Ҳиндистонда жаҳониинг энг қадимий маданият ўчоқлари жуда узоқ ўмишда вужудга келган



Download 4,75 Mb.
bet1/19
Sana24.02.2022
Hajmi4,75 Mb.
#220785
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Qadimgi Hindiston





Кириш
Ҳиндистонда жаҳониинг энг қадимий маданият ўчоқлари жуда узоқ ўмишда вужудга келган. У мамлакатнинг кейинги тараққиётига ҳамда кўплаб шарқ мамлакатлари - Марказий Осиё, Шарқий-Жанубий Осиё, Узоқ Шарқ минтақалари маданиятига улкан таъсир кўрсатди. Қадимги давр ва ўрта асрларда Ҳиндистонда рўй берган илм, фан, адабиёт ва санъат соҳасидаги кашфиёт ва ютуқлар унинг яқин ва узоқ қўшнилари ижодий тафаккурига баракали таъсир қилди. Мамлакат икки юз йил давр мобайнида мустамлака асоратига тушган бўлса-да, ҳинд халқи ўзига хослигию, миллий хусусиятларини сақлаб қолди, тинчликсевар ва инсонпарварлик ғояларига содиқ қолди, ярим асрлик қисқа муддатда мустақил Ҳиндистон ўз маданиятини янада юксак даражага кўтарди.
Ҳинд халқининг кўп асрлик тарихи ва бой маданияти, миллий анъана ва урф-одатлари унга яқин мамлакатлар, шу жумладан, ўзбек халқининг ўтмиш тарихи билан чамбрчас боғланган.
Миллий истиқлолга эришган ўзбек халқининг ҳинд халқи хаёти, адабиёти, санъатига, унинг миллий озодлик курашига катта қизиқиш ва хайрихохлик билан ёндашиб, қўшни Ҳиндистонни яқиндан чуқур англашга интилди. Айниқса ҳинд ва ўзбек халқининг ҳаёт тарзи, тили, адабиёти, санъати ҳамда тарихи ўртасидаги муштараклик икки халқни бир-бирига яқин, ҳамнафас бўлишида катта аҳамият касб этди.
Ҳиндистон тарихини ўрганиш борасида Ҳиндистон, Россия, Хорижий Шарқ мамлакатлари, Ғарбий Европа ва Америкада талайгина илмий асарлар, кўп жилдли китоблар яратилган. Аммо, ўзбек тилида Ҳиндистоншшг қадимги давр тарихини акс эттирувчи дарслик ёки ўқув қўллинмаси шу вақтгача ёзилмаганди. Ушбу китоб ўзбек тилида қадимги Ҳиндистон тарихини акс эттириш йўлидаги илк уринишдир. Шунинг учун ҳам олий ўқув юртларида Осиё ва Африка мамлакатлари тарихи, жумладан Ҳиндистон тарихини ўрганаётган талабаларга бу китоб маълум даражада фойда келтиради деган умиддамиз.
Қадимги Ҳиндистои тарихнавислиги. Ҳиндистон энг қадимги даврларданоқ узоқ ва яқин қўшнилари билан маданий ва савқ-сотиқ алоқалари ўрнатган эди. Харапна маданияти даврида (милоддан аввалги III-II минг йиллар) ҳинд ҳунармандалари яратган буюмлар Ўрта ер денгизи мамлакатлари, Месопотамия, Марказий Осиёгача етиб борган. Кейинги асрларда Ҳиндистон Ғарб ва Шарқи-Жанубий Осиё мамлакатлари билан мустаҳкам алоқалар боғлади. Милоддан аввалги VI асрда Шимоли-Ғарбий Ҳиндистон аҳмонийлар тасарруфига ўтганидан сўнг, Макеқниялик Искандар бу ўлкага юриш қилди. Шундан кейин бу ўлка ҳақидаги маълумотлар оламга янада кенгроқ ёйилди. Ҳиндистон юриши иштирокчиларининг асарларида, Селевк элчиси Мегасфен хотираларида, юнон муаллифларн Арриап, Страбон, Плиний китобларида бу мамлакат хақидаги ранг-баранг ва диққатга сазовор маълумотлар мавжуд. Шарқнинг машҳур қомусий олими ва биринчи буюк ҳиндшунос Абу Райхон Беруний(ХI аср) қадимги ҳинд халқининг урф-одаги, турмуш тарзи, дини ва дунёқараши, ижтимоий тузуми, тарихи, ўсимлик хамда ҳайвонот дунёси, жўғрофияси, астрономияси, математикаси, грамматикаси, адабиёти, санъати ҳақида “Ҳиндистон” номли нодир бир тасар яратди. Беруний шахсан Ҳиндистонда бўлиб, бу ўлкани ўз кўзи билан кўрган, уни ҳар томонлама чуқур ўрганган эди.
Мазкур асар бу мамлакатнинг тарихига қир жуда бой, қимматли маълумотларга эга. Гарчанд у XI асрда яратилган бўлсада, унда қадимги ҳиндларнинг тарихи ва маданияти батафсил ёритилган. Бу китоб шy жиҳатдан аҳамиятлики, қадимги Ҳиндистон тарихини Шарқ, шу жумладан ҳинд олимлари ҳам бу қадар яхши билмаганлар1. Беруний ҳиндлар, ҳинд ўлкаси ва маданиятига мухаббати ҳақида гапириб, бу мамлакатга ва унииг хукмқрлари, илму фанига дунёда тенг келадигани йўқдир деб ёзган2.
Ҳиндистоннинг қадимий тарихи ва мадяниятини шу жиҳатдан ўрганиш XIII аср охиридан бошланди. Инглиз тарихчиси У.Жонс (1746 - 1794) илк бор санскрит тилидаги қадимий ҳинд адабий ёдгорликларини тадқиқ этишга киришди ва “Мону қонунлари”ни инглиз тилига таржима қилди. 1785 йилда Ч.Уилкинс қўхна Ҳиндистоннинг диний фалсафий асари “Бхагавадгита»ни инглиз тилида чоп эттирди. Авввло Англия сўнгра Ғарбий Европа мамлакатларида қадимги Ҳиндистон тарихини ёритувчи илк асарлар пайқ бўлди. Аммо бу асарларнинг муҳим камчилиги шундан иборат эдики, инглиз мустамлака маъмуриятининг вакиллари бўлган мулллифлар қадимий Ҳиндистоннинг талайгина ютуқлари Ғарбдан олинган, барча Шарқ маданияти сингари ҳинд маданиятига ҳам қолоқлик ва турғунлик хосдир деб уқтиришга интилдилар. Ҳинд тарихчилари XIX асрдаёқ бундай ғайри илмий қарашлар хақиқатдан йироқ эканлигини исботладилар.
XIX асрнинг охирги чораги ва XX асрнинг бошларида Ҳиндистонда археологик текширишлар бошланди. 20-30 йилларда ҳинд қадимшунослари Ҳинд воҳасидаги энг қадимий маданиятни кашф қилдилар. Ҳинд дарёси водийсидаги қазилмалар Ҳиндистон тарихи ибтиқсини минг йил олдинга сурди. Қадимги Ҳиндистондаги бой маданият орийлардан мерос эмаслиги, балки орийлар келишидан анча аввал Ҳиндистоннинг туб ахолиси юксак маданиятга эга эканлиги аниқланди.
Асримизнинг 30-йилларидан бошлаб ва айниқса сўнгги ўн йилларда дунё ҳиндшунослигида мамлакат ижтмоий-иқтисодий муаммоларини тадқиқ этишга эътибор кучайди. Тарихнависликда қадимги Ҳиндистондаги қулқрлик муносабатлари масалаларини ёритиш кенг ўрин олди. Қадимги ҳинд маданиятини ўрганиш, қадимги ҳинд адабиётини таржима қилиб нашр этиш борасида қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳиндистон мустақилликка эришдгач, қадимги Ҳиндистон тарихини ўрганишда янги давр бошланди. Ҳинд тарихчилари ватанлари тарихи бўйича кўплаб муҳим асарлар ёздилар, талайгина илмий ва адабий китобларни ҳиндларнниг қадимий санскрит тилидан хозирги ҳинд тилига ўгириб нашр этдилар.

Download 4,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish