Ҳиндистонда жаҳониинг энг қадимий маданият ўчоқлари жуда узоқ ўмишда вужудга келган


Милоддан аввалги VI- IV асрларда Шимолий Ҳиндистон



Download 4,75 Mb.
bet5/19
Sana24.02.2022
Hajmi4,75 Mb.
#220785
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Qadimgi Hindiston

Милоддан аввалги VI- IV асрларда Шимолий Ҳиндистон
Милоддан аввалги биринчи минг йиллик ўртасида Шимолий Ҳиндистонда темирчилик, деҳқончилик, хунармандчилик, савдо шаҳарлариинг ривожланиши, пул муомоласи ижтимоий иқтисодий тараққиёти белги ларидан ҳисобланган. Қўшни халқлар билан савдо-сотиқ ва маданий алоқаларнинг кенгайиши ижобий омиллардан бири эди. Ўрганилаётган давр дунёдаги 3 та катта динлардан бири - буддизимпннг ривожи маданият ривожи билан чамбарчас боғланган.
Милоддаи аввалги VI-IV асрларда дастлабки йирик давлатларнинг ташкил топиши ва улар ўртасида устунликка эга бўлиш учун кураш кучайди. Манбалар кўплаб урушлар, халқлар ва қабилаларнинг монархия ва республика тўқнашувлари, сулолалар ўртасидагн низолар хақида маълумот беради.
Илк буддавий асарларга кура, Будда ҳаёти даврида Шимолий Ҳиндистонда 16 та махажанапад – “Буюк давлат”лар мавжуд бўлган. Булар: Анга, Магадҳа, Каши, Кошала, Важи, Малла, Чеди, Вамса, Куру, Панчали, Маггха, Шурасена, Ашмака, Аванти, Гандхара, Камбожа давлатларидир. Баъзи маълумотлар мазкур рўйхат милоддан аввалги VI аср ўрталарида эмас, балки ундан хам олдинги даврга қ тўғри келшиини таъкидлайди. Бу руйхатда шимолий Хиндистондаги қудратли ва йирик давлатларгина зикр қилинган. Қадимги ҳинд олими Панинининг таъкидлашича, бу рақам ҳақиқатдан ҳам жуда катта, масалан 30 тадан кўпрок жанапад, яъни давлатлар, Пуранларда эса 175 та давлат номи келтирилган.
Секин-аста баъзи жанападлар ўз худудини кенгайтира борган, баъзилари йирик давлатлар тизимига кирган. Манбалар уларнинг ҳаммасини ҳам мустақил давлат деб ҳисобламайди. Магадха давлати Шимолий Ҳиндистон сиёсий харитасида марказий мавқени эгаллаган. «Атхарваведа»да бу ном илк марта учрайди, аммо кейинчалик баъзи қадимги ҳинд манбаларида, чунончи брахман, араньякя, эпик достон, пуранлар, шастрилар ва бошқаларда бу ном қайд этилган.
Милоддаи аввалги бир минггинчи йилнинг ўрталарида, тўрт аср мобайнида давом этган қадимги Хийдистон тарихининг янги даври – Магадха-маурийлар хукмронлиги бошланди. Маурийлар даврида Ҳиндистон тарихида биринчи марта жипслашган давлат вужудга келди, маданият юксалди, ёзув кенг ёйилди. Бу пайтда буддизм мустаҳкамланди ва кенг тарқалди, вишнуизм билан шиваизм пайдо бўлди.
Магадха-маурийлар даврини ўрганишда эпиграфик манбалар (маурий подшоси Ашоканинг фармонлари ва ёзма асарлар, масалан, подшо Чандрагупта саройидаги Селевкийлар элчиси Мегасфеннинг ёзганлари) катта аҳамият касб этади. Чандрагуптанинг маслаҳтчиси Каутиля қаламига тегишли сиёсий асар «Артхашастра» хам маурийлар сулоласи даврига ва ундан олдинги пайтга мансубдир.
Милоддаи аввалги VI-V асрларда кадимги Магадха ҳозирги жанубий Бихар худудида муҳим жўғрофик, стратегик ва савдо мавқеини эгаллаган эди. Шарк, Шимол, Ғарбдан оққан дарёлар кемалар қатнови учун қулай, сувидан эса суғориш ишларидан фойдаланар эдилар. Бу давлат Ҳиндистоннинг кўп ўлкалари билан савдо ишларини йулга қўйган ҳамда қазилма бойликлари, айниқса, металл кўплиги билан ажралиб турар эди. Қадимги Ражагриха (ҳозирги Ражгир) баъзида Гирибаж (тоғли қалъа) деб аталгаи. Унинг атрофлари тепаликлар билан ўралган. У ердан асосий савдо йўллари, жумладан, Такcила ва мамлакатнинг ғарбий қирғоқлари орқали ўтган. Ҳинд археологларининг қазилма қшлари бу шахариииг ўша даврдаги қиёфасини очиб беради. Шаҳарда мустахкам қўрғон бўлган. У шаҳарлик хукмдорларнинг манзили вазифасини ўтагаи. Милоддан аввалги 493 йиллари Харена сулоласининг асосчиси Бимбисара қўшни Ангу давлатини ўзига тобе этиб, Магадха мавқеини кучайтирди ва қўшни мамлакатларни истило қилиш сиёсатини бошлади. Маълумотларга қараганда, у, Кошала, Вайшала, Мадра каби давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаган, Ужаян ва Таксила подшоси ҳамда бошқа хукмдорлар билан дўстлик алоқаларини ўрнатган. Бимбисаранинг ўғли Ажаташатру даврида (милоддан аввалги 493-461) Магадханинг сиёсий сохаларидаги ютуқлари никоҳ-қариндошлик иплари билай ҳам мустаҳкамланди. У Кошала устидан ғалаба қозонди. Буддавий ва жайнлар матнларидан маълум бўлишича, шимолий давлатлар билан бўлган курашлар узоқ муддат давом этган. Курашларнинг асосий сабаби Ганг дарёси портининг мавжудлиги дарё тизими устидан назорат қилишни кучайтирарди. Ажаташатру личчхавларнинг хужумидан сақланнш учун Паталигаму қалъасини қурдирди. Жайн манбаларига қараганда, Магадха подшосига қарши Кошаланнниг 18 та бирлашган давлати курашган. Личчхавилар билан узоқ муддат давом этган уруш республика бирлашмаларига қарши кураш эди117.
Бу урушларда Магадха иодшоларининг ютуқлари давлат чегараларини кенгайтириш имконини берди. Шишунага сулоласининг асосчиси даврида Магадха давлатига кўп давлатлар, шу жумладан, узоқ муддат қаршилик кўрсатган Аванти давлати ҳам қўшиб олинди. Бундан ташқари Шишунага даврида Магадха давлати хукмдорлиги Ғарбий Ҳиндистонга ҳам ёйилди. Удайин даврида (милоддан аввалги 401-445 йй.) Магадха тарихида асосий масала пойтахтни Ражагрихадан Паталинутрага кўчириш бўлиб, бу шахар тез орада бутун шимолий Ҳиндистоннинг йирик марказига айланди. Пойтахтнинг Паталипутрага кўчирилиши Магадхани кучайиши ва унинг истилочилик сиёсатидаи далолат беради.
Янги сулоллнпнг подшоси Шишунага даврида Ғарбий Ҳиндистондаги қудратли давлат Авантининг ҳам кучи Магадха томонидан синдирилди. Сўнг Магадха тахтини Нандалар сулоласи чиқиб, давлат йирик империяга айланди. Бимбисара асос солган Харянка сулоласи милоддан аввалги 137-411 йилларда, Шишунага сулоласи милоддаи аввалги 113-345 йилларда ҳукмронлик қилган бўлса, Нандалар сулоласи милоддан аввалги 315-317/314 йилларда подшолик қилгаи.
Бу вақтда Ганг вохастдаг фарқли ўлароқ Шимолий Ғарбий Ҳиндистонда ўз атрофига қабила ва халқларни этник, тил ва маданий жиҳатдаи бирлаштирган йирик давлат йўқ эди. Нисбатан кучли давлатлардан Камбожа ва Гандхара мавжуд эди. Шимолий-Ғарбий Ҳиндистонннинг айрим вилоятлари милоддан аввалги V I асрда Ахмонийлар империяси таркибига кирган эди. Ахмонийлар подшоси Доро (милоддан аввалги 522-480 йй ) ёзувларида Гандхара билан Ҳинду унинг сатраниялари сифатида қайд қилинган. Сатранияга Ҳинд дарёсининг қуйи ва ўрта оқими ва эхтимол қўшни худудлар кирган бўлиши мумкин.
Милоддан аввалги IV асрнинг иккинчи ярми давомида шоханшоҳ Кир Эронда кучли давлат тузганди. Ахмонийларнинг буюк давлати Ғарбда Ўрта Ер денгизигача Шарқда Ҳиндистонгача чўзилган эди. Антик давр муаллифларининг маълумотларига кўра, Кир Ғарбий Ҳиндистон вилоятларини ўзига бўйсиндирган. Юнон муаллифи Илинийнинг сўзига қараганда, у Канишани вайрон қилган. У Ҳинд дарёси ва Кофен(Қобул) орасидаги вилоятларни ҳам ўзига бўйсундирган. Юнон тарихчиси Арпаннинг “Индика”си хабар беришича, Ҳинднинг ғарбида яшовчи ҳинд қабилалари ҳам Эронга қарам бўлган ва бож тўлаган. Юнон тарихчиси Кеенофонтнинг “Киропедис»сида айтилишича Кир бақтрияликлар ва ҳиндларни ҳам бўйсундиргаи. Чамаси форс подшоси Гандхарани бир қисмини ҳам босиб олган. Бy ўлкаларда Ахмонийлар Эронииинг маданий ва сиёсий таъсири сезиларли бўлган. Ахмонийларннг расмий ши юритиш тили бу худудда кейинги даврларда ҳам истифода этилган орийлар тили эди.
Юнон тармхчиси Геродотнинг айтишича, Гандхара Эрон империясининг еттинчи сатрапиясига киритилган. Ҳинд водийси эса ўн иккинчи сатрапияни ташкил қилган. У Аҳамонийлар вилоятларининг ичида энг сердаромадли саналган. Геродот Эронда ҳар йили бож сифатида 360 талант (тахминаи 9 тонна ювилмаган қум олтин) берилганини қайд этган. Вилоятда ишлаб чиқарилган жун ва жун маҳсулотлари юқори сифати Ҳиндистоннинг бошқа ўлкаларида ҳам машҳур эди. Махаллий қўшнилардан ташкил топгап Ксеркс армияси Искандарнинг Ҳиндистонга юриш қилишидан олдин ҳам машхур эди. Вилоятнинг асосий савдо маркази Пушкаравати (Ҳозирги Чарасада) бўлган. Ҳинд - юнон даврига мансуб танганинг бир томонида букир ҳинд туяси тасвирланган, иккинчи томонига эса она маъбуда Амбининг нилуфар ушлаган тасвири туширилган. Такшашила (Таксила)да топилган тангаларни ўрганиш натижасида олимлар Магадха милоддаи аввалги V асрнинг охиридан бошлаб Уттарапатха, яъни “Марказий мамлакат”га олиб бориладиган савдо-сотиқ йўлини батамом назорат қилади.
Ҳиндистонда Эрон хукмронлиги тўғрисида шуни таъкидлаш мумкинки, Ахмонийлар ҳукмронлигига ўтган ҳинд ерлари жуда оз бўлишига қарамай, бу вилоятлар Ахмонийлар давлатининг маданий ва сиёсий тасиридан холи эмас эдилар. Оромий тили Ахмонийлар сулоласининг инқирозидан кейин хам ишлатилиб келгани Маурийлар давридаги Таксиладан топилгaн ёзувлар ҳамда Қандахардаги юнон - оромий ва ҳинд оромий ёзувлари далолат беради.
Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрнча, Аҳмонийларнинг давлат иш юритиш тажрибалари таъсирини Ашоканинг фармонлари дебочасида ҳамда Анюка ва Эрон шоҳи Доронииг фармонларини ўзаро ўхшашлигида ҳам кўрамиз. Ахмонийлар давлат тузумидаги баъзи бир элементлар маурийлар империяси давлат тузумига ўхшайди. Ҳинд тилшунос олими Нанинининг хаёти ва ижоди айнан шу заминда камол топганди.
Ахмонийлар даврида ҳинд моллари юқори сифати ҳамда харидоргирлиги билан ғарбда ҳам юқори бахоланган. Гандхара вилоятидаги Суза шахрида шоҳ саройи қурилишида ёғочларнинг махсус тури ва фил суяклари ишлатилган. Милоддаи аввалги VI аср охири ва V аср бошларигача ҳиндлар билан савдо алоқалари ўрнатилган. Хужжаат матнларига қараганда, мазкур шахарлар билан бўладиган савдо-сотиқ жуда ривожланган, баъзи холларда савдо карвонларидаги одамлар сони 180 кишидан ошиб кетган.
