Юнон-бақтрийларнинг Ҳиндистонга
босқини
Манбаларда Ҳиндистонга бостириб кирган юнон-бақтрийлар яванлар номи билан юритилган. Шунгалар билан яванларнинг тўқнашуви хақида Калидасанинг “Малавика агнимитра” драмасида айтиб ўтилиб, унда Пушямитранинг невараси Васумитра Синдхи дарёсининг ўнг қирғоғида душман қўшинини яксон этгани ҳикоя қилинади25. Юнон тарихчиси Страбои ҳинд ерлари Meнандр ва Бақтрия шоҳи Деметр томонидан бўйсиндирилгани хақида маълумот беради. Пушямитра хукмронлиги ва Патанжали хаёти йиллари милоддаи аввалги II аср ўрталаригатўғри келади.
Шунгалар даврида харбий масала энг қийин муаммога айланди. Хинд муалл ифи Патанжалининг “Махабхашя” асарига кўра, яванлар қўшини хинд шахарлари Са к е т у ва Мадхиямикани қамал қиладилар. Яванлар билан Пушямитранинг ворислари ҳам, жумладан набираси Васумитра хам кураш олиб бориб улкан шаҳарларга эришди. Кейинчалик бу икки тараф ўртасида тўқнашув пайдо бўлди. Манбалардан маълум бўлишича, юнон шоҳи Антиалкида шунга подшоларнинг янги пойтахти Видишудаги подшо Бхагбхадра саройига ўз элчисини юборди.
Тахминан милоддан аввалги II аср ўрталарида Mapказий Осиё вилоятларига қўшни вилоятларда яшаган қабилалар кириб кела бошлаганлар. Хитой маълумотига қараганда, гунларнинг26 сиқуви остида ғарб томон ҳаракат қилаётган Юэчжи27 қабиласи мағлубиятидан сўнг жанубга йўл олишга мажбур бўлган Се-Саклар қабиласи
билан тўқнашган. Саклар Помирнинг ўтиши қийин бўлган довонлари, хусусан машхур осма йўл ва Ҳиндиқушдан ўтишга муваффақ бўлганлар.
Бақтрияни забт этиш бошқа Эрон қабилалари кейинроқ Парфияга, эҳтимол Дрангианага ҳамкирган. Сак қабилалари шимолий - ғарбий Хиндистонда унга катта бўлмаган ҳинд юнон давлатлари билан тўқнашган. Бу хақда “Цянь-хан-шу”28 солномасида сўз юритилади. Шимолий вилоятдаги сакларнинг бу даврда ўз тангалари йўқ эди. Саклар т е з орада махаллий подшохлар хукмидан озод бўлиб, ўзларининг мустақил давлатларини тузганлар. Бу давлатлар ҳинд - сак давлатлари деб аталган. Улардан бирининг барпо этилиши шох Мог (Mayэc) номи билан боғлиқ, А.Бешемнинг маълумотига қара ганда у милоддан аввалги 80 в а милодий I аср бошида хукм сурган29.
Археологлар Таксиладан топган махаллий хинд ёзувларида Мауэс хукмдорлиги пайтида Чукша шахрида Катшрап (Сатрап) бўлгани маълум қилинади. Ундан кейинги сулолалар тарихи нумизматика асосида тикланган.
Машхур олим У.Тарн ҳинд-сак подшоҳларининг қуйидаги тадрижий рўйхатини келтиради: Вонон, Спалирис, Аз 1, Азилис, Аз 2. Археологларнинг маълумотларига кўра, Аз 1 давридаги давлат чегаралари анча кенгайгаи. Унга «шохларнинг буюк шохи» деб ном берилгани ўша тобе шохлар ҳам борлигидан далолат беради. Масалан, у Матхура хукмдори Скатрап Риджували тангаларини бошқа подшолар каби юнон ва кхароштхи ёзувидагина эмас, балки брахми ёзувида ҳам зарб қилинган. Сак сатраплари сулоласининг чегаралари Ҳиндистоннинг ғарбий ва жанубий томонларига хам тарқалган. Бир қанча юз йилликлар мобайнида Ғарбий Хиндистонда Сардамак сулоласи хукмронлик килган. Уджайн шахри уларнинг маркази бўлган. Солномилар бу сулолапннг энг қудратли хукмдори Рудраман (милоддан аввалги 150-130 йиллар) бўлганидан далолат беради. Милоддан аввалги 150 йилда Жунагадхадаги қояга ўйиб ёзилган ёзувда у хақда баъзи фикрлар баён қилинган. Мазкур ёзувда бу давлатнинг маданий ва сиёсий хаёти хақида мухим маълумотлар келтирилгаи. Унинг ворислари хақидаги маълумотлар кам. Тахт ворисларининг келишмовчиликлари, турли қўзғалонлар ва қудратли давлатларнинг хужумлари бу давлатнинг парчаланишига сабаб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |