Хун-эфталитлар босқини ва гупталар империясининг қулаши
Кумарагупта вафотидан сўнг гупталар империясининг тинчлиги буўилди. Унинг вориси Скандагупта Ҳиндистонга бостириб кирган хун – афталитлар билан шииддатли жанглар олиб борди. Синха ва Банержининг ёзишича, II аср ўрталарига келиб, катта куч тўплаган Хун ну қабиласи Ҳитойнинг шарқий қисмидан Юэ – чжи қабиласини сиқиб чиқарди. Сўнг улар янада тарброкққа кириб бордилар. Кейинроқ улар амударё водийсидаги халқларни хонавайрон этдилар. Уларни эфтабот – оқ хушлар дейилиши ҳам шундан. Улар билан баъзи турк қабиллари ҳам иттифоқ тузганлар. Уларни турла манбаларда турлича номлайдилар. Масалан ҳинд манбаларида – гунлар, Сурияда –эфталит ёки хионитлар, ишонлар – эфталит ёки абдал, араблар – йафтал, арманларга – кептал, идал, тетал, хайтал, форсларда – эфтем ва хефтал, пахлавий зардушт манбьаларида эса хионла деб ном олганлар34.
Эфталитлар худудига кирган ерлар хитой олимлари ва энг сўнгги араб ва форс манбалари билан солиштирган ҳолда аниқланди. Бу ҳудудга асосан Марказий Осиё ва Тохаристон кирган. Бундан ташқари улар жанубга ҳам бир неча бор истилочилик юришлари қилганлар. Улар V асрга келиб катта куч тўпладилар ва Кушон давлати ҳамда Эрон сосонийларига катта хавф туҳдирдилар. Бу икки давлатни маглуб этгач, Ҳиндистоннинг шамола-ғарбий қисмига ҳам бостириб кирдилар. Тахминан 157 йилда гупталар ва хунлар биринчи бор тўқнашдилар. Манбаларда гупталар уларни енгганлари ҳақида маълумотлар бор. Уруг гупталардан катта моддий ҳаражатлар талаб этган. Улар олтин тангаларнинг вазнини камайтириш ва зарб этилган металлар турили кўпайтиришга мажбур бўлдира. Ҳиндистон ичкарисида омади юришмаган хунлар ўз эътиборларини яна Эронга қапратдилар. Бу ҳудудларда тўла устунликка эришиб бўлгач, қайтадан Ҳиндистон юришини бошладилар. Дастлаб улар жанубда бир қанча вилоятлар, масалан, подшо Торамана бошчилигидаги Синд ва Рождастонни босиб олдилар. Торамананинг вориси Михиракула даврида гупталар катта талофат курдилар. Лекин ҳал қилувчи жангда гупталар ҳукмдори Нарасимха унинг армиясини тор-мор этди. Ва Михиракула Шимоли-Ғарбий Ҳиндистонни ташлаб кетишга мажбур бўлди. Нарасимха ўз қўлида Панжоб ва Гандхара вилоятларини сақлаб қолди. 533 йилда Малва ҳукмдори хунларга катта талофат етказди. Бироқ бу даврга келиб гупталарнинг ҳам куча қирқилган эди. Баъзам вилоятлар эса мустақил бўлиб, империядан чиқиб кетди. Гупталар яна бир қанча вақт Магадха ва бошқа вилоятларда ҳокимиятни ушлаб турдилар. Бу давлатни бошқарган ҳокимлар гупталарнинг сўнгги заиф ҳукмдорлари эди.
Эфталитлар катта давлат барпо этдилар. Бу давлат чегаралари Кушонлар империясидан ҳам катта эди. Бироқ турли хил халқаро ва миллатлардан иборат бўлган бу давлат мувстаҳкам эмас эди. Эфталитлар Марпказий Осиё ва Ҳиндистон халқлари турмуш тарзига ўзига хос таъсир кўсатдилар. УКлар кўпинча ўзлари босиб олган халқлар эътиқодини қабул қилиб, улар билан ассимилляцияга киришиб кетдилар. Сиёсий жиҳатдар бу куришлар гупталар империясининг қулашига ва унинг ўрнида тарқоқ давлатлоар пайдо бўлишига олиб келди. Тарихчиларнинг фикрига кўра, гупталар империясининг қулашига оҳирги шоҳ давридаги айирмачилик талаёнлари ҳам сабаб бўлган. Чунончи, шоҳ Будхагупта даврида Китхипвардаги ҳарбий бошлиқ ўзини махаража – буюк шоҳ деб атаб, расман гупталарга бўйсунса-да, амалда мустақил бўлиб олди. Бенгалияда ҳам шунга ўхшаш жараён юз берди. Бу маълумотлар гупталарнинг оҳирги вакили. Самудрагупта (543-544) ёзувларидан олинган. Ҳиндистонга саёҳат қилган хитойлик Сюань Цзан бу ўлкалардаги кўплаб шаҳар ва қишлоқлар вайрон бўлганлиги ҳақида ёзган. Археологик маълумотлар ҳам мазкур фикрни тасдиқлайди.
Бу даврда қишлоқ хўжалиги, айниқса деҳқончилик яхши ривожланди. Янги ерларни ўзлаштириш ҳисобига экин майдонлари кенгайиб борди. Бенгалия, бихар, Ассам, Ориссада шоли етиштириларди. Нисбатан қурукроқ ўлкаларда буғдой, арпа экиларди. Жанубий вилоятларнинг дориворлари ва гармдориси анча машҳур эди. Ҳатто бу ўлқаларни гармдори юртлари деб аташарди. Бу вақтга келиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусун, дон бошқа мамлакатларга ҳам сотилган. Шунингдек, боғдорчилик ҳам кенг ривож топди. Цитрус ўсимликлари билан бир қаторда олма, нок каби мевали дарахтлар ҳам парвариш қилинарди.
Маълумотларга кўра, бу даврда суғориш иншоотлари ҳам тез ривожланган. Сидрагена қўлида ва бошқа ерларда маҳсус сув омборлари барпо этилию, суғориш тизимлари кенгайган. Калинга подшоси Кхарвела ўз мамлакатида канал ва ҳовузлар қурдирган.
Ёрга эгалик. Хусусий ер эгалигининг ўсиши. Манбаларнинг гувоҳлиқ биришича, биринчи асрда ерга эгалик қилиш, унинг хусусийлиги ва ер эгасининг мулкий дахлсизлига сақланиб қолди. Бировнинг ерини ноҳақ ўзлаштириб олиб жиноят ҳисобланар ва бунинг учун катта жарима солинарди. Ер эгаси ўзи ишлайдими ё ерни ижарага берадиими, барибир ернинг асосий хужайини ҳисобланарди. Гупталар даврида ернинг сотилиши ва олиниши ҳақидаги ёрлиқлар пайдо бўлди. Давлат ер эгаларини муҳофаза этар, жамоа хусусий ер эгаларининг кўпайишига қарши бўлса-да, уларо қўл остидаги ерлар кенгайиб борарди. Ерни инъом қилиш ҳам бошқача тус олди. Илгарилари инъот қилинган ер деҳқоннинг ҳусусий ери бўлолмасди. Эндиликда, инъот қилинган ер ҳам инъом қилинган шаҳснинг ҳусусий мулки бўлиб қолди. Бу ўз навбатида хусусий ер эгаларининг мавқеини мустаҳкамлаб, марказга тобеълигини камайтирар эди. Айрим ерлар инъом қилингани ҳақидаги ёрлиқларда “токи Қуёш, Ой, юлдузлар ўз нурини сочиб тургунча” деган жумлалар ёзилар эди. Подшо баъзи кишиларга ўз ерларини тақдим этар экан, шу билан бирга айрим ҳуқуқларни ҳам берар эди.Бу ҳуқуқлар мазкур майдондаги ҳосилни тасарруф этиш ва унда ишлайдиганларни назорат қилишдан иборат эди. Шунингде улар суд қилиш ҳуқуқига ҳам эга эдилар. Бундай ҳуқуқдан айниқса. V асрга келиб кенг фойдаланилди. Кейинчалик солиқ йиғиш ва подшоларнинг шахсий монополияси бўлган конларга эгалик қилиш ҳам уларга топширилди. Бу даврда ерни ижарага бериш ҳам яхши ривожланди. Баъзи ижарадорлар бора-бора ер соҳибларига мутеъ бўлиб қолардилар.
Хунармандчилик. Бу даврда ҳинд дегрезлари ва миссарлар мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам машҳур эди. V асрда улар баландлиги 7 метр, оғирлиги 6 тонна бўлган темир устун бунёд этганларки, уни тайёрлаш сири ҳозиргача мавҳум бўлиб қолмодқа. Орадан бир ярим минг йил тўтганига қарамай, уб устуннинг бирор ери ва занглаган, на емирилган. Ўша вақтлардаёқ билла, мис, кўрғонни каби металлардан турли бежарим буюмлар ясаш яхши йўлга қўйилган эди. Подшо ихтиёрида махсус темирчи ва қуролсозлар бўлган. Улар давлат назоратида турганлар. Шунингдек конлар, қурол ишлаб чиқариш ҳам унинг тасарруфида эди. Қурол ясашда девон-рим ҳунармандлари тажрибасидан фойдаланишарди. Бироқ кўплаб темирчилар фақат маҳаллий анъаналарга асосланиб иш юргиздилар. Улар чиқарган маҳсулотларнинг сифати яъдл даражада бўлганлиги учун нет мамлакатлардан ҳам ҳаридорларни топар эди. Темир ва пўлат ҳаттоки Африка портларида ҳам сотиларди. Зергарлик буюмлари Ҳиндистондан узоқларда ҳам қадрланарди. Таксилада чет эллик ҳунармандлар ясаган Анер ва Суринидаги буюмларга ўхшаш буюмлар топилган. Тўқувчилик, айниқса ип газламалар жуда харидоргир бўлиб, унга хорижда ҳам талаб катта эдию Бу даврда хунармандлар ташкилоти – шренлар янада ривож топди. Уларнинг нуфузлари анча баланд эди. Ҳукумат уларни ўз тасарруфига олишга интиларди. Улар хусусий шахслар билан шартномалар тузар ва подшолар билан турли бичишлар имзолар эдилар. Уларнинг бадавлатлилари будда соҳибларига совға-саломлар берар, ибодатхоналар бунёд этар эдилар. Уларнинг шахсий муҳрлари археологлар қазилма ишлари жараёнида топилган.
Савдо. Бу даврда савдо тез ривожланди. Гупталар даврида очилган йўллар ташқи ва ички савдони кенгайтиришда катта аҳамиятга эга бўлди. Дар1 йўллари ҳам бу борада жуда қўл келди. Ҳинд ва Ганг дарёлари бўйлаб савдо кемалари ҳаракатланар эди. Ганг водийси асосий савдо марказларидан бўлиб, бу ердан мамлакатнинг барча бурчакларига йўллар бор эди. Асосий с асавдо марказларидан гарбда Гохарукачгха, Ҳинд дельтаси, Патала, шимолий-ғарбий Пугикалавата ва шаркда Тамралипт, Ганг водийсида Варанаси, Каушамби, Паталипутралар мавжуд эди. Савдо кемалари Бенгал кўрфазидан жанубга қараб сузганлар. Шимолдан жун матолар, жанубдан қимматбаҳо тшош ва зираворлар, шарқдан металл ва ипак, ғарбдан газмол ва отлар олиб келишган. Синд билан Арахосил ўзининг отлари билан ном чиқаргане эди. Кушон ва гупталар даврида ташқи савдо гуркираб ривожланишига асосий сабаб бу даврда хукмдорларнинг атрофидаги мамлакатлар назарида катта нуфузга эгалигидир. Қадимги хиндлар моҳир денгизчи бўлганлар ва муссон шамолларидан усталик билан фойдаланганлар. Бу минтақада Рим империяси асосий савдони белгилашда катта таъсир кучига эга эди. Улар Ҳиндистондан кўплаб маҳсулот ҳарид қилиш билан биргаликда, бу ерда ўз савдо шаҳобчаларини ҳам ташкил этгандилар. Арикамедудаги (ҳозирги Патучери яқинида) савдо шаҳобчалари машҳур бўлган. Археологлар бу ерлардан Рим тангалари, ойна ва амфора топишган. Бу даврда Август ва Троян каби императорлар ҳузурига ҳинд элчилари жўнатилган.Гарбда ҳиндларнинг дориворлари, упа-эликлар катта шуҳрат қозонган эди. Ҳиндистондан яна фил суягидан ясалган қимматбаҳо буюмлар ва тилла тақинчоқларузоқ ўлқалдарга олиб кетилар эди. Булардан ташқари мусиқа ва рақс санъати ўргатилган жориялар ҳам сотилар эди. Ҳиндистонни Узоқ Шарқ ва Ғарб билан боғлашда Буюк Ипак йўлининг аҳамияти катта бўлган. Савдода ҳам шрен деб аталувчи бирлашмалар фаолият кўрсатган.
Буддизмнинг таназзули ва хиндуизм. Гупталар даврида ва ундан кейинги вақтларда буддизм ўз таъсирини аста-секин йўқота бошлади. Будда ибодатхоналари харобага айланиб, коҳинлар эътибордан қоладилар. Буддизмнинг таъсири шимолда ва Кашмирдагина қолиб, Ганг водийсида вишнуизм ва шивизм тараққий этади. Натижада мамлакат ҳудудида янги дин – ҳиндуизм вужудга келиб ривожланди. Шимолда сақланиб қолган буддизм ҳам бора-бора ҳиндуизм билан яқинлашиб, унга қўшилиб кетди. Янги дин кишиларга тез таъсир кўрсатди. ИТбодатхоналарда ҳинд маъбудалари пайдо бўлдию Ҳиндуизмнинг икки асосий йўналишидан бири вишнуизм бўлиб, у маурийлар давридаёқ вужудга келган эди. Гупталар даврида эса бу дин янада ривож топди. Бу эътиқодга яна бир маъбуда – Кришна қўшилди. Мазкур диний таълимотнинг бошқа динлардан фарқли жойи уч маъбудага тенг баробар ибодат қилишдан иборат эди. “Учлик ҳиндуларда “Тримурти” номини олди. Улар оламни яратувчи – Брахма, оламни қўриқловчи – Вишну, вайрон қилувчи – Шивадан иборатдир. Вайронагарчилик унинг бир ҳислати бўлиб, иккинчи томондан у олдамларни таркидунёчилик ва ҳайр-эҳсонга даъват этади.
“Маҳабхарата”нинг 6-китобидаги катта бўлмаган бир эпизоднеи ўз ичига олган “Бхагавадгита” ҳиндларнинг маънаий ҳаётида ўзига ҳос ўрин тутади. Ундаги етакчи ғоя яъши хулқ-ахлоқ, инсонийлик, дунё ва илоҳийликнинг ўзаро муносабатларидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |