Маурийлар давридаги диний оқимлар
Жайнизм таълимоти. Бу таълимот милоддан аввалги VI асрда пайдо бўлиб, уни видахи (хозирги Бихар) кшатрийлардан Вардхамана яратди. 28 ёшида у ўгай ота хонадонини ташлаб кетиб, ўрмонларда яшади ва таркидунё қилиб Хақиқатнинг тагига етишга интилди. У оддий ҳаёт тарзидан воз кечиб турли азоб-уқубатларни бошидан кечирди. Масалан, очлик ва ташналик билан танасини чиниқтирди. Кейинчалик у Ҳиндистоннинг турли вилоятларида тарғибот ишоарини олиб борди ва ўз атрофига кўплаб муридлар тўплади. Унинг таълимот марказлари Ҳиндистоннинг узоқ ўлкаларида ҳам пайдо бўлди. У 80 йил умр кўрди. Янги таълимот асосчисини Махавира “бубк қахрамон” ёки Жина “Ғолиб” деб атай бошладилар. Бундай фахрий унвонлар алоҳида хурматга эга бўлган диний устозларга бериларди. Жина иборасидан янги таълимот номи жайнизм келиб чиқди. Рохибларча хаёт кечирган янги намоёндалари қаторига кўп сонли оддий ҳаёт кечирувчилар, яъни ўз молу-мулки ва оиласидан жудо бўлмаган, жайнизм расм-русумларида амал қилувчи кишилар қўшилдилар. Вақт ўтиши билан бу таълимот Ҳиндистоннинг нафақат маданий, балки ижтимоий ҳаётида мухим бир омилга айланди. Жайнизм маълумотига кўра, табиат жонлик Жайнларнин эътиқодларига кўра, гунохкор диндорга айланиши мумкин бўлганидек, тош ҳам пировардида инсонга айланиши мумкин экан. Бошқа диний таълимотлар сингари жайнизмнинг ҳам асосий мақсади диний диний қонун-қоидаларни амалда татбиқ этишдан иборатдир. Таркидунёчилик жисмни ўз-ўзига бўйсундиришдан иборатдир. Жайн ахлоқ-қоидаларининг мухим хусусияти – ахимса, яъни бирор жонзотга зиён етказмасликдир. Жайн рохиби жониворларни ўлдириш у ёқда турсин, бехосдан бир хашоратни босиб олмаслик ҳаракатини қилади. Жайнлар 28 қоидага амал қилардилар. Жумладан, тўғрилик, вазминлик, ўғрилик қилмаслик ва яна шу кабилар. Оддий ҳаёт тарзида яшаётган жайнизмга эътиқод қилувчилар учун бу қоидалар мажбурий эмас эди.
Илк буддизм ва унинг асослари. Дунё миқёсида кенг тарқалган буддизм динини келиб чиқиши Гаутама номи билан боғлиқ. У аввало оддий фцқаро сифатида хаёт кечиради, сўнг тарки дунё қилиб, аскетик турмуш тарзини қабул қилади. Хаётни чуқур ўрганиш, кузатиш ва мушоҳада қилиши натижасида у Будда, яъни “билимли”, “маърифатли” деган номни олди. Гаутама Будда ўз тарафдорларини тўртта муқаддас хақиқатни англашга даъват этиб, унга эришиш йўлларини баён қилади. Яъни тўғри эътиқод, тўғри фикр, иўғри нутқ, тўғри хатти-ҳаракат, халол йўл билан тирикчилик қилишга ташвиқ этган.
Буддизм бошқа диний-фалсафий таълимотлар сингари Шимолий-Шарқий Ҳиндистонга, энг аввало Махадхага ёйилди. Кастанинг оғир чеклашларига қарши чиққан. Туғилишидан бошлаб инсонларни тенгликка даъват этган бу дин янгиижтимоий поғонада қуйироқ касаба махкум қилинган савдогарлар ва бадавлат вайшийларга маъқул бўлди. Буддизм кшатрийларга ҳам мос келди.
Буддавий жамоа сангхага барча юқори варналарнинг намоёндалари қабул қилиниб, унинг нуфузини оширди. Унга кирмаганлар Будда таълимотига кўра, жаннатга лойиқ бўлиш имконидан махрум бўлардилар. Будда томонидан баён қилинган тўртта олий хақиқат буддизмнинг асосини ташкил этади. Мазкур хақиқатларда Будда инсонлар бошига тушадиган азоблар сабабини кўрсатиб беради. У инсонларнинг хаёти азобдан иборат дейди. У одамларни хою хавасга берилмасликка чақиради ва азобдан халос бўлиш йўлларини кўрсатади.
Сангхага қабул қилинганлар эса ердаги ташвишва турли азоблардан озод бўлиб, пирвана –олий мақсадга эришишлари мумкин. Буддизмдаги ахлоқий тадбирларни катта аҳамиятга эга бўлиши тасодифий эмас. Маълумки ахлоқий омил инсон хаётида асосий ўринни эгаллайди. Будда 8 тамойилга чақиради: тўғри фикр, тўғри хулқ, тўғри ҳаракат, тўғри нутқ, тўғри тафаккур ва бошқалар. Мазкур мезонлар инсонларни асосий ахлоқ меъёрларини белгилайди.
Буддавий тарғиботига кўра, дунёдаги барча мушкулотларнинг сабаби инсоннинг маънавий тубанлиги, дунёвий хирсларидан воз кечолмаслигидир. Сиддхарта Гаутама Будда номи билан танилди. Аслида у қудратли Шакна қабиласи бошлиғининг ўғли эди. У дунё лаззатларидан воз кечиб, дарвешларча хаёт кечирди. Будда милоддан аввалги 563 йилда туғилиб, 483 йилда вафот этди.
Маурийлар империясининг охирги даврини ўрганишда Ашока хақида буддавий ривоятлар мухим аҳамият касб этади. Айниқса, Ашоканинг умри охирида хокимиятдан четлаштирилиши хақидаги маълумотлар кўпгина асарларда сақланиб қолган. Ашока умрининг охирида буддавий жамоага янги совға жўнатиб, хазинани совура бошлаган.
Манбаларда таъкидланишича, Ашока умринииг охирида будда таълимотини ривож топтириш мақсадида будда роҳибларига кўплаб совға - саломлap жўнатган. Бунинг натижасида давлат хазинаси бўшаб қолган. Невараси Сампади тахт вориси булган. Подшо аъёнлари унга императорнинг хаддан ташқари катта эхсон қилаётганини етказадилар ва бу холга чек қўйишни талаб қиладилар. Сампадннинг буйруғига кўра Ашока фармонлари бажарилмай қўйди. Давлатни бошқариш хуқуқи Сампадига ўтиб, Ашока ўз ғояларини амалга оширишни охирига етказа олмайди ва буни афсус билан таъкидлайди.
Манбаларга қараганда, Ашоканинг буддавийларга ён босиши брахман ва жайнларнинг норозилигини оширади. Сампади эса жайнизм тарафдори бўлгани учун йирик амалдорлар тарафидан қўллаб- қувватланади. Бу хақида мамлакатда оғир молилвий вазият вужудга келади. Қўзғалонлар кўтарилади. Подшога қарши курашда буддизмнинг душмани бўлган императорни хотини Тшаракшита хам қатнаншади. Будда ривоятларига кўра, у касалманд императордан тахтдан воз кечишликни талиб қилади. Манбаларда Таксила қўзғалони хақидаги маълумотлар сақланиб қолган. Таъкндлаш керакки, марказ катта давлатни бошқаришга қурби етмаган ва натижада вилоятлар мустакил хукмроилнк юргизиш ниятида бош кўтарганлар. Ашока ворислари империя бутунлигини сақлаб қололмадилар. Империя шарқий ва ғарбий қисмларга бўлиниб кетди. Ашока ўрнига вориси Сампади ёки Дашаратха («худолар меҳрига лойиқ») подшо бўлган. Подшолар Магадха тахти да тез алмашиб турдилар. Mayрийлар сулоласининг сўнгги вакили Брихадратха милоддан аввалги 480 йилда бош қўмондон Пушямитра томонидан тайёрланган фитна натижагида ўлдирилди. Хокимият шунгалар сулоласига ўтди.
Пурона манбалари маълумот беришича, маурийлар Магадха тахтида 437 йил хукмронлик қилганилар. Бy вақтда улкан ижтимоий-сиёсий воқеа ва ўзгаришлар юз берган, қадимий ҳинд жамиятида улар ўзига хос из қолдиргандилар. Бирлашган хинд давлатининг вужудга келиши, халқларнинг бир-бирларига узоқ муносабатла ри, урф-одатларнинг бир-бирига таъсири кучайди. Чет мамлакатлар билан алоқалар ривожланди. Унинг маданияти Шарқий- Жанубий Осиё, шу жумладан, Шри-Ланкага ҳам етиб борди. Шундай катта кучга эга бўлсалар-да, маурийлар ўз давлатларини сақлаб қололмадилар.
Қадимги йирик империяаларидан бири маурийлар давлатиннпг парчаланиб кетиши қатор ички сабаблар билан боғланган. Худудий жиҳатдан улкан бўлган бу давлат ўз ичига ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти турлича бўлган вилоятларни олган. Улар куч ва зўравонлик билан бирлаштирилган бўлиб, монархия хокимияти остида фақат сиёсий жихатдан жипслашган давлатни ташкил этишган, холос. Забт этилган ўлкалар ўз урф-одатлари, удумлари асосида яшашни давом эттирганлap. Марказий хокимият яхши йўлга қўйилган бошқарув тизими кучли қўшин ва дхарма қонунлари асосида идора қилинарди. Марказнинг кучсизланиши мустахкам бўлмаган бирликнинг бўлинишига олиб келди. Хинд олимлари Л.Ч.Банержи ва П.К.Синха24 мамлакатнинг парчаланиши сабабини марказнинг бошқарув тизими кучсизланиши ва Ашока фаолиятининг охирги йилларидан қидириш лозим дейдилар. К.Райнаудхури ёзади: “Хиндистон ўзини ташқи давлатлардан химоя қилиши учун уша Чандргупта ва Нор каби хукмдорлар керак эди”.
Ашоканинг кучли ворислари йўқ эди. Ашока ва унинг фаолияти хақидаги ривоятлар авлоддан авлодга ўтиб борди. Бугунги кунда Хиндистон давлат байроғида Ашока ўрнатган устунларнинг бирида тсвирланган Чакра – ғилдирак тимсоли баҳт, улуғворлик ва абадий хаёт маъносида акс этиб турибди. Сарнатхадаги уступ тепасидаги тасвир эса хозир герб сифатида қабул килинган. Сўнгги буддавий манбаларда Пушямитрани сиёсат олиб боргани хақида гап боради . Қадимги қўлёзмаларда унинг брахманизм тарафдори эканлиги хақида маълумотлар бор. У тахтга чиқиш вақтида ведалар даврида кенг тарқалган одат - отни қурбонлик қилиш маросимини ўтказади. Пураналарнинг кўрсатишича, Пушямитра 36 йил хукмронлнк қилган. Шунгалар сулоласи 100 йилдан ортиқ ўз хокимиятини ушлаб турди. Сўнг хокимият канвалар сулоласига ўтди (милоддан аввалги 68-22 йиллар). Бу давр марказдан ажраш-сепаратизм жараёни тез кечди. Кўплаб вилоятлар марказий хокимиятдаи ажралиб чиқишди. Улар хокимиятни 15 йил давомида ушлаб турдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |