Ҳиндистон тарихида энг қадимги давр
Ҳиндистон тарихини кўпинча ёзма манбалар сақланган даврлардан бошлашади. Жуда катта даврни ўз ичига олган ундан аввалги пайт “тарихгача” деб юритилади, амалда эса мазкур давр тарихий жараёнда четда қолдирилади. Ҳолбуки, бу мамлакатдаги тош асири инсоният тарихидаги энг муҳим даврлардан биридир. Айни шу даврда инсон оғир ва мураккаб табиий шароитларга қарамасдан табиатга мослашди, янги меҳнат қуролларини
кашф қилди, турмуш тарзини мукаммаллаштирди, шунингдек умумий тараққиёт жараёнини тезлаштирди. Айрим олимлар ўз тадқиқотларида Ҳиндистоннинг тош асридаги тараққиёт боскичлари ўша даврдаги бошқа минтақалар ривожланишидан ажралиб турувчи, алохида хусусиятларга эга эмас, деган фикрни илгари сурадилар. Аммо Ҳиндистон худудида топилган археологик материаллар палеонтропологик текширишлар воситасида қиёсланганда, Ҳиндистон қадимги одамлар истиқомат қилган илк ўчоқлардан бири эканлиги исботланди. Жумладан шундай фикрни ўртага ташлаган тарихчилардан бири рус антрополог олими В.П. Алексеев эди3. Археологлар томонидаи Ҳинднстонда топилган оддий тош қуроллар бу заминда одамлар тош асрининг илк давриаёқ яшаганидаи далолат беради.
Ҳиндистон тош асри даврида
Палеолит. Ҳиндистондаги манзилгоҳлар сонига қараганда, ўша даврда энг кўп масканлар мамлакатнинг Жанубий – Шарқий қирғоғидаги ўлкаларда, Декан ясси тоғлари марказий қисмида, Ҳиндистоннинг энг шимолида бўлган. Бунда энг аввало мамлакат иқлими ва табиий шароитидаги тафовутни хисобга олиш керак: шимолда узоқ пайтлар муз даври билан бошқа даврлар алмашиб тургаи. Музликлар тугаши билан палеолит маданияти тараққий қилди. Тропик Жанубда қуруқ даврлар билан ниҳоятда нам даврлар алмашдилар. Ибтиқий одамларнинг тарқалиши у ёки бу ўлканинг иқлимий хусусиятларига ҳам боғлиқ эди. Одатда манзилгохлар дарё бўйлари ва қурол ясаш учун қулай бўглган тошлар бор жойларда мавжуд бўлган. Қалин чангалзорларда табиийки, палеолит одамлари маскан қуролмасдилар.
Мамлакатнинг кўп ҳудудидан қуйи палеолит (қадимий тош асри)га тегишли тошдан ясалгаи қуроллар топилди. Бир-биридан мустасно равишда қуйи полеолит маданиятининг икки маркази - шимолда Соан маданияти (Хозирги Покистондаги Соан дарёси бўйида) ва Жанубда (Деканда) Мадрас маданияти очилди. Бу дарёлар бўйида жойлашган икки палеолит маскан одамлар учун қулай жойда эди. Биринчи маротаба бундай маскан 1869 йилда Мадрас атрофида инглиз олими Р.Б.Фут томонидаи топилди. Ундаги асосий қурол - боқм кўринишидаги қўл чопқичи мазкур шаҳар номи билан аталди. Шимолда топилган қуроллар бошқачароқ кўринишда бўлиб, улар чоппер деб номланди.
Қуйи палеолит масканлари Марказий ва Ғарбий Ҳиндистонда ҳам топилди. Ўша давр одамлари асосан меваларни териш ва овчилик билан шуғулланишган. Яшаш шароитииииг оғирлиги туфайли одамлар тўда-тўда хаёт кечиришга мажбур бўлганлар. Ибтиқий одам йиртқич ҳайвонлардан ўзини ҳимоя қилишда, ёввойи ҳайвонларни овлашда, емиш учун ер кавлаб илдиз қидиришда палеолит қуроллардан фойдалангаи. Шунингдек катта тош бўлакларини қирқувчи қурол сифатида ҳам ишлатганлар. Археологлар томонидаи Панжобда топилган палеолит даврига мансуб манзилгохларда икки томони кесувчи қўл чопқичи ва куракча ҳам мавжуд эди.
70-йилларнинг бошларида венесуэлалик археолог Ж.Арманд Нарбада дарёси бўйида дастлабки палеолит манзилгоҳини топди. Бу ерда Соан туридаги қуроллар кўп эди ва фақат 1 фоизни қўл чопқичлар ташкил этарди. Ражастон, Марказий Ҳиндистон, Шарқий Панжобдаги янги қазилма ишлари шуни кўрсатадики, бу ердаги палеолит манзилгоҳларида Саон ва Мадрасга яқин бўлган қуроллар бор эди. Шу сабабдан олимлар олдида «Шимолийларнинг» Жанубга ва «Жанубийларнинг» Шимолга кириб келиш йўли, вақти ва келиб чиқиши борасидаги масалалар жуда қлзарб бўлиб турибди.
Турли мамлакатлардаги тадқиқотчилар ва шулар қаторида ҳинд тадқиқотчилари Ҳиндистон минтақаси теграсида содир бўлиши мумкин бўлган кўчиш ҳақида турли тахминларни келтирадилар. Лекин уларнипг биронтаси ҳам батамом исбот қилинмаган.
Тошга ишлов бериш техникасининг аста-секин ўзгариб бориши меҳнат жараёнидаги муҳим омил, билим ва тажриба тўпланганидаи далолат беради. Бу ўзгариш жуда узок вақт, тахминан, ярим миллион йил давомида бўлиб ўтди. Олимлар Жанубий Ҳиндистоннинг баъзи ерларидан катта миққрда кул қолдиқларини топганлар. Бу Қуйи палеолит даврида аҳолининг оловдан фойдаланганидан далолат беради.
Машҳур рус ҳиндшуноси, Ҳиндистоннинг қадимий дунёси тарихига оид бир неча асарлар муаллифи Г.М.Бонгард-Левиннинг қайд этишича, ҳинд археологлари томонидан мамлакатнинг турли жойларида топилган қуйи палеолитга мансуб ҳайкаллар кўп жиҳатдан бу давр ҳақидаги тасаввурларга аниқлик киритди. Жанубий Ҳиндистондаги бир қанча ғорларда палеолит даврига оид қуроллар билан бир қаторда қоплон, йўлбарс, шер, айиқ каби қоплонларнинг ва қушларнинг суяк қолдиқлари ҳам топилди. Буларнинг ҳаммаси ўлканинг қадимий ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, палеолит давридаги одамнинг таоми хақида хукм чиқариш имкониии беради.
Қуйи палеолитдан ўрта ва юқори палеолитга ўтиш, инсоният тарихида яна бир муҳим босқич бошланишидан далолат беради. Кўп асрлар давомида неандертал одам ўрнига анча баркамол одам шакллана бошланди. Ибтиқий тўда ўрнини уруғқшлик жамоаси эгаллади. Тошга ишлов бериш техникаси такомиллащди, рассомлик санъати пайқ бўлди. Қуролларнинг янги турлари- куракча, суякдаи ясалган пичоқдан фойдаланиб, одам ҳайвон гўштини тилимлаган, дарахт пўстлоғини шилган. Бу қуроллар Мадхя Прадеш (Бхимбетка), Андхра Прадеш (Читтор ва Курмул атрофлари), Гиддалур ва ҳоказо жойлардан топилди.
Кўриб чиқилаётган даврда уруғқш жамоалар териб-термачлик ва овчилик билан шуғулланганлар. Овчилик маҳорати сезиларли даражада юксалган. Олимларнинг қайд қилишича, ов хўжалигининг ривожланган шакли ижтимоий муносабатларда ва одамнинг антропологик қиёфасида ўз ифодасини топди. Ов қилиш ва меҳнат фаолиятининг жамоа шакли кучайиб борди.
Антропологларнинг фикрича, юқори палеолит даврида негроид ирқининг вакиллари - австролоидлар кўпчиликни ташкил этганлар, лекин кейинроқ мезолит ва неолит даврларида Ғарбда европоидлар ва шарқда монголоидларнинг пайқ бўлиши билан уларнинг мавқеи камайиб борди.
Мезолит. Палеолит даври ўрнини мезолит (ўрта тош) даври эгаллайди. Олимлар Ҳиндистондаги мезолит даврини тахминан милоддан аввалги Х-IV минг йилликлар деб белгиладилар. Мезолит даврининг энг муҳим ёдгорлиги машҳур ҳинд археологлари Х.Д.Санкалини ва археолог В.Н.Мисра томонидан Гужаратни Лангаж қишлоғидан топилган ва ўрганилган. Мезолит даврига мансуб манзилгоҳлар тадқиқ этилиши олимларга ибтиқий одам ҳаётини ўрганиш ва неолит даврига ўтишни кузатиш имкониии берди. Қазиш ишлари шуни кўрсатдики, асосий янги тош қуролларининг бири микролит бўлиб, ундал камон ўқлари сифатида фойдаланганлар (одатда 1 см дан 8 см гача). Археологлар бу манзилгохларни уч даврга бўлганлар. Биринчиси милоддан аввалги 2500 йилгача микролит ва қўлда ясалган қўпол ҳамда чала пиширилгаи кулолчилик буюмлари билан белгиланади. Иккинчи даврда ҳам микролит ва пиширилган кулолчилик буюмлари кўп учрайди. Учинчи даврида кулолчилик буюмлари эса кулолчилик чарҳида ясалиб, қора ва қизиқ бўёқлар билан безатилглн.
Мезолит даврида ҳайвонлар қўлга ўргатила бошланган. Қўй ва эчкиларнинг топилган суякляри ,ҳайвонларни хонакилаштириш ва ўша даврдаги хайвонат дунёси ҳақида тушунча беради. Овчилик жуда катта аҳамиятга эга эди. Деҳқончилик ҳам асосий машғулот бўла бошлади
Лaнгажда топилган етти кишининг склети, яъни мамлакат худудидаги энг қадимги одамнинг суяк қолдиқлари катта аҳамиятга эгадир. Антропологик таҳлил мезолит ва илк палеолит даврида Ғарбий Ҳиндистонда яшаган одамларнииг Шимолий - Шарқий Африка ва Суриядаги энг кадимги одамлар билан ўхшашлигини кўрсатди. Ҳинд археологи Ж.Д.Шарма бошчилигидаги Оллохобод университети экспедицияси Ганг водийсидаги мезолит даврига тегишли Махадаха манзилгоҳи жуда қимматли топилма бўлди. Антрополог олимлар катта скелетларни текшириб чиқдилар. Эркакнинг бўйи 192 см, аёл 178 см бўлган.
Мезолит давридаги манзилгоҳлар Тинневелли (Жанубий Ҳиндистон), Бирбхонпур (Ғарбий Бенгалия),Уттар Предеш, Ғарбий Бенгалия вилоятларидан топилган. Мезолит давридаёқ Ҳиндистоннинг айрим ўлкаларида тараққиёт бир текисда бормаганлиги аниқланди. Жанубий Ҳиндистондаги мезолит манзилгоҳларида аҳоли милоддан аввалги 4 мингинчи йиллар бошида овчилик ва балиқчилик билан шуғулланган, Синдда эса ўтрок деҳқончилик тез ривожланди. Бундай нотекис ривожланиш кейинги неолит ва энеолит даврларида ҳам яққол кўринади.
Мезолит давридаги манзилгоҳларни қазиш натижасида ўрганилаётган даврга мансуб бўлган расмлар топилган. Тарихчилар Ҳиндистонда ҳам Европадаги каби ғор расмлари анча олдин, яъни неолит даврида пайқ бўлган деб ҳисоблайдилар. Адамгарх (Ҳашангабод яқинидаги Нармада водийси)да ва айниқса Бхимбетни (Бхопол яқини)даги расмлар анча машҳур. Бу ердаги 500 та ғорда ана шундай расмлар сақланиб қолган.
Қадимги рассомлар деворларда одам қиёфаси (овчи, чўпон, камонда ўқ отувчи ва ҳоказо), ҳайвонлар (кийик, каркиқн, эчки, антилопа ва филлар)ни акс эттирганлар.
Неолит. Янги тош даври такомиллашган қурол ясаш техникасини кашф қилиниши, ўтроқ ҳолда яшашга ўтилиши, деҳқончилик ва чорвачиликнинг ривожланиши, кулолчилик маҳсулотларининг кенг тарқалиши билан ажралиб туради.
Асримизнинг 50-йилларигача бир гуруҳ олимлар, жумладан, америкалик археологлар Ҳиндистонда металл ва неолит давридаги одамларнинг излари йўқлигини таъкидлаган бўлсалар, 80-йилларнинг охирига келиб, бу фикрлар ўзгарди. Ҳинд ва хорижий археологлар Ҳиндистон ярим оролидаги барча худудлардан кўплаб неолит даври манзилгоҳларини топдилар. Археологик қазишмалар тадқиқотчиларга бир неча маданий-хўжалик, яъни хўжалик фаолиятини ривожланиш даражаси ва турлари бир-биридан фарқ қиладиган минтақани аниқлаш имконини берди. Олимлар мамлакатнинг Шимолий-Ғарбий туманлари неолит давридаги энг ривожланган жойдир деган хулосага келдилар. Мазкур жой-Ҳинд водийси, Ғарбий Хиндистон, Шимолий Декан, Ганг водийси, Жанубий Декандир.
Ҳинд водийси ва Белужистоннинг неолит маданиятини ўрганиш учун Покистон ва француз археологлари В.Файрсервис, Е.Россини экспедицияси жуда муҳим маълумотлар тўплади. Ўрганилаётган худуддаги неолит даврида маданият милоддан аввалги 4 минг йиллик ва ҳатто милоддан аввалги 5 минг йилликка мансуб деб белгиланмоқда. Хозирги вақтда археологик қазиш ишларининг таҳлили бу сананинг анчагина қадимийлаштириш имкониии бермоқда. Кветтдан 150 км. узоқроқда Бўлан дарёси бўйидаги Мехргарх экспедицияси натижасида йиғилган маълумотлар карбон анализига кўра неолит давридаги қурол милоддан аввалги 5100 йилдан олдинроқ ясалганини кўрсатмоқда.
Ўша вақтда аҳоли буғдой, арпа экишни бошлаган, қорамол уй ҳайвонига айлантирилган. Олимларнинг фикрича, бу ерда деҳқончилик жамоалари милоддан аввалги 7 минг йилликда пайқ бўлган.
Мехргархдаги қазиш ишлари тадқиқотчиларга овчилик ва териб- термачлик билан шуғулланган жамоаларнинг ўтмишини икир-чикирларигача ўрганиш имкониии беради. Айни шу тумандан топилган археолог буюмлар фан учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Охирги ўн йилликлар тадқиқотларига кўра, Шимолий Ҳиндистондаги деҳқончилик анчагина «қадимий»-лигига хеч қандай шубҳа йўқ. Милоддан аввалги 7-6-минг йилликларда бошоқли экинлар етиштирилгани ҳакида исботлар борки, олимларнинг аниқлашича, бу минтақани бошқа қадимий марказлар - Яқин Шарк, Кичик ва Жанубий Осиё каби ўлкалар билан бир қаторга қўйса бўлади. Ўзбекистонлик археолог М.Е.Массоннинг таъкидлашича, мамлакатнинг Шимолий-Ғарбий қисми Яқин Шарқ деҳқончилик - чорвачилик маданиятига мансубдир.
Шимолий Ҳиндистондаги (Кашмир) неолит даври янада қадимийроқдир. Сринагардан узоқ бўлмаган Бузахол деган жойда олиб борилган қазиш ишлари шуни кўрсатдики, бу ердаги манзилгоҳлар поғона-поғона бўлиб турадиган тепаликларга жойлашган. Аҳоли эса томи қамиш билан ёпилгаи алоҳида қира чуқурликларда, гоҳида эса тўрт бурчакли чуқурликларда яшаган. Чуқурнинг поли ва девори гоҳиида лой билан сувалган. Ердан топилган кул қолдиқлари шу ерда овқат пиширилганидан далолат беради. Кулолчилик буюмлари қўлда ясалар, уларга дағал ишлов берилар эди. Териб-термачлащ ва овчилик алохида ўрин тутарди.
Хоналардаи бирида силлиқланган тошга ўйилган расм топилди. Бу ёдгорлик тахминан милоддан аввалги XXIV-XXII асрларга тегишлидир. Бундан олдинроқ саналар ҳам тахмин қилинмоқда. Бу сананинг бошланиши ҳинд водийсидаги шаҳар маданиятининг бутун бир даврига ва охири милоддан аввалги 1700-1500 йилларга тўғри келади. Кейинги даврда ахоли лой ва хом ғиштдан уй қура бошлади. Хумчаларда топилган одамлариинг жасадлари ахолини кўмишга хос урф-одатларни кўрсатади. Одамлар билан бирга гохида ит ва ҳатто бўрини ҳам қўшиб кўмганлар. Рус олимлари Г.М.Бонгард-Левин ва Г.Ф. Ильиннинг фикрича, «Кашмир неолитининг» қадимий кўриниши Шимолий Ҳиндистонга қўшни ўлкалардаги маданиятга ўхшаш. Бурзахахол ахолиси билан бу ерга Осиёнинг шимол қисмидан келгаи қабилалар билан ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги масала қўйилди.
Шимоли- Ғарбнииг анча ривожланган марказидан жанубий узоқлашган сари, қабила маданиятида шунчалик қадимийлик кўринишй сезилади. Бу ерда ўтрок деҳқончилик жамоалари анча кейинроқ пайқ бўлди. Масалан, милоддан аввалги 3 минг йилликнинг бошида Ҳинд водийсидаги шаҳар цивилизацияси инқирозга юз тутган вақтда, ҳозирги Ражастхон худудида эндигина махаллий неолит ва энеолит даврларига хос илк деҳқончилик маданиятига эга бўлган қабила шаклланаётган эди.
Бу вақтда марказий Ҳиндистондаги қабилалар деҳқончилик ва чорвачиликка энди қадам қўяётгандилар. Улар овчилик ва балиқлик билан шуғулланар, сойларда яшар ва қурилиш техникаси бўйича шимолий қўшниларидан анча орқада эдилар. Бу даврда Декан, Жанубий Ҳиндистондаги қабилалар янада қадимийроқ ҳисобланган.
Бу худудда неолит даври охирги ўн йилликларда Брахмагир, Санганапалгу, Пиклихал, Халлур, Тенкалакот, Нарсипур ва яна бир қатор жойларда олиб борилган тадқиқотлар натижасида аниқланди. Карнатакдаги энг қадимий неолит комплекси тахминан милоддан аввалги 3000 йилликка тўғри келади. Лекин жанубий Ҳиндистондаги неолит даври милоддан аввалги 2500-2000 йиллик оралиғида деб белгиланган.
Юқорида кўрсатилган жойларда қазилма ишлари орқали археологлар фан учун жуда катта аҳамиятга эга бўлган бир қатор диққатга сазовор маданиятга дуч келдилар: конус шаклидаги тўмтоқ тош болталар, қўлда ясалган қўпол ва нақшқр кулолчилик буюмлари, силлиқланган тош қуроллар ва ҳоказо буюмлар топилди.
Масалан, Пиклихалдаги қазиш ишлари натижасида неолит давридаги манзилгоҳни топдилар. Бу ернинг аҳолиси уй хайвонларини боқиб кўпайтирган, деҳқончилик билан шуғулланган, чарҳсиз кулолчилик буюмларини ясаган. Уйлар ёгоч устунлар воситасида қурилган, лой билан сувалиб, бамбукдан ясалгаи буйра солинган. Уй ҳайвонлари боқилган молхона қолдиқлари топилган.
Лагхаж, Харанна ва Мохенжо-Дародаги материалларни Пиклихал ва Теркалакотдаги маълумотлар билан қиёслаш шуни кўрсатдики, Шимолий ва Жанубий Ҳиндистонда антропологик турлардаги фарқ хиндуорийлар кириб келишидаи анча илгари пайқ бўлган. Кейииги вақтдаги маълумотлар Декан ва Жанубий Ҳиндистондаги неолит даврида аҳолииииг қиёфаси Жанубий Ҳинд (дравидий) ведавий ирқига мансублигини кўрсатмоқда.
Ҳинд археологи Х.Д.Санкалия Бихар-Гиранд ёдгорликлари ҳақида маълумотларни шахсан ўрганиб, уй-жой, ишлаб чиқариш қуроллари, қизил, кулранг ва қopa ранглардаги кулолчилик буюмлари ва хоказолар ҳақида батафсил маълумотлар баён қилди, Гуруч, буғқй, арпа ва ясмиқ уруғларининг топилиши олимларда қизиқиш уйғотмоқда. Археологлар суякдан, ақиқдан ва қимматбаҳо тошдаи ясалган безакларни топдилар. Лойдан ясалган қушлар, буқалар ва илонларнинг хайкаллари ўша давр маданияти ва шунингдек ахолисининг диний эътиқоди ҳақида хулоса чиқариш имконини берди. Айниқса, илон тасвири диққатга сазовордир. Чамаси Бихарда илонга сиғиниш анча илгари бошлангаи. Неолит давридаги қишлоқларнинг ёши тахминан милоддан аввалги 1000 йилга тенг деб белгиланмоқдa.
Шундай қилиб, археологик қазилмалар натижаси неолит даврида мамлакатнинг турли худудларида ривожланиш нотекис бўлганлигидан далолат беради. Бундай нотекислик кейинги даврлар учун ҳам хосдир. Милоддан аввалги 3 мингинчи йилда Ҳинд водийсида анча ривожланган шаҳар цивилизацияси вужудга келган бир пайтда, Жануб эндигина дехқончилик ва чорвачилик ривожланаётган ўлка эди. Афтидан, нотекис ривожланшнинг табиий шароитга ҳам боғлиқ бўлса керак. Умуман олганда, муҳим маҳаллий хусусиятларга қарамай, Шимолий Ҳиндистон маданияти бир-бирига ўхшаш хусусиятга эга эди. Ҳиндистоннинг шимоли, шарқ ва жанубида неолит даври маданияти ривожланаётган бир пайтда, Ҳинд дарёси вохасида бронза даврига мансуб юқори даражадаги шаҳар маданияти вужудга келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |