Талаба ёшларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги фикрлари
1-жадвал
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
Сон
|
фоиз
|
сон
|
фоиз
|
сон
|
фоиз
|
сон
|
фоиз
|
сон
|
фоиз
|
сон
|
фоиз
|
сон
|
фоиз
|
А
|
|
|
11
|
32,3
|
2
|
5,8
|
29
|
85,3
|
5
|
14,7
|
5
|
14,7
|
5
|
14,7
|
Б
|
|
|
7
|
20,6
|
3
|
8,8
|
|
|
16
|
47,1
|
16
|
47,1
|
15
|
44,1
|
В
|
34
|
100
|
16
|
47,1
|
29
|
85,3
|
5
|
14,7
|
|
|
13
|
38,2
|
14
|
41,2
|
Г
|
|
|
|
|
|
|
|
|
8
|
23,5
|
|
|
|
|
Д
|
|
|
|
|
|
|
|
|
5
|
14,7
|
|
|
|
|
Жадвалда келтирилган сонларни таҳлил қиладиган бўлсак талабалар никоҳ, оила қуриш борасида 21-22 ёшни танлаганлар. Ёшларимиз мустақил давлатда, қонун устивор бўлган жамиятда яшаётганлигини англаганлари сари ўз мустақиллигини яъни муайян касбни эгаллаб, сўнг оила қуриш ва оилани моддий ва маънавий таъминлаш имкониятини кўзлаб ўз муносабатларини билдирмоқдалар. Чунки фарзанд кўриш ва уни тарбиялашга тайёрлик, шахслараро муносабатлар маданиятини эгаллаш ҳар бир оила учун муҳимдир. Бу даврда ҳар холда ёшлар онгида шахсий сифатлар ҳақидаги, оила ҳақидаги тасаввурлар етарли даражада адекват шаклланган бўлади.
Талабалар ўртасида ўтказилган сўров уларнинг аслида оилавий ҳаётга унчалик тайёр эмаслигини кўрсатади. Улардан “Ўзингизни оилавий ҳаётга тайёрман деб ҳисоблайсизми?” деб берган саволимизга жавобларини таҳлил этсак, “ҳа” жавобини берганлар 32,3 фоизни, “билмадим” деган жавобни 20,6 фоиз ва “тайёр эмасман” деганлар 47,1 фоизни ташкил этди.
Оила мустаҳкамлигини респондентларнинг 85,3 фоизи маънавий, ахлоқий ва психологик етуклик билан билан боғлашди.
Оила қуришдаги муҳим омил сифатида 85,3 фоиз ёшларнинг фикрлари севги билан боғлиқ эканлигини кўришимиз мумкин. Бу кўрсаткични ушбу даврда романтик туйғуларнинг устунлиги билан изоҳлаш тўғрироқ бўлади. Лекин талабаларимиз орасида оз бўлсада (14,7 фоиз) совчилик туфайли оила қуришни хоҳловчилар борлиги бизни қувонтирди. Оила қуришдаги миллий урф-одат, анъаналаримиз қадрият сифатида сақланиб қолишлигида ёши улуғларимиз, отахон-онахонларимизнинг ўгитлари, панд-насиҳатлари бугунги кунда янада таъсирчан восита эканлигини кўрсатади.
Респондентларга «Ҳозирги кунда оилаларда қандай низолар кўпроқ учрайди?» деган савол билан мурожаат қилинганда сўралганларнинг 14,7 фоизи эр-хотин ўртасидаги низолар, 47,1 фоизи «қайнона-келин ўртасидаги низолар», 23,5 фоизи «овсинлар ўртасидаги низолар», 14,7 фоиз «ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги низолар» билан боғлашди. Оилада эр-хотин ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган зиддиятли ҳолатлар оиланинг мустаҳкамлилига путур етказиши ҳеч кимга сир эмас.
Оилавий ҳаёт психологияси борасида ёшларимизда қандай билимлар етишмайди деган саволга талабаларнинг 47,1 фоизи “ёшларнинг ўз оилавий ҳаёти ҳақидаги тасаввурлари” деб жавоб қайтаришди. Ҳақиқатан ҳам биз талаба ёшлар ўртасида оилавий ҳаётга тайёрлик билан боғлиқ тарбияни кенг йўлга қўйишимиз лозим, чунки, бугунги кунда аксарият оилалардаги келишмовчиликлар айнан шу борада ёшларимизнинг оз илмий билимга эга эканлигидан келиб чиқмоқда.
Ажримларнинг сабаби билан боғлиқ фикрларида респондентларнинг кўпчилиги (44,1%) қайнона-келин муносабатидаги келишмовчиликни келтиришган. Лекин сўралганлар орасида турмуш шароитидаги ноқулайликни сабаб қилиб келтирганлар 41,2 фоизни ташкил қилди. Рашк ва хиёнат эса 14,7 фоиз респондент томонидан белгиланган.
Никоҳга етуклик тушунчаси ўз навбатида ўта мураккаб ва нисбий тушунчадир. Чунки одам доимо ривожланиб, такомиллашиб борувчи, касб-ҳунар фаолиятида ва маънавий, ахлоқий ривожланишида мунтазам янгидан-янги чўққиларга эришиб борувчи мавжудотдир. Агар одамни у ёки бу фаолиятига «Тўла етуклиги» ҳақида гапирадиган бўлсак, демак бу унинг маълум бир чегарага эришгани ва ундан ортиқ ривожланиш мумкин эмаслигини билдиради. Шунинг учун одамнинг никоҳига ёки бирор бир фаолиятига етуклиги ҳақида гапирилганда «етуклик» тушунчаси том маънода ўринли бўла олмайди. Шу нуқтаи-назардан олганда «етуклик»-ривожланишнинг маълум бир босқичи, фазаси, чегарасига етилганликнинг сифатий ва миқдорий тавсифини маълум бир аниқликда белгилаб берувчи кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Одамнинг никоҳга, оилавий ҳаётга етуклиги масаласи эса ўта мураккаб бирор бир қатъий меъёр билан ўлчаб бўлмайдиган индивидуал характерга эга бўлган кўрсаткичдир.
Никоҳолди омиллари қаторига шу оила қураётган ёшларнинг оилавий ҳаётга етуклиги; уларнинг оила қуриш мотивлари; уларнинг оила қуришларига қадар бир-бирларини таниш муддати (қанча вақт бир-бирини таниши ) шартлари ва шароитлари; уларни ўзларини бўлғуси оилавий ҳаётлари ҳақидаги тасаввурлари кабиларни киритиш мумкин.
Масалан, никоҳга етуклик дейилганда, оила қурувчи ёшларнинг жисмоний, жинсий, хуқуқий, иқтисодий, маънавий-ахлоқий, психологик каби етуклик жиҳатларини фарқлаш мумкин. Уларнинг орасида ҳуқуқий, жинсий етуклик кўрсаткичлари етарлича аниқ аломатларга, белгиларга эга бўлган ва булар ҳақида тегишли хуқуқий, тиббий, психологик адабиётларда кўплаб маълумотлар белгиланган жиҳатлар бўлса, иқтисодий, маънавий-ахлоқий, психологик жиҳатлар бир оз мураккаброқ, қатъий бир кўрсаткич, чегарага эга эмаслиги билан ажралиб туради.
Оилавий ҳаётда жинсий ҳаёт психологияси ҳақидаги билимларга эга бўлиш ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир. Турли мутахассислар томонидан берилган маълумотларни комплекс таҳлил қилинган ҳолда айтиш мумкинки, ҳар бир тўртинчи ажралишган эр-хотинларда (ажралишларнинг 29% ида) жинсий муносибликнинг у ёки бу тарзда бўлиши (эр-хотиннинг номутаносиблиги) сабаб бўлмоқда.
Албатта, ўзаро севги, ишонч ва ҳурмат ҳислари, қизиқишлари ва ниятларнинг умумийлиги ҳислари қисқа вақт оралиғида юзага келган.
Шунга кўра шошилинч оила қурган жуфтларга жинсий ҳаёт психологияси борасидаги билимлар ўз-ўзидан ёрдам бера олмаслиги мумкин.
Шундай қилиб, жинсий етуклик одам анатомияси ва физиологияси нуқтаи назаридан етарлича аниқ ва равшан бўлган ходисадир. Ёшларнинг никоҳга жинсий етуклик масаласидан ташқари юқорида келтириб ўтилганидек, яна бир нечта ижтимоий етуклик турларини фарқлаш мумкин. Булар: фуқаролик, касб-ҳунар, ижтимоий, иқтисодий, маънавий, ахлоқий ва психологик етукликлардир.
Фуқаролик хуқуқий етуклик ва одамнинг хуқуқий жиҳатидан балоғатга етиш ёши билан, у хуқуқий жиҳатдан оила қуриш, фарзанд кўриш хуқуқига эга бўлган шахс бўлиб ҳисобланиши билан белгиланади.
Касб-ҳунар етуклиги бу ҳам анча мураккаб тушунчадир. Унинг мураккаблиги шундаки, бир томондан у қандайдир бир билим юртини, ўқув курсларини битириш, яъни маълум бир иш турини бажариш учун зарур бўлган махсус билимларга эга бўлиши билан белгиланади.
Шахснинг етуклигининг яна бир жиҳати ижтимоий-иқтисодий етукликдир. Бунда одамнинг ўзини ва ўз оиласини моддий жиҳатдан мустақил таъминлай ола билиши назарда тутилади. Ёшларни оила қуришларида, уларнинг иқтисодий мустақиллиги алоҳида аҳамиятга эга.
Гап шахснинг психологик етуклиги ҳақида боргудек бўлса, бундан даставвал унинг турли ҳаётий вазиятлар ва шароитларини ҳушёр баҳолай олиши назарда тутилади. Бу ҳушёрлик, амалийлик, воқеликни тўғри баҳолай олиш, шахсда ўзининг ютуқ ва камчиликларини, билим, малака ва қобилиятини етарлича объектив баҳолай олишда ҳам намоён бўлиши керак. Афсуски, кўпинча ёшлар ўз қобилиятларини орттириб баҳолаб, ўз олдиларига эришиб бўлмайдиган мақсадларни қўйиб олиш ҳолларига дуч келинади. Айниқса, оилавий ҳаётни тасаввур қилиш, унда ўз ўрнини баҳолаш масаласида ёшларимиз кўпроқ хатога ўзларни орттириб баҳолашга, оилавий ҳаётдан мумкин бўлганидан кўпроқ нарсани кутишга йўл қўйиш ҳоллари кўпроқ кузатилади. Психологик етуклик, шахс ҳуқуқини турли яшаш шароитларига мослашувчанлигида ифодаланади. Психологик етуклик шахснинг бошқа одамларга нисбатан бўлган ижобий муносабатлари: ҳамдардлик, ҳамфикрлик, ғам-ташвишга шерик бўла олиш, ўзаро ёрдам кабилар тарзида намоён бўла оладиган маънавий сифатларнинг таркибий жиҳатларини ўзига бириктиради. Психологик етукликнинг муҳим меҳзонларидан бири шахснинг оилавий муаммоларини адолатли хал этишга хизмат қилувчи ўз мустақил фикри, қарашига эга бўлиши, зарур бўлганда оила манфаатида ўз қарашларини ота-оналарини олдида ҳимоя қила олишидир.
Демографик нуқтаи назардан олинганда, оила қуриш деганда маълум бир кишиларни эмас, балки бутун бир авлоднинг оила қуриши назарда тутилади. Бу ўринда тўлиқ ишонч билан айтиш мумкинки, авлод ёш жиҳатидан қанчалик катта бўлса, у биз кўриб чиқаётган жиҳатларнинг ҳар бири бўйича кўпроқ етук бўлади. 20-24 ёшдаги гуруҳ, 20 ёшдан кичик бўлган авлодга қараганда кўпроқ ҳаётий тажрибага эга бўладилар. 1-авлод вакилларидан ижтимоий - иқтисодий етуклик даражаси юқорироқ бўлади, чунки айнан шу ёшда кўпчилик ёшлар ўрта ёки олий ўқув юртларини тамомлаган, у ёки бу касб - ҳунарни эгаллаган бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси «Оила кодекси»да эркак ва аёллар учун турмуш қуришдаги минимал ёш сифатида 18 ёш кўрсатилган. Бу ёшни маҳаллий қарорга кўра, алоҳида истисноли ҳолатларни ҳисобга олиб, аёллар учун бир ёшга қисқартириш мумкин. Турли мамлакатларда урф-одатлар ва миллий анъаналарга боғлик равишда эркак ва аёлларнинг турлича минимал никоҳ ёши белгиланган. Масалан, эркаклар учун 14 ёшдан (Ирландия, Испания ва Лотин Америкасидаги айрим давлатларда ) - 21 ёшгача (Полша, Австралия, Германия ва айрим Скандинавия давлатларида ) бўлган давр орасига тўғри келади.
Кўпинча катта авлод вакиллари, ёшларни етук эмасликда айблайдилар. Лекин айни пайтда бундай етилмасликнинг объектив сабалари ва шарт-шароитлари эътибордан четда қолади.
Ижтимоий-иқтисодий, маънавий, илмий ва техникавий жараёнларнинг кечиши ёшларни ижтимоий-иқтисодий ва касб-ҳунар, техник етукликнинг кечикиб кетишига олиб келмоқда.
Масаланинг иккинчи томони, ёшларни ижтимоий етилиши босқичлари ва фазаларида объектив қарама-қаршиликларнинг юзага келиши ва уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасидаги ишларни амалга оширишда бу ҳаётий хақиқатни доимо назарда тутиш лозимлигидир. Акселерация жараёни ва бошқа омиллар туфайли болаларда жинсий балоғатга етиш уларнинг бундан 70-100 йил олдинги тенгдошларига қараганда 2 йилга эрта рўй бермоқда. Шу билан бир вақтда махсус таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш ва иқтисодий мустақилликка эришиш камида 22-25 ёшга ва ундан кейинга сурилиб келяпти.
Ёшларнинг жинсий балоғатга етишиши ва уларнинг тўла иқтисодий мустақилликка эришиши вақти ўртасида камида 5 йилдан 10 йилгача узилиш юзага келиб қолмоқда. Бу ҳолат, олдинги авлодларда кутилмаган бир қатор мураккабликларни ва уларга боғлиқ равишда рўй бериши мумкин бўлган нохушликларнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Никоҳ олди омилларидан яна бири шу никоҳ қурилишига асос бўлган никоҳ мотивларидир. «Мотив» ибораси психологияда маълум бир хулқ, фаолиятнинг юзага келишига асос бўлган куч, туртки, манба, асосни билдиради. Психологик адабиётларда бир неча ўнлаб никоҳ мотивлари фарқланади. Лекин улар умумлаштирган ҳолда учта таснифга фарқланади. Булар: севги туфайли оила қуриш, яъни ёшлар оила қуришида аввал бир-бирларини севиб, маълум бир муддат севиб-севилиб юрганларидан сўнг шу ўзаро севгининг махсули сифатида бир-бирларининг висолига етишиб оила қурадилар.
Мотивларнинг иккинчи таснифи моддий ёки ўзга манфаатдорлик туфайли оила қуриш. Бунда ёшлар оила қурар эканлар, ниманидир ҳисобга олган ҳолда маълум бир мақсадни кўзлаб, масалан, бойликни, мансабни моддий ёки ижтимоий манфаатдорликни кўзлаган ҳолда, оила қуришлари мумкин. Никоҳ мотивлари таснифидан яна бири-стереотип бўйича оила қуриш деб аталади. Бу тоифа ёшларда олдинги мотивларнинг иккаласи ҳам кузатилмаслиги мумкин. Улар оила қурар эканлар, стереотипларга қарайдилар.
Шу санаб ўтилган уччала мотив: севги, моддий ёки ўзга манфаатдорлик туфайли, стереотип бўйича қурилган оилаларнинг қай бири мустақкамроқ бўлади, ёки қайси мотив никоҳ оила мустаҳкамлигини кучлироқ таъминлайди?
Албатта, бу саволга ёшларнинг аксарияти, биринчи мотивни, яъни севги мотивини танлаб жавоб беришади. Чунки улар севги туфайли оила қуриш никоҳ мустаҳкамлигини таъминловчи энг ишончли, мустаҳкам пойдевор деб ҳисоблайдилар. Фрейд таъкидлаганидек: «севги-бу инсониятни ҳайвонот оламидан суьуриб олган кучдир». Инсон яратган буюк мўжизаларнинг барчаси севги туфайлидир.
Албатта, севишиб турмуш қурган жуфтларнинг аксарияти энг бахтли оилавий ҳаёт кечирадилар. Лекин, статистик маълумотларга қараганда, оилалар ажралишининг кўпчилик қисмини худди шу севишиб, оила қурган жуфтларга тўғри келар экан. Севги, агарда у ҳақиқий бўлса, севишганлар бир-бирларини ҳурмат қилиб, тушуниб, бир-бирларини эъзозлаб, авайлаб, керак бўлса бири иккинчисининг бахти, шодлиги, қувончи, манфаати учун ўз манфаатидан кечиб, ўта нозик бўлган туйғу-севгини ҳар куни, ҳар доим парвариш қилиб яшасалар, унда севги уларнинг мунособатларини янада яқинлашишига, уларнинг оилавий ҳаётининг мустаҳкамланишига ва биргаликда ҳаётларида энг олий завқ-шавқларни ҳис қилишларига асос бўлиши мумкин.
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳар бир даврда бўлгани каби ҳозир ҳам ёшларнинг ўз ихтиёри билан, бир-бирларини ёқтириб қолишлари оқибатида пайдо бўлган оилалар мавжуд. Ёшларнинг айримлари ўз ихтиёри билан қаллиқ танлашни, ёқтириб, севиб турмуш қуришни олдиндан ният қилади. Шуниси борки, ўз ихтиёри билан турмуш ўртоғи танлашда ота-она ва оиласи манфаатлари, уларнинг истак-хоҳишлари деярли инобатга олинмайди. Одатда бу каби ёшлар никоҳ олдидан ота-онасининг розилигини олмайди, шу сабабли, кўпинча, бундай никоҳ енгил-елпи қарорлар оқибати бўлиб, узоққа бормаслиги мумкин. Республика «Оила» илмий-амалий маркази 2003 йилда тадқиқот натижаларига кўра ажралишиб кетган оилаларнинг 90 фоизидан ортиғи никоҳ мотиви сабаби сифатида «севиш-севилиш»ни кўрсатганлар.6
Навбатдаги мотив моддий ёки ўзга манфаат туфайли оила қуришдир. Бу мотивнинг оила мустаҳкамлигига таъсири унинг кейинчалик қай даражада амалга оширилишига боғлиқ. Статистик маълумотларга кўра, юридик жиҳатдан энг мустаҳкам турғун оилалар стереотип бўйича оила қурган жуфтларга тўғри келар экан. Бундай оилаларда ажралишлар миқдори олдинги икки мотив асосида қурилган оилаларга қараганда, кам кўрсаткични ташкил қилади. Чунки улар ҳамма қатори оила қуришган. Оилавий ҳаётдаги завқ-шавқлар эса ўз-ўзидан, ғойибдан берилмайди. Бунинг учун курашиш, интилиш севгининг «қахратон қиш-у», «жазирама ёзларига» азоб-уқубатларга бардош бериш, унинг синовларидан муваффақиятли ўтиш ва уни белгиланган умрнинг охиригача парвариш қилиб, сақлаб қолишга ва умрнинг якунида уни фарзандларига, келажак авлодга энг муқаддас мерос қилиб қолдиришга ҳаракат қилиши керак.
Оила қуришдан олдин бўлажак эр-хотинлар бир-бирларини маълум бир муддат бўлажак эр ёки хотин сифатида билиб юрсалар, бир-бирларининг шахсий хусусиятлари, индивидуал сифатлари, қизиқишлари, дунёқарашлари, шахсий йўналганликлари ҳақида адекватроқ тасаввур ва маълумотларга эга бўлсалар бу тасаввур ва маълумотлар уларга биргаликда ҳаётларида бир-бирларини тушуниб бир-бирларига мослашиб кетишларига ёрдам бериши мумкин.
Ҳозирги ёшларимизга жуда яхши маълумки, оила кодексига биноан никоҳдан ўтиш учун ариза берганларидан сўнг бир ой (аниқроьи 33 кун) муҳлат берилади. Мабодо шу фурсат мобайнида улар ўз ниятларидан қайтиб қолгудек бўлсалар, уларнинг талаби қондирилиб, кўзда тутилганидек, никоҳ қайд қилинмайди.
Бу ерда бирор бир буюмни, техника ёки компьютерни эмас, балки одамни билиш ҳақида гап кетяпти. Психологларнинг таъкидлашича, одам бу энг мураккаб билиш объектидир. Уни ҳеч қачон ва ҳеч ким мутлоқ ва батафсил била олмайди. Чунки у ҳар куни ривожланишда, шаклланишда, ўсишда, ўзгаришда бўлган мураккаб биологик, физиологик, психологик, ижтимоий-психологик, ижтимоий жараёнлар, ҳолатлар, хусусиятлар мажмуини ўзида мужжасамлаштирган энг олий ва шу билан бирга энг мураккаб мавжудотдир. Унинг сир-синоатлари, коинот сир-асрорларидан ортиқ бўлса ортиқки, асло кам эмас.
Психологларнинг ўтказган тадқиқотларига кўра, оила қургунга қадар бир-бирларини бир ой ва ундан кам билган эр-хотинлар миқдори ажрашиб кетган эр-хотинлар орасида кўпчиликни ташкил қилишни кўрсатади.
Психологик адабиётларда бўлажак эр-хотин сифатида бир-бирларини ярим йилдан бир йилгача билиш энг мақбул муддат деб кўрсатилади. Бу вақтда йигит-қизлар бир-бирлари ҳақида нисбатан билиши мумкин бўлган билимлар, маълумотларга эга бўлишга улгуришлари мумкин.
Маълумки, севишганлар нафақат бир-бирларига, ҳатто оламга ҳам «рангин кўзгу» орқали қарайдилар. Севгилисининг ҳатто камчиликларини, нуқсонларини ҳам фазилат деб қабул қиладилар. Тўйдан кейин эса ҳатто айрим фазилатлар ҳам камчиликдек кўринади. Шунинг учун ёшларимиз бир-бирларига (айниқса камчиликларига) тўйдан олдин иккала кўзлари билан тўйдан кейин эса яримта кўз билан қарашлари лозим.
Никоҳолди омилларнинг характерларидан яна бири ёшларнинг танишиш шартларидир. Улар ҳам ўз навбатида турли-туманликка эга. Кимдир ўқиш, иш жойида, кимдир ўзи кимдир ўртоғи, дугонаси, қариндоши, кимдир совчилар ёрдамида, кимдир кўчада жамоатчилик жойларида, транспортда, турли маросимларда, тўйлар, кечалар, ўтиришлар ва ҳоказо шарт-шароитларда танишишлари мумкин.
Ўзбек оиласининг этник хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ёш оиланинг юзага келиши шартлари орасида кенг тарқалганларидан бири совчилик туфайли оилаларнинг юзага келишидир. Чунки бизда деярли барча оилаларнинг юзага келиши йигит томонидан келинникига совчилар бориши билан бошланади.
Агар ёшлар ўзлари совчилар ёрдамисиз бир-бирлари билан танишган, бир-бирларини топишган бўлсалар, бунда улар биринчи навбатда, танланган одамнинг ўзларининг кўнглига, дилига, идеалига мос келиш ёки келмаслигига эътибор берадилар. Халқимизнинг этник хусусиятларига хос бўлган никоҳнинг юзага келиш шартларидан бири-совчиликдир. Совчилик азал-азалдан шаклланиб келган миллий қадриятларимиздан биридир. Унинг ўзига яраша талаблари, шартлари, масъулияти мавжуд. Совчиликка борилганда совчилар бўлажак эр-хотинлар қудаларни ҳар томонлама ўрганиб, уларнинг бир-бирларига қай даражада мос келиш жиҳатларини пухта ўрганиб чиқишга ҳаракат қиладилар. Умуман совчиликнинг миллий, этник анъанавий амалларга, талабларга риоя қилиши никоҳ мустаҳкамлигининг муҳим шартларидан ҳисобланади.
Бироқ ҳозирги вақтда совчилик талабларига амал қилмаслик, уни қўпол бузиш ҳоллари ҳам тез-тез учраб турибди. Ҳозирги вақтда совчиликка борилар экан, танланажак келиннинг, бўлажак қайнонага ёки совчи бўлиб борган одамнинг дидига қай даражада мос тушиши, унинг ота-онаси, ҳар иккала оиланинг моддий-ижтимоий ҳолати, мавқеи кабиларга кўпроқ эътибор берилиб, бу жараёнларнинг бош сабабчилари, бўлажак келин ёки куёвнинг манфаатлари, уларнинг бир-бирларига мос келиши ёки келмаслиги жиҳатлари унутилиб қўяётганлик ҳолатларини кузатишимиз мумкин.
Оила мустаҳкамлигига ҳал қилувчи таъсир этувчи никоҳолди омилларидан яна бири-ёшларнинг ўз оилавий ҳаёти ҳақидаги тасаввурларидир. Уларнинг қанчалик реалликка яқин бўлиши, шу оила мустаҳкамлигини бош гарови ҳисобланади. Афсуски ҳамма вақт ҳам ёшларимизнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари реалликка мос келавермайди, балки у аксарият ҳолларда реалликдан фарқ қилади.
Профессор В.М.Каримова7 ёш оиладаги муаммоли ҳолатларга вақт тақчиллиги, бўш вақтни тўғри тақсимлаш, моддий етишмовчилик кабиларни ажратади. Ёш оиладаги вақт тақчиллиги муаммосида ёшлар айнан кучга тўлган, билим ва малакаларини оширишга чанқоқ пайтида рўзғор билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга ҳам мажбур бўлишлари рол ўйнайди. Ўз устида ишлаш учун энг мақбул бу даврда оила юмушларини ҳал қилиш зарурати бўш вақтнинг деярли йўқлиги, унинг тақчиллигини келтириб чиқаради. Бунинг устига айнан ёшлик пайтида ёшлар ўйнаб-кулгиси, дўстлар даврасида кўпроқ бўлиш, кинотеатр каби маданият ўчоқларига боришни ҳам хоҳлашади. Бу масални муваффақиятли еча олган оила аъзолари саломатликларига ҳам зарар етказмай, барча юмушларга улгуриши мумкин, лекин бунинг акси уларда руҳий тангликларни келтириб чиқариши, ёшлар салга жиззакилик қилиб жанжаллашиб қолишлари ҳам мумкин. Шунинг учун вақтдан оқилона фойдаланиш борасида ҳам ёшлар муайян тўғри тасаввурларга эга бўлишлари оилавий ҳаётга тайёрликнинг бир йўналиши сифатида қаралиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқадиган навбатдаги муаммо – бўш вақтни тўғри тақсимлаш билан боғлиқ. Уни оқилона ташкил этиш, дам олиш, байрам кунларини тўғри ўтказиш, ота-оналар, қариндош-уруғлар билан муносабатларни тўғри йўлга қўйиш оила мустаҳкамлигида катта рол ўйнайди.
Ёш оилада учрайдиган муаммолардан яна бири-бу моддий етишмовчиликдир. Ёш оила аъзолари шуни доимо эсда тутишлари лозимки, ҳар қандай оила мустақил оила бўлиб, оёққа туриб олишида моддий, иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечиради. Бу бир томондан ёшлар эҳтиёжларининг узлуксиз равишда ортиб бориши, ёшлик даврини мукаммал ўтказишга интилишлари билан тушунтирилса, иккинчи томондан, профессионал камолотга хали етмаганликлари, эр ёки хотиннинг, баъзан иккаласининг ҳам ота-онага тобелиги, таълим муассасасидаги маълумотига ҳам тўла эришмаганлиги билан изоҳланади. “Оила” маркази ўтказган тадқиқотларга кўра, ёш оила вакилларининг салкам 10 фоизи –бу талабалардир. Талабалар оиласи ўзига хос ижтимоий гуруҳ сифатида муайян руҳий ўзгаришлар, талабалик ҳаётига монанд муносабатлар, эр ва хотин ролига хос масъулият, ўзига хос ижтимоий мавқе доирасида бўлиб, унда бошқача қадриятлар тизими, ота-оналик, турмуш ўртоқлик ҳақидаги тасаввурлар кузатилади. Бинобарин, янги вазифаларнинг муқаррарлиги, янги ижтимоий мавқе ва обрўга мос равишда фаол ҳаётий мақомни шакллантириш, ҳаётий йўналишларни тўғри танлай билиш, эр ва хотин ролларини ўзлаштириш жараёнини таълим олиш ва мутахассислик сирларини эгаллаш билан уйғунлаштириш талабалар оиласига хос психологик муаммолардир. Яъни никоҳга кирган талаба муайян психологик тўсиқларни бартараф этиш ва интеллектуал салоҳияти боис уларни енгиб ўтиш шароитларини бошдан кечиради.
Эр-хотин талаба бўлган оилада одатда тенгдош бўлган, ижтимоий ва маълумотлилик жиҳатдан бир-бирига мос бўлган шахслар ўртасида ўзаро муносабатлар кечади. Талаба келин-куёвларнинг ижтимоий келиб чиқишининг бир-бирига мос тушиши, улардаги қизиқиш, одатлар, қадриятлар тизими, ҳаётий мўлжаллардаги ўзаро мослик аслида ёшларни бирлаштирувчи омил сифатида намоён бўлади. Аммо бу оилаларнинг барқарорлиги ва мустаҳкамлигига тўсқинлик қилувчи омил сифатида ёшларнинг шахсий сифатлар ҳақидаги тасаввурларнинг етарли даражада шаклланмаганлиги, умр йўлдош танлашда кўпроқ романтик туйғуларга берилиш, шеригининг ташқи кўринишига кўпроқ эътибор бериш, ҳамиша ота-оналарнинг кўмаги ва моддий ҳамда маънавий ёрдамларини суистеъмол қилиш одатларининг мавжудлиги, турли роллар зиддияти шароитида ёш оиланинг мустаҳкам бўлишига таҳдид солиши мумкинлиги ҳолатларининг мавжудлиги аниқланган.
Бундай ижтимоий психологик вазият йигит ва қиз ўртасида турли зиддиятлар, можароларнинг пайдо бўлиши ва ажримларнинг келиб чиқишига замин яратади. Психолог олимларнинг тадқиқот ишлари (Ғ.Шоумаров, В.Каримова, Э.Сатторов, Н.Соғинов, Ф.Акрамова, Э.Усмонов, Х.Каримов, Н.Лутфуллаева ва бошқалар) шуни кўрсатадики, оиланинг шаклланиши, муносабатларнинг барқарорлашуви, турли зиддиятлар даври 18-34 ёшларга тўғри келар экан. Бинобарин, ажралиш муаммоси оиладаги шахслараро муносабатларнинг бузилиши сабабли рўй беришини инобатга оладиган бўлсак, оила ҳақидаги тасаввурларнинг адекват шаклланиши, фарзанд кўриш ва уни тарбиялашга тайёрлик, талаба бўла туриб, ўқитувчи мураббийлардан ташқари, қайнона-қайнота ва бошқа яқин қариндошлар билан яхши муносабатларни ўрната олиш, талабалик масъулияти билан келин-куёвлик масъулиятини тенг идрок этиш маданияти ҳар қандай оила учун муҳимдир.
Ўтказилган тадқиқотлар натижасида талаба ёшларнинг турмуш ўртоғларига нисбатан ижтимоий установкалари шахсдаги кучли фазилатларга йўналтирилган бўлиб, иккала томонда ҳам шеригидан фақат ижобий сифатларни кутиш психологияси бор. Н.Лутфуллаеванинг фикрича8, турмуш қурган оилали талабалардаги бундай установкаларга ота-оналарнинг таъсири ҳам бор, чунки олий маълумот олишга даъвогар бўлган, истиқболда малакали мутахассис бўлиб етишишга интилаётган ёшларга нисбатан яқинлари ўзига хос муносабатда бўлади. Бу ҳолат, айниқса, ота-онанинг раҳйи-хоҳиши билан қурилган ёш талабалар оиласига хос бўлиб, катталар, айниқса, йигитларнинг олий маълумот олаётганлиги ва келажакда ўз оиласини ўзи бошқара оладиган инсон сифатида шаклланишига умид билдириб, улардан шунга мос ижобий сифатларни кутади, бундай муносабат келин-куёвларнинг ўзларига нисбатан ва бир-бирига нисбатан кутишларида акс этади.
Тақиқот давомида талаба ёшларнинг оилавий ҳаётга ижтимоий психологик жиҳатдан тайёрликлари ҳар бир оила аъзосининг ёши, жинси, шахсий ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқадиган универсал сифатларга боғлиқ эканлиги ва улар турли жинс вакиллари ижтимоий тасаввурларида турлича намоён бўлиши ўзининг эмпирик тасдиғини топган.
Оилавий ҳаётга талаба ёшларнинг ижтимоий психологик тайёрликлари шахсий хусусият бўлиб қолмай, балки оила-никоҳ муносабатларининг шаклланишига имкон берувчи қадриятлар тизимининг улар томонидан адекват баҳоланиши ва шу хусусдаги билимларнинг ўзлаштирилиб, ижтимоий хулққа айлантирилишидан келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |