Куръон оятлари Аллоҳ томонидан нозил бўла бошлаган. Аллоҳ у
кишини бутун
инсониятга ҳақ йўлни кўрсатувчи элчи - Расул бўлишини ихтиѐр этганлар.
610 йилдан бошлаб Муҳаммад Алайҳиссалом Маккада Ислом динини (якка худога
сиғинишни) тарғиб қилишни бошлаган.
Ислом сўзини
маъноси-арабча, «Худога ўзини топшириш», «Итоат», «Бўйсуниш»
демакдир. Умуман исломнинг келиб чиқиши VI аср охири ва VII аср бошларида Арабистон ярим
оролида юз берган ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар билан болиқдир. Якка худога сиғиниш
ҳақидаги тарғибот исломдан илгари бошланган эди. Уни дастлаб тарғиб қилган ханиф ( ҳақиқат
изловчи, эътиқод қилувчи) лар маҳаллий қабила худоларига,
уларнинг санамларига эмас, ягона
худога итоат қилишга даъват қилганлар. Ханифлик VI аср охири ва
VII бошларида аста-секин
Арабистоннинг бир мунча вилоятларига ѐйила бошлаган. 610 йиллардан якка худога сиғиниш
тарғиби бошланган. Муҳаммад изидан дастлаб жуда оз киши эргашган. Аввал унинг энг яқин
кишилари исломни қабул қилганлар. Кейинчалик уларнинг сони ортиб борган. Макка зодагонлари
бунга қаттиқ қаршилик кўрсатганлар. Аҳвол кескинлашганлиги сабабли мелодий 622 йилда
Муҳаммад бошчилигидаги Макка мусулмонлари Мадина (Ясриб) шаҳрига кўчишга
мажбур
бўлдилар. 622 йили юз берган бу кўчиш ( арабча хижрадан) мусулмонларнинг хижрий йил ҳисоби
бошланган. Мадинада Мусулмончилик кўчайиб борган ва натижада кейинчалик Макка аҳли ҳам
ислом динини қабул қилган. Бу 630 йилларга тўғри келади. Натижада кучли Ислом давлати
вужудга келади ва уларнинг устидан турувчи араб ҳалифалигига асос солинади. Ҳалифалик
кўпгина Шарқ ва Ғарб давлатларини ўзига бўйсундиради. Шундай қилиб
VIII асрнинг охирига
келиб Атлантика океанидан Тян-шангача, Кавказдан ҳинд океанигача бўлган ерларда, турли тилда
сўзлашувчи халқларни ўзида бирлаштирган буюк араб ҳалифалиги вужудга келади.