Ҳиндистонда жаҳониинг энг қадимий маданият ўчоқлари жуда узоқ ўмишда вужудга келган



Download 4,75 Mb.
bet3/19
Sana24.02.2022
Hajmi4,75 Mb.
#220785
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Qadimgi Hindiston

Цивилизациянинг пайдо бўлиши.
Хараппа маданияти
Хараппа маданияти очилишига қадар айрим олимлар Ҳиндистонда маданият бошқа Шарқ мамлакатларидан кейин вужудга келган, баъзи олимлар эса, Ҳиндистонга маданиятни орий қабилалар олиб келган деган фикрда эдилар. Яна учинчи тоифадаги олимлар қадимги ҳинд маданияти Шарқнинг бошқа маданиятларидан орқада қолиб, улардан ажралиб қолган деган мулохазаларни илгари сурадилар.
XX асрнинг 20 йилларида Хараппа маданиятини кашф этилиши ва уни тадқиқ этиш қадимги Ҳинд цивилизациясини бой ва ўзига хос юксак даражада ривож топганига ёрқин далил бўлди. Хараппа маданиятини ўша Ҳинд водийси цивилизацияси ёки протоҳинд цивилизацияси деб ҳам атайдилар. Мана, 75 йилдан ортиқ даврдан буён бу маданият ёдгорлигини қазиб олиш ишлари тинмай давом этмоқда. Протоҳинд цивилизацияси муаммоларига бағишланган асарлар сони 1971 йилда 1500 тадан ошиб кетди. Уни ўрганишнинг аввалги босқичи Хараппа ва Мохенжо Даро каби ёдгорликларнн очилиши билан боғлиқдир. 1856 йили инглиз археологи А.Канингах Монтгомери (хозирги Покистон, Саҳивал шаҳри) шаҳридан 27 км жанубий-шарқда жойлашган Хараппа яқинидаги тепаликларда номаълум ёзувли муҳр ва бир нечта кремний пластинка ликопчалар топди. Орадан бир қаича вақт ўтиб, 1921 йили ҳинд археологи Р.Б.Сахни Хараппа тепаликларида дастлабки қазиш ишлариии бошлади. Ана шу йил фанда Хараппа цивилизациясининг очилиш йили бўлди. 1923-1925 ва 1926-1934 йилларда бу ишлар олим М.С.Вате томонидан, 1937 йилда К.Н.Шастри томонидан давом эттирилди. Хараппа очилиши билаи бир пайтда, 1922 йили бошқа ҳинд олими Р.Д.Банержи Шимолий Синднинг Ларкан шаҳри яқинидаги Мохенжо-Дарода дастлабки металл даври маданиятининг қолдиқларини топди. Мохенжо-Даро cиндхи тилида «Ўликлар тепалиги» маъносини беради. Р.Д.Банержи 1922 йилдан 1927 йилгача, кейинроқ эса М.С.Вате ва К.Н.Дикшит тадқиқот олиб бордилар. Ушбу материалларни чоп эттирган машхур археолог Джон Маршалл қазиш ишларига раҳбарлик қилди. Ундан ташқари ҳинд олими Н.Мажумқр ҳам бошчилик қилди. Хараппа маданиятини ўрганишдаги янги босқич Ҳиндистон ва Покистон мустақилликка эришганидан кейии бошланди. Покистонлик археологлар бошқа ёдгорликларни ҳам ўргандилар. Шулардан 1955-1957 йилларда тадқиқотчи олим Ф.А.Хон Мохенжо-Дародан (Ҳинд дарёсидан) 41 км узоқликда Кот Дижида қазиш ишларини олиб борди. Бириичи бор Хараппа қатламларида Кот-Дижи шаҳарининг айланма деворлари ва қўрғон қолдиқлари топилди. Худди шундай холатга Амрида 1959-1961 йилларда француз археологлари дуч келиб, 70 ва 80 йилларда катта кашфиётларни очишди. Бу йилларда бир қанча янги Хараппа маданияти ёдгорликлари топилди. 70 йилларнинг ўрталарид америкалик В.А.Ферсервиснинг экспедицияси Карачидан 10 км узоқликдаги Аллоҳдино деган жойда қазиш ишлари олиб борди. 2800 кв.м. майқнда биринчи марта турар жойларнинг катта қисми очилди. Ҳинд археологлари томонидан ҳам муҳим кашфиётлар қилинди. Хозирга келиб юзлаб манзилгохлар харитага киритилиши мумкин бўлиб қолди. Қазиш ишлари кенг майқнда олиб борилди. Калибанган, Латхал, Рангпур, Хараппа маданиятини очиш ва ўрганиш фавқулодда катта илмий аҳамиятга эгадир. 4000 йил олдин бу ерда бутун дунё цивилизацияси Месопатамия ва қадимги Миср каби ривожланган маданият ўчоқларидан қолишмайдиган ва баъзи жихатлар билан улардан ўтиб кетувчи шахар маданияти мавжуд эди. Қадимги ёдгорликларни очилишига қадар аксар тадқиқотчи олимлар Ҳиндистон бронза кенг ишлитилган цивилизацияни билмаган, у қадимги Шарқнинг бошқа давлатларидан мустахкам девор билан ажратилган ва улардаги ривожланиш кўп жихатдан ортда қолган деган фикрда эдилар. Хатто ушбу маданият билимқни Мортимер Уиллер ҳам цивилизация ғояси Ҳиндистонга Ғарбдан келган деб хисоблаган эди. Бироқ ҳамма олимлар ҳам бу фикрни маъқулламаганлар. Масалан, Ж.Нepy “Ҳиндистоннинг кашф этилиши” асарида4 Жон Mapшаллнинг қуйидаги фикрини келтиради: «Мохенжо-Доро ҳам, Хараппа ҳам, очиқ айтиш мумкинки, минг йиллар давомида яратилган кўп асрлик цивилизациядир». Шундай қилиб, тан олиш керакки, Ҳиндистон, Эрон, Ўрта Осиё, Марказий Осиё, Месопатамия, Миср қаторида қадим цивилизацияси ривожланган ўлкалардян бири бўлган. Ҳинд водийсидаги қазиш ишлари мамлакатда хиндуорий қабилаларининг келишига қадар пайқ бўлган ҳинд маданиятининг ўзига хослиги ва қадимийлигини кўрсатади. Бу билан мамлакатда цивилизациянинг пайқ бўлишини орийлар келиши билан боғлаган муаллифларнинг назарияси кеекин зарбага учрайди. Хараппа маданияти ўша давргача мавжуд бўлганлигини исботлайдиган қатор далиллар бор. Қадимшунослар мазкур маданиятнниг ўзига хос хусусиятини очиб бердилар. Жумладан, Хараппадан топилган мухрлар, ёзувлар, алохида безитилган сопол идишлар ва бошқа буюмлар сўзимизга ёрқин далилдир. Аввалги қишлоқ маданиятидан фарқи ўлароқ, Хараппа шаҳар маданиятига мансуб эди. Бу маданиятнинг Ҳинд дарёси водийсида вужудга келиши ҳам табиий ҳолдир. Жўғрофий шароит, азалий моддий маданият ва иқтисод, шахар мақомидаги масканлар, косибчилик ва савқ марказлари пайқ бўлиши учун Ҳинд водийсида етарли шароит бор эди.
Олимларнинг самарали мехнатлари туфайли кейинги йилларда Хараппадан олдинги маданиятнинг ривожланиши, чорвачиликнинг чекланган деҳқончилик ва чорвачилик хўжалиги билан алмашиниши ҳамда тоғли туманлардан келган қабилаларнинг дарё водийсидаги ерларнинг ўзлаштиришлари ҳамда бу ердаги туб маданиятнинг Афғонистон, Эрон, Марказий Осиё маданиятлири билан синхрон равишда ўзаро алоқасини кузатишга имкон берадиган маълумотлар олинди. Белужистон ва Синндаги археологик қазишмалар шуни кўрсатдики, бу ерда милоддан аввалги 3-4 минг олдии Хараппа маданиятига ўхшаш ва у билан узоқ вақт мобайнида алоқа қилган дехқончилик маданиятига эга бўлган ахоли яшаган. Бу ернинг дастлабки ахолиси сопол ишлаб чиқариш техникаси билан таниш эмасди. Улар кремнийдан ясалган асбоблпо ишлатар эдилар. Бу даврнинг охирида хом ғиштдан қурилган уйлар пайқ бўлган. Деҳқонлар ва чорвақрлар даставвал идишларни қўлда лойдан ясашди, кейинчалик эса кулолчилик чархини ишлатишди. Умуман олиб борилган қазиш ишлари, бу ердаги деҳқончилик ўзига хос бўлиб Эрондан кириб келмаганлигини очиқ кўрсатди. 70 йилларда француз археологлари Покистон олимлари билан олиб борган тадқиқотларига кўра, Ҳиндистон ва Ғарбий Осиё ўртасида жуда қадимги савқ йўли мавжуд бўлган. Чуқур изланишлар натижасида бу ердаги дехқончилик милоддан аввалги 6 минг йилликда, ҳатго ундан олдинроқ пайқ бўлганлиги аниқланди. Энг муҳими шундаки, неолит давридан Хараппа давригача бўлган ривожланишнинг изчиллиги, кетма-кет кечганлиги исботланди. Керамика бўлмаган неолит даври 6-7 минг йилликларга тўғри келади. Археологлар пишиқ ғиштли иишоотлар қолдиқларини топдилар. Аҳоли буғқй ва арпанинг хар хил навларини эккан. Мол, эчки, қўйларни хонакилаштирган. Мозорлардан турли безак тошлар топилди. Қазилма материаллар керамикагача бўлган неолитни Белужистон ва Синд деҳқончилик маданиятларидаги керамикага ўхшаш неолит ва энеолит керамикаси билан алмашишини кўрсатди. Меҳргарх туманидаги турар жойлар илк энеолит даврига тегишли, милоддан аввалги 5 минг йилликда пайқ бўлган. Бу вақтдан қурилиш янада ривожланган. Тўғри бурчакли хоналардан бирида буғқй, арпа, ўроқ топилган. Бинонинг ташқарисида пахта чигити топилган. Бу Ҳиндистонда пахта жуда қадимдан маданийлаштирилганидан далолат беради. Сўнгги давргача пахта етиштириш Хараппа вақтидан бошланган деган тахминлар юрар эди. Хронологик жиҳатдан Хараппагача мавжуд бўлгян Жанубий Белужистон, Синд-Амри ва Кулли маданиятларини алохида бир гурухга киритиш мумкин. Марказий Осиёлик археолог М.Е.Массон Марказий Осиё ва қадимги Шарқ алоқаларига бағишланган тадқиқотларида Жанубий Белужистоннинг илк деҳкончилик маданияти Шимолнинг қадимги деҳкончилик маданиятига қараганда юқори даражада эканлигини таъкидлаган. Амри-Налда топилган чинни тақинчоқлар ва Хараппага тегишли металл буюмлар, олимларнинг фикрича, Хараппа маданияти билан боғлик эканлигини кўрсатади. Хараппа маданиятигача ва унинг охирги қатламларини стратиграфия қилишда Ж.М.Казалнинг Ҳинд дарёси ўнг қирғоғидаги Мохенжо Дародан 130 км. жанубдаги қазиш ишлари жуда катта аҳамиятга эгадир. Кулли маданияти хақидаги бой материаллар Карачидан 38 км. шимолдаги Балакотда ўтказилган қазилма ишларида қўлга киритилди. Балакотда ҳам Хараппагача бўлган туб ривожланиш жараёни кузатилди. Унда урбанизация - шаҳарни обоқнлаштиришга қир биринчи қадамлар қўйилган эди. Карбон анализи асосида илмий кашфиётлар қилинди ва бу цивилизациянинг ривожланиш даврлари аниқланди. Милоддан аввалги 4 минг йилда бу ердаги бинолар хом ғиштдаи қурилган. Керамика Нал керамикасига яқинроқ, Амрига ўхшаш уй рўзғор буюмлари пайқ бўлган. Мол, қўй, эчкилар хонакилаштирилиб, арпа етиштирилган. Ёзувли муҳрлар тарқалгаи. Баъзи топилмалар Форс қўлтиғи туманлари билан алоқадан дарак беради. Карбон анализи асосида Кот-Дижи маданияти милоддан аввалги 3155-2590, 2885-2805, 2600 (+ 145) йилларга тўғри келади. Охирги йиллардаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу маданият Кот-Дижи атрофига ҳам ёйилган. Ҳинд водийси Шимолий ва Марказий Белужистонни қамраб олган. Янги материаллар илк Хараппа давридан шаҳар цивилизациясигача бўлган босқичма босқич ривожланшини, урбанизация манбаларини Хараппа маданиятини туб илдизларини ўрганиш имкониятларини беради. Кейинги пайтларда археологлари томонидан қизиқарли кашфиётлар қилинди. Калибанган, Лот-Хал, Рянгурда қазишма ишлари олиб боридли. Рожастонда Гхатра водийсида жойлашган Калибанган бир-бирига яқин, лекин алоҳида а лохида иккита тепаликдаги қадимги турар жой манзилларидаи иборат эди. Бири шарқ томонда баланд ва кенг, иккинчиси ғарб томонда сезиларли даражада кичкина ва пастроқ. Ғарбий тепалик устида қандайдир биноларнинг қолдиқлари кўтарилиб турган хом ғиштли платформа топилди. Узоқ тадқиқотлардан кейин археологлap Калибанган Хараппа ва Махенжеро-Дародан кейин маданиятнинг учинчи пойтахти эканлигини аниқлашди. Қазилма ишлари асосидаХараппа даври қурилишлари тагида қолган Ғарбий тепаликлар Калибанган маданияти кашф қилинди. Бу маданиятда мис ва бронза буюмларидан ташқари Хараппа қўрғони остидан топилган нарсаларга жуда ўхшаш ва Кот-Дижи қатламларидаги илк Хараппа идишларини эслатадиган керамикани ўзида мужассамлаштирган. Шуни таъкидлаш лозимки, Хараппа маданияти худди фақат ўша шахар билан чегараланмай, анча кенг масофага ёилган эди. Масалан, у Ганг ва Ямуна (Жамна) дарёлари бўйларигача чўзилган. Қишлоқ хўжалиги, косибчилик, савқни ривожлантириш мақсадида Хараппа ахолиси янги худуларни ўзлаштира борган.
Кейинги йиллардаги археолог кашйиётлар Хараппа маданиятига берилган нотўғри ва бир томонлама бахоларни рад этди, Хараппа цивилизацияси бирдан пайқ бўлган ва туб илдизларга эга эмас деган фикрни инкор қилган.
Олимлар Хараппа цивилазияси солномас ини турли йўллар билан аниқлаяптилар. Биринчидан булар ер остидан қазиб олинган Хараппа, Месопатамияга тегишли буюмлар орқали Шумер, Аккадни Шарқ билан савқ алоқаларига қир маълумотларни солиштириб, чинни буюмларни спиктриал карбон ва кимёвий анализ қилиш йўли билан аниқламоқдалар. Материалларнинг йилини аниқлашда энг аввало мухр туморлар ёрдам берди. Бундай туморлар Хараппа ва икки дарё оралиғидаги қадимги шахар қазилмаларида топилган. Улар Месопатамия туморларига ўхшатиб, хиндча ясалган. Ж.Маршалл Хараппа маданиятини милоддан аввалги 3250-2750 йилларга тўғри келади деган. Месопатамия шахарлари эълон қилинганда, уларнинг куни Саргон I хукмронлиги милоддан аввалги 2316-2261 йиллар ҳамда Пени милоддан аввалги 2017-1791 ва Ларса милоддан аввалги 2025-1763 йиллар билан боғлиқ эканлигини маълум қилади. Бу Ҳиндистон ва Месопатамия ўртасидаги мустахкам алоқалар милоддан аввалги XXIV-XVIII асрларда ўрнатилган деган хулосага олиб келди. Олимлар замонавий усулларда тадқиқотлар олиб борилганда, қишлоқ ва шахарларнинг ёшини анқилик билан ўлчаш имкони туғилди. Масалан, карбон анализи усули билан Кот-Дижидаги илк Хараппа қишлоқларининг ёши аниқланди. Бу милоддан аввалги 3155-2590 ёки 2700-2600 йилларга тўғри келади. Ривожланган Хараппа маданиятига келсак, уни Калебанганда милоддан аввалги 2165-1955 ва 2135-1925 ва Латхалда милоддан аввалги 2120-1600 ва 2125-1895 йилларда белгилайди. Хараппа маданиятининг Ҳинд водийсидаги асосий марказлари инқирозга учрагандан кейин ҳам бошқа шаҳарлар яшашни давом эттирган. Ҳинд олимларининг Панжоб ва Хараппадаги қазилма ишлари буни тасдиқлайди. Хараппада топилган мухрлар даври милоддан аввалги 3000 йил охири 2000 йил бошларига тўғри келади деб тахмин этилади.
Хараппа маданияти аввалги фақат Ҳинд водийсида, кейин шимолдан жанубга 1100 км.дан ошиқроқ ва ғарбдан шарққа 1600 км.дан ошиқроқ бўлган катта худудга тарқалган. Хараппа маданияти ёдгорликлари ғарбда Суткагенқродан (Макрон), шарқда Аламтирнургача (Уаттар Прадеш), шимолда Сивалик тоғларидан тортиб, Жанубда Парбаде ва Танте дарёсининг қуйилишигача ёйилганлиги маълум бўлди. Илк Ҳинд цивилизациясининг майқни у бимлан бир даврдаги Миср ва Месопатамия цивилизацияларининг майқнидан икки марта катта бўлган. Кўпчилик археологларнинг фикрича, кейинги қазишлар натижасида Хараппа цивилизациясининг майқни янада кенгайди. Катхивар ярим оролидаги қазишма ишлари шуни кўрсатадики, аҳоли секин аста жанубда ерларни ўзлаштириб, силжиб борди. Археологлар Хараппа билан бир вақтда Махенджо-Даро харобаларини ҳам топдилар. Бу шаҳар 265 км. Майқнни эгаллаган.
Мана ўнлнб йиллар давомида археолог олимлар, тарихчилар, тилшунослар, этногрофлар Хараппа маданияти қазилмалари билан боғлиқ материаллapни ўрганмоқдалар. Хозир ўша шаҳар давлатининг кўриниши, уларнинг жойлашиши, ахолининг хаёти, маиший турмушига қир хусусиятларни тасаввур қилиш мумкин бўлган. Жуда кўп материаллар тўпланган. Бу цивилизациянинг тараққиёт даражаси хақида олимлар шаҳарларнинг қазилмалари асосида Махеджа – Қра ва Хараппа ўрганилган бўлса, хозир бу рўйхатни Калибанган, Лотхал, Сурката, Чанху Даро ва Амри билан давом эттириш мумкин. Бу шаҳарлар қишлоқларга қараганда жуда яхши ривожланган. Иккала шаҳар Махенжо-Қра ва Хараппа ҳинд водийсида катта дарёларнинг қирғоқларида жойлашган. Шимолроқда Ғарбий Панжобда жойлашган Хараппа Ҳинднинг катта ирмоқларидан бири Рави вохасида эди. Икки шахар лойихаси бир бирига ўхшаш бўлган. Шaxap асосий иккита қисмдан иборат: 1. Археологлар фикрича, шу ерлик хокимият жойлашган қўрғон. 2. Асосий турар-жойлар қурилган қуйи шахар хозирча маълум бўлган. 800 та шахар ва қишлоқлардан 15 тасида, археологлар фикрича ахоли сони беш мингдан ортиқ бўлган. Шахардаги қўрғонлар ғшит-платформадан қурилган ва Ҳинд водийсида тез тез бўладиган сув тошқинидан шаҳарни асраган. У қуйи швхвргв қараганда кичикроқ ўлчамда бўлган. Қўрғон қалин деворлар ва миноралар билан мустахкамланган, Хараппа қўрғонини ёнидан қўшни ёки маросимлар қатнашчилари ўтадиган махсус йўл бўлган. Археологларнинг тахминича, шахарнинг икки қисми ўртасидагн алоқа чекланган бўлиб, вақти вақти билан қўрғонга йўл очилган.

Унинг режалари асосида қуйи шахардаги турар жойларда кварталлар барпо этилган. Параллел кўчалар бошқа кўчалдари билан тўғрибурча остида кесишган. Катта кўчаларнинг эни 10 м.ни ташкил этган. Турар жойларда ҳам жамоат жойлари қурилишларига ҳам мустахкам, намга чидамли пишиқ ғишт ишлатилган. Шунингдек, хом ғиштдан ҳам фойдаланилган. Унинг урилганда лой қоришма, канализация қуришда эса гипс ишлатилган. Турар жой уйлар хар хил хажмда бўлган. Бадавлат кишиларнинг уйлари 2-3 қават бўлиб, 30 талаб хоналари бўлган. Камбағаллар кулба ва чайлаларда кун кўрганлар. Улар бир хил лойиҳа бўйича қурилган. Одатда уйларга йўлак орқали кирилиб, деразалар ховли тарафга қараган. Уйларнинг томи ясси бўлган. Уйларда яшаш хоналаридан ташқари турли рўзғор буюмлари сақланадиган алохида хужралар, қоровул ва хизматкорлар учун ажратилган хоналар ҳам бўлган. Ошхонада махсус ўчоқ, қн дун, ёғ солинадиган катта хум ва бошқа идишлар бўлган. Бу одат мамлакатда хозиргача сақланиб келади. Ҳинд қишлоқларида лойдан ясалган иидшлар ишлатилган. Э.Маккейннинг ёзишича, уй деворларида токчалар, ёғоч сандиқ ва қутилар бўлган бўлиши мумкин. Уларда турли буюмлар сақланган. Нон тандирда ёпилган. Ховлида чорва моллари боқилган. Хар бир уйда ювиниш хонаси бўлган. Қулайлик учун улар уйнинг кўча тарафига қурилган. Ювиниш хоналари катта кўчалардаги канализацияга ўхшаш Ҳинд цивилизациясининг ажойиботларидан иборат бўлган канализация тизимини шахар бошқармаси назорат қилган.


Инглиз олими А.Джеменнинг айтишича, қадимдан бирорта бошқа цивилизация, хатто Рим ҳам бундай воқпровод тизимига эга бўлмаган. Хараппа ва Моенжо-Даро қўрғони яқинда археологлар бир хонали иншоатларни топдилар. Олимларнинг фикрича, бу хоналарда ахоли уй хизматчилари ва камьағаллар яшаган. Машҳур хинд олими математик, астроном, тарихчи, археолог, антрополог Д.Косамби қадимги Ҳиндистондаги шаҳар қурилишига катта баҳо бериб, шундай ёзади: “Тарихда бирор бошқа жойда бунчалик мураккаб ва такомиллаштирилган шаҳар қурилиши тизимини учратмаймиз. Хатто Миср шаҳарлари ҳам меъморчилик жиҳатидан бунчалик кўзга ташланмайди. Шумер, Аккад, ва Бобилда Ҳинд водийси шаҳарларидаги уйларга ўхшаш ғиштли бинолар бўлган, лекин бундай қурилишлар у ерда кейинроқ бошланган эди. Улардаги кўчалар худди Лонқн, Рим, Париждагидекдир. Хинд водийсининг қадимги шаҳарлари қурувчилик санъати ривожланганидан далолат беради. Қадимги дунёнинг ёки қадимги қадимги Шарқнинг катта шахарлари билан Хараппа ва Мохенжо Дарода етарли даражада қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштириладиган томорқа ерлари бўлган. Шахарда асосан хукмқрлар яшаган. Аҳолининг бир қисми ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, юқори табақа учун ҳам етадиган маҳсулот ишлаб чиқарган. Демак, ўша вақтда озчиликпинг кўпчилик устидан хукмронлиги асосида жамиятда синфлар пайқ бўлган. Ж.Маршалл Ҳинд водийси цивилизацисини ўша давр Миср ва Месопотамия цивилизасиясига таққослайди. Дж. Неру ёзади: "Пахта етиштириш Хиндистон билан чегараланган ва 2-3 минг йилдан кейингина бошқа мамлакатларга тарқалган. Қадимда бирор бир мамлакат Миср, Месопотамия ёки Ғарбий Осиёнинг бошқа мамлакатлари Мохенжо-Даронинг кенг турар жойлари, хаммомлари билан тенг келолмайди. Шу мамлакатда тафаккур ва пул эхромлар, мақбаралар, шохона саройлар қуришга сарфланган. Оддий халқ эса лойдан қурилган уйлар билан кифояланган. Ҳин водийсида буниннг акси бўлган. Бу ердаги бинолар халққа қулайлик учун учун қурилган"5.
Аҳолининг кундалик хаёти. Ҳинд водийси Шарқдаги энг қадимги деҳқончилик марказларидан бири бўлган. Шунинг учун бу ердаги аҳолининг кўпчилиги қисман деҳқончилик билан шуғулланган. Улар ҳар хил маданий бошоқли ўсимликлар етиштирганлар. Топилмаларнинг гувохлик беришича, бу ерда буғқйнинг 2 хил нави, арпа, сули, нўхот, кунжут, пахта ва қовун экилган. Шy билан биргаликда боғқрчилик ҳам ривожланган. Хараппа, Мохенжо-Даро ва Чанху-Дарода асосан буғқй ва apпa етиштирилган. Баъзи маълумотларга кўра, деҳқончиликда ўғит ҳам м қўлланган. Водий ахолиси экин ерларни чархпалак асосида суғорганлар.
Илк Хараппа ва Калибанганда олиб борилган изланишлар натижасида омоч билан ишланган дала, омоч қолдиқлари топилган. Хараппа ахолиси омочларни ўз аэқдларидан мерос қилиб олганлар дейиш мумкин. Қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш учун махсус омборхона, қн ва суюқ махсулотларни сақлаш учун ясалган хумларнинг топилиши ерли аҳоли хаётида деҳқончилик асосий машғулот эканини кўрсатади. Дарё бўйида яшовчи аҳоли эса кўпроқ балиқчилик билан кун кечирган. Археологлар бу ерларда балиқ овлаш учун ишлатилган қармоқ ва тўрларни топдилар. Хараппа ахолиси қорамол, қўй, эчки, чўчқа ва парранда хам боққанлар. Хаттоки улар филларни ҳам қўлга ўргатганлар. Хараппа маданияти бронза даврига тааллуқлидир. Мис билан биргаликда хўжалик ва косибчиликда бронза ҳам иглатилган. Кўп миққрда болта, пичоқ ва найза топилган. Хараппа ахли металл эритиш ва қуйишни яхши билган. Металл таркибири ўрганиш натижасида шу нарса маълум бўлдики, ахоли мис ва маргумуш қоришмасидан кенг фойдаланган. Ўша даврда темир хали маълум эмас эди. Олтиндан зеб-зийнат тақинчоқлари, кумушдан хўжаликда фойдаланиш учун хар хил идишлар тайёрлашган. Бундан ташқари хўжаликда тошдан ҳам фойдаланишган. Аҳоли орасида қимматбаҳо металла р билан бир қаторда суяк ва тошлардан ясалган тақинчоқлар, узуклар кенг тарқалган. Тақинчоқлардан эркаклар ҳам, аёллар хам фойдаланганлар.
Катта шахарлар хунармандчилик маркази ҳисобланган. Унда тикиш-бичишни билганлар кўпгииа уйлардан тикув асбоблари, Мохенжо-Дародан пахталик мато парчаси топилган. Мато қолдиқлари Хараппа сополларида ҳам сақланиб, давримизгача етиб келган. Мутахассислар ўша давр ўймакор хунармандларнинг меҳнатини юқори баҳоладилар. Сопол буюмлар катта ўчоқларда юқори хароратда пиширилгли.
Шуни айтиб ўтиш керакки, Ҳинд водийсининг ҳар иккала шахарида ҳам хар хил ўйинчоқлар топилган. Уларнинг ичида энг кўп учрайдигани сополдан ясалгаи митти аравачалардир. Уларнинг тузилиши, Мохенжа-Даро атрофидаги қишлоқлардан топилган аравачалар билан бир хилдир. Митти аравачаларнинг топилиши ўша даврда Хинд водийсида натурал каттиликдаги аравалар ишлатилганлигидан далолат беради. Хинд водийсида харбий аравалар ёки шу сингари бошқа нарсалар топилган. Ўша даврга оид сополдан ишланган ва боши қимирлайдшан хўкиз шакли, қўллари қимирлайдиган маймун сифат ўйинчоқларнинг топилиши Хинд водийсида хунармандчиликнинг гуллаб-яшнаганидан далолат беради. Хинд водийси одамлари орасида суяк, соқа ўйинлари кенг тарқалган. Бу хақда ўша даврга оид топилмалар далолат беради: Хараппа маданияти одамлари катта хайкаллар ясамаган бўлсалар ҳам кичик шаклларни ясашда махорат кўрсатганлар. Суратларда хараппаликлар хайвонларни табиатда қандай бўлса шундай акс эттирганлар, Одам тасвирининг топилиши ҳам олимларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Уларнинг ёзувлари бизгача етиб келмаган бўлса-да, ёзув излари сақланиб қолган.
Хайкалчаларнинг ичида ажойиб бронзадан ясалган, рақсга тушаётган аёлдир. Ўртача ёшдаги аёл яланғоч холатда, ,сочлари мураккаб усулда турмакланган. Билакузук таққан қўли белида, бир оёғини буккан холда нозланиб боқиб турибди. Аёлнинг нигохи жонли ва табиийдр. Бундай асарлар бошқа қадимий цивилизацияларнинг бирортасида ҳам учрамайди. Болаларнинг шакллари, она-маъбудалар хайкалларининг топилиши Хараппаликларнинг аёл гўзаллигини улуғлаганидан далолат беради.
Ҳинд водийсининг ахолиси гўшт истеъмол қилган. Мохенжо-Дародан кийик, чўчқа, тошбақа, эчки, хўкиз ва тошбақа, турли балиқ суяклари топилган.
Қадимги ҳинд водийси, эхтимол, хозиргидек меваларга бой бўлгандир. Хараппаликларнинг севимли таомлари орасида хар хил ширинликлар ҳам бўлган. Уларни пишириш учун сополдан турли идишлар ясалган. Улар хилма хил таомлар тайёрлашни билганлар.
Хараппа, Калибанган ва бошқа шахарларда топилган қалъалар бу ерда синфий табақаланиш мавжуд бўлганлигига далилдир. Қалъада хоким хамда бошқа хукмқрлар ва уларнинг саройлари жойлашган бўлиши мумкин. Жамоа омборла ри ҳам уларнинг ихтиёрида бўлган. Кўп олимлар Хараппадаги сиёсий тузумни Месопотимияиинг тузумига қиёслаб, Хинд вохасида хокимият кохинлар қўлида бўлган деб хисоблашади. Хараппа марказларидаги хокимият республика иқра усули шаклида бўлгани эхтимолдан холи эмас.
Хараппадаги топилмалар мулкий тенгсизлик мавжуд бўлганини кўрсатади. Катта хонақнларда бадавлат кишилар, косиблар, савқгарлар яшаганлар. Камбағаллар эса кичик кулбаларда кун кечирганлар. Шахар бойликрини чиройли буюмлар ва қимматбаҳо нарсалар билан қўшиб қўймганлар. Камабағалларнинг қабрлари эса ғарибона бўлган. Хараппа шахрида чайлаларда яшовчи қуллар ғалла янчиш, ариқлар қазиш каби оғир меҳнатлар билан машғул бўлганлар.
Бу хол Хараппа жамиятида табақаланиш куртакларидан далолат беради.
Савқ ва ташки алокалар. Хараппа маданияти шаҳарлари қуруқлик ва денгиз йўли орқали олиб бориладиган ички ва ташқи савқ маркази ролини бажарган. Хараппа шаҳрига қиммятбахо тошлар Ҳиндистоннинг жанубидан келтирилган. Сўнгги йилларда Хараппа Жаниубий Туркманистон ахолиси билан ҳам савқ-сотиқ ишларини олиб борганлиги Олтинтепадаги қазиш ишларидан маълум бўлди.
Водий ахолиси шубхасиз Белужистон ахолиси билан савқ алоқалари ўрнатган бўлиши керак. Саураштра ва Декандан бу ерга безак сифатида чиғаноқлар ва тошларнииг баъзи турлари, Эрондан эса кумуш ва феруза келтирилган. М.Э.Массоннинг Олтнитепада олиб борган қазишмалари бизга шундан далолат берадики, Хараппа цивилизацияси Марказий Осиё халқлари билан алоқаларини ривожлангирган. Жанубий Ҳиндистон вилоятлари билан мустахкам алоқа ўрнатилган.6 Сўнгги йилларла олиб борилган тадқиқотлар ва уларнинг натижалари Хараппа шахарларининг маданий ва савқ-сотиқ алоқалари чегарасини янада кенгайтирди. Хинд водийсидан Месопотамияга моллар денгиз ёки қуруқлик йўллари билан келтирилган. Шумернинг қадимги маданиятида Харапнпа маданиятига оид буюмлар топилган. Қадимги Шумер битикларида Мелуха деб аталувчи юртга фақат Денгиз орқали бориш мумкин деган ёзув сақланган. Олимларнинг фикрича, ўша Мелуха юрти айнан Ҳинд водийсининг ўзидир. Ҳинд савқгарлари Месопотамияга асосан пахта олиб борганлар. Шумершунослар, хиндшунослар, тарихчи ва археологлар топилмаларга таянган ҳолда шундай хулосаларга келдиларки, Месопотамияни Ҳиид водийси билан боғлаб туришда Бахрайн муҳим нуқталардан бири бўлган. Лотхалдаги қазишмалар чоғида бир неча портлар топилди. Бу эса Хараппа ахолиси кўпроқ денгиз йўлларига интилганликларидан далолат беради. Археологлар бу ерлардан кемасозликка оид анжомлар топдилар. Кема тасвирлари Мохенжо-Даро ва Хараппа мухрларида учраб туради. Қадимги хинд савқгарлари мамлакатдан нимани олиб кетганлар деган савол туғилади. Мисдан ташқари улар фил суяги, маймун, товус ва марварид билан савқ қилганлар. Шундай фикр борки, Месопотамияда кичик бўлса-да, Хинд қишлоқлари мавжуд бўлган.
Тил ва ёзув. Ҳинд водийсида ёзувнинг мавжудлиги у ерда маданият юқори даражада булга нлигидан далолат беради. У ердан хозирги кунгача икки мингдан ортиқ ёзув манбалар топилган. Улар 400 дан ортиқ турли белгиларни ўз ичига олади. Бу ёзувлар тўрт қиррали мухрлар билан биргаликда сополларга, бронза пичоқ ва мис ликобчаларга, фил суягидан ясалган буюмларга ёзилган. Мухрларда асосан хайвонлар тасвирланган. Шунингдек, уларда ўн ёки ўндан кўпроқ белгилар билан ёзилган ёзувлар бўлган. Ёзув учун палма барглари ҳам ишлатилгани эхтимолдан холи эмас. Аммо, улар табиийки, бизгача етиб келмаган. Олимларнинг фикрича, ёзувлар фонетик белгилар, айримлари эса, идиограммалардир (бирон бир маънони билдирадиган шартли белги). Махсус чизиқлар сонларни ифодалаган. Ёзув ўнгдан чапга ёзилган. Ёзувлар тилини баъзи тадқиқотчилар, масалан, Т. Барроу, М.Б. Эмено дравид тиллари гурухига мансуб деганлар. Мана бир неча ўн йилдирки, олимлар Хараппа ёзувлари устида ишламоқдалар. Унга қизиқиш ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ортиб борди. Ёзувларнинг шумер, этруск ёзувларига яқинлиги хақида фикрлар билдирилди. Ёзувларни ўқиш учун энг аввало уларнинг қайси тилда эканлигини аниқлаш зарурдир.

Хараппа цивилизацияси ахолисининг дини. Археологик материаллар, муҳрлардаги тасвирларнинг маълум қисми бизга Хараппа цивилизациясииинг динга бўлган муносабати хақида маълумот беради. Баъзи олимлар Мохенжо-Дародан топилган катга бинони эхром деб хисоблайдилар. Бу бинога пишиқ ғиштли ховуз уланиб кетади. Kўп миққрда аёл хайкалчаларнинг топилиши хараппаликлар она-маъбуда сиймосига сиғинганларидан далолат беради. Тадқиқотчи олим А.Бэшем хулосасига кўра, хараппаликларнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, расм-русумлари кейинчалик хиндуизмда ўз аксини топган. Масалан, лойдан ясалган она сиймоси Хараппа марказлари қулагандан сўнг, яъни минг йилдан кейин пайқ бўлади .7
Бу хайкал халқ оммаси сиғинадиган энг улуғ сиймо бўлган. Юқори табақа вакиллари эса бошқа бир сиймога сиғинганлар. Бу сиймо ҳам ҳиндуизмда ўз аксини топган. Археологлар томонидаи унинг бир неча хайкалчалари топилган. У елка кенглигида очилган, сочлари ва соқоли ўсган, қўллари тана бўйлаб пастга йўналган эркак кўринишидадир. Бундай хайкаллар кўплаб топилгани ва бир-бирига жуда ўхшашлиги ўша давр одамлари уларга сиғинганидан далолат беради. Хараппа маданиятининг яна машхур маъбудаларидан бири мухрга туширилган шохли маъбуда сиймосидир. Унинг шакли мухрларда қуйидагича акс этган: оёқлари танасига тегиб туради, ўтирган ҳолда, яланғоч, сочлари орасидан иккита шох кўриниб турибди. Шохлар орасида эса дарахтсимон ўсимлик кўзга кўринади. Энг катта мухрда уни тўрт хайвон: фил, йўлбарс, каркиқн, хўкиз ўраб туради. Тагида эса иккита кийикнинг тасвири бор. Ж.Маршалл тахминига кўра, бу тасвирлар Шиванинг илк рамзидир. Шубхасиз шохли маъбуда Шива билан кўп жихатдан ўхшаш. У маъбуда Пашупати номини олган ва Хосилқрлик рамзи бўлиб хизмат қилган. Тарихий далилларнинг гувохлик беришича, одамлар олов, сув, дарахт ва тошларга ҳам сиғинганлар. Хараппа маданиятининг сиёсий ва ижтимоий тизими хали етарлича ёритилган эмас, яқин-яқингача олимлар орасида Хараппа даврида давлат тизими шаклланган эмас деган фикр хукмрон эди. Хараппа, Калибанган ва Мохенжо- Дарода олиб борилган қазиш ишларидан шу нарса аниқ бўлдики, бу даврда ижтимоий табақаланиш вужудга келиб, жамиятда синфлар пайқ бўлган.

Академик В.В.Струве Э.Маккейнинг китобига ёзган сўз бошисида Хараппа маданияти қулқрликка асосланган, уларнинг сиёсий тузуми эса, Шумернинг сиёсий тузумига яқин деб таъриф беради.8 Худди шу фикрни бошқа чет эллик олимлар ҳам тасдиқлайдилар. Бу фикрларнинг хеч бирини биз тўғри деб айта олмаймиз. Чунки ёзма далилий ашёлар йуқ. Хараппада табақаланиш бўлган дейиш учунгина асослар бор. Шахарнинг гуллаб-яшнаганлиги, йирик бозорларнинг бўлганлиги, сув хавзаларининг топилиши ва озиқ-овқат махсулотлари сақланадиган катта омборларнинг курилганлиги марказлашган хокимият тизими мавжудлигидан далолат беради. Катта- катта уйларда, тахминларга кўра, бадавлат кишилар, хукмронлар яшаганлар.


Хараппа шахарларининг инкирози. Янги археологик материаллар асосида биз Хараппа маданиятини сўнгги даври қандай кечганлигини кўришимиз мумки Бу даврда ички инқироз натижасида бир қанч марказлар сўна бошлади. Бу жараён хамма ерда баравар кечмаган ва узоқ даврни ўз ичига олган. Аввалига олимлар инқироз сабабларини босқинчи қабилаларнииг хужум натижаси деб қараганлар. Аммо янги маълумотлар бу мулохаза нотўғри эканини исботлади. Солнома маълумотларига кўра инқироз милоддан аввалги XIX-XVIII асрларда бошланган. Ҳинд археологларииииг Лотхолд олиб борган қазиш ишлари натижалари жуда мухим бўлди. Тадқиқотлар шуни кўрсатаяптики, бу epда инқироз милоддан аввалги XX-XIX асрларда бошланган. Хинд археологи С.Ю.Раонинг фикрича, айнан шу даврда Лотхолда иккита катта сув тошқини бўлган. Бу тошқин жуда катта талофатларга олиб келган. Тадқиқотчилар яна шуни аниқладиларки, Мохенжо-Даро ер силкинишилари натижасида халокатга юз тутган. Баъзи олимлар бу шахар хам сув тошқини оқибатида хароб бўлган дейдилар. Р.Л.Рейкс олиб борган гидрологик экспедиция халокат Хинд дарёси сув сатхи кўтарилиши, зилзила натижасида рўй берганлигини аниқлади. Лекин бу фикрга баъзи олимлар қўшилмайдилар. Аммо Рейкс фикридан воз кечгани йўқ. Хараппа маданиятининг ички инкирози сабаблари хали изланишга мухтож. Хозир эса Хараппа ииқирозига хиндуорий қабилалари босқини сабаб бўлган, деган фикрни қайта кўриб чиқиш лозим.
Хараппа маданияти нима сабабдан инқирозга юз тутганидан қатъий назар, уларнинг бой маданияти ер юзидан йўқ бўлиб кетмади. Уларнинг кўплаб мифологик ва космографик тасаввурлари хиндуизм, буддизм, жайнизм таркибига кириб келди. Р.Н.Дандекарнииг фикрича, Хараппа дини хиндуизмнинг дастлабки кўринишига хам асос бўлди. Бу ўрин да қазилмалар олиб борган Жон Маршаллнинг фикри ҳам эътиборга лойиқдир. Ҳинд водийси маданияти бошқа бирон маданиятга ўхшамайдиган ўзига хос бир маданиятдир. Ўша даврда бошқа мамлакатлар чинни идишга ишлов беришда бундай ранг-баранглик учрамайди. Тошга щйиб тасвир туширишда уларга етадигани бўлмаган"9.
Хараппа маданияти бронза асрига мансубдир. Ўша даврларрда бронзадан қилич, пичоқ, найза, камон ўқлари, болта , кўзгу ва бошқа буюмлари ясалган. Қн янчадиган идишлар, қаққ тошлар, айрим жанг қуроллари тошдан ишланган. Бронзадан ташқари қўрғошиндан хам фойдаланилган. Кулолчилик, заргарлик ва бадиий хунармандчилик янада тараққий этган. Шахар ва қишлоқларда ғиштдан иморатлар солиш тараққий этган, ғишт ишлаб чиқариш мухим тармоқлардан бири хисобланган.
Хараппа маданияти Ҳиндистоннинг ва унга қўшни мамлакатларнинг кейинги тарихига катта таъсир ўтказди. Бу маданият таъсирида Ҳиндистон бўйлаб кулолчилик ва металлургия маданияти тарқалди. Марказий Ҳиндистонда милоддан аввалги 2-минг йилликда чорвачилик кенг ривож топди.



Download 4,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish