Ислом динининг вужудга келиши, унинг моҳияти ва тарқалиши



Download 233,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/11
Sana29.11.2022
Hajmi233,16 Kb.
#875144
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ислом динининг вужудга келиши

Қорахонийлар давлати. 
Қорахонийлар давлати X аср охирларида Шарқий Туркистонда туркий қабилалардан « 
Қарлуқ», « чиғил», «ягмо» қабилалари иттифоқи натижасида ташкил топди. 992 йилда бутун 
Моварауннаҳр Қорахонийлар давлати томонидан эғалланди. Асосчиси Абдулкарим Содуқ 
Буғрохон Қорахон (вафоти 956), ҳукмдорлари Хорун Ибн Мусо (992-996), Наср I (996-999), 
Иброхим (1046-1068), Арслон (1102-1180) ва бошқалар. Қорахонийлар давлати даври ўзбек 
халқининг этник шаклланиши 2 босқичига тўғри келади. Бу даврда ўзбек адабий тили ҳам ривож 
топиб, Маҳмуд Қошғарийнинг «Девони Луғотит-Турк», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» 
каби асарлар майдонга келди. X асрнинг иккинчи ярмида Шарқий Туркистон ва Еттисувда 
кудратли 
Қорахонийлар 
давлати вужудга келди. Бу давлат шу ерда қадимдан яшаб келаѐтган 
туркий қабилалар "Қарлуқ", "Чигил", "Яғмо" ларнинг бирлашуви натижасида ташкил топди. Бу 
давлатнинг ташкил топишида бошқа турк қабилаларидан қипчоқлар, кенжеклар, қирғизлар, ўғиз 
туркманлар ҳам катта роль ўйнадилар. 
Бу давлатча асли ўзи "яғмо" уруғидан бўлган Сатук Абдулкарим ~~ Қорахон асос солди. 


Сатук Абдулкарим Қорахон "Буғрохон"; 
("Буғро" 
сўзи "Яғмо" уруғида қўш ўркачли туя 
маъносини билдиради)унвонини олган.
Сатук Буғрохон 955 йилда вафот этгач, давлатни унинг ворислари: Хорун ибн Мусо (992-
996), Наср Т (996-999) Иброҳим (1046-1068) ва бошқалар бошқаради. Унинг ворислари даврида 
бутун Марказий Тянь-шань ва Еттисув Қорахонийлар томонидан эгалланди. Улар 990 йилдан 
бошлаб Мовароуннаҳрни эгаллаш ва у ерда ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун кураш бошладилар. 
Дастлаб Фарғона ерларини, Сайрамни эгаллаб, 992 йилда Сомонийлар пойтахти Бухорога юриш 
қилади. Кармана шаҳри яқинида бўлган жангда Сомонийлар ҳукмдори Нуҳ II мағлубиятга 
учрайди. Қорахоний подшо Наср Бухорони эгаллайди. 1005 йилда Қорахонийлар бутун 
Мовароуннаҳрни эгаллагач, улар давлатининг ҳудуди Хитойдан Амударѐгача бўлган жойларга 
чўзилган эди. Бу давлатларнинг пойтахти Боласағун бўлсада, Қорахоний ҳукмдорлар кўпроқ 
иккинчи пойтахт-Қашқарда яшаганлар, чунки бу ер диний ва маданий марказ бўлган. 
Қорахонийлар даврида Ўрта Осиѐ халқлари ҳаѐтида бир қатор ижтимоий-сиѐсий, 
иқтисодий ўзгаришлар содир бўлди. Қорахонийлар бу ҳудудларни эгаллагач, сомонийлар 
давридаги ҳокимиятнинг марказлашган бошқарувини тугатдилар. Ҳамма ерлар қорахонийлар 
оиласининг шахсий мулкига аЙлантирилди ва бошқарув маҳаллий-ҳудуд тарзида амалга оширила 
бошланди, Бош хон "Тамғачхон" деб аталиб, у Қашқар шаҳрида туриб ҳокимиятни бошқарди. 
Жойларда майда феодал эгаликларда ҳокимиятни бошқараѐтган илоқхонларга ката хуқуқлар 
бериб қўйилди. Бундан фойдаланган илоқхонлар ўзлари марказга бўйсунмаган ҳолда ҳокимият 
бошкарувига интилар эдилар. Айниқса, Моварауннаҳрда} (Самарқандда) ҳукмронлик қилаѐтган 
Илоқхоннинг обрў-эътибори катта эди. 
Қорахоний тамғачхонлар Мовароуннаҳрда танга пулларни зарб этганлар, уларнинг 
даврида ислом давлат дини даражасига кўтарилди. 
Қорахонийлар даврида ҳам худди сомонийлар сингари мусулмон руҳонийларига катта 
имтиѐзлар берилган эди. 
Қорахонийлар даврида аҳолининг асосий машғулоти деҳқончилик, чорвачилик, 
ҳунармандчилик, савдо-сотиқдан лборат эди. 
Қорахонийлар давлатида йирик ер эгаларининг ери тортиб олиниб, ўзларининг асли 
касби чорвадор бўлган амалдорлари, лашкарбошиларига бўлиб берилган эди. Бу ерга эга 
бўлганларнинг деҳқончиликдан хабарлари йўқлиги туфайли деҳкончилик воҳалари тугаб, улар 
яйловларга айланди. 
Қорахонийлар даврида ҳам сомонийлар давридагидек шаҳарлардаги ҳаѐт тараққий қилди, 
ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ривож топиб, мамлакат ҳаѐти сезиларли даражада юксалди. 
Бироқ қукмдор сулолалар ўртасида бўладиган ички кураш ва зиддиятлар корахонийлар 
сулоласини ҳам четлаб ўтмади. Натижада.хонлик иккига: Ғарбий хонлик (маркази Бухоро) ва 
Шарқий хонликка (маркази Боласағун) бўлиниб кетди. Ғарбий хонлик ҳудудларига Мовароуннаҳр 
ва Фарғонанинг Шарқий қисми Еттисув ва Қашқар ерлари кирар эди. 
Қорахоний ҳукмдорларнинг ўзаро курашлари, уларнинг ўз қўшнилари Ғазнавийлар ва 
Салжуқийлар билан олиб борган урушлари бу давлатни ҳолдан тойдирди. Натижада , 
қорахонийлар 1130 йилда салжуқийлар ҳукмдори Султон Санжарга тобе бўлиб қолди. 1211 йилда 
эса Хоразмшоқ Аловитдин Муҳаммад Қорахонийлар сулоласини бутунлай бархам топтирди. 

Download 233,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish