Маурийлр даврида подшо ҳокимияти Маурийлар даврида монархия кучайди. Қабилалар бошқаруви ёки республика тизимининг роли аста –секин сусайди. Мазкур жараён Ашока фармонларида ва “Артхашастра”да айтилганидек, давлатчиликни асосий моҳияти “Давлат подшодир” деган маънони билдиради. Ворислик ақидасига қатъиян риоя қилинди. Подшо хаёт вақтидаёқ ўз ўғилларидан бирини, одатда тўнғич шаҳзодалар ўзаро қаттиқ курашдан сўнггина тахтга чиқишга муясса бўлардилар. Тахтга чиқиш вақтида алохидамаросим абхишека ўтказилар эди.. Маурийлар хокимияти Ҳимолайдан Жанубий денгизларгача ёйилган катта худунинг ягона хокими Чакравартин “хокимият ғилдирагини айлантирувчи” тушунчаси шаклланди. Бу хақда “Архагастра”да муфассил гапирилган. Бинобарин мазкур жараён улкан империянинг барпо бўлиши билан боғлиқ бўлган хинд давлатчилигининг тарихдаги янги даврини ифода этади. Ашока битикларига кўра, маурий подшоси давлат аппарати тепасида турган ва қонун чикариш хуқуқига эга бўлган. Ашока йирик давлат арбобларини ўзи тайинлаган. Хазинибон ҳам олий суд бошқарувчиси хам ўзи бўлган.
Подшо саройида брахман зотига мансуб бўлган кохин катта роль ўйнаган. Подшо лазолимларга ўз одамларини тайинласа-да, улар орасига махфий кузатувчиларни қўйган. Нопок амалдорларига жазо тариқасида оғир конларда ишлашнн буюрган. Умуман назорат ишларига катта аҳамият буюрган. Фақат амалдорлар эмас, балки шахар ва кишлоқларнинг оддий ахолиси ҳам кузатувда бўлган. Тахтга даъвогар бўлган шахзодалар алохида назорат остида сақланган. Подшо тунлари хуфя айғоқчиларни кабул қилар, кундузлари давлат ишлари ёки маишат билан машғул бўларди. Подшо қўшинларнинг бош қўмондони ҳисобланган. Мегасфеннинг ёзишича подшо Чандрагуптанипг 400 минг кишилик армияси бўлган.
Паришад ва сабха. Давлатни бошқаришда подшо аъёнлари кенгаши - паришад катта роль ўйнар эди. “Артхашастра”да мазкур кенгаш мантрипаришад (подшо вазирлари-мантринлар мажлиси) деб аталган. Кенгаш бирча буйруқларни бажариш ва тизимни текшириш билан шуғулланган. Паришаддан ташқари бир неча ишончли шахслардан тузилган тор доирадаги махфий кенгаш мавжуд эди. Зapyp ишларни кўриб чиқишда иккала кенгашни бирлаштириб йиғилиш ўтказилар эди. Паришад таркиби давлат эхтиёжидан келиб чиқар эди. Ашока даврида Паришад дхарма қонун -қоидалари бажарилишини назорат қиларди ва мамлакат ўлкаларини текшириш сиёсий амалдорлар вазифаларлини белгиларди. Паришадда гоҳо қизғин тортишувлар бўлиб турарди. Гоҳо подшо билан паришад ўртасида ҳам келишмовчиликлар чиқарди. Айниқса, Ашока даврида бундай қарама-қаршиликлар кескин тус олди.
Паришад ўз имкониятларини кенг қулоч ёйдиришни хоҳлаган зодагонлар, ҳарбийлар ва коҳинлардан ташк ил топган эди. Ведалар даврида у таркиб жихатидан анча кенг бўлиб, рожалар сиёсатига яхши таъсир кўрсатар, демократия услубида иш олиб борар эди. Аста-секин унинг таркиби қисқариб, фақат аслзодалар иштирок этадиган маслахатчи органга айланиб қолди. Маурийлар даврида подшо хокимияти кучайган вақтда ҳам паришад ўз мавқеини сақлаб қолган эди. Шундай жараён зодагонлар ва халқ вакиллари кўпчиликни ташкил қилган сабхада ҳам рўй берди. Сабха мухим сиёсий вазифаларни адо этарди. Маурийлар даврида хам унинг таркиби анча қисқарди. Паришадга нисбатан рожа сабха кўпроқ ваколатга эга эди. Унинг хайъатига шахар ва қишлоқ ахолисининг айримлари кирар эди. Подшо кўпинча ёрдам сўраб рожа сабхага мурожаат қиларди. Ашоканинг рожа - сабха аъзоларига қарата маърза қилгани маълум. Сабҳа Чандрагупта вақтида хам мавжуд эди.
Соликлар. Подшонинг муҳим вазифаларидан бири солиқ йиғишдан иборат бўлган. Кучли хокимият асосини хазина ташкил қилади. Шу сабабли подшо ҳамиша хазинани тўлдиришдан манфаатдор бўлган. Солиқнинг асосий тури қишлоқ хўжалик махсулотларининг 1/6 қисмига тенг бўлган подшонинг улуши - бхага эди. Подшо хатто шадбхагин, яъни олтидан бирини олувчи деб ҳам аталган. Ҳосилдор вазиятларда 1/4 ва 1/3 бхагала хам олинган. Тақчиллик вақтларида бу улуш янада ортиши ва эхромлардаги бойликларни хам подшо ўзлаштириши мумкин эди. Солиқларнинг асосий қисмини ҳам подшо ўзлаштириши мумкин эди. Солиқларшигг асосий қисмини дехқонлар - катта ерларга эга бўлмаган эркин жамоа аъзолари тўлардилар. Бундан ташқари савдогар, косиб ва чорвадорлардан хам солиқ олинар эди.
Манбаларга кўра, ахолининг айрим қатламлари солиқдан озод қилинган эди. Антик муаллифлар ва қадимги хинд қонунлари - шастриларда кўрсатилишила, муқаддас матнлар билимдонлари ва юқори варналар вакиллари сифатида брахманлар солиқ тўлашдан озод этилгандилар. Шунингдек, подшо хизматида бўлганлар хам солиқлардан озод қилинганди. Бу эса жамиятдаги турли ижтимоий гурухлар орасида зиддиятларни келтириб чиқарди.
Вилоятларни бошкариш тизими.Вилоятларнинг бошқарув тизими қадимий анъана ва тартиб-қоидалар асосида амалга оширилди. Маурийлар эски тизимни янги шароитга мослаб ўзгартирдилар. Шунингдек, давлат бошқарувининг хам янги усуллари ишлаб чиқилди. Империянинг ўзаги вижита - («забт этилган») хисобланиб, унга подшо ер-мулки билан назорат остида бўлган баъзи туманлар кирарди. Вилоятларнинг тўрттаси Шимолий -Ғарбий (пойтахти Таксила), Ғарбий (пойтахти Ужжаяна), Шарқий (Калинга вилояти, пойтахти Тосала) ва Жанубий (пойтахти Суварнагири) алохида хуқуқга эга эдилар. Бу вилоятларни шахзодалар бошқарган. Улар империянинг сиёсий-ижтимоий хаётида мухим ўрин тутардилар. Энг катта вилоятлар маълум даражада ўзини бошқариш хуқуқига эга эдилар. Барча вилоятлардаги шахзодалар (Калингадан ташқари) ўзлари идора этаётган худудларни текшириш учун махсус тафтишчиларни юборардилар. Калинга хокими бундай хуқуққа эга эмасди. Бу вилоятда назорат ишини бевосита император бошқарарди, чунки бу вилоят кейинроқ забт этилиб, мулк жихатдан императорники эди. Катта вилоятлардан ташқари оддий вилоятлар - жанападга, улар эса туманлар - прадеша, округлар - ахалеларга будинарди. Вилоятларнинг тепасида йирик давлат амалдорлари - ражукийлар турган. Вақт ўтиши билан мазкур амалдорларнинг вазифаси кучайиб, ўз худудларида суд қилиш хуқуқини олганлар. Ахале тепасида турган махаматралар ражукийлар қўл остида хизмат қилганлар. Вилоятларнинг катта шахарларида амалдорлар йиғилиб мажлис қиладиган жойлар бўлган. Мирзолар тегишли фармонларни ёзиб шу ернинг ўзидан вилоятларга жўнатар эдилар. Маурийлар айирмачилик (сепаратизм)га қарши курашиш билан биргаликда империя ичида автономни бирлик хуқуқи асосида айрим ганалар - республика бирлашмаларини сақлаб қолдилар.
Шахар бошкармаси. Маурийлар даврида ўзини бошқаришнинг айрим хусусиятлари шахарларда хам сақланиб қолган. Ашоканинг ёзувларида ички, яъни вижита ичидаги ва бошқа ташқи шахарлар хақида гап кетади. Империя пойтахти Паталипутра эди. Мегасфен ўз асарида махсус шахар амалдорлари - астиномлар хақида ёзиб қолдирган. Мазкур амалдорлар шахар хаётининг маълум сохалари устидан назорат қилардилар. Шахар кенгаши амалда шахарлардаги бош ташкилот хисобланарди. Унинг аъзолари марказ ёки вилоят амалдорлари тарафидан тайинланарди.
Ахолининг хар бир гурухи варна - табақа ва ихтисосига қараб, шахарнинг маълум қисмида яшарди. Шахар амалдорлари жамоа бинолари, шахардаги тартиб, озодалик, муқаддас жойлар ва эхромлар устидан назорат қилардилар. Мабодо, биронта киши подшо саройи ёнидан ўтиб қолса, уни хибсга олишар ёки жарима солишарди.
Ашоканинг диний сиёсати. Маурийлар даврида буддизм Хиндистоида кенг тарқалди. Милоддан аввалги III асрда буддизм қадимги хинд жамияти маънавиятида асосий йўналиш бўлиб қолди. Бу вақда будда жамоаси -Сангха мавжуд эди. Бу динга тааллуқли мухим асарлар яратилди. Айнан шу даврда буддизм кенг тарқалиб тараққий этди. Буддизм кучли давлат тепасида турган якка хоким - Чакравартин ғояси билан бирлашган империянинг таянчи бўлиб қолди.
Манбаларга кўра, Ашока буддизмни тўсатдан қабул қилган эмас. Ўз отаси саройида турли диний йўналишларни чуқур ўрганган ва мазхаб уламолари бахсларида қатнашган. У шунингдек, Будда таълимотини хам ўрганиб, упасака даражасига хам етиб борган. Император аввалига будда жамоасига алохида эътибор бермаган. Кейинчалик будда рохиблари хаётини яхши ўрганиб, уларни қўллаб-қувватлаган. Бу таълимотнинг ахлоқий жихатдан устунлигига бўлган қизиқиш Калинга жангидан кейин янада ортган. Ашока ypyш бошланишидан олдин буддизм тарафдори бўлса-да, айни шу урушдан кейин дхамавижаи (дхармани забт этиш), яъни асосий ахлоқ қоидаси бўлган дхармани эгаллаш унинг сиёсатида алохида ўрин тутди.
Ашока ўз даврида зўравонлик билан эмас, балки турли таълимотларнинг асосий мезонлари заминида барча мазхабларни бирлаштиришга интилди. Паталипутрада будда вийларнинг III йиғини ўтказилди. У фақат будда рохибларин игина эмас, балки оддий будда издошлари бўган халқнинг талабларига асосланиб иш кўрди. Айтиш мумкинки, Ашока Ҳиндистон тарихида биринчи бўлиб мамлакатни бирлаштириш борасида буддизмнинг ролини тушуниб етди. Унинг бу борадаги кўп фармонлари Будданинг барча таълимотларидан хабардор бўлмаган халқ оммасига қаратилган эди.
Ашоканинг дхарма - ахлок - одоб фармонлари.Дхарма - бу ахлоқ -одоб қоидалари, инсоний хаёт тарзидир. Шунингдек, бу сўз умумий буддавий таълимотни ҳам англатади. Ахлоқий қоидалар ота - онага итоат қилиш, катталарга хурмат, сахийлик, жонзотларга озор бермаслик ва хоказолардир. Бундай қоидалар барча учун баробар саналади. Баъзи олимлар бу қоидалар дхармадан келиб чиққан дейди. Тўғри, дхарма подшо фармонларига асос бўлган ва унга хурмат билан боққанларга подшо ўз мархаматини кўрсатган.
Ашока фармонларида келтирилган дхарма хар хил варна ва ижтимоий гурухлардан иборат бўлган бутун империя ахолиси учун умумий қоида бўлган. Шу нарса эътиборлики, амалдорлар будда брахманларининг фаолиятини назорат қилган, бу эса уларнинг хаддидан ошиб кетмасликларини таъмин этарди.