20 ёшли ўспирин Македониялик Искандар отаси ўлдирилганидан сўнг (милоддан аввалги 336 й.) Македония тахтига чиқди. У Юнонистонда ўз давлатини мустахкамлагандан сўнг милоддан аввалги 334 йилда Эронни забт этиш учун юриш бошлади. Сулолалар ўртасидаги кураш ва сарой тўнтариши оқибатида сусайган .Эрон империяи Юнон-македон қўшинлари ҳужумига бардош бера олмади. Кетма-кет Кичик Осиё, Сурия, Фаластин, Финикия, Миср давлатлари босиб олинди. Гавгаме яқинидаги (шимолий - шарқий Месопотамия) жангдан сўнг Ахамонийлар армияси янада кучсизланди. Бобил, Суз, Персеполь, Пасаргад шаҳарлари забт этилди. Жуда катта ўлжа қўлга киритилди. Шоханшоҳ Кирнинг меросхўри Доро Кодомани ва Доро I ўлдирилди. Шубилан Ахмонийлар сулоласи тугатилди. Македонияли Искандар Ахмонийлар подшоси билан қариндошлик алоқаларини ўрнатиб, босиб олган вилоятларини ўзиники хисоблади. Македония тарихчиларининг маълумотларига кўра, Искандарнинг бу ўлкадаги пойтахти Хирот атрофила бўлган. У Гедрозия сатрапиясига асос солиб, Пура шаҳрини пойтахт этиб тайинлади. Кейинчалик шу жойда хозирги Қандахор шаҳри барпо бўлган. Бақтрия эгалланганидан сўнг унинг хукмдори Амурдарёдaн ўтиб қочди. Шу билан Македония империясига яна бир вилоят қўшилди. Александр Бесени қувиб бориб Cўғдиёнани бирлаштириб, ушбу дарё бўйидаги хозирги Хўжанд шахрига асос солди. Милоддаи аввалги 327 йилда у ўзини подшо Доронинг вориси, яъни “Улуғ шоҳ” деб эълон қилди, саройда дабдабали шарқона расм-русумларни жорий қилди.
Милоддан аввалги 327 йида Македонияли Искандар Панжобга кириб келди. Бу юришдан кейин Ҳиндистон хақидаги юнонларнинг тасаввурлари ўзгарди. Авваллари юнонлар ва бошқа истилочилар Ҳиндистонни афсонавий мамлакат сифатида, ноёб филлар сингари қўлга ўргатиш мумкин бўлган жониворлар, дарахтларида етиштириладиган жун толалар, шакар эса бамбук каби баҳайбат даpaxтларда териб олинадиган ўлка кўринишида тасаввур қилишарди. Бу ўлкада кам меҳнат сарф қилиб, йилига 2-3 марта хосил ундирилиши юнонларни жуда хайрон қолдирарди. Чунки уларда йилига фақат бир марта ҳосил олинарди. Македонияли Искандар Ғарбу Шарқ хукмронларини енгиб, Эллададан токи Хинд дарёсигача ўзини улкан империясини тузди. Антик давр муаллифлари Неарх, Аристобул, Плутарх, Страбон, Онесикрит ва бошқаларнинг ёзишича, Ҳиндистон юриши унинг сўнгги ҳарбий сафарларидан бири ҳисобланган. Аррианнинг “Анабасис” ва Мегасфенни “Индика”18 ҳамда Плутарх, Диодор, Курций Руф, Страбоннинг асардарида фақат Македонскийнинг истилоллри хақида эмас, балки хинд халқларининг сиёсий тузуми, урф-одатлари ва анъаналари хақида қизиқарли маълумотлар ҳам мавжуд19.
Иcкандар Ҳиндистонга ўзининг буюк ғалабалари туфийли шон- шухрати авжига чиққан пайтда кириб борди. Кучли ва яхши қуролланган армияси унга муваффақият ва ютқнлар келтирди. Эрондаги енгил ғалаба ва Хинд дарёси ортидаги афонавий бойликлар буюк саркадани диққат-эътиборини тортарди. 30 кунлик қам алдан сўнг у Чарасаддани ишғол қилди. Аррианнинг маълумотларига кўра, юнон - македон армиясини Хинд ва Гидаси орасидаги Таксила шаҳрида дўстона кутиб олишди. Таксила подшоси македонияликларга қулай манзи л ва мўл-кўл озиқ-овқат захирасини ҳамда кучли қўшни душман давлатларга қарши юнонлнр билан бирга қўшилиб ҳужум қилиш истагини билдирди.
Шимолий Хиндистондаги давлатларни ўзаро низода бўлиши Ҳиндистоннинг ичкарига кириб боришини осонлаштирди. Бунга Искандарнинг ўзга давлатларни ўзига оғдирииш, қаршилик кўрсатганларни эса шафқатсиз жазолаши ҳам маълум миқдорда қўл келди. Лекин ҳамма хукмдорлар Таксила хокимидек иш тутмадилар. Искандар дастлабки юришларида баъзи қабилаларнииг кучли қаршиликларига дуч келди. Ҳиндлар 5 метрли найзалар билан қуролланган македония армиясига қарши ўзларининг жанговар аравалариии қўйдилар. Юнонлар бронза совут кийган эдилар. Хиндлар қалқон ва чарм совут ҳамда металл дубулғалар билан урушар эдилар. Ҳинд филлари моҳирона бошқарилса, хар қандай пиёда қўшинини ёриб ўтарди, лекин улар яраланса, ўз жангчиларини босиб янчиб ташаши мумкин эди. Филлар хужум бошлагунча кучли отлиқлар, камончилар ва пиёда қўшинлар паноҳида бўларди. Баъзи ҳoллардa ҳиндлар шундай зарбa берардиларки, камои ўқи қалқон ва совутни тешиб ўтарди. Александр Македлнский ҳам шундай ёй ўқидан яраланган эди. Яқин масофадан отилган ёй, совутни тешиб ўтиб, сал бўлмаса уни ҳалокатга олиб келаёзганди. Ҳинд қабилаларига одатда пулга ёлланган кшатрийлар ёрдамлашар эди. Ҳинд қабилалари ўртасиида иттифоқ бўлмай, улар ўзларичга ypyш олиб борар эдилар.
Аррианнинг маълумотларига кўра, баъзи қабилалар жула кучли қуролланган эдилар. Уларда 30 000 гача пиёда, 2000 гача суворий, 30 тагача филлар бўлган. Нор номи билан маълум бўлган Нурулар подшоси юнонларга қарши ўзининг кучли аомиясини қўйди.
Милоддан аввалги 326 йили июль лйида Гидаси дарёси қирғоғида бўлган жанг Македонскийнинг Ҳиндистон юриши тарихида ўчмас из қолдирган. Ҳинд шоҳларининг армияси сон билангина эмас, балки моҳирлиги билан ҳам ажралиб турарди. Аррианнинг маълумот беришича, ҳал қилувчи курашда 4000 суворий, 300 та ҳарбий арвача, 200 та фил, 30 000 минг пиёда қўшин қатнашган. Александо хийла йўли билан биринчи ҳамладаёқ Нуруларнинг ҳарбий аравачаларини забт этди. Норнинг асрсий кучлари билан бўлган жанг кун бўйи давом этди ва бу қонли қирғинда Нуруларнинг деярли хаммаси йўқ қилинди. Нор подшосининг жасорати Александрни ҳайратга солди, у Норни қатл қилиш у ёқда турсин, ҳокимиятини ўз ихтиёрида қолдирди.
Юнонлар армияси шарқ томон Гидроат (хозирги Рави) дарёсигача силжиди. Александр Гифасис (хозирги Беас) дарёсидан кечишдан аввал дарёнинг нариги томонидаги мамлакат, унинг хукмдори, қўшинининг куч-қудрати хақида хабар топмоқчи эди. Маҳаллий хукмдорлар Александрга у мамлакатнинг бойлиги, ьАграмес номли ҳинд подшосининг катта қўшини хақида маълумот бердилар. Айни шу пайтда Александр қўшинлари ичида норозилик бошланди, кўпчилик бу машаққатли юришни тўхтатишни талаб қилди. Чунки ўша вақтда аскарларнинг маънавий ва жисмоний холати нихоятда оғир, ахвол-рухияси ёмон эди. Чунончи улар ярим йил давомида ўз оила ва ватанларидан жудоликда кун ўтказардилар ва Ҳиндистонга қадам қўйганларида хавф-хатарга тўлиб тошган 18 минг километр масофани босиб ўтишганди. Натижада аскарлар бенихоя ҳолдан тойгандилар. Бунинг устига Ҳиндистоннинг ноқулай иссиқ иқлими, бу ўлкага хос кучли момақалдироқ ва жалалар, бир-бирига чирманиб кетган ўрмонзор ва чакалакзорлар ва ниҳоят, захарли илонлар туфайли рўй берган халокатлар юнон-македон жангчиларининг тинкасини қуритган эди. Гифасис дарёсининг шарқ томонида хали уларга номаълум ва нотаниш талайгина ўлка ва вилоятлар мавжудлигидан хабар топган аскарлар юришни давом эттиришдан қатъян бош тортдилар. Ўз қўшинлари шарофати туфайли катта шон-шухрат қозрнган Александр бу гал уларга ён беришдан бошқа илож топа олмади ва орқага қайтишга фармон берди. Юнон-македон қўшинлари ватанлари томон йўл олган пайтда уларга қарши ғалаён ва қўзғалонлар рўй берди. Айниқса кучли қўшига эга бўлган малла қабилалари билан шиддатли тўқнашувлар бўлиб ўтди. Ҳиндистонни тарк этар экан, Александр босиб олган жойлардаги сатрапияларни сақлаб қолди ва уларни идора қилиш учун ўзининг синалган лашкарбоши ва айрим махалли ҳинд ҳокимларини ноиб этиб тайинлади.
Александр Ҳиндистонда Нор бошчилигида янги вилоят тузди. Сўнг Ҳимолай қарағайларидан кемалар қурилиб, юнон армияиснинг бир қисми денгиз ва бошқа қисми қадимий савдо йўли билан ватанига жўнадилар. Йўл давомида ерли қабилалар билан тўқнашувлар давом этиб турди. Қаршилик кўрсатганлар қреои жангларда жон бердилар. Тарихчи Плутархнинг сўзларига асосан саркарда жуда оғир синовларни бошидан кечириб Ҳиндистондан жанговар қўшинининг чорак қисми билан қайтган20. Ҳиндистон юришида ҳиндларнинг енгилиши улар ичида бирлик йўқлиги, ўзаро низолар мавжуд эканлигини кўрсатди. Чет эл истилочилари билан кураш кейинчалик махаллий подшоларни ўз кучларини бирлаштиришга мажбур этди. Шу билан бирга юнонларнинг Хиндистонга юриши маълум даражада бу ўлкада қадимги юнон(эллин) маданиятининг ёйилишига сабаб бўлди. Александрнинг Хиндистонга юришида иштирок этган юнон солномачилари Птоломей (кейинчалик Миср императори бўлган), Неарх, Эвмен, Диодот ва бошқалар томонидан бу мамлакат хақида тарихий асарлар яратилди. Хиндистонда юнонлар асос солган Никея, Буцефал каби шаҳарлар қад кўтарди ва улар узоқ вақт сақланиб қолди. Юнонлар юриши Хиндистоннинг ташқи маданий ва савдо алоқаларинииг кенгайиши ва мустахкамланишига имкон берди.
Юнон-македон қўшинларининг айрим гарнизонлари бир неча йилгача Ҳиндистонда қолиб кетди. Баъзи вилоятларда уларнинг хукмронлиги оз муддат давом этди. Фақатгина милоддаи аввалги 317 йилда Александрнинг ноибларидан Эвдем бошчилигидаги қўшин Ҳиндистон худудини тарк этди. Милоддан аввалги 323 йилда Александр Бобилда безгак касаллигидан оламдан ўтди. Лекин у қисқа вақт умр кечиришига карамай, тарихда афсонавий шахс сифатида ном қолдирди. Александр Хиндистон шахарларини забт этибгина қолмай, бу мамлакагга юнонлар таъсирини ўтказишг харакат қилди. У босиб олган ҳудудларда ўз одамларини ёки ҳинд хукмлорларини ҳокимият тепасига қўйди. Унинг баъзи чора-тадбирлари юнонлар билан ерли халқ ўртасида юнон-ҳинд маданийтини ўзаро яқинлаштирди. Европа билан Ҳиндистоннинг алоқалари мустахкамланди. Эллин дунёси ўша пайтгача яхши маълум бўлмаган давлат билан яқиндан танишди. Александр империяси ёйилган катта худудда бўлиб ўз ватанига қайтиб келган аскарлар ўз кўрганлари хақида ватандошларига сўзлаб бердилар. Харбий бошлиқлар ва юриш қатнашчилари ҳинд халқи, шаҳарлари, урф-одатлари хақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлдилар. Эллин дунёси билан савдо алоқалари мустахкамланди.
Тарихчилариинг фикрича, Александрнинг юриши Хиндистондаги жараёнларга кучли таъсир кўрсатиб, келажакда Хиндистоннинг бирлашуви ва Маурийлар империясини кенгайишига туртки бўлди. Хинд тарихчиси Косамбининг кўрсатишича, Шимолий-Ғарбий Ҳигдистон ўша вақт Магадха империяси хукмронлигида бўлган. Александр махаллий қабилавий давлатларни мағлуб қилиб, уларнинг кучини синдирмаганда Чандрагупта Маурийнинг бу ўлкани бўйсундирши қийин кечарди.
Александр Македонскийни юриши вақтида Магадха пойтахтида Нандалар сулоласидан Аграмес подшолик қиларди. Нанда империяси хақида кўп маълумотлар махаллий хинд манбалари орқали бизгача етиб келган. Махаллий ҳинд подшолари Александрга Нанда қўшинларининг кучлилиги, аммо подшо Арамеснинг обрў-эьтибори катта эмаслиги хақида хабap бердилар. Юнон тарихчиларидан Диодор ва Курций Руфнинг кўрсатишича, Аграмес қўшинида 200 минг пиёда, 20 минг отлиқ аскар, 2 мингга кегил аравалар ва 3-4 минг жанговар филлар мавжуд эди. Айрим ҳинд матнларида Нанда подшосини Уграсена, яьни “катта армия эгаси” номи билан атаганлар21. Қадимги хинд манбаларида, Нандаларнинг бойлик орттиришга интилишлари хаттоки тери-чарм, дарахт, қимматли тошлар учун ҳам солиқ солганликлари айтилади.
Нандалар қудратли армияни ишга солибсолиқ тўловларини йўлга қўйиб фаол ташқи сиёсат олиб борди. Улар баъзи махаллий сулолалар кучини ва мустақиллигини барбод этиб, Деканнинг жанубий ўлкаларига кириб борганлар. Эпиграфик ёдгорликлардан маълумки, Калинга (хозирги -Орисса) ёки унинг бир қисми Нандалар империяси таркибига кирган. Бу империя кейинчалик янги барпо бўлган Маурийлар сулоласи томонидан бирлашган ҳинд давлати ташкил бўлишига барча шароитларни туғдирди.
Хинд тарихий манбаларига қараганда, Нандалар кшатрийларни йўқ қилиб тахтга ўтирган шудралардан хисобланади. Нандалар сулоласига Маханадма асос солган. Брахман манбалари - нуронларда Нанда “ёмон фазилатли ва пасткаш” деб ёзилган. Бy таъриф антик муаллифлар асарларида хам сақланиб қолган. Тарихчи Плутарх сўзига биноан Паталипутра тахтида ўша даврда «зоти паст подшо» ўтирган. Жайнлар асарларида айтилишича Нандаларнинг кўпчилиги жайнизм динига эътиқод қилганлар.

Маурийлар империясининг ташкил топиши.


Биндусара ва Чандрагупта ҳукмронлиги
Бир қанча олимлар кўплаб буддизм манбалари ва ҳинд анъаналарини ўрганган холда Чандрагуптанинг Магадха кшатрийлари сулолаларидан бири маурийларга мансуб деган хулосага келдилир.
Шох ёшлигида устози ва маслахатчиси Каутиля (бошқа манбаларда Чанакя) билан учрашган. Магадха тахтини ўз қўлига олиш режасини тузган жой - Таксила хақида кўрсатмалар бор. Кадимги манбаларда кўрсатилишича, Чанакя Тактиладаги брахманнннг ўғли бўлган.
Биз шриланка йилномаси орқали Чандрагупта ўқишни тугатгандан кейин Чанакя билан бирга қўшин тўплаганини биламиз. Улар турли туманлардан аскар ёллаб, тез орада катта бир армия тузганлар. Хинд манбаларида айтилишича, Чандрагуптанинг тахтни эгаллаши амалга ошгач, подшох Нор билан иттифоқ тузди, Чандрагупта ва Нор ғалабадан сўнг империяни бўлиб олишга келишганликлари хақида маълумотлар сақланган. Ўша пайтда Ҳиндистонда Александр армиясининг таъсири кучли бўлгани учун юнон-македонияликларга қарши чиқиш бефойда эди. Вазият қисқа фурсатда ўзгариб, Александр ўз қўшини билан мамлакат чегарасини бугунлай тарк этди. Истило қилииган ерлар сатраплар билан бир қаторда ҳинд хукмдорлари ўртасида тақсимланган эди.
Кейин воқеалар кескин тус олди. Македонияликларга қарши кураш, сатрапларнинг ўзаро тўқнашувлари, сатрап Филиппнинг ўлдирилиши, сатрапларнинг вақтинчалик Эвдем ва Амбхи хукмига берилиши ва нихоят Александрнинг вафоти сиёсий майдонда ўз аксини топди. Панжобдаги вазият армияси тобора кучайиб бораётган Чандрагуптага қўл келди. 317 йилда Эвдем Порни яширинча ўлдирди ва унинг жанговор филларини олиб Ҳиндистонни тарк этди.
Норнинг ўлими билан Ҳиндистон ўз хаётида қудратли хукмдорини йўқотди. Қотиллик Чандрагуптанинг иштирокисиз ёки хоҳишисиз бўлмаганлиги равшан. Асосий эътибор энди бир қанча республикалар иттифоқига таянган ҳолда, Магадха тахтини эгаллашга қаратилган эди. Ҳиндистоннинг юнонларга қарши кураши асосан Александр ўлимидан кейин бошланди. Юнон тарихчиси Юстин Чандрагупта фаолиятини икки даврга юнонларга қарши кураш ва тахт эгаллаш даврларига бўлнди.
Чандрагуптага тож кийдириш милоддан аввалги 317 йилдан кейин бўлиб ўтган. Юстин, Страбон, Плутарх ва бошқа юнон муаллифларининг асарларида Чандрагуптанинг Селевк билан ўзаро алоқалари хақида айтилади. Уларнинг ўзаро тўқнашувларидаи сўнг тинчлик ўрнатишга Селевк Чандрагупта саройига элчи Мегасфенни юборади. Икки ўртада тузилган сулҳга биноан, Чандpaгупта Селевкка 500 жанговар фил тақдим этган. Маурийлар ихтиёрига эса Паропалис, Арахосия ва Гедрозия (хозирги Покистон ва Эрон) ўтади. Бу воқеа Мегасфеннинг "Индика" асарида ўз аксини топган. Бизгача бу мухим асарнинг айрим парчаларигина етиб келган. Антик муаллифлардан Диодор Чандрагуптани “юнонлрни севувчи хукмдор” дебтасвирлайди. Чандрагупта давлатининг пойтахти Наталипутра бўлган. Уни антик муаллифлар катта, гўзал ва хашаматли тарзда тасвирлаганлар
Чандрагупта Ҳиндистоннинг энг машҳур подшоларидан бўлган. Унинг номи билан боғлиқ турли афсоналар тўқилган ривоятлар туркуми пайдо бўлган. Чандрагупта тахтни тахминан 24 йил давомида (милоддаи аввалги 347-293) бошқарган. Сўнг тахт ўғли Биндусарага ўтган. У қадимий ривоятларда «ўз душманларини қирувчи» деган ном олган бўлиб, милоддан аввалги 293-268 йилларда хукмдорлик килган. Шу билан биргаликда Биндусара Жанубий Ҳиндистон халқлари билан алоқалари хақидаги маълумотлар тўплангани хам ахамиятлидир. Биндусара 16 пойтахт шахарларни эгаллаб, ўз давлати худудиии “Шарқий океандан Ғарбий океангача” ёйди. Юнон ва Рим муаллифлари Маурий шохининг Миср ва Селевк империялари билан ўрнатган дипломатик алокалари хақида маълумотлар колдирганлар. Страбон Маурий элчилари хақида маълум қилади. Илиний элчини юборган Миср шохи исмини Филадеф деб атайди. Биндусара худудига Meгасфендан сўнг Дионис юборидган. Антик даврдаги ёзувлардап Хиндистоннинг бу хукмдори Ғарбий мамлакатлар билан алоқани кучайтириш Чандрагупта сиёсатини давом эттиргани маълум бўлади.
Юнон тарихчиларидап Афиний Селевк подшоси Антиох билан Биндусарани бир-бирига мактуб юборганларини қайд этади. Хинд подшоси Антиохдан ўз саройига ширин мусаллас, қуритилгаи хурмо ва файласуфни юборишини илтимос қилади. Антиох ўз жавобида хурмо билан мусалласни юоборишимиз мумкин, аммо бизда файласуфлар сотилмайди, - деб ёзади. Турли манбаларда Биндусара давлатининг диний эътиқоди брахмманарга боғлиқ эканлиги таъкидланган. Биндусара вафотдан сўнг унинг ўғиллари орасида тахт учун кураш бошланади. Пиривордида Паталипутра тахтиии Ашока эгаллайди.


Download 4,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish