Ыщчыорова Фарангиз



Download 373 Kb.
bet1/14
Sana04.04.2022
Hajmi373 Kb.
#528061
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Зухриддин



O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O‘RTAMAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
FARG‘ONA DAVLAT UNIVERSITETI

PEDAGOGIKA- PSIXOLOGIYA FAKULTETI


PSIXOLOGIYA YO‘NALISHI

15.13 -guruh talabasi Qodirov Zuxriddin Siddiqjon o‘g‘lining



KONSULTATIV PSIXOLOGIYA VA PSIXOKORREKSIYA
fanidan
Oilaviy nizolarni bartaraf etishda psixolog konsultantning o‘rni”
mavzusidagi
KURS ISHI
Ilmiy rahbar: Dotsent M.Xalimova
Farg‘ona- 2019


МУНДАРИЖА
КИРИШ ........................................................................................
I боб. Oilaviy nizolarni bartaraf etishda psixolog konsultantning ўрганишнинг методологик муаммолари
1.1. Оилавий низоларнинг вужудга келиши...............................…....

1.2.Оилавий низоларни бартараф этиш йўллари..............................


II боб. Oilaviy nizolarni bartaraf etishda psixolog konsultantning сабабларини тадқиқ этиш
2.1. Ёшларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги фикрлари......... ……………

    1. Оилавий зиддиятларни тадқиқ этиш натижалари.....................

Хулоса .....................................................................................................
Амалий тавсиялар ..................................................................................
Адабиётлар рўйхати...............................................................................
Иловалар .................................................................................................

КИРИШ
Жамиятнинг маънавий қиёфаси оилаларнинг қандайлигига боғлиқлиги азалий ҳақиқат. Чунки, оила жамиятнинг ижтимоий-маънавий бўғини, кичик бир вакили бўлиб, айнан оила заминида халқимизнинг бугунги куни ва келажаги бунёд этилади. Олим ва файласуф А.Фитрат ўзининг «Оила» рисоласида «Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади» деб таъкидлайди.
Мамлакатимизда оилага жамиятнинг асоси, муҳим бир бўғин сифатида қаралади ва у ижтимоий аҳамият касб этган. Зеро, баркамол инсон – ҳар томонлама фаровон, бекаму-кўст, соғлом оилада тарбия топади, улғаяди. Бу сиёсатнинг мазмунини биринчи юртбошимиз И.А.Каримов ўзининг “Юксак маънавият-енгилмас куч” китобларида “...оила институтини жамиятнинг бошқа муҳим ижтимоий тузилмалари, юртимиздаги маънавий ўзгаришлар билан уйғун тарзда ривожлантириш, унинг нуфузини ошириш масаласига давлат сиёсатининг энг муҳим ва устивор йўналиши сифатида доимий эътибор бериб келмоқдамиз”1 деб таъкидлайдилар.
Республикамизда «Соғлом авлод», «Оналар ва болалар», «Баркамол авлод», «Мустаҳкам оила» йиллари белгиланиб, махсус дастурлар амалга оширилди, 2013-йилнинг «Обод турмуш йили» деб номланишининг мазмунида эса жамиятнинг асосини ташкил этувчи оила ва ундаги турмуш тарзининг ҳамда кўнгилларнинг ободлиги кўзда тутилган. Чунки, мустақил давлатимизнинг тараққиёти оиланинг мустаҳкамлигига ҳамда Ватанимизнинг фидоий фарзандларини маънавий, руҳий ва жисмоний баркамол бўлишлигига боғлиқдир. Зеро, Президентимиз айтганларидек, «турмушнинг ободлиги кўнгилнинг ободлигидан бошланади». Оилавий муҳит соғлом, мустаҳкам бўлса, келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг дунёқараши кенг ва интеллектуал салоҳияти янада юқори бўлади. Оиланинг жамият маънавиятининг покланишидаги аҳамияти буюк бўлиб, у асосий тарбия ўчоқларидан ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов айтганларидек «Оила соғлом экан жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан- мамлакат барқарордир»2.
Оила, унинг асрлар мобайнида сақланиб келаётган муқаддас анъаналари орқали ёшларда Ватанга муҳаббат, иймон, эътиқод, масъулият, ватанпарварлик, инсонпарварлик, илмга иштиёқ ва маданият кўникмалари шаклланади. Ёшлар онгида оиланинг жамиятдаги ўрни ва вазифаси ҳақидаги билимларни шакллантириш, уларни мукаммал инсон бўлиб етишида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг ўн тўртинчи боби тўлиқ оилага бағишлангани бежиз эмас. Унда, жумладан, оила давлат томонидан муҳофаза этилиши, ота-оналар ва болалар ўртасидаги ўзаро муносабатлар мазмун-моҳияти, вояга етмаганлар давлат ва жамият ҳимоясида эканлиги таъкидланади. Конституциянинг 65-моддасида эътироф этилганидек, бизда «Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза этилади». Демак, Ўзбекистонда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг ҳар томонлама камол топиши ва фаровонлиги учун шарт-шароитлар яратиш давлат томонидан кафолатланади. Давлат томонидан оила сиёсати, унинг базасини мустаҳкамлаш сиёсатининг олиб борилмаслиги ушбу ноёб ижтимоий институтнинг бошқа ижтимоий институтлар қаторидан муносиб ўрин ололмаслигига олиб келиши ва бунинг оқибати сифатида оила ва никоҳ муносабатлари бухронга учраши, инсонлар ўртасидаги муносабатларга зарба берилиши, турли муаммолар кўпайиб, ёш авлод тарбиясининг дастлабки ўчоғида маънавий инқирозлар кузатилиши мумкин. Шунинг учун муттасил тараққиёт ва халқ фаровонлигига эришиш йўлидан собит қадамлик билан борадиган жамият ва ундаги давлат тизимлари оиланинг мустаҳкам ва барқарор бўлишидан, авлодлараро ворислик йўқолиб кетмаслигидан манфаатдордир. Ушбу конститутциявий меъёрлар 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Оила Кодексида ҳар томонлама акс эттирилган ва хуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган.
“Никоҳга ёки яқин қариндошликка асосланган маиший хизмат, ўзаро ёрдам ва ахлоқий масъулият умумийлиги билан боғланган кичик гуруҳ оилани ташкил этади”3. Оила жамиятнинг дастлабки муҳим бўғини сифатида мустаҳкам қурилиши, никоҳга кирувчилар куёв ёки келин бўлишнинг, ота ёки она бўлишнинг юксак масъулият эканлигини англашлари ва сўнгра оила қуришни режалаштиришлари лозим. Чунки, оиланинг фаровонлиги-бу жамият фаровонлиги ва равнақини таъминлайди. Оиланинг фаровонлиги эса оила қурувчиларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигига, рўзғор ва фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятни бирдай ҳис қилишларига бевосита боғлиқдир. «Оила ҳақида гапирар эканмиз, авваламбор, оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз даркор»4.



Download 373 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish