Жисмоний маданият ва спорт ишларини мактабдан ташқари муассасалар орқали ташкиллаш оилада жисмоний тарбия машғулотларининг шакллари



Download 38,94 Kb.
bet1/10
Sana29.04.2022
Hajmi38,94 Kb.
#589559
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Жисмоний маданият ва спорт ишларини мактабдан ташқари муассасалар орқали ташкиллаш


Жисмоний маданият ва спорт ишларини мактабдан ташқари муассасалар орқали ташкиллаш. оилада жисмоний тарбия машғулотларининг шакллари

Жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотлари таълим муассаларидан ташқари мактабдан ташқари муассасалар деб ҳисобланадиган “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари” (БСМ, БЎСМ), “Спорт иншоотлари” - сув ҳавзалари, спорт комбинатлари, комплекслар, спорт саройлари, истироҳат боғлари қошида, маданият уйлари, маданият саройларида ташкилланадиган спорт секциялари, жисмоний тарбия кружоклари, соғломлаштириш ўқув гуруҳлари, уй-жой бошқармалари, маҳалла фуқаролари йиғини ва бошқалар томонидан ташкилланади. Бу муассасаларда болалар, ўқувчи ёшлар учун спорт секциялари, жисмоний маданият кружоклари, саломатликни тиклаш тиббий хоналарида шуғулланиш учун соғлиги, ёши, жинси, жисмоний ривожланганлиги ва жисмоний тайёргарлигига қараб ўқув гуруҳлари, саломатлик гуруҳларида мунтазам шуғулланиш учун шуғуллнувчилар рўйхатга олинади ва лозим бўлган шароитлар яратиб берилади. Бундай жисмоний маданият ва спорт муассасаларининг фаолияти ўзгариб турадиган таркиб билан ўйинлар, “оилавий мусобақалар”, “улоқтирувчилар куни”, “оммавий кросслар” (югурувчилар куни), турли хилдаги “конкурслар” ва бошқа қатор оммавий тадбирларни ташкиллаш ва ўтказишни назарда тутади. Қайд қилинган мактабдан ташқари ўқув муассасалари (МТЎМ) ўзларининг тадбирлар орқали ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш, жисмоний машқлар билан шуғулланишга одатни шакллантириш, спортнинг ўзи ёқтирган ёки унга тавсия қилинган бирор тури билан шуғулланиш, спорт маҳоратини ошириш, соғломлаштириш машғулотларини ташкиллайди, ўтказади ва эришилган натижаларни умумлаштиради ҳамда ҳозирги кунда давлат сиёсатига айланган СТТ жисмоний маданиятини жамиятимиз аъзолари, айниқса, ёшлар турмуш тарзига сингдиришдек, давлат аҳамиятига молик муаммоларни ҳал қилади.


Биз МТЎМнинг ҳозирги кундаги етакчи тури БСМ ва БЎСМларнинг фаолияти ҳақида қисқача маълумот беришни лозим кўрдик.


4.1. БСМ ва БЎСМларни ташкиллаш ва унинг иши мазмуни

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мактабдан ташқари муассаса бўлиб, юқори малакали ёш ёш спортчиларни тайёрлайди. Уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш ва ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш мақсадида фаолият кўрсатади. Шуғулланувчилардан жамоатчи-инструкторлар ва спорт ҳакам(судья)ларини тайёрлайди, мактаб жисмоний тарбия жамоаларига методик марказ ролини ўйнайди ва умумтаълим мактабларида синфдан ташқари оммавий спорт ишларини ташкил қилиш ишларига ёрдам беради.


Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари Республика Халқ таълими, касаба уюшмалари, жисмоний тарбия ва спорт қўмиталарида, шаҳар ва қишлоқ фуқароларининг яшаш жойлари, спорт базалари, спорт иншоотлари, сув ҳавзалари ва бошқа идора, ташкилотлари қошида ташкилланиши мумкин.
Спорт мактабларини очишнинг асосий шарти ўқув-тренировка машғулотларини ўтказиш учун макктаб очувчи ташкилотнинг ўзини ёки ижарага олинган спорт базаси, идоралар ва ёрдамчи хўжаликлар учун бинолар, шунингдек, раҳбар, мураббий-ўқитувчи кадрларга ҳамда молиявий таъминловга эга бўлиши керак.
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари 2 хил даражали бўлиб, улар болалар спорт мактаблари (БСМ, БЎСМ) ҳамда болалар ва ўсмирлардан олимпия заҳирасини тайёрлашга ихтисослашган спорт мактаблари (БУОЗТИСМ) деб номланадилар.
БСМ ва БЎСМлар таркибида тайёрлов ва бошланғич ҳамда бошқа ўқув машғулотлари гуруҳлари таркиб топтирилади. Бу мактаблардаги спорт ишларининг юқори кўрсаткичлари ва зарур шартларнинг мавжудлиги мукаммал спорт гуруҳларини юзага келтириш имконини беради. Болалар ва ўсмирларнинг олимпия заҳирасини тайёрлашга ихтисослашган спорт мактаблари спорт базаси ва юқори малакали мураббий-ўқитувчилар билан таъмнланган, малакали спортчилар тайёрлаш ишларида юқори кўрсаткичларга эришган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари қошида ташкил этилади. БСМ ва БЎСМларда бажариладиган вазифалар билан бир қаторда олимпия заҳираларига ихтисослашган спорт мактаблари олдига аниқ мақсад – мамлакат кўнгилли спорт жамиятлари (КСЖ) ва идораларига юқори малакали спортчилар тайёрлаб бериш вазифаси қўйилган. Бу БСМ ва БЎСМларнинг, олимпия заҳираларига ихтисослашган спорт мактаблари фаолиятининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Бундай мактаблар спортнинг бир ёки бир неча аралаш тури бўйича очилиши мумкин. БСМ ва БЎСМларнинг олимпия заҳираси тайёрлашга ихтисослашган спорт мактабларида бошланғич, тайёрлов, ўқув гуруҳлари ва спорт бўйича маълум маҳоратга эга бўлган гуруҳлар ташкил қилинади. Иккала турдаги спорт мактабларини ҳам жисмоний тарбия ёки педагогикадан олий маълумотли, болалар билан ишлаш тажрибасига эга бўлган директор бошқаради. Мактабдаги барча ишларни ташкиллашга директор масъулдир. Мактаб директоридан ташқари бу ўқув муассасаларининг иш ўрни: ўқув ишлар бўлими мудири (директор ўринбосари), тарбиявий ва услубий ишларни бошқариш ва такомиллаштириш учун бош йўриқчи, усулиятчи, йўриқчи-усулиятчи, мураббий-ўқитувчилар билан комплектланади. Уларнинг фаолияти ота-оналар қўмитаси, мактабни ташкиллаш учун масъул ўқув корхонаси ёки бошқа мактабни ташкилловчи ташкилотнинг касаба уюшмаси вакилидан иборат мактабнинг “Педагоглари кенгаши” бошқаради.
Педагоглар кенгаши таркибида агар мактаб бир неча спорт турлари бўйича ўқув-тренировка машғулотларини ташкиллаш учун мўлжалланган бўлса, спорт турлари бўйича алоҳида “мураббийлар кенгаши” ҳам фаолият кўрсатиши мумкин.
Ўқув гуруҳларидан саркор (бошлиқ)лар сайланади. Улар саркорлар (бошлиқ, капитанлар) кенгашига бирлаштирилади. Кенгашлар (бошлиқ, капитан)лар билан ўз-ўзини бошқарувчи орган бўлиб, мактаб ичидаги мусобақалар, байрам ва кечаларни ташкил қилиш ва ўтказишда иштирок этади, деворий газета чиқаради, мактабда тартиб сақлашни назорат қилади.
Бу мактаблардаги медицина назорати – врачлик жисмоний тарбия диспансерлари, улар бўлмаган тақдирда ҳудуддаги поликлиникадаги врач назорати бўлимида амалга оширилади. Мактабдаги ҳар бир ўқувчига белгиланган шакл бўйича врач назорати картаси тўлдирилади ва бу карталар мактабнинг тиббиёт ходими хонасида ёки врачлик жисмоний тарбия диспансерида (ҳудудий поликлиникада) сақланади.
Мактабнинг ташкилий-хўжалик ишларида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

  1. мактабнинг юқори ташкилот томонидан тасдиқланган ўқув йили бўйича масалаларни ўз ичига олган, шунингдек, ташкилий, ўқув, оммавий, спорт, тарбиявий, ташвиқот ишларини, ишчилар малакасини ошириш, ўқувчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ота-оналар ва умумтаълим мактаблари билан ишлашни, молия-хўжалик фаолиятини ўз ичига олган иш режаси;

  2. мураббий-ўқитувчилар ва мактаб ишчиларининг юқори ташкилот томонидан тасдиқланган тарификация рўйхати, иш табелллари;

  3. бошқа ташкилотлардан келган ва уларга юборилган ҳужжат ва хатларни ҳисобга олиш дафтари;

  4. мактаб тарихи ва рекордларини ёзиб бориш дафтари;

  5. спорт бўйича разряд (даража)лилар ва ҳакамларни, мусобақалар қоидалари ва баённомаларни ҳисобга олиш дафтари;

  6. мактабдаги ўқувчиларнинг бўлимлар ва гуруҳлар бўйича рўйхати, уларнинг шахсий делолари (ўқишга қабул қилиш ҳақидаги ариза, шахсий карточкалари, врач назорати картаси);

  7. мактаб ишчиларининг шахсий делолари;

  8. буйруқлар, педагогика кенгаши баённомалари, меҳнат дафтарчаларини бериш, ишонч қоғозлари ва бошқа ҳужжатлар дафтарлари.




Download 38,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish