2.2. Оилавий зиддиятларни тадқиқ этиш натижалари
Турли ҳаёт босқичларида оилавий турмуш тарзининг ўзгаришини инобатга олсак, оилавий низолар ёки зиддиятлар шу маънода тибиий бўлиб, уни ҳар бир нормал оила бошдан кечиради. Шу боис ҳам ўзбекчиликда «рўзғор», «турмуш» дейилиб, момоларимиз «ғор туб қўйибди», «муш деб қўйибди», Дея оилавий ҳаётнинг ўзига хос мураккабликлари борлигига ишора қиладилар. Бундай зиддиятлар оилавий роллар кўпайганда, фарзанд туғилганда, қудалар билан муносабатлар бошланганда, айрилиқ рўй берган босқичларда айниқса, сезиларли бўлади. Лекин аҳил ва мустаҳкам оилада бу зиддиятлар деярли асоратларсиз, енгиллик билан ўтиб кетади. Муаммоли оилаларда эса оиланинг катталари уларни енгиш малакаси ва тажрибасига эга бўлмай, бошқаларга сездириб қўяди, баъзан оиланинг ичидаги гап-сўзлар маҳаллага, узоқ ва яқин қариндошларгача етиб боради. Ташқаридан бўлган аралашувлар баъзан оиланинг маромини тикласа, баъзан, аксинча, унинг ҳаловатини бузади, муаммолар чалкашиб кетади. Бу вертикал зиддиятлар, яъни, оилавий низоларга ташқаридан ота-она ва бошқа қариндошларнинг аралашуви тарзида кечади. Баъзан, катталарнинг орзу-ҳаваслари деб, ёшлар ўзларига маъқул бўлмаган ҳаёт тарзини бошдан кечиришга мажбур қилинадилар ҳам. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, айрим ҳолларда ота-онанинг ёшлар ҳаётига аралашуви шу қадар бевосита характерли бўладики, бу ёшлар билан ота-оналар ўртасидаги низоларга ҳам сабаб бўлади, қайнона ва келин, қайнота ва куёв ўртасидаги низолар ҳам ана шундай аралашувнинг кўплигидан келиб чиқади.
Энг ачинарлиси, айрим ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун «никоҳ» ва «ажрим» тушунчалари оддий нарсадай, зиддиятсиз қабул қилинади. Улар ўз шахсий масъулиятини ҳис этмайдилар. Саноат ривожланган мамлакатларда 51 фоизгача бўлган никоҳлар муайян муддатдан сўнг барбод бўлаётганлиги оддий ҳолдай қабул қилинади. Чет эл ахборот воситаларининг баъзи таниқли шахс, актёр ёки миллионернинг ҳар 3-4 йилда алмашиниб туриладиган никоҳлари тўғрисида ёзилаётган мақолалари энг ўқимишли, қизиқарли ахборотдай талқин этилмоқда. Табиийки, бу уларни ўқиётган ёшларнинг онгига салбий таъсир кўрсатади. Таъкидлаш жоизки, бундай ҳолатларда ажримларнинг ташаббускорлари кўпинча аёллар бўлиб, бу ўз навбатида оила ажримлари сонининг ортиб боришига, фарзандларнинг айбсиз айбдорлардай нотўлиқ оилаларда тарбияланишига олиб келади.
Биз ўз тадқиқотларимизда оилали талаба ёшларнинг турмуш тарзини ўрганиш мақсадида «Оилангизда низолар мавжудми?» тестини ўтказдик (Тест илова қилинади). Тўққизта саволдан иборат бўлган тестнинг ҳар бир саволида иккитадан жавоб вариантлар берилган бўлиб, оилали талабалар ўзларига мос бўлган вариантлардан бирини танлашди. Олинган натижалар қуйидаги жадвалда акс эттирилган.
«Оилангизда низолар мавжудми?» тестининг вариантлар бўйича натижалари.
2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |