Ҳиндистонда жаҳониинг энг қадимий маданият ўчоқлари жуда узоқ ўмишда вужудга келган


Қадимги Ҳиндистоннинг ташқи алоқалари



Download 4,75 Mb.
bet19/19
Sana24.02.2022
Hajmi4,75 Mb.
#220785
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Qadimgi Hindiston

Қадимги Ҳиндистоннинг ташқи алоқалари
Қадимги Ҳиндистон шарқ ва ғарб мамлакатлари билан кенг алоқалар ўрнатган. Бу муносабатлар йиллар давомида шаклланиб, ҳар икки минтақа халқлари маданиятига таъсир этди ва бир – бирини бойитди.
Қадимги Ҳиндистон ва Эрон. Эрон Ҳиндистонга энг яқин қўшни бўлиши билан бир қаторда, у билан маданий ва маърифий алоқалар ўрнатган биринчи мамлакатлардан эди35. Археологлар бу икки мамлакат алоқаларини неолит давридан бошланган деб айтишади. Ҳар иккала мамлакатда ҳам юксак зироатчилик мавжуд бўлиб, шаҳар цивилизациясига ўтиш жараёнларини деярли бир вақтда бошидан кечирганлар. Бу икки мамлакат савдогарларининг ўзаро олди-сотдилари милоддан аввалги IV-III асрларда тараққий эта бошлаган. Хараппа цивилизацияси даврида бу муносабатлар воқеалар, ривоятлар ва достонларда сақланиб қолди. Антик давр муаллифларининг маълумотларига кўра, ҳиндларнинг шимолий ўлкалари Доро 1 тарафидан милоддан аввалги 518 йилда ишғол қилинган. Галилеядаги жангда Ҳинд дарёсининг жанубий қирғоқларида яшовчи яҳоли форслар тарафида турибжанг қилганлар.
Аҳмонийлар даврида Эрон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо алоқалари мустаҳкамланжди. Сузадаги (Эрон) сарой қурилишади Ҳиндистондан қурилиш материаллари, Гандҳарадан темир дарахти ва фил суяги келтирилгани Доро ёзувларида сақланиб қолган.
Милоддан аввалги V асргача Бобилда топилган хужжатлар ва милоддан аввалши V аср охири IV аср бошларига тегишли Персеполдаги элам матнлари Ҳиндистон, Эрон ва Месопотамия вилоятлари бир империяга қўшилгандан сўнг савдо ва маданий алоқалар кучайганидан ҳабар беради. Бобил ҳужжатларини диққат билан ўрганган ҳиндшунос-шарқшунослар Ниппур атрофида ҳинд колониялари бўлганлиги ва улранинг номларини аниқладилар. Маълум бўлишича, ҳиндлар ерлари учун ижара тўлови ҳақида шартномалар тузганлар. Улар ҳарбий хизматни ҳам адо этганлар. Персепол ёзувлари Эрондан Ҳиндистонга ўтган. Масалан, милоддан аввалги 498 йилда Қараббо исмли хинднинг 180 кишилик карвонга бош бўлиб Ҳиндистонга борганлиги ҳақида маълумот берилади. Аҳмонийлар тарафидан ҳинд ерларига оромий ёзуви киритилди ва бу туб аҳоли маданиятига ижобий таъсир кўрсатди. Баъзи тадқиқотчилар қоя тошларига фармонларни ёздириш форслардан кириб келган одат деб таъкидлайдилар. Маданий жараён уйғунлашиб борди. Санскрит тилида форсча сўзлар пайдо бўлди.
Аҳмонийлар империяси инқирозга учрагач, Эрон-Ҳиндистон алоқалари сусайди. Эрон селевкийлар давлатига кирган бўлса, Ҳиндистон Бақтрия давлатига қўшилди. 20-60 йиллардла Ҳиндистон ва Эрон Парфияси ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилди. Қушонлар даврида эса бу алоқалар яна сусайиб қолди. Кушонлар давлатининг таназзули алоқаларнинг янада ривожланишига олиб келди. V-VI асрларда улар умумий душманлари бўлмиш хун-эфталитларга қарши биргаликда кураш олиб бордилар. Ҳиндларнинг машҳур “Панчатантра”си форс тилига таржима қилиниб, Эрондан барча мамлакатларга тарқалди. Ҳиндлистондан Эронга шаҳмат ҳам кириб келдию Шунингдек, нафақат Эрон, балки бошқа Шарқ мамлакатларидан ҳам илм толиблари турли фанларни пухта ўзлаштириш учун Ҳиндистонга келардилар.
Марказий Осиё археологларининг тадқиқотларидан шу нарса маълум бўлдики, Марказий Осиё ва Ҳиндистон ўртасидаги маданий алоқалар Хараппа давриданоқ бошланган экан. Бу алоқалар қушонлар даврида янада кенгайган. Марказий Осиё халқларининг удумлари ва маданияти кушонлар орқали Ҳиндистонга ўтган. Бу даврдаги асосий воқеалардан бири буддизмнинг Марказий Осиёга кириб келишидир. Буддизм воситасида бу ўлкадаги халқлар ҳинд маданиятидан бахраманд бўлдилар. Марказий Осиёда топилган тарихий ашёлардан маълум бўлишича, гупталар даврида ҳиндлар бу ўлкада ўз қишлоқлари ва шаҳарларини барпо қилганлар. Бунинг энг ёрқин мисоли Қоратепа (Термиз атрофи, I аср) ва Ажина тепада (Жанубий Тожикистон, I аср) қайин дарахти пўстлоғига ёзилган маълумотлардир.
Тарихчилар ҳиндларнинг Африка қитъаси аҳолиси билан алоқаларини эллин давридан бошланган деб ҳисоблайдилар. Нил водиймида қадимги Ҳиндистондан чиққан зебунинг пайдо бўлиши ҳинд ва Африка цивилизацияларининг биринчи учрашуви ҳисобланади. Зебу бу ҳудудга милоддат аввалги иккинчи минг йилликда олиб келинган. Миср филлари атрофдаги мамлакатларда машҳур эди. Бу ўлқада филларни овлаш учун махсус экспедициялар ташкил қилинган. Ҳиндлао Африкага фил ўргатиш учун келганлар. Гехизийнинг изоҳли луғатида “ҳинд” сўзига “эфиопия филини бошқарувчи одам” деган таъриф берилади. Маурийлар даврида Миср ва Ҳиндистон ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилди. Ҳинд шоҳи Биндусарага Итоломейдан элчи юборилгани ҳаида айтиб ўтилганди. Дионисий деган бу аэлчининг ўз юртига олиб борган нарсалари ҳаммани лол қолдиради.
Алока фармонларида Миср шоҳларининг исми ҳам қайд этилади. Маълумки, Ашока миссияси Мисрда ҳам бўлган. Дендера шаҳридаги қабристонга шу вакиллардан бири кўмилган деган фикр кўпгина тадқиқотчилар тарафидан мақулланган. Птоломпей даврида Мисрга Ҳиндистондан кўп миқдорда қиимматбаҳо тошлар ва бошқа маҳсулотлар олиб келинган. Бу маслаҳатлар Арабистон орқали олиб ўтилган. Миср ва Ҳиндистон орасидаги денгиз йўли милоддан аввалги II асрда тасодифан кашф қилинган. Периплнинг таъкидлашича, Гаппал исмли киши Африкадан Ҳиндистонга эсувчи муссон шамоллари йўналиши сирини очди. Бу билан елканли кемаларнинг ҳар икки томонга сузишига имкон яратди. Птоломей Ҳиндистонга олиб борувчи денгиз бўйларидаги мамлакатларни ўз тасарруфига олди. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, милоддан аввалги 74-73 йилларда “Эритрей ва Ҳинд денгизлари стратеги” лавозими қайд этилган. Шимолий – шарқий Африка мамлакатларидан келган савдогарлар баъзи вақтларда Ҳиндистонда узоқ муддат туриб қолганлар. Мисрнинг Александрия, Оқ Таван, Аксум, Мероэ, Мемфис шаҳарларида ҳинд аҳолиси мавжуд бўлган. Милоддан аввалги биринчи асрнинг охирларида Шимолий африка ҳудудларида ўрнашган римликлар ҳам Ҳиндистон билан яқин алоқада бўлганлар. Милоддан аввалги 20-йилларда Мисрга саёҳат қилган Страбон 12ғ кема Гормас бурнидан Ҳиндистонга қатнашанини айтади. Улар Нилдан ўтиб, Араб денгизи орқали Ганггача сузиб борганлар. Рим империяси ҳудудларининг кенгайиши ва буюк Кушонлар давлатининг пайдо бўлиши Африка ва Ҳиндистон ўлкасидаги муносабатларни янгича сифат даражаларига кўтарди. Биринчи аср бошларида бу икки халқ орасидаги алоқалар мустаҳкам ҳолга келди.
Худди шу асрда африкаликлар Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий чегараларига келиб ўрнаша бошладилар. Номаълум савдогарлар тарафидан Ҳиндистондан Мисрнинг Александрия шаҳри орқали Ўрта Ер денгизи мамлакатларига олиб ўтиладиган моллар ва божхона хизмат тўловлари борасидаги маълумотлар археологик тадқиқотлар натижасида ўз исботини топди. Бу йўналишдаги савдодан тушган даромадлар жуда катта миқдорда эди. Баъзи маҳсулотларнинг 100 баробар қимматга сотилиши натижасида савдо билан шуғулланган кишилар тез бойиб кетганлар. Учинчи асрда Ҳиндистонга қайтган бир савдогар шу даражада бойиб кетдики, ҳатто Мисрни Рим тасарруфидан чиқариб, ўзини ҳукмдор дейишга аҳд қилди.
Савдогароар билан бир қаторда саёҳатчи олимлар ҳам бу икки мамлакат ўртасида қатнай бошладилар. Олимларнинг Аксумдан Ҳиндистонга қилган сафарлари ҳақида кўплаб маълумотлар бор. Археологлар Қизил денгиз тубидан бир қанса сопол буюмлар топдилар. Бу идишларда брахма ва тамил ёзувлар бор эди. Бу икки халқ орасидаги савдо алоқалари қанчалик мустаҳкам бўлганидан далолат беради. Мазкур давлатлар орасидаги савдо ишлари қаторида, илм-фан борасида ҳам ўзаро тажрибалар алмашинилди. Ҳинд-Африка маданий алоқалари Миср адабиётида ўз аксини топган. Ҳиндларнинг диний ақидалари мисрликларга таъсир кўрсатгани ҳақида маълумотлар бор.
Қадимги Ҳиндистон билан юнонларнинг алоқалари борасидаги маълумотлар антик давр муаллифларининг ҳам асарларида учрайди. Ҳиндистон ва Гарб ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқалар минг йиллар давомида шаклланиб равнақ топиб борди. Ҳиндистон Ўрта Ер дангизи халқлари билан Хараппа уивилизацияси давридаёқ савдо алоқаларини бошлаб юборган. Олимларнинг фикрича, Ҳиндистонни юнонларга Карандадан чиққан Скилака кашф қилган. У Ҳинд дарёси қуйи томон сузган ва денгиз бўйлаб Мисрга қайтиб борган. Унинг маълумотларидан Геродот ҳам фойдаланган. Геродот антик адабиётларда Ҳиндистон ҳақида дастлабки маълумотларни келтирган. У шундай ёзади: “Улар бирорта ҳам тирик жонзотни ўлдирмаганлар. Уларнинг уйлари йўқ. Ўсимликларни истеъмол қилиб кун кечирганлар. Улардан бирортаси бетоб бўлиб қолса, чўлга чиқиб кетиб, ётиб олади”. Ҳиндистон ҳақидаги батафсил маълумотлар Александр Македонскийнинг юришларидан кейин пайдо бўла бошлади. Аристабул, Птоломей, неарх ва Анескритнинг маълумотлари кейинги ўтган муаллифлар – Страбон, Диодор, Арриан ва бошқаларнинг асарларида сақланган.
Россиялик ҳиндшунослар Г.М.Бонгард-Лекин ва Г.Ф.Ильин Ҳиндистоннинг антиқ адабиёт давридан кейинги даврни “элчихоналар даври” дебатайдилар. Улар бу даврни милоддан аввалги VI аср охири – IIIаср боши деб белгиладилар. Деймахнинг “Индика” асаридан деярли хеч нарса қолмаган бўлса-да, унда Ашоканинг шоҳ Антиох (Сурия), Антиген (Македония), Энеолит (Эмир) ва Птоломей (Миср)га элчи юборганлиги ҳақида хабарлар берилган. Мазкур ёзувлар Ҳиндистионнинг юқоридаги давлатлар билан қандай алоқада бўлганлигидан далолат беради.
ХI асрда яшаб ижод жтган буюк аждодимиз Абу Райҳон Беруний Ҳиндистонда бўлиб, ҳинд ва юнон фалсафаси билан танишиш учун санскрит тилини ўрганди. У ўзининг “Ҳиндистон” асарида юнон ва Рим фалакиёт илмига оид маълумотлар беради. Бу икки фалсафа орасидаги умумийликнинг кўплиги машҳур олимни ҳайратга солганди36.
Рим империяси билан +индистон щртасида дипломатик алоқалар мавжуд эди. Антик манбалар император Август (милоддан аввалги 24-14 йиллар), Траяни (98-117) йиллар), Андриан (117-138) ва яна қатор ҳукмдорлар хузурига ҳинд элчилари юборилгани ҳақида маълумотлар берадилар. Юнон – Рис дунёси Ҳиндистоннинг диний, маърифий манбалари ва фалсафаси билан танишди. Учинчи асрда яшаб ўтган машҳур файласуф Филострат Ҳиндистонга саёҳат қилиб, брахманлар билан учрашгани ҳақида маълумотлар бор. Шуни айтиб ўтиш керакки, қадимги ҳинд адабиётида аёллар сарой хизматчилари сифатида тасвирланган. Ҳиндистон ғарбидаги Баригас порти орқали Юнонистондан Ҳиндистонга турли савдо маҳсулотлари билан бир қаторда қўшиқчи йигитлар ва гўзал қизлар келтирилган37.
Мегасфен Чандрагуптанинг ҳаёти ҳақида ёзар экан, подшоҳнинг ошпазлари унга барча ҳиндлар истеъмол қиладиган винодан беришарди деб маълумот келтиради. Шубҳасиз виноларнинг кўп турлари Юнонистондан келтириларди. Қадимги тамил шоири бу виноларнинг хуштаъмлиги ва яхналиги ҳақида эслатиб ўтган. Ҳиндистон ва Ғарб ўртасидаги савдо алоқалари ўзаро маданий жараёнга ўзига ҳос хисса қўшган. Ҳиндистондан турли доривор ва зираворлар, зеб-зийнат буюмлари, металл ва яна бошқа қимматбаҳо маҳсулотлар олиб кетилар, ўз навбатида Ўрта Ер дангизи бўйидаги мамлакатлардан ҳам турли хил маҳсулотлар олиб келиниб савдо қилинарди. Шри Ланка, Ҳиндистон ва Бангладеш бандаргоҳларидан топилган рим керамикаси ва тангалари бу давлаьтларо ўртасидаги савдо-сотиқ алоқалари жуда яъши йўлга қўйилганидан далолат беради. Ҳозирги Путучера яқинидаги Арекамедура рим савдо факториясининг топилиши алоҳида аҳамиятга эгадир. Помпейдаги археологик тадқиқотлар натижасида фил суягидан ясалган. Лакшми маъбудаси ҳайкали топилиши антик дунёнинг ҳинд маданияти билан яхши таниш эканидан ҳабар беради. Қадимги тамил ёзувларида яванлар ҳақида кўплаб маълумотлар бор. Жанубий Ҳиндистонда юнонлар билан биргаликда римликларни ҳам яванлар деб атаганлар. Уларнинг баъзилари бу ерларда муқим яшар, кўпчилиги маҳаллий шоҳларга ёлланиб хизмат ҳам қилардилар.
Гандхара санъати ҳинд маданиятида ўзига хос муҳим ўрин тутади. Бу ерда Эллин ва Рим анъаналари ҳинд ва буддавий анъаналари билан қоришиб кетган. Тадқиқотчилар хиндлар юнонлардан кўп нарса қабул қилганлар деган фикрни билдирганлар. Тангалар юнонлар келгунча ҳам мавжуд эди. Кейинги тангаларда юнонларнинг таъсири яққол кўзга ташланиб туради. Турли сопол буюмлар ясашда, металл эритиш ва мис қуйишда тадқиқотчилар антик дунё таъсирини кузатдилар. Ҳиндистондаюнонлар бошқарган давлатларнинг охирги сулолалари йўқ бўлиб кетгандан сўнг ҳам, уларга хос давлат бошқариш тизимидаги маъмурий йўналиш ва усуллар анча давргача сақланиб қолди. Баъзи жойларда Македония тақвими қўлланилар, санъат ва ҳунармандчиликда юнон анъаналари давом этар эди. Ҳинд муаллифлари Марказий Ҳиндистондаги Ужайин астрономик расадхонаси билан Александрия шаҳридаги обсерватория ўртасидаги боғлиқликни қайд этдилар. Шунингдек, айрим қадимги юнон китобларида зиёли ҳиндларнинг Суқрот билан учрашиб суҳбатлашганликлари ҳақида маълумотлар бор. Пифагорнинг ҳинд фалсафига кўрсатган таъсири беқиёсдир. Профессор Х.Роулинсон шу ҳақда гапириб, “Пифагорчилар тарафидан тарғиб қилганлар деярли барча фалсафий, математик ва бошқа маълумотлар милоддан аввалги VI асрда Ҳиндистонда маълум эди” деган.
Рудрамони ҳукмдорлиги даврида жанубий – шарқий мамлакатларнинг эллин мамлакатлар билан алоқалари ривожланди. Фан ва илмий юксалиш борасида ютуқларга эришган Александрия билан алоқалар ўрнатилди. 150 йилларда юнон тилидан санскрит тилига астрологик матнлар таржима қилинди. Бизгача қадимги “Яванажаки” китоби (269-270 йиллар) етиб келган. Олимлар бу матн билан танишиб чиққан, унинг Александрияда ёзилганини исботладилар. Эпиграфик маълумотларга кўра, шарқий кшатран туманларида юнонлар яшаганлар. Эҳтимол қлар бу ерларда бир вақтлар яшаган юнонлар бшлиши мумкин. Вақт ўтиши билан Деканда яванлар хиндлашиб, кўпчилиги буддизм ва брахманизмни қабул қилганлар. Юнонлар ва римликлар илм-фани билан биргаликда ҳиндлар Бобил олимларининг ҳам нашриётларини ўрганиб, улардаги фалакиётга оид илмларни ўзлаштирганлар.
Периплнинг “Эгей денгизи” ясарида Жанубий Ҳиндистоннинг Ғарб билан алоқалари ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирилган. Бу китобда мамлакатнинг жанубидаги шаҳарлардан Кероботга катта миқдорда, мисЮ қўргошин, тилли буюмлар ва қимматбаҳо кийим кечалар келтирилиб қимматбаҳо тошлар олиб келингани ҳақида ёзилган. Итолмай асарида ҳам Римнинг Жанубий Ҳиндистон билан алоқалари ва савдо-сотиқ ишлари ҳақида эслатиб ўтилган, “Шилаппадигарам” ва “Манимехалей” достонларида шу ўлканинг бадавлат яванлари, денгизларда кезиб юрувчи улкан кемалар ва турли савдо-сотиқ ишлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Путучери яқинидаги Арикамеда шаҳрида биринчи асрга таалуқли ажойиб кўзалар топилган.
Юнонистонда ҳинд элчилари ва савдогарлари фаолият кўрсатган. Ҳиндистоннинг жанубида эса юнон савдо факториялари бўлган.
Парфиядан Ўрта Ер денгизига ўтадиган Буюк ипак йўли вужудга келган даврдан бошлаб Ҳиндистоннинг Марказий осиё, алалхусус шарқий Туркистон билан алоқалари юксалди. Қадимги Туркистон аҳолиси кўпчиликни ташкил этмас эди. Кам сонли аҳоли секин аста шаҳар ва қишлоқлар барпо этиб, юксалиш томон қадам қўя бошлади. Ҳинд-Европа негизи милоддан аввалги 11 минг йилликдан кўчиб борган тўхар қабилалари ва кейинчалик шартли равишда хотан-саклар деб ном олган қабилалардан ташкил топган. Бундан ташқари Шаркий Туркистонда суғдларнинг катта гуруҳлари, Марказий Осиёнинг бошқа қабилалари ҳамда ҳиндлар яшарди. Минтақа тарихида хуп-ку ёки хуплар, шунингдек бошқа кўчманчи қабилаларнинг ўзига хос таъсири бор эди.
Милоддан аввалги II асрнинг охирларида Хитой императори Бу-ди Туркистонни босиб олишга ҳаракат килди. Ҳинд ҳукмдорлиги даврида ва ундан сўнг шарқий вилоятлар бир қанча вақт хитойлар қўлига ўтган эди. Айни вақтда бу ерда Хитой маданияти таъсири ҳам се . I асрга келиб Шарқий Туркистон маданияти асосий таъсир доирасига эга бўлди. Олимлар бу ўлкада ҳинд таъсирини исботлаш учун кўплаб далиллар келтирганлар. Чунончи мамлакатнинг Жанубий – шарқий қисмидаги Кийя – Лоулани ноҳиясида ҳиндларнинг катта колонияси ташкил топган эди. Далилларга асосланиб айтиш мумкинки, бу ернинг аҳолиси деҳқончилик, косибчилик билан шуғулланган. Бу ерда тўплаб буддавий ибодатхоналар бўлган. Ҳинд маданияти Ҳиндистондан келган гурли коҳинлар. Савдогарлар олиб келган ранг-баранг маҳсулотлар билан бу ўлкада илдиз отган Шарқий Туркистонда топилган қўлёзмаларнинг аксар қисми санскрит ёки пракритда ёзилган. Идора – девон ҳужжатлари асосан ҳиндча ёзилган. Кадимги ҳинд адабиётига оид асарлар маҳаллий халқ тилларига таржима қилинган Ҳиндларнинг таъсири Синацзаннинг Хўтан ўлкасида кучли сезилади. Менбаларга кўра, маҳаллий сулолалар ҳиндча исмларни қабул қилганлар. Улар ўзларини Ашока авлоди деб ҳисоблаганлар. Хўтандя Гомативихара деб аталган буддавий ибодатхона мавжуд бўлиб, у Будда таълимотининг шу ўлкадаги маркази ҳисобланган. Фа Сяннинг фикрича, бу ўлкада бир вақтнинг ўзида уч минг кохин яшаган.
Илк тарихий маълумотларнинг гувоҳлик беришиши Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо йўллари аввалги II асрда пайдо бўлган. Орадан яна бир аср ўтиб бу йўллар янада ривожланган. Қуруқликдаги асосий йўл Буюк ипак йўли эди. БЮирма ва Сичуан орқали ўтган йўллар қийинроқ кечад эди. Таъкидлаш керакки анда буддавий ибодатхоналар қурила бошлаган. Бу ерда Будданинг турли ҳолатлардаги ҳайкаллари бунёд ўтилган.
Фа Саянинг таъриф беришича, у Ҳиндистондан Хитойга 414 йилда денгиз орқали қайтган. Бу йўл Ланк ороли ва Катанга орқали ўтган. Тарихчиларнинг фикрича, иккинчи асрда хитойликларнинг экспансияси ______ қаратилган . Айни шу сабаб иккала мамлакат орасидаги алоқаларни мувофиқлантириш лозим бўлган. Бироқ мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар Кушонлар даврида салбий ҳолатга тушиб қолган. Хан империясининг парчаланиши (II аср боши III аср оҳири), мамлакатдаги иқтисодий танглик ва сиёсий тарқоқлик бу мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни яхшилашда қийинчиликлар туғдирди.
V асрда келиб Хитоцй ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар янада кенгайди. 70 йил давомида Хитойга ҳиндистонлик элчилардан саккизтаси ташриф буюрди. Маданеий алоқаларнинг кучайиши натижасида Хитойга буддизм кириб келди. VI асрдаги хитой амператори Миньди таклифига кўра иккита буддавий коҳин-Дхармаратна ва Ашяпа Матанга Хитойнинг Чанань шаҳрига келган (603 й.). Ўша вақтда бу шаҳарда биринчи буддавий ибодатхона қурилган. Буддизм тарихининг билимдони Э.Цюрих буддизмнинг Ҳитойга кириб келиши 65 йилдан бошланган деб айтади. Бироқ у III асрдан бошлаб бу мамлакатда чуқур илдиз отади. Буддизмнинг Хитойга кенг ёйилиши натижасида икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларда янги давр юзага келди. Мазкур таълимотнинг устозлари ва шогирдлари икки мамлакат бўйлаб саёҳат қилишлари бу алоқаларни янада кучайтириб юбордит. Хитой сайёҳлари Фа Сянь, Сюан Цзан буддавий тарғиботчилар бўлибгина қолмай, қадимги Ҳиндистон тарихига оид қимматли манбалар қолдирган олимлардир. Ўша вақтларда кўплаб буддавий китоблар ҳинд тилидан хитой тилига ўтирилган эди. Кейинроқ Хитойга сафар қилган машҳур ҳинд олимлари Буддабхадра, Кумаражива, Парамартха ва Бадхидхармалар бир гурух шогирдлари ва роҳиблари билан бирга борган эдилар. Ж.Нерунинг таъкидлашича, фақат Ло-ян ўлкасининг ўзида VI асрга келиб уч мингдан ортиқ буддавий роҳиблар ава 10 мингдан ортиқ ҳинд оилалари бўлган38. Улар Хитойга ўзлари билан биргаликда хитой тилига санскритдан таржима қилинган будда таълимотига оид китобларни олиб борганлар. Ҳинд олимлари кейинроқхимтой тилида ҳам оригинал асарлар битилган. Улар хитой адабиёти, хусусан шеъриятига катта ҳисса кўшганлар. Масалан, Кумаражива тарафидан ёзилган 17 китоб бизгача етиб келган. Жангупта эса 6-асрнинг иккинчи ярмида Хитойга келиб, ўзининг 37 та асарини санскритдан хитой тилига таржима қилган39. Икки халқ тиллари орасидаги бундай таржима ишлари натижасида хитойликлар ҳинд астрономияси ва математикасини ўзлаштириб олдилар. Хитой амалдаорлари ҳинд олимларини уйларига таклиф қилиб, улардан сабоқ олишар, ибодатхоналар қуришда ҳинд услубидан кенг фойдаланишарди. Худди шу жараён асосида ҳинд мусиқаси ҳам Хитойга кириб келди.
Хитой худудида ёйилган буддизм таълимоти тез орада Корея ва ЯЧпонияга хам кенг тарқалди.
Ҳиндистоннинг Шри Ланка билан алоқалари бу оролда биринчи ҳиндуорий кўчишлари бошланиши билан боғлиқ. Маъмурийлардаврида бу оролда биринчи ҳиндуорийлар кплиши билан маданий алоқалар ҳам ривожланди. Улар ҳинд маданияти, сингал адабиёти ва санъатига катта таъсир кўрсатдилар. Бу икки мамлакат орасидаги алоқаларнинг қанчалик туташ эканлигини уларнинг жўгрофик ва этник яқинларидан ҳам билиш мумкин. Уларнинг ҳар иккиси деярли бир хил тарихий жараёнларни бошгидан ўтказган. Тахминларга кўра, полеолит давридаёқ бу оролга ҳиндлар кела бошлаганлар. Археолог олимлар бу ики мамлакатнинг неолит даврини ўрганиб, улар маданиятининг турли жиҳатлари бир-бирига ўхшаш эканлигини аниқлаганлар. Сингалез тили гарчанд дравидлар таъсирига учраган бўлсада, орийлар тили ҳисобланади ва веда билан мустахкам боўланган санскрит тилидан келиб чиққан – деб ёзадилар ҳинд тарихчилари Синха ва Банержи40. Олимлар тўпланган материалларни қиёсий солиштириш асосида милоддан аввалги бир мингинчи йилларда Шри-Ланкада тили ҳиндуорийларга ўхшаш қабилалар пайдо бўлганлигини аниқладилар.
Милоддан аввалги иккинчи минг йиллик бошларида Шри Ланка, Ҳиндистон давлатларидан бири – чолалар босқичини бошидан кечирди.Ланка ҳукмдори Гажабаҳу (113-135) чолаларга қарши курашди. Натижада Ҳиндистонини жанубий ҳудудларида бир қанча вақт сингал ҳукмдорлиги пайдо бўлди. Бук ҳол оролда маҳаллий ва ҳинд маданиятини ривожлантиришга таъсир кўрсатди. Завкага айни вақтда ҳиндуизм кириб келди.
Лангада сингал маданияти шаклланишида буддизмлашўзига ҳос ўрни бор. Бу жараён шубҳасиз узоқ ва мукарраб кечган. Девонамния Тисса ҳукмронлиги давридаги тахминан милоддан аввалги 247-207 йй.) Ланкага император Ашока тарафидан Махинда миссияси юборилган. Ланкада V асрда машҳур будда олими Будгахаши фаолият кўрсатди. Самудрагуптанинг замондоши Магхалар ҳукмдорлиги даврида Ланка оролиға Калингадаги шаҳарлардан диний ёдгорлик – Будданинг тиши келтирилиши Ланкадаги буддавий монастирлар сингал тизимотини йирик марказлари ҳисобланган, монастир кутубхоналарида маҳаллий тарих китоблари билан биргаликда Шимолий Ҳиндистондан келтирилган асарлар ҳам сақланган Ланканинг палий адабиёти Ҳиндистоннинг қадимги тарихи ва маданиятини ўтказишда муҳим манба ҳисобланади.
Кадамги Ҳиндистон Шарқий Жанубий Осиё мамлакатлари билан савдо-сотиқ ва маданий алоқаларни ўрнатган эди. Кейинчалик бу минтақадаги қатор мамлакатларда ҳинд қишглоқлари пайдо бўлди. Бу ўлмага ҳиндлар ўз тиллари ва маданиятларини олиб кирдилар. Милодий биринчи асрда ҳинд жамоалари Индонезияга ҳам пайдо бўлди. Тадқиқотчиларнинг маълумотларни кўра, бу икки минтақа аҳолиси ўртасидаги алоқалар минтақаларда давлатлар пайдо бўлишдан илғари ўрнатилган. Ҳиндистонга кириб борган гуруч ойши шу ўлкалардан келтирилган. Маълумки, Шарқий-Жанубий Осиё бронза ва бошқа металларнинг қадимги ҳисобланади. Ҳиндистонга бу маҳсулотни австрало-оси1 халқларидан бўлмиш мундалар олиб келганлар. Барча маданиятининг Хиндистон билан боғлиқлигини тақиқотчилар исботлаганлар. Бирманинг асосий аҳолиси “талаинга” деб аталган. Бу ном Жанубий Ҳиндистондаги “теленганиа”ни эслатадию Унинг пойтахти Шрикатра бўлиб, у ерда ҳиндлашган қабилалар яшаганлар. Бирманинг шимолий-ғарбий ўлкаларида бир неча ҳинд сулолалари ҳукмдорлик қилган. Биринчи асрда Бирманинг Аракон вилояти орқали буддизм мамлакатга тарқалган. Қадимги “олтин ер” (Ҳиндихитой) ва “олтин орол” деб ном олган Индонезия Жантакапурана ва бошқа ҳинд тарихий ёдгорликларида эслаб ўтилади. Айрим маҳаллий давлатлар Айдохья (Лютия), Чалпа Аннам) ҳиндча ном билан аталган. Ҳинд муаллифларининг ёзишларича, Камбоджадаги Фу-нань номли биринчи ҳинд давлати милоддан аввалги I асрда барпо бўлган. Унинг тўла номи Камбожеша бўлиб, ўз даврининг энг кучли давлати ҳисобланган. Сулолаларнинг номи ҳам ҳиндчи бўлган. Масалан, Индраварман, Сурьяварман II Жаяварман VII Сиам (Таиланд) да биринчи ташкил топган давлат Сукходая деб номланган. Ҳинд тарихчиларининг кўрсатишича, Явани ҳиндлар томонидан забт этилиши биринчи асрдан бошланган. Ява ҳукмдори Давеварман 132 йилда Хитойга элчилар юборган. V ёки VI асрда Яванинг ғарбида Калинга деган кучли давлат пайдо бўлган. Суматрадаги илқ ҳинд давлати Шри Важня тахминан IV асрда вужудга келган. Еттинчи асрга келиб, у буддавий таълдимотнинг муҳим бир марказига айланган. Бу минтақада илк даврларда расмий хужжатлар санскрит тилида ёзилган. Энг қадимги санскрит ёзуви Вьетнамнинг жданубида топилган. Бу даврда эпиграфик ёзувлар фақат санскрит ёзувида бўлган. Кейинроқ ёзквлар маҳаллий тилларда ёзилган. Шарқий-жанубий Осиё тилларига кўплаб санскрит ва пали сўзлари кирган. Ўша даврда минтақада буддизм ва ҳиндуизм кенг ёйилди, буддавий коҳинлар учун монастирлар бунёд этилди. Улар ҳинд динлари ва маданияти марказига айланиб, ҳукмдорлар ва ҳусусий кишилар ҳомийлига эришдилар. Шарқий-жанубий Осиё мамлакатларида ҳинд маданияти ва санъатига мойил бўлган ажойиб меъморчилик, ҳайкалтарошлик обидалари яратилди. Мазкур минтақаларда “Рамаяна” ва “Махабхарата” жуда машҳур бўлган. Мазкур минтақада ҳиндларнинг ҳуқуқшунослик асарлари ҳам кенг ёйилган. Мону қонунларига асосланган асарлар Шарқий-жанубий Осиё халқлари тилларига таржима қилинган.
Икки буюк ўзка – Хиндистон ва Марказий Осиё дунё цивилизациясининг бешиги ҳисобланади. Ҳиндистон ва Туркистон деб аталмиш буюк саҳоватпеша ўлка халқлари орағида доимо сиёсий, саданий ва иқтисодий алоқалар бўлган ва бу алоқалар ҳозиргача давом этиб килмоқда. Бу икки юрт кўп жиҳатдан бир-бирига ўхгаг. Ҳар иккиси ҳам ҳам “Буюк ипак йўли”да жойлашган.
Неолит даврида Марказий Осиё ва Ҳиндистон шимолида бир-бирига яқин деҳқончилик экинлари экилган. Олтинтепада (Жанубий Туркманистон) олиб борилган қизиш ишлари натижасида Ҳинд водийси халқлари билан Жанубий туркман қабилалари орасида бронза даври, яъни Хараппа маданияти гуллаган бир даврда мустақил алоқалар ўрнатилгани маълум бўлди. Чунончи, бу маскандан Хараппа маданиятига оид ва профюМ.К.Массоннинг фикрича, фол очиш учун ишлатилган фил суяги топилган. Худди шундай ўйинчоқ суяклар Хараппа ва Мохенжо Дародан ҳам топилган. Марказий Осиё савдогарлари Ҳиндистонга бориб ушбу буюмни олиб келганлиги ҳақиқатдан узоқ эмасдир. Жанубий Туркманистонлан тропилган уч бошли маҳлуқ кўринишидаги муҳрларда худда Хараппа муҳрлари каби икки эчки боши ва балиқ тасвирланган.
Олтинтепада топилган яна бир ноёб нарса бу икки белгили қадимий ҳинд ёзувидир. М.У.МИассон шунга эътиборни қаратдики, унда жониворлар расми эмас, балки пиктографик матн мавжуд. Унинг фикрича. Олтинтепада яшаган бирон бир кимса ҳинд матнини ўқий олмаган. Бундан келиб чиқиб муаллиф Марказий Осиё жанубидаги бир неча қабилалар дравид тиллари оиласига мансуб деган фикрни ўртага ташлади.бу икки мамлакат алоқаларида Аҳмонийлар сулоласи ва Александр Македонский юришларини алоҳида таъкидлаш керак. Марказий Осиёнинг Бақтрия, Сўғд-Парвия, Хоразм вилоятлари билан Шимолий Ҳиндистоннинг Гандхара ва Ҳинд водийси ягона империя таркибига кирган. Милоддан аввалги II асрда сак ва бошқа қабилалар Помир орқали Шимолий Ҳиндистонга келганларида ўзлари билан Марказий Осиё маданияти анъаналарини олиб келишган. Бунга Таксиладан топилган темир қиличлар ва бронза дисклар далил бўла олади.
Помирда амалга оширилган қазишмалар вақтида маҳаллий сакларга мансуб кўплаб қабрлар топилган. Қабрларнинг 4000 метр баландликда ҳам 250 га яқин қўрғонлари топилгнан. У ердан Ҳиндистонга хос махсус ишланган қимматбаҳо маржонлар, кўзни далолайдиган топилган. Худди шундай нарсалар Ҳиндистонда ҳам учрайди.ю Шундай қилиб, милоддан аввалги II асрдаёв саклар ва ҳиндлар ўртасида маданий алоқалар бшлганлиги аниқланди.
Ики давлат орасидаги алоқалар Қушон империяси даврида яшада мустаҳкамланди. Бу даврда Марказий Осиё ва Ҳиндистоннинг шимоий қисми ягона империя таркибига кирган. Мадланиятнинг яқинлиги аввало маданий мерос дбилан боғлиқ. Ўрганилаётган давр тарихчиларининг ёзишларича. Ҳиндистонга кўчиб келган Марказий Осиёликлар буддизмни қабул қилганлар. Таксиладаги ёзувлар Бактрияда буддавий иботадхоналар қурилганлиги ҳақида маълумотлар боради.
Ҳиндистонда топилган тангаларда форс маъбудалари, жумладан Митра, Вретрагна ҳиндларнинг Шива маъбудаси таъсирида шаклланган. Уларда Вахш дарёсининг худоси Охшо тасвирланган. Матхурадаги меъморлик ёдгорлигидан шу нарса маълумки, Марказий Осиё анъаналари ҳиндларнинг қурол-аслаҳаси ва кийимига катта таъсир кўрсатади. Баъзи олимлар нандхара маданияти ва буддизм маданияти қоришмасидан иборат дейдилар.
Француз олимининг Афғонистонда ва Г.А.Путаненкованинг Ҳалчаёқ ва Далварзинтепадаги топилмалари Куллош қадрияти келиб чиқиши ва унинг характерини очиб беришга имкон яратди. Гандхарада бошланган чизилма ишлари Афғонистон ва Марказий Осиёда давом этди. Бу маданиятлардан гандхара мактабидан олдин вужудга келган ўзига хос мустақил бақтрия мактаби мавжуд бўлганлиги маълум бўлди. Кейинроқ буддизмнинг кенг тарқалиши натижасида Кушон давлати ва Бактрияда бу дин тарафдорлари кўпайди. Бунга қарамай Бактрия ўз ривожи йўлида бораверди. Бу маълумотларни Термиз, Далварзинтепа, Халчаёнда топилган ёдгорликлар ҳам тасдиқлайди.
Бақтрия маданиятининг аҳамиятини тўла англаш учун бу ерда милоддан аввалги III асрда ҳукм сургак юнон бақтрия давлатини ва юнон маданияти кириб келганини эслаш кифоя. Давлат чегарасининг жануб ва жануби шарққа кенгайиши Бақтрияни ҳинд маданияти билан таништирди. Шу даврда Халчаён ривожланди. Бу ерда қўрғон қурилиб, шаҳар мустаҳкам деворлар билан ўралди. Кейинроқ Бақтрия худудида 5 кичик давлат уюшмалари қарор топди. Кадфиз I даврида улар бирлашиб, Кушон империясини ташкил қилдилар. Халчаён ҳунармандчилик мактаби ўз ўрнида Кушон ва Бақтрия маданиятига асос бўлган.
Қушонлар даврида Гандхара мактаби ва унинг буддизм билан суғорилган шакли Тохаристон маданиятига кириб келди. Буни Далварзинтепада олиб борилган қазишма ишлари натижаси ҳам тасдиқлайди. Бу ерда ҳам милоддан аввалги III-II асрда юнон бақтрияликлар шаҳарлари бўлган. Унинг юксалиши милоддан аввалги I аср ва милодий I асрга тўғри келган. Айнан шу вақтда Кадфиз I ва Кадфиз II ҳукм сурган даврда Бақтрияга буддизм кириб келди. Мазкур масканда эҳром ҳам бўлган. Эҳромда бир қанча ҳайкалчалар ва супачалар бор эди. У ердагиҳайкалчалар деворга осилган бўлиб, лой ва чиннидан ясалган. Ҳайкалчалар анъанавий ҳинж санъатига мойил бўлса-да, уларда маҳаллий урф-одатлар аксини ҳам кўриш мумкин.
Халчаён ва Далварзинтепа хайкалларини таққсолашдан шу нарса маълум бўлдики, ҳар икки маданият турли асосда барпо бўлган. Масалан, Халчаёндаги ҳайкаллар портрет кўринишида, реал ва буддавий анъаналардан анча йироқ, Далварзинтепадаги тасвирлар анча кеимроқ ишланган. Шунингдек, бу санъат Бақтрия мактабини элами ҳамда ҳинд-будда анъаналари билан бошлаган.
Далварзинтепадан топилган ва ҳиндшуносларни Қизиқтурувчи яна бир ашё I асрнинг иккинчи ярмига тегишли тилла буюмлар хазинасидир. Шундай тилла буюмлар хазинаси Гандхарадан топилган. Энг муҳим топилмалардан яна бири кхарош хатида ёзилган тилла куймадир. Бу шимолий-ғарбий Ҳиндистонда тарқалганди. Бу ёзувлар мадҳия ва бигашловлардир. Унда қадимги Бақтриянинг Ҳиндистон ва Марказий Осиёдаги буддавий ҳаёт тарзи акс этти рилган. Бу топилмалар тарих фарини бойишига катта хизмат қилди. Шу билан бирга Ҳиндистон ва Марказий Осиё халқларининг бир-бири билан алоқаларини очиб беришда алоҳида аҳамиятга эга. Кўриниб турибдики, бу икки халқ орасидаги алоқалар жуда қадимдан давом этиб келмоқда.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, қадимги Ҳиндистоннинг жахон маданиятига, хусусан, шарқ маданиятига қўшган хиссаси каттадир. Қадимги Ҳиндистон асрлар давомида ғарбу шарқнинг кўплаб мамлакатлари билан алоқаларини кенгайтирган. Улар билан турли жабхаларда алоқаларни мустахкамлар экан, ўз маданияти ва урф-одатларини яхши сақлаб қолди. Қадимги ҳинд маданияти ҳинд халқининг келажак маданиятига асос бўлди. Бу маданият шу даражада кенг қамровли ва ранг-барагки, жахоннинг хар қандай маданий бурчакларида унинг бир бўлагини ёки таъсирини сезиш мумкин.
Қадимги Ҳиндистон асрлар давомида ғарб ва шарқ мамлакатлари билан турли алоқаларни кенгайтирди. Бунинг натижасида ўз маданияти бойиди.Шу билан бир қаторда жаҳон маданиятига у салмоқли хисса қўшди.


1 Г.М.Бонгард Левин, Г.Ф.Ильин Древняя Индия, М.1969 с.11

2 Дж.Неру. Открытие Индии. М. 1955 с.217

3 В.П.Алексеев. Антропологический состав населения древней Индии. Сборник «Индия в древности» М., 1964. С.19, 20

4 Дж.Неру Окрытие Индии. М., 1955.с.70

5 Дж.Неру. Открытые Индии. М., 1955, с.71

6 Б.Массон Алтынтепе. Л. 1981

7 А.Бэшем. Чудо, которая была Индия. М., 1977, с. 28

8 Э.Маккей. Древнейшая культура долины Инда с.23.

9 Д.Ж.Неру. Открытые Индии. М., 1955. с. 71.

10 Қаранг: Я.Шеденко. Древнейшие земледельческие культуры Декана. М., 1968, Энеолит Центральной Индии, «Советская археология» 1965 №2

11 Г.М.Бонгард Левин. Г.Ф.Ильин. Древняя Индия М., 1969 с.219.

12 М.Г.Массон. Средняя Азия и Древний Восток М. Д. 1964, с 300.

13 Д.Косамби. Культура и цвилизация древней Индии. М., 1968, с.81.

14 Бу фикрга кўп тарихчи ва лингвист олимлар қўшиладилар. Жумладан, муаллифлар: В.Грейт, Эд.Иейер, В.В.Бартольд, Э.Херцфельд, А.Кристенсен, Э.Бенвенист, Г.А.Меликишвили, И.Орансикй, С.Н.Толстов, М.Е.Моссон, М.Д.Идина, Ю.А.Задиспровский, А.Менделингал ва б.

15 Қадимги Ҳиндистонда қулчилик хақида қарангЖ Чанана Х.Т.Раство в древней Индии. М. 1984. Д.Шарма Раннеиндийское общество М. 1984

16 В.Г.Эрман Очерки истории ведейский литературы. М., 1975 с.7.

17 K.Ali. A new history of Indo-Pakistan (up to 1526) Karachi, 1993. P.44.

18 Б.М.Бонгард. Левин. Индия эпохи Маурьев. М.1973. с. 305 асарида кўрсатилишича Мегасфен Ҳиндистонда бир неча марта бўлган.

19 Budda Prakash. Political and Sosial Movements in Ancient. 1964 Chapter V.

20 Б.Н.Лувия. Ичстория индийской культуры. М. 1962. С. 136

21 B.C.Majumdar. The Classical Account of India. 31 p.

22 Артхашастра. 1959 г.Москва.

23 Артхашастра. 1952 г.Москва. Ст. 35.

24 А.Ч.Банержа ва Н.К.Синха. История Индии. М.1994. с.72

25 A short history of Pakistan, Books the to Four, Karachi. 1992. P.121

26 Хун ну ёуи мўғулча гунлар тарихи кўп маълумотларда ёритилган. А.Н.Бернангам. Очерк истории гуннов .Л.1951.

27 Шимолий Ғарбий Хитойда яшаган бу қабилалар гуннлар томонидан қувилгвн. Саклар билан тўқнашувидан сўнг Сирдарё бўйидаги воҳани эгааллаб олганлар. Улар милоддан авваги I аср бошига келиб, Бақтрия ва Сўғдиёнанинг барча худудини эгаллагандилар. Уларга қараган худуд беш хонликка бўлинган бўлиб, улардан бири кушонлар давлати Читарл билан Ҳиндистон томонга элтувчи тоғ йўллари ўртасида жойлашган бўлиши мумкин.

28 Н.Я.Бичурин. Собрание сведений о народах обитавших в Средней Азии в древнее время М.Л.1950 с.179.

29 А.Бешем. Чудо, которая было в Индия. М., 1977. С. 68.

30 Абу Райҳон Беруний, Ҳиндистон, Т., 1965, б.311-312

31 Н.К.Синха, А.Ч. Банерджи. Исторяи Индии, М., 1954, с. 81.

32 Н.К.Синхи, А.Ч та подшо, шу жумладан, Чера ва Пандья подшоларини ҳам мағлуб этган. Чола хукмдори моҳир раҳбар, адолатли подўшо.Банерджи. История Индии, с.11.

33 K.Alt, A new History of India and Pakistan. P.89

34 В.Г.Гафуров, ИТаджики. Древнейшая, древняя и средневековая история. М. 1972, с.206-205.

35 Қадимги Ҳиндистоннинг Эрон билан алоқалари ҳақида қаранг: Г.М.Бонгард-Левин, Э.А.Грантковский “От Скифии до Индии”. 1983.

36 Дж.Неру. Открытие Индии. М., 1955 с.159.

37 Дж.Неру. Открытие Индии. М., 1966 с.158.

38 Дж.Неру. Отркрытие Индии. М., 1955 с.200.

39 Дж.Неру. Открытие Индии. М., 1955 с.159.

40 А.Ч.Бандержи. История Индии. 138 б.








Download 4,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish