Ҳиндистонда жаҳониинг энг қадимий маданият ўчоқлари жуда узоқ ўмишда вужудга келган


Кушонлар ва гупталар давридаги маданият



Download 4,75 Mb.
bet18/19
Sana24.02.2022
Hajmi4,75 Mb.
#220785
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Qadimgi Hindiston

Кушонлар ва гупталар давридаги маданият
Драматургия ва адабиёт. Канишка даврида машҳур ҳинд файласуфи, драматург Ашвагхоси яшаб ўтди. Унинг бизгача етиб келган “Буддхачарита” (“Будданинг ҳаёти”) “Саундрананда ва Нанда”) ва “Шарипутрапракана” (Шарипутракананинг буддизмни қабул қилиши ҳақидаги драма) асарлари маълум. Бу асарлар қадимги ҳинд драматургиясига асос солди. Тадқиқотчилар Бхаса асарлари ҳинд трагедиясининг қадимги намуналаридан деб тахмин қилмоқдалар. Яна бир асар “Лойдан ясалган аравача” деб номланади. Унинг муаллифи Шудракадир. Унда хонавайрон бўлган савдогар билан жорий ўртасидаги муҳаббат баён қилинади.
Қадимги ҳинд маданиятига ҳисса қўшган адиблардан яна бири Калидасадир. Унинг асарларидан учтаси бизга маълум: “Шакунтала” (“Узук орқали танилган Шакунтала”), “Малявикагнимитра” (“Малявика ва Агнимитра”), “Викрамарваши” (“Урвашининг жасорати”). Бундан ташқари унинг “Мегхудата” (“Будут – даракчи”) достони ва икки эпик достон: “Кумарсамбахава” (“Кумарнанинг туғилиши”), “Рагхуванша” (“Рагху авлоди”) асарлари ҳам бор. Қадимги ҳинд театри ҳам узоқ давом этган тараққиёт йўлини босиб ўтди. Гупталар даврида театр санъатига доир роллар пайдо бўлиб, уларда театрнинг данрлари ва турлари ҳақида батафсил маълумотлар берилганди. Биринчи асрда Бхарта томонидан ёзилган “Натяшастра” ана шундай рисолалардан ҳисобаланади. Бу асарни ҳақли равишда қадимги ҳинд театри қомуси деб атайдилар. Унда театр санъатига алоқадор барча нарсалар ҳақида, хусасан, саҳна безаклари, актёрлик маҳорати ҳақида маълумотлар берилган. Ҳинд театр анъаналари антик театр анъаналаридан кўра қадимийроқ ва мазмундорроқдир. Санскрит адабиёти ёдгорликлари ичида “Панчатантра” – кичик ҳикоя ва ривоятлардан иборат асар анча машҳурдир. У зоқ Шарқ ва Марказий Осиёда “Калила ва Димна” номи билан шуҳрат қозонган. Бу асар кейинчалик кўплаб европа тилларига ҳам таржима қилинган.
Илм ва фан. Бу даврда илм ва фан тез тараққий эта бошлади. Математика, фалакиёт, медицина, ҳандаса каби илмлар ривожланади. Машҳур математиклар Арябхата, Брахмагупта ва Варахамихираларнинг кашфиётлари фанга катта янгиликларни олиб кирди. Ўша даврдаёқ Ҳиндистонда Пифагор теоремаси маълум эди. Арябхата икки номаълум чизиқли тенгламанинг ўзига хос ечимини ихтиро қилди. Улар 1, 2, ... сонларни ихтиро қилиб, саноқ тизимини осонлаштирдилар. Кейинчалик бу сонларни араблар ўзлаштирдилар. Шу сабабдан бутун оламда бу сонлар араб рақамлари деб қабул қилинди. Брахмагупта қатор тенгламаларни ечиш усулларини топди. Фалакиёт илмига оид асарлар ҳам бу даврга келиб янча кўпайди ва тараққий этди. Гупталар даврида осмон ёритгичларининг ҳаракати. Қуёш ва Ой тутилиши сабабларини яхши билишарди. Арябхата ер ўз ўқи атрофида айланади деган муҳим фикрини исботлаганди. Брахмагупта инглиз олими Ньютондан бир неча аср олдин Ернинг тортишиш кучини аниқлаган. Варахамихиранинг “Бихатсамхита” асарида фалакиёт, жўғрофия ва минералогияга оид муҳим далиллар келтирилган.
Металлургияни риводлантириш учун кимёни билиш зарур эди. Қадимги ҳиндлар пўлат қўйиш, айнимайдиган бўёқлар тайёрлаш, мато ва терига ишлов беришда жуда моҳир эдилар. Айрим асарларда улар симобдан ҳам фойдаланганликлари ҳақида маълумотлар бор. Нагаржуна V асрда яратилган кимёга оид асарлар муаллифи эди. Медицина, жумладан, анатомия фанида катта янгиликлар кашф этилди. Биринчи асрдаёқ одам аъзолари ва унинг ички касалликлари ҳақида муҳим маълумотлар тўпланганди. Бу даврда турли асбоблар ёрдамида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Ўша даврдаёқ медицина бир неча тармоқларга бўлинган. Касалликларни аниқлаш ва даволаш, сувнинг шифобаҳш хусусиятлари ва дори-дармонлар тайёрлаш бўйича катта тажрибаларга эга эдилар. Бизгача Чарака (II аср) ва Сушрута (IV-V аср)лар ёзган тиббий асарлар етиб келган.
Меъморчилик. Бу даврда дунёвий ва диний меъморчиликда янги босқич бошланди. Биринчи аср бошларида Бомбей яқинидаги Карл деоган жойдаги горларда ибодатхоналар мажмуи барпо этилган. Ҳиндистондаги энг улкан Гайя эҳромсининг узунлиги 38 метр, кенглиги ва баландлиги 14 метр бўлган. Ғорнинг ичидаги катта залда устунлар, супа ва турли хил тош ҳайкалчалар мавжуд. Ғор ичига ёруғлик махсус ёғоч панжаралар орқали тушган. Ундаги барча тасвирлар монолит қоялардан ташкил топган. Уларнинг улканлиги кишини ҳайратга солади. Ажантадаги эҳромлар гупталар даврида меъморчилик қандай ривожланганлигини кўрсатувчи ёрқин далилдир. V асрда бунёд этилган Сангилдаги ибодатхона деворларида Ашока устунларидаги каби шерлар киёфаси тасвирланган эди. Бу ҳинд меъморчилигидаги энг яхши аъаналардан ҳисобланади. Пойдевори ҳозиргача сақланиб қолган Наландада улкан университет бўлиб, унда кўплаб талабалар таҳсил олганлар. IV асрда Будх – Гайяда ҳашаматли эҳром қурилиши бошланди. Асосий миноранинг баландлиги 58 метрга етар эдию У Осиёдаги энг баланд буддавий эҳромдир. Муҳташам меъморчилик асарлари Шимолий Ҳиндистонда ҳам кўплаб бунёд этилган. II асрда бошланган Таксила ва Дхармаражика монастирининг қурилиши V асрга келиб, катта бир иншоатга айланди.
Тасвирий санъат. Бу даврда тасвирий санъат ва ҳайкалтарошликнинг бир неча йўналишлари вужудга келди. Агар Марказий Осиёда, Бақтрия давлатида дунёвий ғоялар кучлироқ бўлган бўлса, Шимолий Ҳиндистонда гандхара мактаби, Ганг водийсида матхура ва Жанубда андхра мактаби мавжуд эди. Гандхара мактабида буддизм таъсири кучлироқ бўлган, гандхара ҳайкалтарошлигида Будданинг одам қиёфасидаги шартли белгилар билан тасвирлаб келинганди. Жумладан, у гилдирак, бадхи дароахти каби белгилар билан ифодаланган. Гандхаранинг ҳайкалтарошликдаги анъаналари узоқ ва яқин мамлакатлар санъатига ўз таъсирини кўрсатди. Буддавий ҳайкалтарошлик билан бир қаторда дунёвий ҳайкалтарошлик номини олган матхура санъати ҳам ўзига ҳослиги билан ажралиб туради. Бундай ҳайкаллар Кушон ҳокимлари ва оддий фуқаролар тасвиридан иборат. Бу ҳақкалтарошликда қадимга жайн ёки матхура санъати яққол кўзга ташланади. Матхура гупталар даврида Шимолий ҳинд анъаналарининг таъсири остида ҳайкалтарошлик шаклланди. Бундаги Будда тасвирида оддийлик ва одмилик кўпроқ кўзга ташланади. Ҳиндуизмнинг тикланиши ҳам ҳайкалтарошликка ўз таъсирини кўрсатди. Вишнучилик ва шивачилик тасвирлар кенг ёйилди. Гупталар даврида қадимгиҳинд рассомчилик санъати муҳим босқич бўлди.ю Ажантадаги машҳур девор нақшлари ҳинд ва жаҳон санъатининг бебаҳо ёдгорлиги ҳисобланади. У ердаги 29 ғорга солинган суратларнинг сюжети жуда хилма-хилдир: Будданинг ҳаёти – жатакаларга оид суратлар, буддавий портретлар, одамларнинг тасвири, турли нақш ва безаклар шулар жумласидандир. Шунингдек, табиат манзаралари ва оддий ҳаётий кўринишлар ҳам улардан жой олган. Мазкур рамслар гупталаргача бўлган даврлоарда яратила бошланган ва I аср мобайнида юксак такомилга етган. Бу улкан санъат дурдоналари нафақат ҳинд, балки бутун Шарқ маънавиятида ўзига ҳос ўрин тутади.

Download 4,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish