Ҳиндистонда жаҳониинг энг қадимий маданият ўчоқлари жуда узоқ ўмишда вужудга келган


Жанубий Ҳиндистонда давлат тузуми



Download 4,75 Mb.
bet16/19
Sana24.02.2022
Hajmi4,75 Mb.
#220785
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Qadimgi Hindiston

Жанубий Ҳиндистонда давлат тузуми
Қадимги ёзувлар ва адабий манбаларга қараганда. Жанубий Ҳиндистон ва Деканда тахт қатъий равишда отадане болага мерос қилиб қолдирилган. Давлат бошқариш услуби асосан монархия бўлган. Сатавахан ва вакатаклар даврининг илк маълумотлари шуни кўрсатдики, бир неча юз йил ичида давлат бошқариш тизимида ҳеч қандай ўзгариш бўлган эмас. Вақатаклар империясида марказлашган бошқарув ва марказнинг қаттиқ назорати йўлга қўйилган Сатаваханлар давлати вилоятлар (жанапад)ларга бўлинган. Уларнинг тепасида маҳсус ҳарбий амалдорлар – махасеналар турган. Вилоятлар ўз навбатида округ – аматларга бўлинган. Вакатаклар империясида маъмурий бўлинишнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд бўлган; ранггра (раджа), виая, бкакти, ахара. Қадимга ёзувларда ерни инъом қилиш тўғрисидаги фармонларда амалдорлар (ражуклар), қишлоқ амалдорлари (грамахумалар) ҳақида айтиб ўтилган.
Сатавахан даврининг ёзувларида озиқ-овқат захираларини сақловчилар, котиблар ва бошқа амалдорлар, шоҳ буйруқларини бажарилишини назорат қилувчилар ҳақида қайд этилган. Давлат тизими шимолдагига ўхшаш бўлгани хақида маълумотлар бор. Жанубдаги подшоҳлар Шимолдаги ҳукмдорлар каби бош маслахатчи, қўшиқчилари, ривоятчиларига эга эканлиги маълум. Брахманлар саройида катта мавқе эгаллаганлар. Улар қурбонлик келтириш маросимларига бошчилик қилардилар.
Гупталар империяси
Кушон империяси сиёсий жиҳатдан парчаланиб кетганидан сўнг, қудратли гупталар империяси майдонга чиқди. Бу вақтда кушонларнинг оҳирги вакиллари Ғарбий Панжобда кичик ҳудудга эгалик қилардилар. Гужорат, Рожастон ва Малвада кшатраплар ҳукм сурарди. Ганг водийсида, жумладан, республика тоифасидаги давлатлар мавжуд эди. Магадхадя бирин-кетин кўплаб сулолалар алмашдилар ва Шимолий Ҳиндистоннинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида кўзга кўринарли роль ўйнадилар. 200 йилдан ортиқ ҳукм сурган гупталар давлати Ҳиндистон қадимги цивилизациясининг гуллаган даврига тўғри келади. Бу давлат Ҳиндистоннинг иқтисодий ҳаётида ўзига хос иқтисодий аҳамият касб этди. Магадхада ҳунармандчилик кенг ривожланди. Қишлоқ хўжалиги аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминларди. Магадха металл етказиб берувчи асосан ўлкага айланди. Бундан ташқари буддизмнинг муқаддас маскани сифатида бу ўлка ўк мавқеини кўтариб турди. Будда ҳомийлари ва Буддага эътиқод қилувчилардан келадиган маблағ янги эҳромларни барпо қилиш учун сарфланди. IV асрнинг биринчи ярмида Магадха гуллаб яшнади. У гунталар империясининг сиёсий марказига айланди. Бу империя мамлакат тарихида жуда чуқур из қолдирди. Мазкур сулоланинг асосчиси Чиндрагупта гупталар сулоласига мансуб бўлгани учун давлат унинг номи блан аталади. Гупталар давлатининг бошланиш даври 320 йилларга тўғри келади. Шу даврдан бошлаб сулоланинг барча вакиллари гупта қўшимча билан аталди. Чандрагунта I махаражадхиража, яъни “шоҳларнинг шоҳи” деб номланган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, у мустақил ҳукмдор бўлган. У ўзининг қисқа муддатли хукмронлик даврида давлат ва сулола обрўсини оширди. Маълумотларга кўра у қўшни личчхавийлар сулоласи бошлиғининг қизига ўйланиб, сиёсий жиҳатдан катта ютуққа эришди. Хотини Кумара Дева ҳақида маълумотлар сақланиб қолган. Бу даврда зарб этилган тангаларда подшоҳ ўз хотини билан тасвирланган. Личчхавийлар жуда қадамги қабила бўлиб, улар ҳозирда Бихар штатининг шимолий қисмини эгаллашган. Шу сабабдан бу никоҳ гупталар мавқеини янада ошириб, шарқий чегаралардаги кучлар муносабатини ўзгартирди. Манбаларда ёзилишича, Чандрагунтанинг ўғли Самудрагупта личчхавий қизининг ўғли деб кўрсатилган. Шундай қилиб бу қариндошлик алоқаси икки катта давлатнинг бирлашиб, қудратли империяга айланганидан кўрсатади. Яна ўша ёзувларда Самудрагупта ики давлат вориси сифатида кўрсатилган. Унинг вафоти тахминан 380 йилларга тўғри келади.
Тарихчилар Самудрагуптани ьуюк саркарда дейдилар. У ҳам маурийларга ўхшаб Ҳиндистоннинг бирлашувига интилган. Унинг ютуқлари ҳақида Оллоҳобод устунларида ёзувлар сақланиб қолган. У ҳукмдорликни Ганг водийсидаги давлатларни босиб олишдан бошлаган. Ёзувлардаги маълумотларга кўра, у тўққиз подшоҳни маҳа этиб, уларнинг мол-мулкларини ўзлаштирган. Сарой шоири томонидан ёзилган қасидада Жанубий Ҳиндистондаги 12 давлат Самудрагупта тарафидан босиб олишганлиги қайд этилган. Ёзувларнинг кўрсатишича, у забт этган ерларидан мол-мулклар йиғиб олгану, бироқ уларни ўзига қўшиб олган эмас. Ҳинд тарихчилари Синха ва Банержилар таъқидлаб ўтганларидек, чегара бошлиқлари орасида қуйидаги вилоятларнинг бошқарувчилари бўлган: Саматата (ЭЖанубий – Шаркий Бешелма), Данака (Ассам), Камаруна (Юқори Ассам), Шевал, Картшашура (Шаркий Панжобдаги Жаландхармаруги). Самудрагупта ўз замондошларига шундай таъсир кеўрсатдики, ҳатто Шимолий-Ғарбий Ҳиндистон, Малва, Кагхиавар ҳокимлари унинг ҳукмини тан олар эдилар. Унинг шуҳрати Ҳиндистон ташқарига ҳам ёйилиб, Шри Ланка шимоли аҳолисининг эътиборини тортди. Цейлон шоҳи Мегхаварни (352-370) Самудрагуптага ўз элчисини юбориб, муқаддас ботхи дарахтидан унинг учун ибодатхона қуришга руҳсат олган. Самудрагупта ўз ғалабаларини ашвамедха, яъни отни қурбонлик қилиш маросими билан нишонларди. Унинг ҳукмронлиги охирида у бошқараётган мамлакат Шимолий Ҳиндистонинг деярли бутун ҳудудларини этди. Тарихчиларнинг маълумотларига кўра, у ўз ерларини кенгайтириш учун катта қийинчиликларга рўбарў келган. Шунинг учун ҳам у мамлакат ичкарисини тараққий эттиришга асосий эътиборни қаратган.
Самудрагунта брахманизм динига эътиқод қилган. Бироқ бошқа динларга салбий муносабатда бўлган эмас. У замондошлари эсдаликларида ажойиб давлат арбоби доврюрак шаҳлавон сифатида гавдаланган. Самудрагунта адолатпарвар давлат бошлиғи эди. Кўпгина ҳинд тарихчилари унинг босқинчиликдан кўра салтанатни гуллаб – яшашига катта эътибор берганлигини, халқаро33. Самудрагупта 45 йил ҳукмронлик қилган, 375 йилда вафот этади. Шундай қилиб бу ҳукмдор даврида гупталар давлати Қадимги Шарқнинг энг катта империясидан бирига айланди.
Эпиграфик маълумотларга кўра, Самудрагупта вафотидан сўнг тахт унинг ўғли Чандрагупта II га ўтиб, у 413 ёки 415 йилларгача ҳукм сурган. Қадимги ҳинд муаллифлардан Висакхаддатнинг “Девичандрагупта” (VI аср) асарига қараганда, Чандарагупа II нинг ҳукмронлик даврида гупталар янада гуллаб-яшнаган. Лекин у давлат тепасига акаси Рамагунта билан олиб борилган шиддатли жанглардан сўнггина келди. Ака – ука орасидаги бу жанг аканинг вафот, билан тугади ва Чандрагупта II муваффақиятларига унинг кшатраплар билан олиб борган жангларидаги талабалари ёрдам берди. V аср бошларида Ғарбий кшатранлар худудида Чандрагупта II нинг тангалари муомалага киритилди. Бундан ташқари у ўзининг гарб томон қилган юришларида бир неча вилоятларни жумладан,соҳил бўйи ерларини ҳам босиб олди. Шундай қилиб гунталар муҳим савдо-сотиқ марказларига эга бўлдилар. Бунинг натижасида ташқи алоқалар кенгайди.
Чандрагупта II нинг фаолитятига оид тарихий ҳужжат – Деҳлидаги машҳур темир устундаги ёзувдир. Унда Ванга “Шарқий Бенгалия), Бахлика (Шимолий Афғрнистон)ни босиб олган шоҳ Чандра ҳақида ҳикоя қилинади. Ёзувларда таъкидланишичи, Чандрагупта II олти девон оша Шимоли – гарбга юришлар уюштирган.
Нумизматик материллар Чандрагупта II нигнг пул аслоҳотлари ҳақида маълумотлар беради. Ундан олдинги ҳукмдорлар фақат тилла танга зарб қилдирган бўлсалар, у кумуш ва мис тангаларни ҳам мулмалага киритди. Унинг кумуш тангларида Шива ҳудосини олиб юрувчи муқаддас қуш – Гаруджа тасвирланган. Бундай тасвир мис тангаларда ҳам борлигини эътиборга олсак, Чандрагупта II вишнуизмга мойил бўлган деган хуолосага келиш мумкин. “Викрамадитья” (“қудрат қуёши”) унвонини олган Чандрвгупта ҳинд анъаналаридаги энг машҳур шахслардан эди. Кўпгшинга шоир ва олимларнинг ҳаётини унинг фаолияти билан боғлайдилар. Ҳинд адабиётида машҳур бўлган “Шоҳ Викрамадитьянинг тўққиз қимматбаҳо буюми” ҳақидаги афсона гупталар давридаги маданий юксалиш ва саройдаги маънавий муҳитни ўзига хос англатиб беради. Иўққиғ дур ичида тўққиз аллома тасвирланган бўлиб, улар орасида Калидаса, Кашапанака, Шинку, Веталабхатга, Гхатакарпара, табиб Дханвантори, тилчи олимлар – Амарасимха, Варучари, фалакиёт иложи Варахамихиралар бор эди. “Вакрамадитья” фахрий унвони унга илм ва фан учун кўрсатган ҳомийлигиэвазига берилган эди. Чандрагупта II вафотидан сўнг тахага унинг ўғли Кумарагупта ўтирди. (415-455) У ҳам ўз итасидек империянинг қудратини сақлаб қолди. Суломанинг кей инги вакили Скандагупта (455-467) ҳам мамлакат бугунлигини сақлаб қолди. У сулоланинг энг охирги йирик вакили эди. Манбаларда у ҳақда сулоола халоскори деб ёдга олинади. Гупталарнинг оҳирги вакили Вудхагупта 20 йилдан ортиқ (475ғ497) ҳукм “урди”. Унинг вафотидан сўнг ҳуп-эфталитлар билан жанглар бошланиб кетди.
Машҳур хитой сайёҳи Фа Сянь Чангдрагупта II ҳукмронлиги даврида Ҳиндистонга саёҳат қилди. Унинг саёхати Гоби чўли ва Хўтаннинг тоғли туманлари. Помир тог этакларидаги юртлар, Сват ва Гандхара орқали ўтди. У Ҳиндистоннинг Пешавор, Матхура ва бошқа ёйрин шаҳарларини зиёрат қилди. Унинг асосий мақсади буддавийликка тегишли осори-атиқларни излаш эди. Ўз ҳаёти ҳақида ёзган эсдаликдарига 399-414 йиллар орасидаги воқеаларни киритган. У Паталапутрада уч йил яшади. Бу вақт мобайнида санскрит тилини ўрганди. Ҳиндистоннинг маданий маркази бўлмиш бу шаҳар машҳур саёҳни лол қолдирди. Шаҳарда касалхона бўлиб, унда фақирлар учун дори-дармон ва озиқ-овқат бепул бериларди. Унинг ёзишича, бу ўлканинг зич аҳолиси баҳтли турмуш кечирарди. Жиноятларнинг оғир-енгиллигига қараб унга жарима солинарди. Кимки қайта жиноят қилса знг қўли кесиларди. Шунингдек давлат ерларидан олинган ҳосилнинг бир қисми давлатга солиқ сифатидан топширилар эди. Фа Сяннинг хабар берпшича, буддизм Панжоб ва бенгалияда тараққий этган.
Гупталарнинг давлат тузуми. Биринчи асрлардаги Ҳиндистон худудида мавжуд бўлган катта империялардан бири – гупталар давлат тузуми ҳақида кенгроқ маълумотлар бор. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, мазкур давлат илк даврила бошлаб марказлашган бошқарув тизимига эга эди. Уларнинг бошқарув тизими Маурийларнинг бошқарувидан деярли фарқ қилмаса-да, кўл жиҳатдан мукаммал эди. Бу империя фуқароларни бошқарув тизимига бир қанча ўзгартиришлар киритдилар. Маълумки, тахт отадан ўтилга ўтар, баъзи ҳолларда ҳукмдор ворисни ўзи тайин этарди. Шу сабабли тахт учун курашлар ворис аниқлангач, шоҳ ўлимидан олдинроқ бошланиб кетарди.
Гупталар истилочилик юришларида енгилган шоҳларни қатл этардилар. Уларнинг ерларини ўз ҳудудларига қўшиб олардилар. Бу даврда Ганг водийсида яшаётган халқлар орасида тенглик қарор топди. Вилоятлар орасидаги савдо алоқалари иқтисодий турмушни тараққий эттирди. Вилоятлар ўлка ва шаҳарларга бўлинган эди. Империя худудидан ташқарида империяга бўйсунадиган вассал давлатлар ҳам бор эди.

Download 4,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish