Урарту, Қадимги Ўрта ер денгизидаги қадимги давлатлар, Аҳамонийлар (Сосонийлар) ва Қадимги Ҳиндистон давлатлари



Download 47,42 Kb.
bet1/8
Sana23.02.2022
Hajmi47,42 Kb.
#120051
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
маруза-1


Урарту, Қадимги Ўрта ер денгизидаги қадимги давлатлар, Аҳамонийлар (Сосонийлар) ва Қадимги Ҳиндистон давлатлари.


Кадимги Ван-Урарту подшолиги Урартунинг табиати ва ахолиси. Ван - Урарту Кавказортидаги кадимги давлатларидан бири хисобланган. Унинг катта кисмини Кавказ ва Арман тоглари эгаллаб ётади. Урартудан Кура, Аракс, Фрот ва Дияла дарёлари окиб утади. Тоглар орасида Ван, Урмия ва Севан куллари жойлашган. Улканинг ёзи у кадар иссик эмас. Киш бироз совук булиб, ёгин сочин асосан бахор, киш ва куз ойларида ёгади. Тог ёнбагрлари ва дараларда хар хил ут-уланлар, буталар ва дарахтлар усиб ётади. Улкада тог эчкилари, бури, ёввойи чучка, коплон, судралиб юрувчилар ва кушлар яшайди. Тогларда темир, кургошин, мис ва бошка маъданлар сероб.
Археолог олимларнинг берган маълумотларига кура Кавказорти ва Урарту худудида бир неча минг йиллардан бери ахоли яшаб келадилар. Улар хозирги арман ва грузин халкларининг ота-боболари булиб, кейинчалик улар урартлар деб ном олганлар. Кадимги Урарту худудида хетт, ууррит, оссур ва бошца кабилалар хам яшаганлар.
Урарту подшолигининг кучайиши. М. ав. (835—825) йиллар Сардури I Урарту подшолигини бошкарган. Сардури I кушинлари оссур кушинлари устидан бир неча бор галабага эришганлар. У узини „Хамма подшолардан совга олувчи улуг кудратл подшо - шауоншоу ”, - деб эълон килган. Сардури I кушнлари кушни кабилалар устига юриш килиб, Урарту ерларини кенгайтирган. Сардури I босиб олинган кабилалардан бож-хирож олган. У Ван кули сохилида мустахкам Тушпа шахрини барпо килиб, уни Урарту подшолигининг пойтахтига айлантиради.
Сардури I вафот этгач тахтга унинг угли Ишпуини утиради. Ишпуини (М. ав. 825—810-йиллар) даврида Урарту подшолиги янада кучаяди. Ишпуини даврида Ван кули шимолидаги ерлар Урартуга кушиб олинади. Ишпуини кушинлари Урмия кулининг жануби-гарбидаги Манна подшолигининг ерларини босиб олиб, Оссурияга хавф соладилар. Урарту кушинлари Маннадан катта улжалар - куй, эчки, корамол, от ва куп сонли асирлар билан Урартуга кайтганлар. Ишпуини вафотидан сунг Урарту тахтиига унинг угли Менуа утиради. Менуа (М. ав. 810—786-йиллар) даврида Урарту даврида Урарту подшолиги кучаяди. Менуа шимолда Аракс дарёси, жануби-гарбда Фрот дарёсининг юкорисидаги мамлакатлар устига зафарли юришлар килади. Уша вактдаги тошга битилган ёзувларнинг бирида “Менуа минган отАрсибинни 22 тирсак11 метр-у 20 см кенгликдаги жарлик устидан сакраб утган ”, дейилади. Шу туфайли подшо минган отнинг исми “Арцибин” - “Бургут” булган экан. Манбаларда Менуа куркмас жангчи, машхур шох ва узокни курувчи доно сиёсатчи киши булганлиги хикоя килинади. У мамлакат мудофаси ва ободончилигига катта эътибор бериб, Ван кулидан сув олувчи 70 км лик “Мнеуа канали” ни каздирган.
Менуа даврида Урарту подшолиги хар жихатдан гуллаб-яшнаган давлатга айланган.
кушинларини яна енгади. Шу йили Сардури II вафот этиб, тахтга угли Руса I утиради. Руса I м.ав.735-712 йилларда Урарту подшолигини бошкаради. Руса I подшолигининг дастлабки даврида мамлакатда ички галаёнлар бошланади. У Кавказорти ва Севан атрофида кузголон кутарган 23 та подшоликлар устидан галаба козонади.
М.ав.714 йили Оссур подшоси Саргон II Урарту устига яна кушин тортади. Урмия кули якинидаги жангда Саргон II кушинлари Урарту кушинлари устидан галаба килади. Улар шахар ва кишлокларни вайрон килиб, катта бойлик билан Урартуга бостириб кириб уни хам вайрон киладилар. Бу хабарни эшитган Руса I узини узи улдиради. Руса I вафотидан кейин тахтга Руса II утиради. Бу даврда Урарту уз мустакиллигини саклаб колган булса хам, авв. шон-шухратини бой берган эди. Шу даврда Урарту подшолари Оссурия билан яхши муносабат урнатишга харакат килганлар.
Шу даврда Урартуга шимолдан киммерийлар ва скифлар бостириб кириб, мамлакатни хонавайрон килганлар. Шаркдан Мидия кушинлари хужум бошлаб, Урартуни босиб олганлар. Шундай килиб ички галаёнлар, кушни давлатлар ва кабилаларнинг хужумлари натижасида Урарту давлати кучсизланиб, бархам топиб, сунгра майда булакларга булиниб кетиб бархам топади.



  1. ЎРТА ЕР ДЕНГИЗИНИНГ ШАРКИЙ ВА ҒАРБИЙ СОХИЛИДАГИ ҚАДИМГИ ДАВЛАТЛАР


Уртаер денгизининг шаркий ва Fарбий сохилининг кадимги ахолиси тарихи ва давлатлари тарихнавислиги Иерихань маданияти. м. ав. VIII - IV минг йилликдаги дехконлар ва чорвадорлар. Уртаер денгизининг Шаркий сохилидаги худудлар кадим-кадимдан бошлаб палеолит овчилари ва термачилари томонидан узлаштирилган эди. Овчилик натижасида купчилик ёввойи хайвонлар кириб юборилгач, кабилалар орасида очарчилик бошланиб махаллий кабилалар усимликларнинг мевалари билан овкатланишга утадилар. М.ав.IX-VIII минг йилликларги келиб “натуфей” маданиятига мансуб мезолит кабилалари горларда, дарё ва кул буйидаги манзилгохларда яшаб, ёввойи усимликларнинг меваЦини, кушларнинг тухумларини териб, уларни овкат сифатида истеьмол килганлар.
Ёвойи турдаги бугдой ва арпаларнинг турли навлари тукайзорларда усиб ётарди. Бу хол термачилик билан шугилланган ибтидоий кишиларга илк дехкончиликка утиш учун имкон яратиб берган.
Уртаер денгизининг шаркидаги кадимги давлатлар. Маълумки Уртаер денгизининг шаркий сохилига туташ жойларда хам урта палеолитдан бошлаб одамлар истиклмат килганлар. Бу худудда кадим замонлардан бошлаб, Паластин, Финикия, Сурия, Ямхад, Дамашк шохлиги, Исроил-Яхудий шохлиги ва унлаб шахар давлатлар шаклланган, ривожланган ва неча марталаб инкирозга юз тутган.
Бу худудда кадимги тош даврининг урта боскичидан бошлаб ибтидоий кишилар яшаганлиги археологик ашёлар ва ёзма манбалар тасдиклайди.
Уртаер денгизининг шаркий сохилидаги давлатлар хакида суз очишдан олдин тарихий манбалар ва тарихнавислик масалаларига мурожат килиш лозим. Уртаер денгизининг шаркий сохилидаги кадимги давлатлар каторига Сурия ва Финикияни киритиш мумкин. Сурия ва Финикиянинг баъзи жойларидаги кулай географик мухит бу ерларда жуда кадим замондан бошлаб одамлар яшаб тирикчилик утказишлари учун имкон берган. Бу жихатдан Финикиядаги Ит дарёси ( Нахр-ал Калб) бурни якинидан, дарёнинг бошига якин ердаги Сут чашмаси билан Асал чашмаси олдидан шунингдек санин тоглари этагидаги Харажеб ва Жатта якинидан илк неолит даврига оид куроллар топилган. Мазкур ёдгорликларнинг маданий катламларидан тошдан ясалган белча, бигиз, пичок, искана, найза, арралар, уч киррали камон укининг учи, учбурчак шаклдаги болталар топилган.
Шимолий Сурияда хам Фрот дарёсининг юкори окимидаги Аман ва Тавр тог тизмаларига ёндошган жойларда, хусусан Сокчи - Гоз деган жойдан бир кишлокнинг харобаси топилган. Бу ёдгорликдан чакмоктош. обсидиан, фил суяги ва оддий суякдан ясалган куроллар, накш берилган сопол буюмлар топилган. Шимолий Суриядаги Антиохия ва Аляппо уртасидан мухим археологик ёдгорлклар топганлар. Ёдгорлик 14 катламдан иборат булиб, булар тош давридан бошлаб то милоднинг биринчи асригача булган катта тарихий даврни уз ичига олади.
Паластин шахарларининг бойликлари кушни мамлакатлар, айникса Миср фиръавнлари, оссурийлар, Эронийлар ва Саргоний подшолари диккатини узига тортиб келган. Улар айникса, Паластин шахарларига бостириб кириб, унинг бойликларини талаб кайтганлар ва уни узларига тобе килиб олганлар, ахолисини кул килиб олиб кетганлар.
М. ав. XIII асрда эса Фрот дарёси ортида яшаган кучманчи яхудий кабилалари Паластинга бостириб кирганлар. Узок давом этган конли жанглардан сунг Яхудийлар Паластинни босиб оладилар ва Саул деган кишини подшо килиб сайлайдилар. У Исроил подшолигини тузиб, филистимлагар карши кураш бошлайди. Жангларнинг бирида Саул кушинлари енгилиб, унинг уч угли хам жангда халок булади. Бу нохуш хабарни эшитган Саул узини килич тигига ташлаб халок булади. Саул вафотидан сунг Паластинни бирлаштиришни унинг куёви Довуд (1000— 965) давом эттиради. У Саулнинг угли Ишвааъламга карши 7 йил курашиб уни енгади ва Исроил-Яхудий подшолигига асос солади. Довуд кушинлари Г ат шахри якинидаги жангда филистимларни енгади ва уларни Исроилдан хайдаб чикаради. У Куддусни эгаллаб, уни бирлашган подшоликнинг марказига айлантиради. Довуд мамлакатда осойишталик урнатиб, ободончилик ишларига хам катта эътибор каратади. У филистимлар билан сулх тузиб, улардан ёлланма кушин хам тузади.
Жанубда Акаб култигигача булган ерларни подшоликка кушиб олади. Довуд даврида Исроил-Яхудий подшолиги кучайиб равнак топади ва мамлакат хужалиги ривожланади.
Исроил - Яхудий подшолигининг равнак топиши ва емирилиши. Довуд вафотидан сунг тахтга унинг угли Сулаймон (965-935/927) утиради. Сулаймон даврида Исроил-Яхудий подшолиги гуллаб яшнайди. Мамлакат хужалиги хар томонлама ривож топади. У Тирдан темирчиларни, Бобилдан дурадгорларни чакириб, курилиш ишларини авж олдириб юборади. У Киликиядан ажойиб отларни келтириб, соттиришга киришади. Офир мамлакатидан эса кимматбахо тошлар, олтин, кумуш, фил суяги, маймун ва товуслар келтирилган. Мамлакатдаги курилиш ишларига катта маблаг керак эди. У маблаг туплаш учун янги соликлар жорий килади. Бу хол халк оммаЦининг норозилигига сабаб булиб исроилликлар Сулаймонга карши Иеровоам бошчилигида кузголон кутарадилар. Кузголон Сулаймон аскарлари томонидан шафкатсизлик билан бостирилиб, Иеровоам Мисрга кочиб кетади.
М. ав. 935 - 927- йилда Сулаймон вафот этгач, тахтга унинг угли Ровоам утиради. Бу даврда мамлакатдаги ахвол ёмонлашиб, Иеровоам Мисрдан катта кушин билан кайтиб келиб, Ровоам кушинларини енгиб Исроил подшолигини кайта тиклайди.
М. ав. 930- йили Миср фиръавни Паластинга бостириб кириб шахар ва кишлокларни вайрон килади. Шу давр Оссурия кушинлари хам Паластинга бостириб кириб Исроил подшолигини тор-мор этадилар. Саргон II М. ав. 722- йили Самария шахрини босиб олиб, Исроил подшоси Осияни ва 27290 исроилликни асир олиб, уларни Мидия ва Месопотамияга жойлаштиради. Шундан сунг Исроил подшолиги бархам топади. Кейинчалик Яхудий подшолиги узни тиклаб олади. М. ав. VII аср охирларида Паластин Миср фиръавнлари таъсирига тушиб коладилар.
М. ав. 597—586- йиллар орасида олиб борилган жанглар натижасида Паластин Бобил подшоси Навоходоносор II томонидан босиб олиниб,
Куддус шахри вайрон килиниб, ахолининг катта кисми Бобилга асир килиб хайдаб кетилади. Кейинчалик паластинликлар дастлаб Эронийлар, сунг Юнон-македонлар ва нихоят Рим салтанати таъсирига тушиб колади.
Сурия ва Финикия Уртаер денгизининг Шаркий сохилидаги кадимги мамлакатлардан бири хисобланади. Денгиз сохили буйлаб Финикия, ундан шарк ва жануби-шаркда Сурия жойлашган эди. Мамлакатларнинг гарб томони денгизи сувлари билан, шарк томондан Сурия-Месопотамия дашти билан уралган булиб, Сурия ва Финикия ерларининг бир кисмини Ливан ва Антиливан тоглари коплаб ётади. Тоглар орасидан Иордан, Оронт дарёлари, куплаб сой ва жилгалар окиб чикади. Улка иклими узига хос, гарб томони илик, ёкимли шунингдек серёмгир. Шарк томони даштлик, иссик, камёгин ва кургокчил. Кишнинг харорати хам хилма-хил. Кишда тогларга куп кор ёгиб, бахорда эса тог ёнбагирларида ёгингарчилик купрок булади. Бир араб маколида „Мамлакатнинг бошида циш, кафтида куз, оёзида эса доим бауордир дейилган экан.
Финикия ва Сурияда одамлар ута кадим замонлардан бери яшаб келганлар. Бу улканинг энг кадимги ахолиси ууррийлар, аморийлар ва “Шарц болалари” деб аталган кабилалар булишган. Кейинчалик бу ерга хеттлар, сомийлар, Эронийлар, Юнонлар ва римликлар келиб жойлашганлар.

Download 47,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish