Ғазнавийлар давлатининг асосчиси Алп Тегин сомонийлар давлатида лашкарбоши эди. У
962 йилда Fазна шаҳрида ўз мустақил давлатига асос солди.
Ғазнавийлар давлатининг энг кўчайган даври Сабук Тегил (977-997) ва Маҳмуд Ғазнавий
(998-1030) ҳукмронлиги даврига тўғри келади. Маҳмуд Разнавий Ҳиндистонга 17 марта ҳарбий
юришлар уюштиради. Ғазнавийларга 1040 йилда Салжукийлар қақшатқич зарба берган.
Ғазнавийлар саройда буюк ўзбек алломаси Абу Райхон Беруний 973-1048 ижод қилган.
X асрнинг
иккинни ярмида Марказий Осиѐда яна бир қудратли туркий давлат - Ғазнавийлар давлати вужудга
келди. Бу давлатнинг пойтахти Афғонистоннинг жанубида жойлашган Ғазна шаҳридир.
Ғазна асли
сомонийлар
ҳудудига қарашли эди. Лекин, X асрнинг иккинчи ярмида
сомонийлар ичида ўзаро сулолавий кураш кучаяди. Айниқса. бу кураш 961 йилда Абдумалик
Сомоний ўлгач авж олади. Бундан. фойдаланган Сомонийларнинг собиқ лашкарбошиси, асли ўзи
туркий ғуломлардан чиққан Алптегин бу вазиятдан фойдаланиб, 962 йилда Ғазнадаги маҳаллий
ҳокимиятни ағдариб,
6у
ерда ўз давлатига асос солади, Унинг давлати ҳудудига сомонийлар
давлатининг Жанубидаги ерлар кирган.
Алптегин Ғазна давлатига асос солган бўлсада, бу давлатнинг ҳар томонлама ривожида
сомонийлар давлатида етук лашкарбоши бўлган Сабуқтегиниинг хизматлари каттадир. У қисқа
вақт ичида Қобул дарѐси атрофидаги ерларни ҳам Ғазна вилояти ерларига қўшиб олди. Сўнгра
Қорахонийлар билан сомонийлар ўртасидаги урушларда сомонийларга ѐрдам кўрсатиб, бунинг
эвазига Хуросон ерларига эгалик хукуқини қўлга киритди.
Ғазнавийлар давлати Сабуқтегиннинг ўғли Маҳмуд Ғазнавий даврида (998-1030) янада
кучайди.
Маҳмуд Ғазнавий ўз даврида энг кучхи кўшин тўплаб, бир қанча босқинчилик
урушларини олиб борди. Фақат Ҳиндистон устига 17 марта юриш қилиб, бу давлатнинг
бойликларини
талади.
Маҳмуд
Ғазнавий
1008
йилда
Амударѐнинг
Шимолидаги
Қорахонийларга
қарашли
ерларни, 1017 йилда эса Хоразм ҳукмдори Маъмуннинг ўлимидан
фойдаланиб, бу қадимий юртни ҳам ўзига тобе қилиб олди. Маҳмуд ҒазнавиЙ ўта каттиққўл
ҳукмдор бўлиши билан бирга илм-маърифатга қизиққан, ўзи ҳам яхшигина ғазаллар ѐзган, илм
аҳлига доим ѐн босган ҳукмдор эди.
Маҳмуд Ғазнавий даврида илм-маърифатга нечоғлик аҳамият берилмасин, қатор
шаҳарлар, масжиду-мадрасалар курилмасин, меҳнаткаш халқнинг моддий ва маданий турмуш
шароити оғир эди. Тўхтовсиз урушлар мамлакат иқтисодини, аҳоли тинчлиги ва турмушини издан
чиқарган эди. Шу боис Маҳмуд Ғазнавий ўлимидан сўнг тахтга ўтирган унинг ўғли Масъуд
ҳукмронлиги даврида (1030-1041) бу давлат ички феодал зйддиятлар туфайли ниҳоят ҳолдан
тойган эди. Шу боис бу вазиятдан фойдаланган Туғрулбек бошлиқ Салжуқий турклар 1040 йилда
Данданакан деган жойда Ғазнавийларга ҳал қилувчи зарбани бериб
;
бу давлатни тарих сахнасидан
туширди.
Do'stlaringiz bilan baham: