Сатук Абдулкарим Қорахон "Буғрохон";
("Буғро"
сўзи "Яғмо" уруғида қўш ўркачли туя
маъносини билдиради)унвонини олган.
Сатук Буғрохон 955 йилда вафот этгач, давлатни унинг ворислари: Хорун ибн Мусо (992-
996), Наср Т (996-999) Иброҳим (1046-1068) ва бошқалар бошқаради.
Унинг ворислари даврида
бутун Марказий Тянь-шань ва Еттисув Қорахонийлар томонидан эгалланди. Улар 990 йилдан
бошлаб Мовароуннаҳрни эгаллаш ва у ерда ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун кураш бошладилар.
Дастлаб Фарғона ерларини, Сайрамни эгаллаб, 992 йилда Сомонийлар пойтахти Бухорога юриш
қилади. Кармана шаҳри яқинида бўлган жангда Сомонийлар ҳукмдори Нуҳ II мағлубиятга
учрайди. Қорахоний подшо Наср Бухорони эгаллайди. 1005 йилда Қорахонийлар бутун
Мовароуннаҳрни эгаллагач, улар давлатининг ҳудуди Хитойдан Амударѐгача бўлган
жойларга
чўзилган эди. Бу давлатларнинг пойтахти Боласағун бўлсада, Қорахоний ҳукмдорлар кўпроқ
иккинчи пойтахт-Қашқарда яшаганлар, чунки бу ер диний ва маданий марказ бўлган.
Қорахонийлар даврида Ўрта Осиѐ халқлари ҳаѐтида бир қатор ижтимоий-сиѐсий,
иқтисодий ўзгаришлар содир бўлди. Қорахонийлар бу ҳудудларни эгаллагач, сомонийлар
давридаги ҳокимиятнинг марказлашган бошқарувини тугатдилар. Ҳамма ерлар қорахонийлар
оиласининг шахсий мулкига аЙлантирилди ва бошқарув маҳаллий-ҳудуд тарзида амалга оширила
бошланди, Бош хон "Тамғачхон"
деб аталиб, у Қашқар шаҳрида туриб ҳокимиятни бошқарди.
Жойларда майда феодал эгаликларда ҳокимиятни бошқараѐтган илоқхонларга ката хуқуқлар
бериб қўйилди. Бундан фойдаланган илоқхонлар ўзлари марказга бўйсунмаган ҳолда ҳокимият
бошкарувига интилар эдилар. Айниқса, Моварауннаҳрда} (Самарқандда) ҳукмронлик қилаѐтган
Илоқхоннинг обрў-эътибори катта эди.
Қорахоний тамғачхонлар Мовароуннаҳрда танга пулларни зарб этганлар, уларнинг
даврида ислом давлат дини даражасига кўтарилди.
Қорахонийлар даврида ҳам худди сомонийлар сингари мусулмон руҳонийларига
катта
имтиѐзлар берилган эди.
Қорахонийлар даврида аҳолининг асосий машғулоти деҳқончилик, чорвачилик,
ҳунармандчилик, савдо-сотиқдан лборат эди.
Қорахонийлар давлатида йирик ер эгаларининг ери тортиб олиниб, ўзларининг асли
касби чорвадор бўлган амалдорлари, лашкарбошиларига бўлиб берилган эди. Бу
ерга эга
бўлганларнинг деҳқончиликдан хабарлари йўқлиги туфайли деҳкончилик воҳалари тугаб, улар
яйловларга айланди.
Қорахонийлар даврида ҳам сомонийлар давридагидек шаҳарлардаги ҳаѐт тараққий қилди,
ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ривож топиб, мамлакат ҳаѐти сезиларли даражада юксалди.
Бироқ қукмдор сулолалар ўртасида бўладиган ички кураш ва зиддиятлар корахонийлар
сулоласини ҳам четлаб ўтмади. Натижада.хонлик иккига: Ғарбий хонлик (маркази Бухоро) ва
Шарқий хонликка (маркази Боласағун) бўлиниб кетди. Ғарбий хонлик ҳудудларига Мовароуннаҳр
ва Фарғонанинг Шарқий қисми Еттисув ва Қашқар ерлари кирар эди.
Қорахоний ҳукмдорларнинг ўзаро
курашлари, уларнинг ўз қўшнилари Ғазнавийлар ва
Салжуқийлар билан олиб борган урушлари бу давлатни ҳолдан тойдирди. Натижада ,
қорахонийлар 1130 йилда салжуқийлар ҳукмдори Султон Санжарга тобе бўлиб қолди. 1211 йилда
эса Хоразмшоқ Аловитдин Муҳаммад Қорахонийлар сулоласини бутунлай бархам топтирди.
Do'stlaringiz bilan baham: