Ҳиндистонда жаҳониинг энг қадимий маданият ўчоқлари жуда узоқ ўмишда вужудга келган



Download 4,75 Mb.
bet14/19
Sana24.02.2022
Hajmi4,75 Mb.
#220785
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Qadimgi Hindiston

Кушон имперяиси
Кушон империяси қадимги Хиндистон ва бутун кадимги Шарқдаги энг қудратли империялардаи бири бўлиб, бир қанча юз йилликлар мобайнида осиёликларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатиб келган. Марказий Осиё кабилалари томонидан барпо этилган империя хозирги Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон худуларига тўғри келади. Бу империя ўшa даврдаги буюк империялар - Рим, Парфия, Хитой билан бир қаторда турар эди. Кейинчалик гупталар қабул қилган дaвлачилик тизими асослари Кушон давлатидан мерос бўлиб қолган эди.
Бақтрияда қарор топган давлатлардан бирииинг тангалари «Кушон Герай» деб номланган. Хитой солномачилари 100 йилдан ортиқроқ вақт ўтиши билан Кушон хони Киоцюкю тўртта хонни маҳв этиб, ўзини Гуйшуан хукмдори деб эълон қтлган деб хикоя қилинади. У 80 йилдан ортиқ умр кўрди. Кужула Кадфиз тангалари Қобул, Таксила ва бошқа жойларда ҳам топилган. бу тангаларнинг олд томонида ҳинд - юнон шохи Гермей тасвирланган, бошқа томонида эса, кхароштхи хатида Кадфизнинг номи ёзилган. Кейин у тўла мустақилликка эришди ва ўз номи билан тангалар чиқара бошлади. Дастлабки тангаларда «унча катта бўлмаган мулк эгаси» деб ёзилган бўлса, кейинроқ, тангаларга “шохлар шохи Кадфиз” деб ёзиладиган бўлди.
Кадфиз I давридан сақланиб қолган ёзувлар унинг хокимияти Ҳиндистоннинг шимоли - ғарбий чегараларига ҳам ёйилгандан дарак беради. Бу маълумотларда дастлабки кушонларнинг вассалларини ҳам хиндлаштириш жараёни хақида хабарлар бор. Унинг хокимияти кенг
ёйилганини археологларнинг топилмалари ҳам тасдиқлайди. Масалан, Таксиладан топилган тангаларнинг ўзи 2500 га яқин. Бу тангалардаги шох сурати милоддан аввалги I аср Рим императори Август Тиберий, Клавдийларнинг суратига ўхшаш эканига эътибор қаратилган. Демак, улар ўз даврида римликлар билан алоқа боғлаганлар. Кадфиз I нинг ўрнини унинг ўғли Кадфиз II ёки Вема эгаллайди. У ўз хокимиятини Ҳиндистоннинг ичкарисига – хозирги Панжоб, эхтимол. Уттар Прадешгача етказади. У ўз даврида пул ислохоти ўтказиб, тангаларни муамолага чиқаради. Бу бутун Марказий Шарқдаги илк мустахкам пул бирлиги эди. Янги пул ти­зими хам Рим пул тизими таъсирида вужудга келгани хақида маълумотлар бор. Улар 8 грамм бўлиб, Кушон давлати таркибига кирган давлатлардан топилган. Бироқ мис тангалар фақат махаллий анъаналар таъсирида зарб этилиб, унда Римнинг таъсири сезилмасди. Пул тизимини бундай ислох қилиш этник жихатдан хилма-хил бўлган. Kyшон давлатининг иқтисодий юксалишида муҳим омил эди. Веманинг тангаларида кўпинча шохнинг мехроб олдида турган расми, орқа томонида эса, Шиванинг муқаддас хўкиз - панда билан ёки ёлғиз ўзи тасвири туширилганди. Айрим олимлар Матхурадаги тош ҳайкални айни шу хукмдор номи билан боғлайдилар. Покистонлик профессор А.Н.Дони «Кадфиз Кушон давлатииинг асосчиси бўлса, Вема бу давлат бунёдкоридир» деб ёзган.
Кушон империяси қадимги Хиндистоннинг машхур хукмдорларидан бўлган Канишка даврида катта қудратга эришган. Канишка исми билан кўплаб хинд афсоналари ва ривоятлари мавжуд. Канишка даврида Кушон импе­рияси Хитой, Рим ва Парфия билан рақобатлашган бу даврнинг катта муаммоси Канишка хукмронлик қилган даврни аниқлаш бўлиб қолмоқда. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу давр II асрнинг биринчи чораги деб белгиланмоқда. Кўпчилик ғарб олимлари Ка­нишка 78 йилдан сак эрасини бошлаган дейдилар.
Канишка номи буддавий манбаларда хам учрайди. Ривоятларга кўра, у ўзининг илк подшохлик даврида буддизмни кабул қилгаи. Бу ривоятлар нумизматик, эпиграфик вa археологик далиллар билаи тасдиқланади. Унинг айрим тангаларида Будда тасвирланган. Пешоварда-Канишка давридаги Кушон империясининг пойтахти Пушапурада, яъни давлатнииг шимолий ғарбий қисмида муҳим ўрин тутган жойда Канишка эхром ва катта ёғоч минора қурдирди ва у ерда айрим буддавий ёдгорликларини жойлаштирди.
Хитой сайёхи Сюан Цзан маълумотларига кўра, Ка­нишка кўплаб буддавий зиёратгохлар барпо этган. Пешовардаги археологик тадқикотлар, ажойиб археологик ва эпиграфик топилмалар бу маълумотларни тасдиқлайди. Шуниси диққатга сазоварки, бу сайёхнинг ва Марказий Осиёлик машхур олим Берунийнинг маълумотлари бир-бирига мос тушмоқда. Пешавордаги буддавий иншоот Канишка томонидан қурилгани Берунийнинг асарида ҳам ўз ифодасини топган30. Тарихий солномаларга кўра, Канишка Кашмирдаги охирги 3-буддавий анжуманни чақиртирган. Будда таълимотининг қомуси «Махабхаши» унинг даврида яратилганлиги хақида эслатиб ўтилади. Сюан Цзан турли йўналишдаги буддавийлар ўртасида келишмовчиликлар чиққани ва Канишка томонидан бу келишмовчиликларни бартараф килиш учун йиғин ўтказгани хақида хикоя қилинади. Анжуман Васумитра ва Ашвагхоши бошчилигида ўтказилди31. Кенгаш будда қонунларига муфассал шархлар ишлаб чиқди. Улар мисга ўйиб ёзилган. Демак Канишка нафақат буддизмга, балки Васумитра, Ашвагхоши, Матричета каби буддавий файласуфларга хомийлик қилгани хақида маълумотлар ҳам бор. Ёзма манбаларга асосланиб, Канишка даврида буддизм бутун империя худудида давлат дини бўлган деган хулосага келинди. Шунга қарамай, бу даврда ахоли турли диний таълимотларга амал қилишда давом этаверган. Бу вақтда Бақтрия тили анча кенг ривожланган. Бу ёзув тангалардан кхараштхи ёзувини сиқиб чиқарди. Афғонистон шимолидаги Сурх-Коталда Канишка даврига оид ёзув топилган. Унда акропол ибодатхонасининг қурилиши хакида гап боради.
Сюан Цзан ёзишича, Канишканинг довруғи қўшни мамлакатларга ёйилган ва ҳарбий қудрати улар томонидан тан олинган. Бу даврда савдо-сотиқ, айниқса ташқи савдо яхши ривожланди ва шахар хаётида катта ўсиш сезилди. Кушон империяси савдогарлари Шарқ ва Ғарб ўртасида воситачилик килганлар. Кушонлар ўзларининг аждодлари - хинд-саклар ва парфияликлардан давлат боншқарувининг айрим шаклларини олганлар. Сарнатхда топилган Канишка ёзувларидан олимлар хозирги Банорас вилоятида подшонинг вакиллари бўлмиш кшатрапа ва махакшатрапа лавозимидаги амалдорлар кенгаши хақида маълумотлар олганлар. Улар исмларига қараганда, бақтрияликлар билганлар. Бу амалдорлар катга хокимиятга ва деярли анча мустақилликка эга эдилар. Айниқса кшатраплар Канишка ворислари даврида кучайдилар. Эпиграфик ёдгорликларга кўра, у 23 йил хукм сурган. Канишка буюк саркарда бўлган. Ўзининг харбий муваффақиятлари натижасида катта худудларни қўлга киритди. У Кашмирни эгаллади. Унинг Сакета ва Паталипутра хокимлари билан бўлган жанги хакидаги ривоят хитой ва тибет адабиётида сақланиб қолган. Канишка Парфия хукмдорини енгди. Унинг хитойликлар билан бўлган уруши Қашқар, Хўтан, Ёркентни эгаллаш билан тугади. Буюк император Хо Ди (89-105 йиллар) даврида хитойликлар Марказий Осиёда ўз нуфузларини тиклаб олишга харакат қилдилар. Хитой лашкарбошиси Бон Чао Канишкани мағлубиятга учратди. Анча йиллардан кейин Канишка Хитойга юриш қилди. У хитой шахзодасини гаров сифатида ўз қароргохида саклаган деган тахминлар ҳам бор. Ҳиндистондан ташқари Афғонистон, Бақтрия, Қаншқар, Хутан, Ёркент, Канишка империяси таркибига ўтди. Ҳиндистонда Панжоб, Кашмир, Синд, Уттар -Прадеш (Шарқда Банорасгача) унинг хукмига тобе эди.
Унинг тангалари Бенгалия ва Бихарда хам топилган. Империянинг шарқий кисмлари Махакшатрапа ва Кшатрапа томонидан бошқарилган. Канишка ўз пойтахти Пурушапур (хозирги Пешовар)да яшаган. Кашмирдаги Канишкапур шахри Канишка томонидан бунёд этилгани хақида тахминлар бор. Шуниси қизиқки санъат ва адабиёт хомийси бўлган Канишка будда монастирини қуришга энг яхши меъмор ва бинокорларни жалб қилган. Унинг ўлимидан кейин кўп йиллар давомида Хитой ва мусулмон сайёхларини хайратга солган Пешавордаги супа юнон меъморлари бошчилигида қурилган. Меъморнинг исми Агезила бўлган.
Сўнгги кушонлар. Тарихчи олимлар Канишкадан кейинги Кушон империясининг хукмдорлари сулоласини аниклаганлар: Васишка, Хувишка, Канишка 2, Васудева 2, Канишка 3, Васудева 3. Матхура ва Санчи яқинида топилган ва 24-28 йиллар деб саналган хинд ёзувида Канишкадан кейин Васишка хукмдор бўлганлиги ёзилган. Васудева кўп йиллар хукм сурган. Унинг ёзувлари ва тангалари Панжоб ва қўшни вилоятларда топилган. III асрда буюк империя майда хонликларга бўлиниб кетди. Васудева давридаёк Кушон давлатининг инкирозга учрагани сезилганди. Унинг авлодлари кучли Сосонийлар ва Эрон давлатлари билан кураш олиб борардилар. Айрим олимлар III асрнинг ўрталарида Шопур I (241-272) хукмрондиги даврида Кушон давлати Сосонийлар империясининг бир қисми сифатида унинг таркибига кирган деб айтадилар. Лекин X асрда яшаб ўтган араб тарихчиси Табарийнинг ёзишича, Сосоний подшоси шарқда Сейлон, Абрашахр (Хуросоннинг бир қисми), Марв, Хоразм, Балх ва Хуросоннинг чекка ўлкаларигача босиб олган. Марвдан Форсга қайтаётганда Кушон ва бошқа давлатлар подшолари келиб унга итоаткорлик изхор этганлар. Кушон империясининг охирги йилларида унинг ихтиёрида факат Гандхара вилояти колганди. Шу тариқа қадимги Шарқдаги энг катта империя сиёсий майдондан чиқиб кетди.
Кушон давлати кадимги давр маданияти ва сиёсий-иқтисодий хаётида ўзига хос из колдирди. Бир империя таркибида турли халқларнинг бирлашуви маданият алмашинув жараёнига сабаб бўлди. Нафақат империя ичкарисидаги халқлар билан, балки империянинг ташқарисида бўлган Рим ва Форс давлатлари билан ҳам алоқалар ўрнатилди. Империя турли анъаналар асосида ривожланди. Маҳаллий анъаналар сакланган сақланган холда антик давр ютуқлари ҳам ўзлаштирилди. Империянинг этник жиҳатдан ранг-баранг бўлганли нумизматик тадқиқотлар асосда исботланди. Бу давр тангаларида эрон, хинд, эллин ёзувлари учрайди. Бу ҳам этник ранг-барангликдан далолат беради. Бу топилмаларга кўра, хинд маъбудлари орасида Шива, Махасена, Вишкху, Скандакумар исмлари анча машхур. Кейинги учта исм Шиванинт ўғиллари хисобланган ypyш маъбудаси Шиваитга тегишлидир. Канишка тангаларида Будданинг тасвири ҳам бўлган. Олд Осиё ва эллин худолари Гелиос, Гефест, Селена алохида гурухни ташкил этади. Бу номларнинг ранг-баранглиги мамлакатнинг тарихий жараёнига боғлик дейдиган олимлар ҳам бор. Бундан ташқари тангалар фақат пул воситасини эмас, балки ғоявий қурол вазифасини хам ўтаган. Чунки шу йўл билан турли элатлардан ташкил топган империяни мустахкам ушлаб туриши мумкин эди. Бу даврдаги диний вазият хавида далолат берувчи энг ишончли манба эпиграфик материаллардир. Тошлар ва қояларга ўйиб ёзилган маълумотлар бу масканлардан кўплаб топилган. Кушонлар даврида ҳинд цивилизацияси Марказий ва Шарқий Oсиё тарқала бошлаган. Бу даврда биринчи бор буддизм Хитойга тарқалган (тахминан 61-67 йиллар). Буддизмнинг Ҳиндистон ташқарисига тарқалиши, унинг мазмун жихатидан ўзгаришига сабаб бўлди. Канишка даврида мазкур диннинг мохияти шаклан тараққий этган. Бу оқим будда таълимотини мустахкамлашга қаратилган бўлиб, диний эркинлик йулида иш олиб борган. Мазкур оқим хакидаги маълумотлар уша давр матхура ёзувида битилган бўлиб, у бизга диний маросимлар хақида тасаввур беради. Мазкур ёзув гандхара санъати деб аталган. Бунинг сабаби тошлардаги ёзувларда Будда ва Будхисата тасвирланган бўлиб, улар Гандхара вилоятидан кўп топилган. Шунингдек, брахманизм хам уз мавкеини саклашда давом этди. Ёзувлар гувохлик беришича, брахманлар турли диний маросимларни ўтказганлар. Бу хусусда собиқ шўро археологлари, хусусан ўзбекистонлик археологларнинг далиллари диққатга сазовардир. Сурх-Котал, Матхура ва Халчаёндаги топилмаларни қиёслаб ўрганиш натижасида уларнинг фикрлари хинд археологларининг хулосалари билан бир хилда бўлди. Узоқ давом этган Кушон давлати тизими бошқа давлатлар тизимига ҳам алохида таъсир кўрсатди. Кушон давлати хукмронлиги даврида халкаро алокалар ривож топди. Савдогарлар Миср, хаттоки баъзи ғарб мамлакатларига ҳам caфap килдилар. Ўрта Ер денгизини Шарк билан боғлаган Буюк ипак йули хам мана шу давлат худудидан ўтган эди
Бу даврда Жанубий Ҳиндистонда савдо-сотик ривожланди, маданият юксалиб, шахарлар купайди. Эпиграфик маълумотларга кура, хусусий ер эгалиги янада тараққий этди. Подшо ўз ерларидан бир кисмини хусусий шахс ва брахманларга инъом қиларди. Бундай ерлар одатда подшолардаи озод этиларди. Феодал тизим биринчи бўлиб Деканда щакллана бошлади. Ерни амалдорлар билан биргаликда дехқонларга инъом килиш I асрдаги Декан кўлёзмаларида кайд этилган. Машхур Ажанта, Амаварати ва Нагаржуникандада топилган хайкалчалар, илк тамил достонлари бизга Декан ва Жанубий Ҳиндистон аҳолисининг хаёти ва амалдорлари хақида маълумот беради.
Қадимги Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги
Кушон ва гупталар давлатининг қарийб барча вилоятларидаги ерлар кишлок хўжалиги учун яроқли эди. Экин майдонларини факат ботқоқ ва чакалакзорлар хисобига кенгайтириш мумкин эди. Ганг ва Жанубий Ҳиндистои давлатлари сиёсий мавкеларининг кенгайиши янги ерларни ўзлаштиришга олиб келди. Бу даврда чорвачилик, ўрмон хужалиги, балиқчилик хисобига кишлок хужалигининг умумий иқтисоддаги салмоги ортди. Бу худудларда экин майдонларига самаралирок ишлов бериш усуллари кўлланила бошланди. Ўғитлаш, алмаштириб экиш, уруғ танлаш каби амалий ишлардан кейин йилига 2-3 марта хосил олиш имконияти туғилди. Айни шу даврда гуручнинг бир канча навлари маълум булган. Табиийки, бу навлар мамлакатнинг хар бир вилоятида иқлим шароитига мослаштирилганди. Катта мехнат сарф этиладиган гуруч каби дехкончилик махсулотларини уша вактларда куплаб етиштирилгани бу сохада узига хос ютуклар булганидан далолат беради. Бу хакда ёзма маълумотларда хам хабар берилган. Шуни хам айтиш лозимки, бу даврда гуруч хорижий мамлакатларга хам сотилган. Археологик материаллардан маълум бўлишича, пахтачилик ривожланган. Шунингдек газлама ва бўёқ саноатида хам бир канча ютукларга эришилган. Пахтадан асосан табиий буёклар билан бўяладиган газламалар тўқилган. Ҳиндистон усимлик дунёси хар турдаги дарахтларга бойдир. Уларни маданийлаштириш катта мехнат талаб этмаган, чунки уларнинг аксарияти ёввойи холда хам еса буладиган усимликлардир. Бу даврда боғдорчиликка катта эътибор берилди. Ҳиндлар боғдорчилик махсулотлари айниқса очарчилик йилларида аскотишини яхши тушуниб етдилар. Улар овқат сифатида манго, нон дарахти ва кокосни ишлатишган. Кокос мевалари овқатдан ташқари ичимлик тайёрлашда катта ахамиятга эга эди. Унинг танасидан курилиш материали сифатида фойдаланилган. Шимолий ўлкаларда узумнинг турли навлари етиштирилиб, улардан хилма-хил винолар тайёрлашарди. Бу даврда шакаркамиш хам асосий таомлардан бири бўлиб қолган. Айни шу даврда тозаланган ва ярим озуқа сифатидаги шакар ишлатила бошланди.
Чорвачиликка эътибор янада кучайди. Инглиз Хиндшуноси А.Бешем «Бу даврда дехқонлар учун шахсий чорва билан шуғулланиш ахамиятга молик иш бўлиб келди». Улардан сут ва гўшт махсулотлари олиш билан биргаликда ер хайдаш ва транспорт воситаси сифатида фойдаланиш хам яхши йулга қўйлди. Шимолий Ҳиндистонда эчки жунидан кенг фойдаланилган. Отлар асосан Шимолий-Ғарбда боқилган. Отлар хамиша қимматли буюм хисобланиб, купинча харбийлар кўлида булган. Оддий ахоли учун транспорт воситаси туя ва хукиз эди. Филлар юкори бахоланар ва қимо шох кармоғида буларди. Туткунликда улар камдан кам урчир, шу сабаб уларни овлашга доимий эхтиёж бор эди. Шохнинг овчи ва филбонлари узларига урмон ёкасидан уйлар куриб олардилар. Тухум овкатга одатда ишлатилмаса хам хонаки паррандалар бокиларди. Бойлар уйларида товус хамда бошқа кимматбахо кушлар масалан, чакравака ва кирговул саклашган. Тутикуш ва майналар уйнинг кўрки булиб, айникса бой хотинлар тутикушларга сузлашни ўргатганлар. Ипак курти етиштириш билан асосан Бенгалия ва Ассомда шугулланганлар. Ипак ведалар давридаёк маълум булгани хакида А.Бешем хабар беради. Бу хақда «Артхашастра»да тугри маълумот берилган. Ипак Ҳиндистонга Хитойдан милоддан аввалги II асрда келтирилган. Бу даврда ҳинд водийсида урмонлар кискариб кетганлиги учун пиллачилик сустлашди. Бирок шимолий улкаларда пиллачилик асосий машгулотлардан бири бўлиб колаверди. Баликчилик яхши ривожланмади. Тадкикотчилар бу борада икки сабабни келтирадилар: I. Денгизчилик ва сузишни кийинлаштирувчи денгиз қирғокларининг киялиги. 2. Юкори табакалар бу ишни қолок касб деб билишлари. Энг катта фойда кимматбахо тошлар ва марваридлардан тушар эди. Бу махсулотлар асосан бошқа мамлакатларга сотиларди.
Ҳиндистонда сунъий сугориш усули кадимдан мавжуд булиб, биз ўрганаётган даврда хам сугоришнинг бундай усули кенг таркалганди. Манбаларда турли тўғон ва ховузлар бунёд этилгани хакида маълумотлар бор.150 -456 йилларда суғориш учун жуда катта сунъий кўл бўлганлиги хакидаги маълумотлар олимлар тарафидан эътироф этилган. Шунингдек, каналлар хам казилган. Энг катта каналлардан бири Орисса вилоятидаги каналлардир.
Хунармандчилик. Бу даврда хунармандчилик янада ривожланди. Кушонлар даврида эса айникса кулолчилик тараққий этди. Тошга ишлов беришда хам катта ютукларга эришилди. Ажанта, Эллора ва Бхубайешвар сингари улугвор ёдгорликлар ғорларда сақланиб қолган. Қадимги тоштарош, рассом ва меъморларщшг санъатига хозир хам койил колса булади. Антик муаллифларнинг ёзишларича, канчадан-канча ибодатхоналар узининг махобати билан ажралиб турар эди. Ер ости тошларидан ибодатхоналар куриш хам уша даврда бошланди. Буйдай ишлар катта машаккат ва мохирликни талаб этар эди.
Шахардаги уйлар одатда бир неча каватли булган. Бир сайёх ёзади: «Мен курган уйларнинг томлари шу даражада баланд эдики, ортидан тоглар куринмасди». Археологлар кадимда куридган етти ва ундан купрок қаватли иморатларни топдилар. Кушонлар ва гупталар даврида тўкимачилик ва хайкалтарошлик яхши ривож топган эди. Ўша давр бадавлат кишилари турли ранглар билан кашталанган кийимлар, тилла билан тикилган кўйлаклар кийганлари хакида маълумотлар бор. Аёллар билан биргаликда эркаклар хам заргарлик буюмларини такканлар.
Кемасозлик. Бу даврда узига хос кема устахоналари ва усталари булган. Уларда кўплаб ишчилар мехнат қилганлар. Кема жихозларини ишлаб чикарувчи давлат устахоналари хакида «Артхашастра»да маълумотлар келтирилади. Кемалар давлатга карашли ва хусусий булиб, улардан харбий максадларда хам фойдаланганлар. Кемалар даре ёки денгизга мослаштириб каттарок ё кичикрок қурилган. Биринчи асрда кемалар қатнови йулга кўйишган. Улар Африка ва Оснёнинг турли улкаларига йул олганлар. Ҳинд денгнзчилари муссон оқимлари моҳиятини, унинг кайси вақтда қаерда эсишини яхши ўзлаштириб олганлар. Муссон оқимларининг кашф этилиши катта ахамият касб этган. Хитой сайёхи Фа Сян V асрда Цэйлондан Ява ороли оркали Ҳиндистонга келган. Бу кема бортида 200 киши булган. Қадимги Ҳиндистоннинг асосий портлари ғарбий сохилларда жойлашганди. Будар Бхригугха (хозирги Бхаруч). Бомбей яқинидагиШурпарапа (хозирги Сапара). Тамралипти ва Чампа Ҳиндистон шаркидаги мухим портлар эди. Бу портлардан кемалар соҳил бўйлаб Жанубий Ҳиндистонга ва Цейлонга сузиб борганлар. Эллин таъсирида булган Миср савдогарлари ва денгизчилари Ҳиндистонни яхши билардилар. Периклнинг биринчи асрда яратилган юнон тилидаги «Эритрея денгизи» асарида денгиз йуллари кўрсаткичи хақида хам маълумотлар бор. Ҳўинд подшоларининг Рим императорига номалар юборгани хақида ҳам маълумотлар келтирилган.
Савдо. Манбаларга қараганда, курукликдаги саво барча йуналишларда, хатто Ҳимолай тоғлари оркали хам олиб борилган. Аммо энг мухим йул шимол и й - ғарбий йўл эди. Бу ердан мамлакатни Кобул ва у оркали бошқа мамлакатлар билан боғлайдиган энг серкатнов йўл ўтганди. Савдогарлар Таксила ва Пурушапура оркали Парфияга ва ундан сўнг Ўрта Ер денгизи буйидаги мамлакатларга чикардилар. Улар Амударё ва Каспий денгйзи оркали Қopa денгиз ва Кавказга ўтардилар. Қуруклик йуллари денгиз йулларига нисбатан анча хавфсиз булса-да, бу йулларнинг тинчлиги давлатлараро муносабатларга боғлиқ эди. Бундан ташқари унинг харажати хам катта бўлган. Ғарбда хинд молларидан калампир, занжабилга талаб катта эди. Хушбуй моддалар ва дори-дармонлар, мушканбар, лак ва буёк, бундан ташқари озик-овкат махсулотлари ва зеб-зийнатлар харидоргир булган. Ҳинд­лар бошқа улкаларга товус, тути каби экзотик кушлар ҳам олиб борганлар. Фил суяги ва тошбака косасидан ясалган буюмлар машхур булган. Ҳиндистон пўлати хам қимматбахо хисобланган. Санаб утилган махсулотлларнинг бари тилла тангаларга сотилар эди. Хулоса қилсак, Хиндларнинг ташқи дунё билан савдо- сотиғи асосан Хиндистон фойдасига булган. Рим империясидан олтиннинг Ҳиндистонга оқиб келиши Рим учун катта иқтисодай тангликни келтириб чикарган. Плиний олтинни Шаркка окиши йилига 100 млн сестерцийга тенг деган.
Ҳиндистонда ташки савдонинг кенг ривожланиши ички савдони равнак топишига туртки булди. Айниқса зеб-зийнат буюмлари билан савдо килиш яхши йўлга кўйилган эди. Бу омил мамлакатнинг ижтимоий ва иктисодий тизимига ижобий таъсир кўрсатди. Шахарлар юксалиб, пул муомаласи ривож топди. Савдогар, судхўрлар бойиди. Подшо хазннасига савдодан хамда турли тулов ва соликлардан катта микдорда маблағ тушди. Шу сабабдан давлат савдони қўллаб - кувватлар ва мансабдор шахсларни уз мансабларини суистеъмол қилишга йўл қўймасди.
Будда давригача Шимолий Ҳиндистонда шахарлар ривож топди. Жумладан, Варанаси ёки Каши, Каушамби каби шахарларни келтириш мумкин. Қўадимги шахарлар хакида кейинги даврларда бир канча асарлар яратилди . Биринчи асрда диккатга сазовор бир буддавий маълумот сакланиб колган. «Будданинг оғир касаллиги пайтида унинг шогирди Ананд афсус чекиб «Менинг устозим Кушинагардек бир кичик шахарда оламдан утибди» деган. У Будда оламдан ўтаётганда мавжуд булган олтита катта шахар номини санаб ўтади: Каши, Саката, Ражагриха, Шраваста, Чампа ва Каушамби. Булар ўша вақтдаги йирик шахарлардан хисобланган.
Бундан ташкари курукликдаги катта йуллар ва дарёлар кесишган жойларда, дарёларнинг куйилган жойларида азалдан мавжуд булган шахарлар - Бхригукачха ва Тампрамати портлари, Канакубжи, Матхура, Валапхи, Дияшипура, Прушапура, Таксила, Шакала ва бошқалар равнак топган эди. Паталипутра, Вайшали, Ужаян каби шахарлар ўша вактгача уз ахамиятини саклаб колган. Шунинг билан бирга илгари Шимолий Ҳиндистон пойтахтлари булган Капилавата, Kушинагаp каби шахарлар таназзулга учради. Биринчи асрда Жанубий Мазуран, Канчи, Танжаву, Пратишхана ва бошқа шахарлар машхур булганю Антик муаллифлар Жанубий Ҳиндистон ва Хитой саёҳатчилари ҳинд шаҳарлари хақида маълумотлар қолдирганлар. Бу шаҳарларда 100 минглаб аҳоли бўлган. Кадимги ҳинд шаҳарларида кўплаб эҳромлар мавжуд эди. Уларда коҳинлар, мусиқачилар хизмат қилардилар. Бундай ибодатхоналар кўпинча мактаб, касалхона ва бошқа эҳтиёжлар учун ҳам хизмат қилган.
Пул муомаласи. Бу даврда бизгача етиб қелган турли юқори сифатли тангалар мавжуд эди. Жумладан, олтин тангалар тез тарқалиб, кумуш тангалар ҳам кўпайиб борган. Бу жараён мамлакатда савдонинг кенг қулоч ёйганидан дарак беради. Олтин тангалар кўплаб чиқариш Кушон давлатига мансубдир. Бу тангалар динор, суварн деб аталган. Кушон давлати тангаларидан олтин 100 фоизгача бўлиб, оғирлиги 7,6 грамм бўлган. Бу андоза Рим тангаларидан олинганди. Гупталар даврида тангаларнинг оғирлиги 9,8 граммгача борган. Чандрагупта давридаги тангалар таркибидаги олтин 80 фоизни ташкил этган бўлса, кейинроқ 50 фоизгача ва ундан ҳам камроқ бўлган. Олтин тангаларнинг энг катта дафинаси 2100 дона бўлиб. Шарқий Рожастондан топилган. Гуплалар давридаги пул муамаласининг ривожланиши туфайли судҳўрлик ҳам авж олган. Шу давр адабиётида қара олиш ҳуқуқига аввалгидан кўпроқ эътибор берилган. Судхўрларга нисбатан аввалги чеклашларга борган сари кароқ ўрин берилган. Ерни гаровга қўйиш учрайдиган ҳол бўлиб қолган.
Олтинчи асрдан бошлаб мамлакат инқирозга юз тута бошлади. Энг аввало шаҳарлар тушкунликка учради. Еттинчи асрнинг 40-йилларида Сюань, Цзан Ҳиндистондаги Паталипутра, Вайшали, Ражагриха шаҳарлари ҳувиллаь қолган, баъзи ноҳиялар ҳаробага айланган деб ёзади. У ўша вақтда ўзи кўрган айрим ҳудудларни чакалакзору – ўрмонларга айланиб қолганини баён қилади. Ганг водийсининг қоқ ўртасидаги Варанаси, Праяга ва Кушамба оралиғидаги ерларни ўрмонлар қоплаб, унда ёввойи филлар кезиб юрган. Йўллар қароқчилар билан тўлиб-тошган, ганг дарёсида ҳам улар бебошлик қилганлар. У Гандхара ўлкасининг маркази Палатипутрада бўлгани ҳақида гапиради. Бир вақтлар равнақ топган эҳромлар қисмати ҳам шундай бўлди. Таксиладек йирик шаҳарлар ҳам таназзулга юз тутганди. Гупталардан кейинги даврда Кашмирда ҳам шаҳар ҳаёти сўниб боради. Шундай тушкунлик Харяна, Ражастонва Уттар-Прадеш худудларини ҳам қамраб олади. Манбаларда қаровсиз қолган савдо йўллари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Иқтисоддаги бу ҳолат ташқи савдога ҳам салбий таъсир кўрсатди. Бу эса ҳунармандчилик ва савдо маркази бўлган шаҳарлар аҳволига таъсир қилди. Бундай шароитлар аввалроқ Рим империяси ва қадимги Ҳитойда ҳам рўй берганди. Маълумки бу ҳол мазкур мамлакатларда янги ижтимоий муносабатлар пайдо бўлиши ва ривожланишини билдиради. Хиндистонда ҳам шунга ўхшаш кўзга ташланади.

Download 4,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish