Ҳиндистонда жаҳониинг энг қадимий маданият ўчоқлари жуда узоқ ўмишда вужудга келган


ЭНЕОЛИТ ДАВРИДА МАРКАЗИЙ ВА ШАРҚИЙ ҲИНДИСТОН



Download 4,75 Mb.
bet4/19
Sana24.02.2022
Hajmi4,75 Mb.
#220785
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Qadimgi Hindiston

ЭНЕОЛИТ ДАВРИДА МАРКАЗИЙ ВА ШАРҚИЙ ҲИНДИСТОН
Энеолит. Тарихий ривожланишнинг кейинги даври ибтиқий одам хаётидаги мухим воқеа металлдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлди. Бу даврда мис кенг қўлланилди, ундан қурол-яроғлар, уй-рузғор буюмлари ясалди. Ҳинд археологлари бу даврни халколит ёки мис тош даври деб атайдилар. Қадимги Ҳиндистон энеолит даври меҳнат фаолиятинииг хамма турларида, инсон хаётидаги барча йўналишларда ўзгаришлар ясади. Хунармандчилик, дехқончилик, товар айрибошлашда катта ўзгаришлар юз берди. Мулкий тенгсизлик кучайди. Mapказий Ҳиндистондаги ўтроқ деҳқончилик қишлоқларни тадқиқ этган археолог А.Я.Шеденко бу ерлардан топилган мазкур даврга оид ёдгорликлар миққрини кўрсатиб берди. Олим ўтроқ деҳқончилик маданиятини бир неча қисмларга бўлган холда таърифлади. Қишлоқлар, турар жойлар, кулолчилик буюмлари, мехнат қуроллари, безаклар, дафн этиш анжомлари топилди.
Шимолий Ҳиндистонда энеолит даврини ўрганиш алохида қизиқиш касб этди. Бу ўлка хаммадан олдин металл ишлатишни билган эди. Хинд водийсида қадимги буюк цивилизациялардан бири вужудга келган эди. Металлнинг ўзлаштирилиши маънавий маданият ривожида ўзига хос ахамият касб этди. Иқтисодий юксалиш йўли очилди ва дехқончилик учун серхосил ерларни ўзлаштириш имкониятлари кенгайди. Аввал Хинд кейинроқ эса Ганг дарёси бўйларидаги ерларнинг ўзлаштирилиши, иқтисоднинг юксалишига таъсир этувчи масканлар барпо бўлишига олиб келди. Илк бора ана шу ерларда давлатчилик, синфий жамият юзага кела бошлади. Хунармандчиликка асосланган шахарлар, савқ ва ма даний марказлар пайқ бўлади. Тош даври бошларида етакчилик қилган Шимолнинг тоғолди ва Жанубнинг тоғли худудлари эндиликда танг ахволда қолди. Сунъий суғоришга имкон бермайдиган ноқулай бўлган ерларнинг унумсизлиги шароитида вилоятнинг жанубий худудлариди Милоддан аввалги мингинчи йилларгача турли қабилалар яшадилар. Уларнинг бари ривожланиш жиҳатидан нотекис эдилар.
Энеолит даври ёдгорликлари Жанубдаги худудлар тарққиётида Ҳинд водийсидаги шахарлардан анча ортда қолганлигидан далолат беради. Ўша вақтлардаги Марказий ва Ғарбий Ҳиндистондаги ёдгорликлар Жанубий Ҳиндистон ёдгорликларидан анча устун эканлиги маълум. Неолит даврида алохида худудларда ривожланиш нотекис бўлган бўлса, энеолит даврига келиб, бу фарқ янада кескинлашган. Марказий Ҳиндистон ахолиси гарчи тош қуролларни ишлатишдан воз кечмаган бўлса-да, металл нима эканлигини билар эди. Улар дехқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишар, сопол буюмлар ясашар, уйсозлик борасида ҳам малум ютуқларга эришган эдилар. Лекин шунга қарамай, бу маданият Хараппа шахри маданиятига тенглаша олмади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу шаҳарда энеолит даврига қир қадимий анъаналарнинг таъсири катта бўлган. Шахарларнинг юксак тариққиёти билан қолоқ қишлоқлар маданияти бир даврда мавжуд бўлганлигини нафақат Ҳиндистонда, балки қадимий Шарқнинг барча ўлкаларида кўриш мумкин.
Марказий ва Ғарбий Ҳиндистондаги энеолит даврининг ўрганилиши бўйича кўплаб археологик қазилмалар олиб борилган, сўнгги йилларда бу масала олимларнинг диққат марказида бўлди. Ушбу тадқиқотлар энеолит даврини чуқурроқ ва асослироқ ўрганиш, маданият турларини аниқлаш, йиллар узвийлигини тиклашга кенг имконият беради. Айниқса Ҳинд олимлари Х.Санкали, Б.Суббар, З.Д.Ансарилар ва Ш.Деонинг илмий ишлари катта қизиқиш уйғотди. Қазиш ишлари натижасида ўша вақтдаги қабилаларнинг асосий мағулотлари деҳқончилик, чорвачилик, овчилик ва балиқчилик эканлиги аниқланди. Қадимий ипакчилик эса, (милоддан аввалги ХIII аср) энг муҳим кашфиёт бўлди. Бунда ташқари қн сақланадиган катта хумлар, турли хил уй хайвонларининг суяклари топилди. Тошларга асосан пичоқсимон кўринишда ишлов беришган ва улардан ўроқ ва болғалар сопи сифатида фойдаланишган. Навтақлда шундай ашёлардан 23 мингтаси топилган. Ахоли яшайди ган жойларда болға ясайдиган асбоблар ҳам неолит даврига мансубдир. Мис қуроллар камроқ ишлатилган хозирча бир неча мис болға, қилич ва пичоқ топилган.
Марказий Ҳиндистонда неолит даврига хос бўлган хусусиятлардан - стеатит, серқлик, агат ва мис каби материаллардан ясалган тақинчоқларнинг ишлатилганидир. Сопол буюмларнинг ранг-баранглиги ҳам кишини хайратга солади. Идишлар кулолчилик чархида ясалиб, сўнгpa пишитилган ва асосан қизил фонга қора, кул ранг, сариқ ранглар воситасида ишлов берилиб, шакллар чизилган. Олимлар 600 дан кўпроқ нақш турларини аниқлаганлар. Ахоли дарё бўйидаги унчалик катта бўлмаган қишлоқларда яшаган. Кулбалар қаттиқ материалдан қурилган. Полга эса пишиқ лой ётқизилган. Қн-дун солинган, хумлар пол остида сақланган. Археологлар кулбаларнинг 3 хил булганини аниқлашган: тўртбурчак, айлана, узунчоқ. Уйларнинг деворлари ёғочдан кўтарилиб, лой билан сувалган.
Баъзи уйлардан лой ўчоқ ҳам топилди.Қазилмалар дафн маросимлари қандай бўлганида хақида хам тасаввур беради. Мархумларнинг суяк қолдиқлари улар яшаган ертўлалардан топилди. Бу идишларда силлиқланган болта, тақинчоқлар, сопол буюмлар ҳам бор. Баъзи ашъёлар воситасида диний тасаввурларги ҳам билиб олиш мумкин. Қабилалар оловга ва хайвонларга сиғинишган. Вишнуизмда калтакесак ва тошбақа муқаддас хисобланган. Каятха деган жойда ўтқазилган илк қазилмалар натижасида деҳқончилик маданияти хақида муҳим маълумотлар олинди. Радиокарбон анализи оркали бу даврни милоддан аввалги 2000-1800 йилларга мансуб эканлиги аниқланди. Бина дарёси бўйидаги Эран деган жойда қора-қизил рангларда сопол буюмлар ясалганлиги маълум бўлди. Бу ерда энеолит даврига оид муқфаа деворлари ва хандақлар ҳам бор. Бу топилмалар урбанизация (шаҳарларни такомиллаштириш) учун муҳим аҳамият касб этади.
Кейинги йилларда Инамгаон ва Навтақлдан қизқарли материаллар топилди. Инамгаон хозирги Пуна яқинида жойлашган. Археологлар бу ерда турли даврга мансуб 60 та уйни кавлаб топишди. Дастлабки аҳоли бу ерда ертўлада яшаган. Кейинчалик лой билан сувалган бамбук кулбаларда истиқомат қилганлар. Пойдевор сифатида махсус лой ва қум аралашмаси ишлатилган. Сув тошқинини олдини олиш учун тўсиқлар, суғориш учун каналлар ҳам ўтказилган. Иморатлар тўғри бурчакли бўлиб, полга оҳакли ғишт ётқизилган. Уйлар махсус режа асосида бир-биридан бир хил узоқликда қурилган. Беў хонали уйларда чамаси Инамгаон қабиласи улуғлари яшаганлар. Карбон анализлар шуни Кўрсатадики, энеолит даврининг бошланиши тахминан милоддан аввалги 2000 йилга бориб тақалади. Тадқиқотчилар орасида кун бахсларга сабабчи бўлган даври хронологик жадвали Ҳиндистоннинг бошқа ўлка маданиятлари билан боғлиқлигини тасдиқлайди. Бироқ шу нарса равшанки, ўлканинг энеолитик маданияти Ҳиндистон тараққиётинииг сўнгги давларига туташиб кеттан.10
Шарқий Ҳиндистон ва Ганг вохаларининг қабилалари. Тўпланган археологик маълумотлар тадқиқотчилар учун энеолит давридаги маданият ёйилган худудларни аниқлашга ёрдам берди. Бу ишда мис болға олтин қиррали найза дастаси, антенна шаклидаги қилич мис халқа, найза учлари каби қатор ашёвий далиллар олинди. Мазкур буюмлар қабилаларнинг маданияти тараққий этган энеолит даврига мансуб эканини тасдиқлади. Мис буюмлар маданиятининг эгалари acocан дехқонлар бўлган. Буни маданий қатламнииг бойлиги қн-дун учун ясалган идишлар ҳам исботлайди. Гуруч ва арпа уруғининг топилгани Ганг вохасида бу ўсимликлар қадимдан экилганидан далолат беради.
Меҳнат қуролларининг таҳлили, асосан ерга ишлов бериб, омоч билан дехқончилик қилинганидан далолат беради. Бунинг учун чангалзорлар тозалангаи. Бу даврда ов ва балиқчилик ҳам ривожланган. Суякларга қараганда уйда хўкиз ҳам боқилган. Археологик қазишмалар уларнинг маданияти хақида тўлиқ тасаввур хосил қилиш имкониятини беради. Дарахт новдаларидан кулба бўяб атрофини лой билан сувашган. Ичкарида ўчоқ бўлган.Кўп қишлоқларда Марказий Ҳиндистондагидек сопол буюмлар топилган. Бу ашёлар Марказий Ҳиндистондан қабилалар шарқда ҳам кўчган деган хулоса чиқаришга имкон беради. Шунинг учун мис ёмби маданияти Марказий Ҳиндистондаги энеолит даври билан боғлиқдир. Бундан ташқари сариқ сополлар Хараппа маданиятининг сўнгги қисмига мансуб деган тахминлар ҳам бор. Қазишмалар сополсозлик Шарқий Ҳиндистонда мустақил раиишда ривожланганлигини кўрсатмоқда.
Қадимги Ҳиндистон тарихини чуқур ўрганган йирик олимлар Г.М.Бонгард-Левин ва Г.Ф.Ильинларнинг хисоблашича, тадқиқ этилаётган худудлардаги маданият мунда халқари ажқдлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.11 Уларнинг фикрича, энеолит даврида қабилалар қуйи Ганг ва Ориссадан, яъни неолит ва энеолит ёдгорликлари топилган жойдан Жамна-Ганг дарёлари бўйлаб шимолий - ғарбий, мис ёмбилар маданияти топилган жойга қараб кўчишган. Тадқиқотчилар бу кўчиш табиий деб хисоблашади. Ўша вақтда Шаркий Ҳиндистон, Бирма, Хиндихитой ярим ороли худудларида бир-бири билан параллел маданиятлар шаклланган. Металлни ўзлаштиргач, энеолитнинг махсус ихтисослашган маданиятлари пайқ бўлди. Г.М.Бонгард-Левин ва Г.Ф.Ильинларнинг фикрича, мунда халқи ажқдлари тил жиҳатдан мон-кхмер халқларига яқин бўлганлар. Тараққиёт натижасида мустақил ва ўзига хос мис ёмбилар маданияти пайқ бўлди.
Яна бир таниқли археолог М.Е.Массон Шаркий Ҳиндистон маданиятининг баъзи жиҳатлари Барбханпурдаги овчи ва балиқчилар маданияти билан боғлиқ деб хисоблайди.12 Каллурдаги қазишмалар ва баъзи лингвистик этнографик материаллар мунда халқлари ва жанубий Ҳиидистон маданиятининг бир-бирига таъсири борлигини кўрсатди.
Илгариги тадқиқотларда нисбий хронология билан чекланилган эди. Карбон ва люминисцент таҳлиллари хронологиянинг аниқ ва ишончли бўлишини таъминлади. Лал-Кила, Атрапокикхар, Жхинихан, Наришпурдаги қазилма материаллар хронологиянинг турли даврийлигини кўрсатди. Булардан энгг қадимийси милоддан олдинги 2000 йилга, учтаси эса милоддан олдинги 2000-150 йилларга тўғри келди. Мис ёмбилар ва сариқ сопол маданияти белгилари Рожастонда ҳам топилганлиги ўша давр маданияти худудини янада кенгайтирди.
Қатор қазилмалар, лингвистик, этнографии материаллар мунда ажқдлари ва дравид тили Жанубий Ҳиндистон қабилаларининг бир-бирига таъсиридан далолат беради. Бундан ташқари Ганг ва Шаркий Хиндистон воҳаларидаги Панта, Банорас, Горакхпур университетлари тарихчилари ва археологларнинг қазишмалари натижасида халколит қабилаларининг юздан ортиқ қишлоқлари борлиги аниқлаиди. Булар халколит маданияти борлигини ҳам билдиради. Бу тадқиқотларнинг аҳамияти шундаки, неолит даври билан металл даврининг бевосита боғлиқлиги ва Ганг бўйи қабилаларининг ҳиндуорийлар билан алоқақрлигини асослайди.
Хиндистон Жанубида металлнипг пайқ бўлиши. Кейинги даврдаги қазишмалар фани қимматли маълумотлар билан бойитган бўлса-да, Жанубий Ҳиндистонда энеолит ва бронза бўлганлиги мунозарали масаладир.
Брахмагирдан 1947 йилда топилган археологик материаллар асосида Жанубий Ҳиндистонда неолит даврининг мис ва бронза, сўнгра металл даврига секин-аста ўтгани, милоддан аввалги 3 мингинчи: йилда бу ерда металл билан таниш қабилалар яшагани тахмин қилинади. Олимларнинг бошқа бир фикрига кўра милоддан олдинги 8-3 асрлар мобайнида Жанубий Ҳиндистон мис ва бронза даврини бошидан кечирган. 70-йиллардаги қазишмалар металл даврига босқичма-босқич ўтилганини исботлаб, олдинги тахминларга аниқлик киритди. Теклакот, Халлур, Паренпурдаги қазишмалар маълумотлари милоддаи аввалги 2100-1700 йиллардаёқ мис ва бронзага ўтилганини исботлади.
Маскитдаги қазилмалар Жанубий Хиндистон милоддан аввалги IX-VIII асрларда хатто ундан олдинроқ милоддан аввалги XII-XI асрлардаёқ темир ишлатганлини тасдиқлайди. Бу эса металл жанубдаҳдам, шимолда ҳам бир вақтда пайқ бўлганидан далолат беради.
Шундай қилиб, Жанубий Ҳиндистондаги тадқиқотлар бу ерларда неолит ва энеолит даврларида тараққиёт нисбатан орқада бўлганини кўрсатди. Дехқончилик ибтиқий даражада бўлган, алоҳида ишлаб чиқариш турлари тараққий этмаган. Қишлоқлариинг хажмига қараганда қабилалар камсонли, тарқоқ бўлган. Ахоли ижтимоий жиҳатдан табақаланмаган. Бу ердаги қабилалар Шимол маданияти кишиларига бас келолмаганлар. Курашларда шимолликларнинг қўллари баланд келган. Баъзи қабилалар Шимол давлатларига бўйсунишга мажбур бўлган. Баъзилари тоғликларга чекинган. Хуллас неолит ва энеолит давридаги этник хар хиллик ҳамда тараққиётнинг нотекислиги кейинги давр тарихий -маданий, ижтимоий ривожлaнишига кўзга кўринарли таъсир кўрсатди.
Ҳиндуорийлар ва Ганг водийси маданияти. Бир неча ўнг йиллардан буён орийларнинг Ҳиндистонга келган вақти, сабаби ва келиш йўллари хиндшунослар диққатини тортиб келмоқда. Айрим олимлар қолоқ махаллий қабилаларни тараққий этган орийлар ўзига бўйсунтирди, улар Ҳиндистонга ўзлари билан маданият олиб киришди ва ривожланган жамият ташкил қилишди. Олимлар олдида яна бир юқори қўйиб махаллий халқ мустақил тараққиётга эришганини инкор этдилар. Мазкур назарияга кўра, Ҳиндистонга орийлар кирганидан сўнг синфий жамият пайқ бўлган.
Ўн йиллар давомида ўзи билан соф динни олиб келган оқ танли ва кўк кўзли бўйи баланд орийларнинг хужуми хақидаги бу назария қадимий Хиндистоннинг хар қандай сирларини очувчи олтин калит ролини ўйнаб келади. Қулқрлик қандай вужудга келди? Мамлакатга орийлар бостириб келиб, махаллтй халқни ўзларига бўйсундирдилар. Давлат қандай пайқ бўлди, уни орийлр аборигенларга махаллий ахолига қарши муваффақиятли кураш олиб бориш учун барпо қилдилар. Касталар қандай пайқ бўлди? Буни орийлар зулмат ва жахолатга ботган аборигенлар билан қоришиб кетишнинг олдини олиш учун ўйлаб топганлар. Хинд маданияти манбалари қаерда? Улар мамлакатнинг кейинги бутун тарихи давомида гўё тараққиётнинг асоси бўлиб қолган орийлар рухидадир деб уқтирмоқчи бўладилар.
Хинд олими Д.Косамби ўз тадқиқотида “Хинд маданиятининг хар қандай юқори даражаларга эришиши орийлар хизмати, бу нацистик режим вақтида кенг тарғиб қилинган” (орийлар тушунчаси)га янада кўпроқ чалкашликлар олиб келди13 деган.
Хинд водийсида тараққий қилган цивилизациянинг очилиги кўпчилик олимларнинг ўз қарашларини ўзгартиришга мажбур қилди. Орийлар муаммоси бўйича турли хил мсоха олимлари – тарихчи, тилшунос, археолог, этнограф, антропологлар бу муаммо билан шуғулланиб келмоқдалар. “Орийлар муаммоси”га турли хил нуқтаи назардан қаровчи олимларнинг фикрича фақатгина битта нарса бир-бирига ўхшайди. Хақиқатдан ҳам, милоддан аввалги 2 мингинчи йилликда хиндуорий тиллари тарқалди. Бу тилда сўзлашувчилар ўзларини “Орийлар ” дер эдилар.
“Орий” сўзи олимларнинг фикрича, қадимги Эронлик ва қадимги Хинд қабилаларининг номланишини англатади. Қадимги матнларни ўқиш асосида Веда даврида “Ариа” сўзи келгинди, бошқа ерлик маъноларини билдириши аниқланди. Хўжайин, аслзода деган сўзлар қадимги Ҳиндистон ва Эроннинг кўпгина ёдгорликларида учрайди. “Орий” сўзи билан хозирги Эрон давлатининг номи боғлиқдир. “Эрон”, “Арияна” сўзидан келиб чиққан бўлиб, орийлар мамлакати деган маънони билдиради. Қадимги хинд манбаларида чегаралари турлича кўрсатилаётган орийларнинг муқаддас юрти Ариаварта хақида зикр қилинади. Эрон ва Хиндуорий қабилалари ажқдларининг кенг уруғчилик алоқалари ёки бирлигини улар тилининг яқинлиги ҳам кўрсатади. Ўрганиш ва таққослаш қадимда бу тилларнинг грамматик тузилиши ва асосий луғат бойлиги умумий бўлганлигидан гувохлик беради. Масалан, сув қадимги Эрон ва Хинд тилларида ап деб аталган. Ер “буме”, “бхуме”, шамол хар иккала тилда ҳам “вата” деб юритилган. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бундан ташқари қадимги Эрон ва Веда динини таққослаш ва тиклаш қадимги Эрон ва Хиндуорий ажқдларининг диний тушунчалари бир эканлигини кўрсатяпти. Шунингдек, урф-одатлар оловга топтаниши муқаддас Хинд самоси “ичкилиги” Эрон хаумаси ҳам бир-бирига ўхшашдир. Қадимги хиндлар ва эронликлар улуғлаган ва ўзларининг муқаддас ҳамда этник асарларида мадх этилган кўпгина маъбуда ва қахрамонларининг исмлари ҳам мос келади. Масалан, ҳар иккала қабилаларда асосий маъбуда Метра, шамол ҳамда уруш маъбуди Вайо маълум бўлган. Диний ва адабий анъаналарда кўпчилик тадқиқотчилар, аксар мос тушувчи афсона ва этник хикоя сюжетлар аниқланган.
Қиёсий маълумотларнинг кўрсатишича, Эрон ва хиндуорий қабилалари ажқдлари бир хил турмуш тарзида, яъни ўтроқ ёки ярим ўтроқ равишда яшаганлар. Уларнинг асосий машғулотлари деҳқончиликдан иборат бўлган. Қадимги Ҳиндуорий ва эронликлар учун умумий бўлган деҳқончилик ҳамда чорвачилик асбобларини, маданий ўсимликларни, уй хайвонлари, металлар номлари, жанговар арава номларини англатувчи сўзлар маълум.
Орийларнинг асл ватани ва уларнинг тарқалиши. Қадимги ҳиндуорий ва эронликларнинг тиллари сезиларли ўхшашликка эга эканлиги, уларнинг бошланғич яшаган жойлари ягона ўлка бўлганлиги хақидаги тахминни юзага келтиради.
Тилшунослик ва бошқа фанларни қиёслаш шуни кўрсатдики, қадимги ҳиндлар ва эронликлар бирга яшаб, ҳиндуорий умумийлигини ташкил этганлар. Масалан, бу халқлар тиллари ва қадимий ёзма асарларнинг (“Авесто”, “Веда”) бир-бирига яқинлиги, диний ва ихтимоий ўхшашликлар фикримизга далил бўла олади.
Жуда кўп тарқалган тахминлардан бири, ҳиндуорий қабилаларнинг ажқдлари аввало Марказий Осиё ва унга қўшни ўлкаларда яшаганлар деган фикрдир. Бу худудда яшаганларнинг бир гурухи Ҳиндистонга бошқаси эса Олд Лсиёга келганлар. Уларнинг нутқ ва маданияти излари тахминан милоддан аввалги 2 минг йиллик ўрталарига тааллуқли. Ундан кейин мидия форсларининг ажқдлари бўлган Эрон қабилалари Ғарбий Эронга қараб ҳаракат қилганлар.14 Бу фикрга қўшилмайдиган олимлар ҳам бўлган.
Бошқа нуқтаи назарни ёқловчилар ҳиндуорийларнинг асл ватани жанубий рус даштларида деб айтадилар. Ҳиндуорийлари жанубий рус даштларидан Кавказ орқали Ҳиндистон ва Эронга ҳаракат қилганлар. Баъзи олимлар орийларни Ҳиндистонга иккала йўл орқали, яъни Кавказ ва Марказий Осиё орқали келиши мумкинлигинитахмин қиладилар.
Ҳар йили Марказий Осиёда археологлар томонидан қўлга киритилган материаллар кўпаймоқда. Қазилма ишлари ва янги топилмалар Марказий Осиёда бронза даври маданияти ва Марказий Осиёнинг Хараппадаги кейинги маданияти ўртасидаги ўзаро алоқлар хақида гувохлик беради.
Орий қабилаларнинг жойлашишига келсак, бу албатта узоқ давом этган қийин жараён бўлган. Олимларнинг таъкидлашича, бу жараён бир неча юз йиллар мобайнида рўй берган. Веда матнлари маълумотлари ва археология материаллари умумий миқёсда ҳиндуорий қабилаларнинг шарққа ҳаракатини ва Ганг водийси ўлкаларининг ўзлаштирилишини кузатишга имкон беради. Ўша даврда махаллий қабилалар билан ҳарбий тўқнашувлар, орий қабилаларнинг ичида ҳам ўзаро низолар бўлиб турган.
Олимлар олдида яна бир қийин масала турибди. Орийлар дастлаб Ҳиндистоннинг қайси вилоятларида пайқ бўлганлар? Бизгача етиб келган энг қадимий ёдгорлик – Ригведа милоддан аввалши II мингйиллик охирларига мансуб деб тоаиляпти. Лекин Ригведанинг бир ягона тўпламга йиғилиши жараёни анча кўп вақт талаб қилган ва Ригведа яратувчиларининг, яъни ҳиндуорийларнинг кириб келиши анча олдинроқ, тахминан милоддан аввалги XIII-XII асрларда содир бўлган. Шу билан бирга, олимлар ҳиндуорий қабилавий гуруҳининг Ҳиндистонга бу ерда Ригведа асосчиларининг пайқ бўлмасдан олдин келган бўлиши мумкинлигини ҳам инкор қилмайдилар.
Охирги пайтда хиндуорийлар билан веда даврининг конкрет археологик маданиятини боғлашга имкон берувчи мухим археологик материаллар пайқ бўлди. Бу тадқиқотларнинг кўрсатишича, Панжоб, Жамна ва Гангнинг юқориқисмлари, бу дарё водийларида, Оллохободда ҳамда шимолий-шарқий Ражастон ўлкаларида кулранг наққойшлик маданияти тарқалган. Олимлар унинг ривожланишини икки қисмга бўлдиляр. Биринчиси кўпроқ шимолий ўлкаларда милоддан аввалгиXI асргача бўлган даврда тарқалган, иккинчиси Хараппадан жанубда ва шимолий-шарқий Панжобда милоддал аввалги 1000-500 йилларгача бўлган даврда тарқлган қисмлардир. Олимларнинг кейинги кашфиётлари сўнгги Хараппа қишлоқларининг кулранг наққошлик сопол маданияти билан бевосита алоқалари мажуд бўлганлигини кўрсатди. Бу топилмалар сўнгги хараппаликлар бу маданият асосчилари билан нафақат мулоқотда бўлмай, балки улар билан апча узоқ давр мобайнида хамкорлик қилишган.
Қалин ўрмонлар билан ўралган жойларда харакат қилиш жуда қийин бўлган. Ҳиндуорийлар ўрмон массивларини тозалашга мажбур эдилар.Улар турли худудларга бир хилда тарқалмаганлар. Баъзи ўлкаларда улар махаллий қабилаларнииг қаршиликларига унчалик учрамай, янги ерларни эгаллаб, тез суръатда жануб ва шарққа қараб харакат қилганлар. Бошқа жойларда ҳиндуорий қабилалар душманлик муносабатларига дуч келганлap ва янги ерлар ва махаллий қабилаларни куч билан бўйсундирганлар.
Хиндуорийларнинг Ҳиндистонда маҳаллий аҳоли билан ассимилияция жараёни ва орийларнинг шарққа ҳаракати тезроқ кечган. Ҳиндуорийларниннг Шимолий Ҳиндистон ва кейинроқ жанубий вилоятлар бўйлаб ёйилиши веда қабилаларининг ижтимоий ва сиёсий тизимларини ривожланини туфайли содир бўлган. Бу веда матнларида ўз аксини топган.
Ҳиндуорийларнинг маҳаллий қабилалар билан ўзаро алоқалари ҳақидаги маълумотларни тилшунослик фани исботлайди. Ригведада дравид ва мунда этимологиясига эга бўлган бир қанча сўзлар учрайди. Сўнгги веда матнларида бошқа тиллардан кирган сўзлар сони кўпайган. Санскритдан, масалан, махаллий ўсимликлар ва хайвонотга оид орийлрники бўлмаган сўзлар кўпроқ учрайди. Бундан ташқари маҳаллий қабилаларнинг диний тушугчалари ҳиндуорийларга таъсир қилгани хақида ҳам тилга оид маълумотлар хабар бермоқда.
Секин аста ўзида хиндуорий ва махаллий қабила ютуқларини мужассамлаштирган ва Шимолий хамда Шарқий Ҳиндистоннинг анчагина қисми ахолиси учун умумий бўлиб қолган янги маданият вужудга келган.Кўплаб текширишлар, археология, лингвистика, адабий ва диний ёдшорликлар материалларини қиёслашдан келиб чиққан холда, олимлар бу маданиятни фақат орийларники деб келгинди маданият сифатида ўрганиш нотўғри деган хулосага келдилар. У милоддаи аваалги I минг йилликка қир хиндлар маданиятини ташкил этади. Милод дан аввалги I минг йиллик ўрталарида Ганг водийсининг ўзлаштирилиши ва шимолий Ҳиндистонда ҳиндуорийларнинг ёйилиш жараёни туаййди. Бу вақтдан бошлаб веда даврининг тугашини ва Магадха-маурийлар даври бошланишини белгилаш мумкин.
Веда қабилаларининг асосий машғулотлари дехқончилик ва чорвачилик эди. Ер ишларининг ривож топиши ва ахолининг ўтроқ ҳаёт тарзига ўтишига ишлаб чиқариш сохаларида темирдаи фойдаланиш туртки бўлди. Археологик қазишмаларнинг кўрсатишича, аста-секин темир милоддаи аввалги X асрда шимолий Хиндистонда маълум бўлган, аммо кенг миқёсда у кейинроқ тарқалди.
Темир қуролар ёрдамида Ганг водийси ўрмонзорларини ўзлаштириш, тупроқ унумқрлигини ошириш, сунъий суғориш осон кўчди. Темир ҳунармандчилик тараққиётига туртки берди. Ерни ёғоч омоч билан хайдасаларда, хосилни йиғишда ўроқдан фойдаланишди. Кўп ўтмасдан ёғоч омоч ўрнини тнмир мроа эгаллади. Бу эса тошлоқ ерларни хайдашда анча қўл келди. Ер ишлари хили жуда кўп эди, жумладан, ер хайдаш, экиш, хосилни кўтариш, қн-дунни янчиш ва х.к. Ригведада суғориш учун зарур бўлган чархпалаклар, суғориш мақсадида қурилган махсус каналлар хақида маълумотлар келтирилган.
Веда давридаги аҳоли бошоқли экинларнинг кўп хилларидан, шу жумладан, арпа, гуруч, дуккакли экинлар (ловия, нўхат ва х.к.)дан бахраманд бўлганлар. Хиндуорийларга гуруч маълум бўлмаган ва унн ўстириш уулини улар свхвллий халқдан ўргандилар.
Веда қабилалари хаётида ер ишлари билан бир қаторда чорвачилик катга аҳамият касб этган. Уларнинг бойлиги асосан чорва билан ўлчангаи. Хастинапур шахри вайроналаридан буқа, эчки, қўй, чўчқа, отларнинг суяклари топилган.
Аҳолининг транспорт воситалари хўкиз қўшилган арава ва от қўшилган енгил аравачалардан иборат эди. Веда қабилалари катта бўлмаган мустахкам қўрғонларда яшаганлар. Ригведа номи тилга олинган шахарлар - пуралар қишлоқ марказлари ва лойдан солинган турар жойлар бўлган.
Ганг водийсидаги шаҳарлар ҳунармандчилик тариқкиёти билан бирга ўсди. Хунармандчиликда темирчи, дурадгор, тўқувчи, заргар, қуролсозлар кўпчиликни ташкил қилади. Деҳқончилик асбоблари ва қурол-аслаха ясовчилар, уй жойларни қурувчилар, темирчи ва дурадгорлар айниқса эъзозланганлар. Бу даврда қабилалар ўртасида ички савқ ҳамда ташқи савқ тараққий этган. Ташқи савқ денгиз орқали ҳам олиб борилган бўлиши мумкин. Ригведадаги мадҳияларда масалан, юз эшкакли океан кемалари, океан тубидаги қимматбаҳо нарсалар тўғрисида гап кетади. Шунингдек, катта дарёларда кемалар сузган бўлиши мумкин.
Мулкий ва ижтимоий тенгсизлик. Ведалар жамиятида мулкий тенгсизлик мавжуд эди. Катта чорва эгаси бўлган бадавлат кишилар билан биргаликда камбағаллар бор эди. Чорванинг кимга мансублигани билдириш учун унга тамға босишгаи. Ўзига тўқ одамлар мўл кўл хайр-эхсон қилса, оддий фуқаролар эса озгинагина садақа бериш билан кифояланардилар. Ишловга яроқли ерлар хусусий кишиларга берилар, бу ўз навбатида мулкий ва ижтимоий тенгсизликка олиб келарди. Айрим одамлар ва қабилалар ўртасида ерга ворислик хусусида можаролар келиб чиқди. Жамоанинг айрим аъзолари аста секин бойиди. Улар жамоада имтиёзли кишиларга айланди.
Қулқрликнинг пайқ бўлиши мулкий ва ижтимоий тенгсизликнинг ёрқин ифодаси эди. Энг аввало ҳарбий асирлар (даса) қулга айланди. Илгарилари душманларни «дасю» ёки «даса» деб бекорга айтилмаган эди. Кейинчалик аввал эркин бўлган жамоа аъзолари ҳам қулликка туша бошлади. Ригведа давридяги қулқрлик бошланғич кўринишдаги қулқрлик эди. Чунки веда жамияти уруғ-қабилачилик даражасида эди.
Сиёсий тизим. Илк веда даври уруғ-қабилачилик босқичини бошидан кечирган бўлса, унинг сўнгги даврида синфий жамият ва давлат пайқ бўлди. Веда қабилалари гана, яъни уруғ қабила қабиласи, сўнг синфий характерга эга бўлган бирлашма кўринишида яшаганлар. Ригведа мадҳияларида қачонлардир хиндуорийлар ягона жипслашган жамоа бўлиб яшагани, биргалашиб мехнат қилгани, хуқ йулида биргаликда хайру-эҳсон қилганлари хақида ривоятлар бор. Ганалар тепасила ганапати турган. Гана йиғинларида аёллар қатнашиш хуқуқига эга бўлмаганлар. Улар хеч қандай сиёсий хуқуқларга эга эмасди. Ички иқра ишлари қабила жамоаларининг тенг хуқуқли аъзолари йиғилишида видадтха, сабха, самитида ҳал этилган.
Видадтха энг кўхна тихимлардан бўлиб, қабила оқсоқоллари йиғиладиган жой бўлган ва самитидан фарқли ўлароқ , унда асосан сиёсатга тегишли ишлар кўрилган. Самитида эхтимол сабҳадан кўра кўпроқ одам иштирок этган.
Ахоли катта патриархат оилалардан ташкил топган. Уруғчилик алоқалари хали кучли эди. Ҳаётнинг хамма жабхасида уруғ-тотранинг таъсири сезилиб турарди. Қишлоқ - грама ҳам бошқарув тизимига эга бўлган. Аста-секин қабила жамоалари табақаларга бўлиниб, қабилабошлиқлари қабиллнинг бошқарув хокимларига айландилар. Илк веда матнларига кўра, аввало хоким - рожа томонидан сайланган. Подшонинг асосий вазифаси халқни химоя килиш эди. Давлатнинг пайқ бўлиши узлқ муддат давом этган жараён бўлганлиги сабабли, эски сиёсий тизим қолдиқлари анча давргача сақланиб қолган.
Подшонинг тайинланишида кучли таъсир кўрсатадиган сабха ва самита хали хам катта роль ўйнар эди. Аста секин у қабилақшллар йиғинидан подшонинг яқинлари бўлмиш зодагонлар мажлисига айланди. Подшо ҳокимяти кучайган сари сабха билан самитининг роли камая борди. Давлат ҳокимияти тизимлари, қимий давлат лавозимлари пайқ бўлди. Халққа солиқ солинди. Илгари қабила бошлиғи ҳохишига қараб бериладиган тортиқ-ҳадялар ёки хуқларга аталадиган совға-саломлар энди мажбуран подшонинг махсус амлқрларига тўланадигаи солиқ - божга айланди. Қабиладаги аскарлap эса аста-секин сена ёки сенанати рахбарлигидаги мунтазам қўшинга айланди. Жанг пайтида подшо ва аскарар (кшатрийлар) енгил аравада туриб, эркин жамоа аъзолари пиёда курашар эди.
Ведалар даврида подшо шахсияти муқаддас ҳисобланганлиги ва илоҳийлаштирилганлиги сабабли уни сайлаш маросига (ражасуя) алохида эътибор берардилар. Подшо коҳини (мурохита) катта ахамият касб эта борди. У бир вақтнинг ўзида подшонинг мунажжими маслахатчиси хисоблангаи. Аста секин хукмқр сайлаш тизими ўрнига ворис тайинлаш йўлига ўтилди. Одатда хокимият отадан ўғилга ўтар эди. Шундай қилиб илк ведалар даврида гапалардан давлат тузуми вужудга келди ва шароитга кўра бу давлатлар монархия ёки республика шаклини олди.
Варналларнинг пайқ бўлиши. Каста-табақа тузуми. Кастанинг айрим аломатлари ва каста тузумининг баъзи бир кўринишлари кўплаб халқларда учрайди, Ҳиндистон каста тизимининг энг ёрқин намунасини ўзида мужассам этган. “Каста” ибоибораси партугал тилида «уруғ», «қавм», “сифат” маъносини ангатади. Бу сўз XVI асрда португаллар Ҳиндистонга кириб келиб, Ҳинд ижтимоий тузуми билан танишганларидан сўнг Европа тилларига ҳам ёйилди. Гоҳо каста тизимини фақатгина Ҳиндистонга хос деб билишади. Бунга сабаб, каста тузуми айнан Ҳиндистонда яхши ривожланган ва узоқ вақт мобайнида сақланиб қолган. Бу ном билан ҳинд жамиятидаги бир-бирларидан ажралган гуруҳларни атай бошладилар. Ҳиндистондаги бундай тоифадаги одамларни –“жати” деган санскрит атамаси билан ифодалашган.
Қадимги ҳинд жамиятида жати билан бир вақтда синфий жамият вужудга келишидан аввалроқ, сўнг синфий жамиятда қонунлаштирилган ва мукаммаллашган қадимий тизим - варна – табақалар пайқ бўлди. Аста-секин варналар (брахманлар, кшатрийлар, вайшийлар, шудралар) бир-бирларидан бўлак гурухларга ажралдилар. Улар шакл жиҳатдан касталарга ўхшаб кетардилар. Аслида каста билан варна бир-бирларидан фарқ қилади. Каста - қадимги Ҳиндистонда кишиларни меҳнат тури, хунари ёки ихтисоси бўйича ажратилиши, варна эса – ўша жамиятдаги ахолини тўртта табақага бўлинишидир. Ҳар бир каста кишилари бошқа каста одамларидан айрича алохида алохида яшарди. Улар ўртасида ҳар қандай муносабатлар ёки мулоқотлар қаттиқ таъқиқланади. Бир каста билан иккинчи каста орасида қаринқшлик алоқаларини ўрнатиш қатъиян ман қилинганди.
Варна сўзининг асосий маъноси – “тур”, “ранг”, “сифат”, “даража”. Мана шу охирги маъносида бу сўз қадимги Ҳиндистонда кўпроқ ишлатилган. Инглиз олими Бешем шундай хулосага келдики, хар бир варна бир рангни: брахман – оқ, кшатрий - қизил, вайший – сариқ ва шудра – қора рангни белгилар экан.
Веда ривоятларида тўртта варна биринчи одам - Нурупадан келиб чиққан дейилади. Нурушакаста мадҳиясида ҳикоя қилинишича, брахманлар Пуруша оғзидан, кшатрийлар қўлидан, вайшийлар сонидан, шудралар оёғидан пайқ бўлган эмиш. Олимлар варналар келиб чиқишини ибтиқий жамоа тузумининг бузилиши билан боғланади.

Шудралар табақасининг вужудга келиши мураккаброқ. Бунга иккита нарса: иқтисодий мустақилликдан махрум этилган фуқаролар ва орийлар жамоасилан чиқариб ташланган аъзоларнинг кўпайиши сабаб бўлди. Шулар тўртинчи варнани ташкил қилишди. Аммо у нафақат қабилақшлар хисобига, балки бегоналар хисобига иш кўпайди. Тўртта варна тузумининг ривожланиши бир вақтнинг ўзида шимолий Ҳиндистоннинг кўп ерларида кузатилади.


Қадимги халқларда жамиятнинг бошқа аъзоларини бошқа аъзолар устидан устунлиги, эхтимол сифат кўрсаткичи деб қабул қилинган ва диний қобиқ билан қопланган. Энг олий варна брахманлар ҳисоблашган. Брахманлар диний маросимларни ўтказувчилар эдилар. Жамоаларни муқаддас матнлар билан таништириш, қурбонликлар қилиш ва мухим маросимларни ўтказишга фақат брахманларнинг хақи бор эди. Сарой коғини - пурохита давлат бошлиғига таъсир ўтказа оларди.
Кшатрийлар брахманларга қараганда кейинги табақада туришига қарамай, уларнинг жамиятдаги ўрни баланд эди. Давлат, ҳарбий куч, моддий бойликлар ҳаммаси кшатрийлар қўлида эди. Брахманлар адабиётидабундай зодагонларни турли сўзлар: рожа, рожапутра ва х.к. билан атаганлар.
Жамиятнинг асосий қисмини вайшийлар ташкил қилган. Улар асосан чорвақрлар, деҳқонлар эди. Улар брахман ва кшатрийларга керакли моддий бойликни етказиб беришган. Улар солиқ тўловчи тоифага айланган бўлсалар ҳам иқтисодий томондан мустақил эдилар, ерга эгалик қилиш хуқуқига эга эдилар. Улар давлат аппаратида мухим роль ўйнар эдилар. Улар пиёда аскарларнинг асосий қисмини ташкил қиларди. Вайшийлар ведалар даврида катта обрўга эга бўлганлар. Аммо ўша вақтлардаёқ вайшийлар орасида мулкий бўлиниш кузатилади.
Биринчи учта варна-брахман, кшатрий ва вайшийлар “икки марта тутилганлар” тоифасига кирганлар. Шудрала р эса бундай фахрли номдан маҳрум бўлганлар. Юқоридаги учта варнага мансуб одамлар вояга етганда “иккинчи марта туғилиш” маросимини ўгказганлар. Маросимнинг асосий қисмида вояга етган боланинг бўйнига боғич тақилган. Хар бир варна аъзоси учун боғични ҳар хил матодан ясалган. «Икки маротаба туғилган»нинг хаёти тўрт ажрим - босқичдан иборат бўлган. Биринчисида у брахмачарин – шогирд, иккинчисида грихаста - уй хўжайини, учинчисида - вананрастха - ўрмон зохиди, тўртинчисида санъями ёки ати-тарки дунё қилган зохид бўлган. Биринчи босқичдан брахмачарин устози -гуру уйида яшайди. Устозга хизмат қилиши, ўқиш учун тўлов ўрнида бўлган. Кейинчалик пул олиб ўқитадиган ўқитувчилар ҳам пайқ бўлган. Хаётнинг иккинчи қисмида у уйланиб, уй эгаси бўлган, у оиласини боқиш ва хуқга бағишлаб ўтказиладиган расм русумларни ақ этиши керак эди. У қариганда ва неварали бўлганидан кейин, уйни тарк этиб, ўрмонга кетиши ва у ерда ёдғизликда қадимги ведаларни ўрганиши керак эди.
Ҳаётнинг тўртинчи қисмида ўз хаётини тугатаётганини ҳис қилиб кўз юмиши керак эди. Шудраларни «икки маротаба туғилганлар» билан бирга ўтириб овқатланиши таъқиқланган эди. Шудраларга “бир марта туғилганлар” деб қараларди. Уларга диний маросимларда иштирок этиш, муқаддас китобларни ўргнаниш ман қилинган. Шудраларнинг давлат аппаратида ишлашга хакқи йўқ эди, Уларнинг қисмати “икки марта туғилганлар”га хизмат қилиш эди. Шудраларга бўлган бу муносабатдан улар ижтимоий оғир ахволда эканлиги ва иқтиодий мустақил бўлмагани аёндир. Шудралар одатда камбағал паст даражадаги косиблар, малайлар эдилар. Шудрала р қул бўлмасалар-да, айнан улар вақт тақазоси билан кул ахволиг тушиб қолиши мумкин эди. Шундай қилиб, ибтиқий жамоа тузумининг бузилиши табақалар келиб чиқишига олиб келди.
Ҳиндистон шимолининг катта қисми синфий муносабатларнинг шаклланиши қабилалар томонидан Ганг водийсини ўзлаштиириш ва улар ўртасидаги тўқнашишлар бўлган бир вақтда рўй берди.
Шимолий Ҳиндистондаги қадимий сулолалар ва давлатлар. Ведалар ва эпик (халқ қстонлари) даври тасаввурларига кўра подшо ва подшо сулолаларини пайқ бўлиши хуқларнинг иродасига боғлиқ бўлган. Энг кўп тарқалган ривоятларга кўра Ганг дарёси водийсида эпик даврдаги энг катта сулолалар Қуёш ва Ой номи билан аталиб, уларнинг асосчилари Қуёш ва Ой хуқларининг авлодлари эди. Қуёш сулоласи “Рамаяна” қстонининг қаҳрамони Рама билан, Ой сулоласи эса Каурави уруғи билан боғлиқ бўлган. Бу уруғнинг авлоди “Ригведа”да номи зикр қилинган подшо Бхарата эди. Тахминларга кўра, бхараталар “Ригведа” даврида Сарасвати (Ҳинд дарёси ирмоғи) ва Ямуна дарёси орасида яшаганлар. Бхарата номи жуда катта шон- шуҳратга эга эди. Бу қнгқр подшо шарафига қадимда бутун шимолий Ҳиндистон “Бхаратварша” - «Подшо Бхарат авлодлари мамлакати» деб аталган (ҳозирда Ҳиндистон Республикаси расман Бхарат деб номланади). Бхаратлар уруғига “Махабхарата”даги баъзи қаҳрамонлар ҳам мансуб. Қстонда Бхарата авлодларини улкан уруши Каурави ва Гиндавийларни Kypy майқни Курукшетрадаги тўқнашуви хақида хикоя килинади. Хозирги замон ҳиндшуносларининг фикрича, бу жанг милоддан аввалги XI-X - IX асрларда рўй берган. Б.Б.Лал бошчилигидаги хинд археологлари Кауравийларнинг бош шахри Хастинапурда қазилма ишларини олиб бордилар. Топилган ёдгорликларга кўра, Хастинапур ахолиси бу шаҳарни тахминан милоддан аввалги XI-IX асрларда сув тошқини туфайли ташлаб чиқиб кетганлар. Бу воқеа “Махабхарата”да келтирилгаи маълумотларга мос келади.
Шу нарса диққатга сазоворки, қадимги ҳинд адабиёти Курукшетрадаги жангдан сўнг янги давр бошланганлигини қайд этади. Аввалига кучли ва нуфузли бўлган панчал ва куру қабилалари ўзининг сиёсий мавқеини йўқотади, сиёсий майқнга эса Шарқий Ҳиндистонда катта бўлмаган давлатлар, биринчи галда Кошала (пойтахти Айодха ва Шравасти), Каши (бош шахри Варанаси), Видеха (пойтахти Митхеле) чиқадилар. Хозирги Бихарнинг жанубида Магадха давлати (пойтахти Гиравража, сўнг Ражагриха), ғарбий туманларда - Аванти (пойтахти Ужжайи - Ужжаяни).
Сўнгги ведалар адабиётида мамлакатнинг уч қисмга бўлиганлиги хақида гапирилади. Улар Араварта (орийлар мамлакати - шимолий мамлакат), Мадхиядеша (ўрта мамлакат) ва Дакшинапатха (жанубий мамлакат) дан иборат эдилар.
Хаёт тақазоси туфйли айнаи шу ўлкалар маданият ва давлатчиликнинг марказит айландилар. Мазкур давр ўн йиллар давомида турли мамлакат олимлари томонидан ўрганилди ва ўрганилмоқда. Тадқиқотчилар ўз ихтиёрида бўлган археологик манбалар қаторига ўша пайитларда яратилган адабиётлар - ведалар ва қадимги хинд эпоси ҳам қўшилган. Шу ерда таъкидлаб ўтиш зарурки, шимолий Ҳиндистон тарихида милолдан аввалги 2 - минг йиллар охири ва I минг йиллар бошлари ведалар даври деб юритилади. Шуни хам алоҳида қайд этиш лозимки, ведалар даврининг кўпгина томонларини бугунги кунда умумий кўринишда тасаввур этиш мумкин. Тарихий далилларпииг камлиги туфайли веда адабиётига қир айрим асарлар санасини аниқлаш қийин. Қадимги Ҳиндистон тарихининг алохида босқичлари бир-биридан фарқ қилса-да, олимлар ўша даврдаги моддий, маънавий, маданий ва ижтимоий хаётнинг асосий хусусиятларини очиб берганлар. Кўпгина халқлар орасида ана шу узоқ ўтмиш хақида, умумий фаровонлик ва хақгўйлик даври деган тасаввур сақланиб қолган. Бу давр “Олтин аср” номи билан машхур.
Ушбу ривоятларда, чамаси, тарихий ривожланишнинг узоқ ўтмиши ибтиқий жамоа тузумидаги маданий ва ижтимоий ривожланишнинг шаклланиши, синфий жамият ва ижтимоий зиддяитларнинг кучайиши ўз аксини топган.
Қадимги Хинд адабиёти ёдгорликлари устида иш олиб борган тадқиқотчилар Ригведада “умумий мулк”, “умумий сигирлар”, “умуий чорва” каби иборалар учрашини аниқладилар.Тангридан моддий бойлик сўраб бутун жамоа биргаликлда кўп сиғинган. Сўнгги веда даврида эса қурбонлик фақатгина ўз омадини ўйлаган алоҳида киши томонидан келтирилган.
Асосий ижтимоий бирлик жамоа – гапапати, унинг бошлиғи гапа бўлган. Жамоалар одатда жипслашган ва бирлашган ташкилот эди.
Ригведа васўнгги веда яадабиётлари ибтиқий жамоа муносабатларининг бузилиши, моддий ва маънавий табақаланиш пайқ бўлганидан далолат беради. Жамоат мулкчилигига хос аиъаналар секин-аста кучсизланиб борди, бутун бошли қишлоқларни туҳфа қилиш хақидаги маълумотлар сақланиб қолган. Ер олди-сотдиси учраб туради. Брахманларга ерларни ҳадя этиш холатлари ҳам учрайди. Кўпгина ҳолларда қурбонлик келтириш маросими алохида шахслар томонидан ўтказилган. Ригведанинг айрим мадхияларида камбағал ва бойлар ҳақида хикоялар учрай бошлади. Чорвага тамға қўйиш жиддий маросим бўлиб, маълум одатларга кўра амалга оширилди. Бу хам хусусий мулкчилик мустахкамланганлигидан далолат беради. Кора мол бойликнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланиб, қабилалараро зиддиятларга сабаб бўлган. Сигирларии совға қилиш ҳақида ҳам маълумотлар учрайди. Веда даврининг охирида эркин кишилар ўртасидаги тенгсизлик тўрт табақали тизимнинг юзага келиши билан пайқ бўлди. Бу ижтимоий табақаланишдан далолат беради. Жамиятнинг мохияти унда яшовчи икки синфга: қул эгалари ва қулларга бўлинишни келтириб чиқаради. Қул сўзини англатувчи “дас” ибораси қадимийдир. Мазкур сўзнинг бошланғич маъноси «душман», «жоҳил», “диндан қайтган” мъноларни англатган. Ригведада мазкур сўз «қабилалараро учрашувларда асир тушган ёки қулликка махкум қилинган жамоа аъзоси» маъноларини билдирган. “Орий” сўзи «дас» сўзига қарши ишлатилган ва “олий ҳиммат” маъноси билан бирга "озод" маъносини ҳам англатган. Харбий асирлар ва маҳв этилган аҳоли биринчи галда қулга айлантирилган. Бироқ қуллик фақат уруш туфайли келиб чиқмаган. Қулликнииг келиб чиқши учун шарт-шароитлар ибтидоий жамоада ишлаб чиқариш кучларининг ривожи ва ижтимоий тенгсизлик туфайли етилган. Қуллар мулкнинг бир қисми хисобланган, уларгаэгалик қилиш бойликдан далолат берган. Манбаларда юзлаб ва хаттоки минглаб қуллар хақида сўз юритилган. Эркак қуллардан кўpa аёллар кўп бўлган дейиш мумкин15.
Қулдорликниинг мустаҳкамланиши фуқролик алоқаларининг ўрнатилиши, давлат ва хуқуқнинг ривожланиши, янги ахлоқий мезонлар шаклланишини тезлаштирди. Бир киши бошқалар розилиги билан қонуний асосда бошқа кишини, ҳатто қабиладоши ва қариндошини сотиб олиши, уни хадя қилиши ёки ўлдириши мумкинлиги билан қатъийлаша бошлади. Шу тариқа ибтидоий жамоа тузумидан тубдан фарқ қилган янги ижтимоий тузум юзага келган. Қулчиликнинг ривожланиши яна бир жиддий оқибатга олиб келди. Инсон ишчи кучи сифатида аҳамиятга эга бўла бошлагач, уларни қурбон қилиш тўхтатилди. Қадимий Ҳиндистонда давлатнинг пайдо бўлиш жараёни узоққа чўзилган. Бу хуусида турли фикрлар мавжуд. Улардан бирига кўра, биринчи подшох кўпчилик томонидан сайланган. йўлбошчининг йўқлиги ёмон оқибатларга олиб келишини аҳоли тушунган. Кишилар Қуёш худосининг ўғли Ману олдига келиб, ундан ўзларига бошлиқ бўлишни, уларни душманлардан ҳимоя этиши, бахс ва мунозараларни ечишни, ҳакамлик қилишни сўраганлар. Уни таъминлаб туриш учун солиқлар йўлга қўйилган. Манбаларга кўра, хокимият тизимлари аста -секин қабила бошқарувидан келиб чиққ бошлаган. Давлатлар кичик бўлиб, бир ёки бир неча қабилаларни бирлаштирган. Давлат номи энг кучли қабила номи билан аталган. Қабила рахбари рож бу вақтгa келиб якка хоким сифатида намоён бўлган. Ригведа ва Атхарваведа мадҳияларига кўра рожа айрим холларда халқ мажлиси - Самита томонидан сайланган. Хукмдор асосан таниқли, бой ва серуруғ оиланипг вакили бўлган. Веда давридаёқ подшох сулолалари мавжуд бўлганлиги маълум. Бу даврнинг охирига келиб подшох хокимияти ворисликка айланди. Яъни тахт отадан катта ўғилга ўтадиган бўлди. Халқ мажлиси кўпинча тахт ворислиги масаласиии мухокама қилган. Достонларда халқни давлат ишларида қатнашиши айтилган. Лекин унинг иштироки унча фаол бўлмагаи. Веда адабиётида умумхалқ мажлисини англатувчи - сабха деган ибора ҳам учрайди. Тадқиқотчиларнинг тахминича, сабханинг фаолияти суд қарорларини чиқариш билан боғлиқ бўлган. Мазкур сўз суд жараёни ўтаётган бино маъносини ҳам англатган. Подшох хокимиятининг мустахкамланиши билан мазкур қабилавий ташкилотлар ўрнига подшоҳ хузуридаги обрўли шахсларни бирлаштирган Кенгаш - Паришад вужудга келди.
Рожа давлат мулкининг ва биринчи навбатда ернинг олий бошқарувчиси ва подшоҳ бошқарув апааратига рахбарлик қилган. У адолат ва тартиб химоячиси бўлган. У бош хакам бўлган ва айбдорларни шахсан жазолай олган. Ведалар даврида рожаларнинг алохида мавқеи туфайли давлат хокимияти муқаддас хисобланган.
Қадиммги ҳинд достонларининг гувохлик беришича, подшох давлат тизимида катта лавозимни эгаллаган қариндошларининг ёрдамида таянган. Уларга ҳарбий ўлжанинг катта қисми теккан. Подшоҳнинг атрофида бошқа кучли уруғ - аймоқар йиғила бошлаган ва давлат тузумида қатор доимий лавозимлар вужудга келган. Сарой рухонийси - Пурохит, харбий қўмондон - Сенани, хазиначи - Санграхитар, солиқ йиғувчи -Бхагадукха ва бошқалар шулар жумласидандир. Жуда қадим замонданоқ хуфия (айғоқчи)лик хизмати пайдо бўлган. Эпос манбаларига кўра арава ва филларда туриб жанг қилган ражаний ёки кшатрийлар асосий ҳарбий куч бўлган. Давлат тузилмаларини таъминлаб туриш учун солиқ баои йиғилгаи. Бу хақда Ригведада маълумот бор. Ведалар даврида яшаган хиндлар ўрмон билан қопланган Ҳинд водийчининг катта қисмини ўзлаштирганлар. Бу жараён узоқ давом этган. Ҳиндуорий қабилалар ерли халқ билан мулоқотда бўлиб, махаллий қаёт ва хўжалик фаолиятига кўника бошладилар. Темир қазиб олиш ва қайта ишлаш ўша даврнинг асосий техникавий ютуғи , то, бутун хўжалик фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Ганг вохасининг ғарбий туманларида олиб бориоган қазилма ишлари ўша даврда темирдан фойдаланилгани хақида далолат беради. Масалан, 130 га яқин турли темир буюмлар – камоннинг учи, найза, болта, пичоқ, игна ва шу кабилар топилган. Кадимда хиндлар темирдан гарпун, уй - рўзғор буюмлари, қурилиш ашёлари -мих, кесгич, қишлок хўжалиги буюмлари -ўроқ, дарахт кесиш учун болта, зебу-зийнатлар ясашган. Мукаммалроқ ишлангн меҳнат қуроллари янги ерларни очишда қўл келган. Арпа, шоли, буғдой, сули, бошоқли экинлар эзкилган. Арпанинг қора, тезпишар ва бошқа навлари хақида маълумотлар учрайди. Шунингдек, пахта ҳам етиштирилган. Манбаларда айрим меваларнинг номи ҳам учрайди. Ерни омоч ёрдамида хайдашган. Сунъий суғориш мавжуд бўлган. Ригведада чархпалак чакра ҳақида маълумот бор. Қадимпй хиндларнинг асосий бойлиги қора мол, биринчи навбатда хўкиз сигирлар бўлган. Тадқиқотчилар шу тариқа хиндуизм динида сигирга сиғиниш келиб чиқканини таъкидлашади.Веда адабиётида темирчилар, дурадгорлар, кулоллар, кўнчилар, заргарлар, қассоблар, мусаллас тайёрловчилар, сартарошлар, тикувчилар ва бошқалар хақида маълумотлар учрайди. Тўқимачилик асосан уй машғулоти бўлган. Ведалар даври қабилалар ўртасида алоқаларнинг ривожланиши, доимий савдо-сотик билан характерланади. Савдогар ва судхурлар пайдо бўлди. Қиймат ўлчови бўлиб сигир ҳисобланган. Тўлов сифатида, шунингдек, бўйин тақинчоғи - нишка ишлатилган. Бундан ташқари металл парчалари ушбу мақсадга ишлатилган. Савдо қуруқлик ва дарёлар орқали амалга оширилган. Денгиз ҳақида ҳам яхнш тасаввур бўлган. Юз эшкакли кемалар маълумотлар денгизчилик ривожланганлигидан далолат беради. Ушбу даврда бошқа мамлакатлар билан алоқалар давом этган. Бунга мисол қилиб милоддан аввалги VII-VI асрларда Тигр ва Евфрат воҳасида қурилган ибодатхона ва саройларда ҳинд дарахти - тик ишлатилганини айтиш мумкин. Қадимий яҳудий тилидаги пахта, маймун, товус ва бошқа сўзлар ҳинд тилларидан кабул қилингани эҳтимолдан холи эмас. Ассирияда синдху сўзи (Хинд дарёсининг қуйи оқимидаги Синдҳ вилояти номидан олинган) пахта маъносини аиглатган. Қадимги Ҳиндистон тарихииинг ведалар ва улардан кейииги давр хақида маълумотлар кўп бўлишига қарамасдан, ушбу давр, хусусан, ведалар даврининг сиёсий тарихини тиклаш ханузгача қийин масала бўлиб қолмоқда. Пурана ва энослардаги манбалар бир-бирига зиддир. Энг қадимги пураналар нисбатан кечроқ III-IV асрларда яратилган. Сўнгги йилларда мазкур муаммони ўрганишига янгича ёндашиш сезилмоқда ва қатор жиддий ишлар чоп этилди.
Табиийки, эпосда айтиб ўтилган сулолалар, тарихни тўла хақиқат сифатидақабул қилиш мумкин эмас. Сиёсий тарихни тиклаш тарихийлиги Курукшетрадаги жанг қачон содир бўлгани билан боғлиқ. Мазкур воқеа саналари турлича милоддаи аввалги 3102 йилдан бошлаб милоддаи аввалги 950 йилгача кўрсатилган. Ҳинд археологи Б.Лал олиб борган қазилмалар афсонавий Бхарат авлоди - Кауравларнинг пойтахти ХастТинапур жойлашган ерда милддан аввалги XII асргача жўн холатдаги ахоли мазили бўлганини кўрсатади. Милоддан аввалги II асрдан бошлаб Хастинапур шахар мақомига айланади. У милоддаи аввалги IX асрнинг охиригача турган. Археологлар ахоли шаҳарни сув тошқини туфайли ташмлб кетганини исботлаганлар. «Махабхарата»да ҳам Хистинапур ахолиси сув тошқини туфайли ташлаб Курукшетрадаги уруш милоддаи аввалги X асрнинг ўрталарида бўлиб ўтганини аниқладилар.
Ганг водийсининг марказий ва шарқий қисми ўзлаштирила боргани сари бу ердаги давлат тузулмаларининг иқтисодий на сиёсий таъсири кучайган. Шарққа юрган сари ахоли этник жихатдан аралаш бўлиб, водийнинг юқори қисмида яшовчи қабилалардан фарқ қилган. Магадха даврининг бошланишида Шимолий Ҳиндистоннинг сиёсий харитаси аниқроқ кўринди. Шарқда кучли Кошала давлати бўлган.Пойтахти - Варанаси (Банорас). Унинг подшохи милоддан аввалги VIII-VII асрлардаги буддавий асарларда хам учрайди. Хозирги Бихарнинг жанубда пойтахти Ражагриха (хозир Ражгир) бўлган Магадха давлати тузилди. Унда қадимги кучли сулола Брихадратха хукмронлик қилган. “Маҳабхарата”да хикоя қилинишича, ушбу сулоланинг бир нодшохи Курукшетрадаги жангга қадар куучли бўлган ва Куру подшохларига рақиб хисоблаган. Хозирги Бихарнинг шимолий қисмида (пойтахти Митхили) Видеха мамоакати жойлашган. Унинг хукмдори машҳур олим бўлиб, номи сўнгги Веда адабиётида уўп учрайди. Хозирги Бенгалия худудида Анга ва Ванга давлатлари жойлашган. Ассамнинг ғарбий қисмида Пратжогиша давлати хукмсурган Ганг водийсининг жануби ва жануби ғарбида жойлашган Чеда ва Аванти давлатлари жиддий аҳамиятга эна бўлганлар. Авантининг пойтахти Апанинг шаҳри (ҳозирги Ужайин) ўша вақтлардаёқ йирик савдо маркази хисобланган. Лекин ясси тоғлигининиг шимолий ва шимолий ғарбий қисмида орий бўлмаган қабилаларнинг яшагани Калинга ва Андхра давлатрлари жойлашган.
Эносда ва сўнгги веда адабиётида хинд водийсида яшаган кўпгина қабилалар ҳақида маълумотлар учрайди. Улардан гандхарлар, мадрлар, шимолий - куру ва синдҳларни айтиб ўтиш мумкин. Бу халқлар ва қабилалар бир маромда сйнфий жамоат даражасида бўлмай ибтидоий жамоа тузумида яшовчи кўпгина қабилалар билан ўралган эдилар (наглар, киратлар, нишадлар, чандаллар ва бошқалар).
Ганг водийсида Магадха давлатининг кўтарилиши қадимги Ҳиндистоннинг сиёсий, ижтимоий ва маданий тараққиётида янги даврни бошлаб берди.
Ведалар даврида дин ва маданият. Веда дини, афсона ва маросимлари. Ведизм Хиндистониинг энг қадимий диний тизимидир. У мамлакатнинг кейииги давридаги диний қарашла ри ва фалсафий талълимотларига катта таъсир кўрсатди. Веда динига политеизм кўп сонли маъбудаларга сиғиниш хосдир. Ведалар давридаги ҳиндлар табиатга, шуниигдек маъбудаларга сиғинар эдилар. Уларнинг назаарйда худолар ҳам инсонларга хос бўлган фазилат, нуқсонларга эга. Веда худолари одам ва жонивор шаклида эди. Худолар шарафига мадҳиялар ўқиларди ва қурбонликлар қилинарди. Қадимга ҳиндлар дунёни уч қисмдан: осмон, ер ва антарикша (ер билан осмон ўртасидаги макон)дан иборат деб хисоблаганлар, уларнинг ҳар бири маъбудга эга. Само маъбудлари қаторига офтоб маъбудаси Сурия, эрга тон г маъбудаси Ушас ва фалакдаги тарғиботни ўрнатувчи маъбуда Варуна кирардилар. Ер маъбудалари ичида энг кўп хурматга сазовари олов маъбудаси Агна ва маст қилувчи ичимлик маъбудаси Сома эдилар. Антарикша маъбудалари қаторида мамақодироқ маъбудаси Рудра, шамол маъбудаси Вайю ва қудратли маъбуда Линдра бор эдилар. Ригведа мадхияларининг катта қисми унга бағишланган маъбуда Агна алоҳида эхтиромга эга бўлган. Оташ у дин да катта аҳамиятга эга эди ва одамлар билан маъбудалар ўртасида воситачи ҳисобланарди. Қуёш маъбудаси - Сурия ҳар тонгда оташ рангли отлари қўшилган аравасида намоён бўлган. У ҳамма ерни ёритиб ҳаёт берувчи иссиқлик тарқатади деб ҳисоблашган.
Қадимги ҳиндлар маъбуда Варуна бутун осмон эгаси бўлганлигига ва уни ўз аравасида айланиб юрганига ишонишган. У дунёдаги тартибларнинг химоячиси хисобланган. У ерни, осмонни хавони ушаб туради ва йил - фасл алмашишини тартибга солади деб ўйлашган. Ригваданинг кўп мадхиялари Сома маъбудасига бағишланган. Сома маъбудалар ҳаётинииг асоси ҳисобланган.
Эзгулик истовчи маъбудалар билан бирга ведалар давридаги маъбудалар жин - ажиналар (ракшаса)га хамма маъбудаларнинг душманлари (асурлар)га ҳам ишонганлар, ўсимликлар, тоғлар ва дарёларни илохиийлаштирга нлар.
Сўнгги ведалар адабиётида ягона учликдан иборат бўлган учта асосий маъбуд - Брахма, Шива ва Вишну алохида ўрин олди. Уларга атаб қурбонлик қилиш, хадя -эхсоналар бериш катта аҳамият касб этарди. Диний маросимнинг ажралмас қисмини маъбудаларга аталган мадхия (гимн)лар айтиш ташкил этарди. Мадхиялар кўпинча ашула усулида ижро қилинарди. Маъбуда шара фига қурбонлик қилиш аста-секин мураккаблашди, кейинчалик диний маросимларни бир печа кохинлар ўтказадиган бўлдилар. Хиндлар махсус дабдабали маросимларда иштирок қилишдан ташқари кундалик хаётда дхарма - ахлоқ ва турмуш қоидаларига кўра хар хил урф-одатларга риоя қилардилар. Бундай маросимлар, масалан, бола туғилганда, никохдан ўтаётганда, яқинлари вафот этган пайтларда ўтказиларди.
Веда давридаги ҳиндлар ҳар бир нарсада хатто тоғ, тош ва ўсимликларда гапириш, оғриқни сезиш, хурсанд бўлиш каби хиссиётлар бор деб ўйлашглн. Сўнгги ведалар даврида ҳар бир тирик жонзот икки қисмдан иборат, яъни зохиран кўринадиган тана ва кўзга кўринмайдигаи руҳдан иборат деб ҳисоблашган. Қадимги ҳиндлар одам ўлгандан сўнг унинг руҳини олиб кетиш учуи марҳумлар у дунёнинг хокими - Яма худосининг чопарлари келишига ишонганлар. Baқт ўтиши билан одамларда катта дунёга келиш тушунчаси пайдо бўлган. Ниҳоят, илк упанишадларда Карма хақидаги таълимот тушунчасига аниқлик киритилди. Руҳ одамнинг ўлимидан сўнг ўлмайди, у бошқа танага кўчиб ўтади. Бунда руҳ ҳаётида қандай табақада бўлганлигидан қатъий назар бошқа ижтимоий табақадаги одам танасига кўчиб ўтиши таъкидланган. Шоҳ кейинги ҳаётида қароқчига, бой эса кам-бағалга, брахман - шудрага айланиши мумкин. Баъзида усимлик ёки ҳайвонга айланиши ҳам мумкин деб ўйлагаилар. Кейинги яратилган хиндуизм динида руҳларнинг кўчиб юриши сансара номини олди. Бу тасаввур аста-секин ривожланиб, кейинроқ янада шаклланган холга келди. Руҳнинг қандай жойни эгаллаши одам ҳаётида қилган ишларига боғлиқ. Қилган иши қандай бўлса (карма) кейинги ҳаётга келиши ҳам худди шунга яраша бўлади. Карма қонунига кўра у ўз килган иши билан келажагини белгилайди. Аммо келажак қонунида нафақат келажак тўғрисида, балки одамни хозирги холати тўғрисида ҳам гап боради.
Маъбудларга сиғиниш, қурбонлик келтириш билан бошқа мадҳиялар кўп куйланган. Қурбонлик келтириш маросими жамиятдаги ҳамма табақалар ҳаёт тарзида муҳим ўрин тутар эди. Бу маросимни уй сохибининг ўзи ўтказарди. Расмий маросимлар алохида тантанаворлиги ва мураккаблиги билан фарқ қиларди. Уни шраута деб аташган. Уй ҳайвонлари қурбонлик қилинарди, махсус тайёрланган хайвонлар сўйиларди, унинг бир қисми оловга ташланарди, қолган қисмини маросим иштирокчилари ейишарди. Ҳиндлар тасаввурича, маъбудлар оловда ёнган нарса билан овқатланишаркан. Подшохлар ўтказган маросимлар айниқса дабдабали ва тантанали бўлган. Улар бир неча ойларгача давом этган. Айниқса, отни қурбонликка келтиришга алоҳида эътибор берилган. Бу маросим ашвамедха дейилиб, уни фақат хукмдор ўтказган. Диний маросимлар ўша даврдаги ҳиндларнинг бутун ҳаёти давомида туғилгандан - вафот этгунча ўтказилган.
Веда маросимларини ўтказиш учун махсус ижрочилар - коҳинлар ва уларнинг ёрдамчилари зарур эди. Коҳинлар кейинчалик бош ролни ўйнай бошлашди. Бу даврда тарки дунё қилишга катта аҳамият берилди. Айримлар овқатни кўп истеъмол қилмасликка, бошқалар эса умуман емасликка, учинчилар эса тиланчилик билан кун кечиришга даъват этиларди.
Одамларнинг ижтимоий тенгсизлигини муқаддаслаштириш билан ведизм ибтидоий динлардан фарқ қиларди. Карма хақидаги таълимот ижтимоий тенгсиликни оқлашга имконият берарди. Хукмдорлар илохийлаштирилган, маъбудларга бутунлай бўйсуниш хар -бир одамнинг олий бурчи ҳисобланган.
Веда қабилаларида аввал эҳромлар бўлмаган, аммо кейинчалик маъбудларга сиғинвдиган бинолар қурилди.
Веда адабиёти. Ведалар Ҳиндистоннннг адабий ёдгорлигидир. Улар турли тарихий босқичлардаги матнларни ўзида жамлаган. Ҳинд тарихчиларининг А.Ч.Банержи ва Н.К.Синха Веда адабиёти милоддан аввалги 2500 йилдан то 500 йилларгача яратилган дейдилар. Хозир ҳам ҳиндлар туғлиш, ўлиш ёки никох тўйи муносабати билан диний маросимларни қадимги веда урф-одатлари бўйича ўтказишади. Брахманларнинг хар куни уч махал қиладиган тоат-ибодатлари икки ёки уч минг йил илгари яратилган ведалардан келиб чиққан. Ведалар давридан кейин ривожланган санскрит адабиётининг катта қисми ведаларга таянган. Ҳинд фалсафий тизимлари асосида Ведалар таълимоти ётади. Ҳиндларнинг анъанавий хуқуқий муносабатлари, хўжалик ва диний урф-одатлари ва маросимлари бугунги кунгача ведаларга асосланади.
Веда адабиётининг таркибига тўрт тоифадаги асарлар киради: Самхитлар, яъни мадхиялар, тоат ибодатлар, қурбонликлар қилиш дуолари ва х.к.лар.
Тўртта ведалар тўплами мавжуд: 1. Ригведа (мадҳиялар девони) энг кадимги ва энг муҳим тўпламдир. Улар милоддаи аввалг XI - X асрларга таалуқлидир. У 1028 мадҳиядан (сукт) иборатдир. Баъзи мадҳиялар қадимдан маросим дуолари сифатида хизмат қилган, аммо бошқачамаросимлар хам бор. Булар самовий ва тўй мадҳияларидир.
Иккинчи мадҳиялар тўплами Атхарваведадир. Хозирги кунда у 731 мадҳиядан иборат ва 20 китобга бўлинади. Бу acap Ригведага қараганда кейинроқ яратилган ва сон-саноқсиз рухлар, жинлар ва сеҳрли кучларга эътикод ҳақидаги маълумотларни жамлаган. Олимларнинг фикрича, у этнография ва дин тарихи учун ҳам жу да катта ахамият каб этади.
Учунчи тўплам – Самаведа (ашулалар девони )дир. У 1549 мадҳиядан иборат. Бу мадҳиялар курбонлик қилиш маросимида айтилган.
Тўртинчи тўплам - Яжурведа (курбонлик ва хайр-эхсонга тегишли тиловатлар девони). У қисман мадҳиялардан ва кисман наср парчалар (журлар)дан иборат.
Брахманлар ёки насрий матнлар. Урф-одатлар ва қурбонлик маросимларига оид дуолардан иборат. Ригведага тааллуклиилк брахманлардан Айтарее брахман ва Кашутаки брахман катта аҳамиятга эгадир.
Араньяклар ёки ўрмон китоблари. Бу китоблар шунчалик муқаддас ҳисобланганганки, уларни фақат ўpмонда (аранья) ўқишга рухсат берилганди. Улар фалсафий мулоҳазалар, мажозий маросимлар ва сахийларнинг сирли аҳамиятидан баҳс этади. Аранья ўрмонда ҳаёт кечираётган зоҳидлар учун ёзилган бўлса керак. Бу аcapларда қурбон келтириш маросимлари аста-секин кейинги ўринга ўтиб, уларнинг ўрнини хақиқат ва табиат ҳакида фалсафий мулоҳаза ва тафаккурлар олган.
Упанишадлар ва уларнинг таълимоти. Веда адабиётининг хотима қисми упанишадлар, яъни веда ривоятлари ва маросимларидаги ҳар хил фалсафий ва диний-фалсафий шаҳарларни жамловчи матнлар йиғиндисидир.

Упанишадлар «веданта» - ведалар ниҳояси деб аталган. Тахминларга кўра, 108 упанишадлар бўлиб, уларнинг энг қадимгиси милоддаи аввалги VII - IV асрларда яратилган 13 матн асосий деб ном олган.


Упанишадлар кейинчалик жайнизм ва буддизмда ҳам ўз ифодасини топган карма ақидасини шакллантирганлар. Бунга биноан дунёдаги барча нарсалар ахлоқ қонунига итоат этади. Ҳар бир нарсанинг жони бор, бу жон туғилади ва вақти келиб ўлади, сўнг жон тириклик пайтида қилган яхши ва ёмон ишларига яраша бошқа бир шаклда қайта намоён бўлади.
Одам тириклтк пайтида яхши хулқ – атворга зид хатти-ҳаракат қилган бўлса, кейинча бирор жонивор, ўсимлик ёки тош кўринишида қайтадан туғилади, аммо эзгу ишлар, хушфеъллиги билан у яна инсон қиёфасига қайтиши мумкин. Жон жаннат қувончларидан бахраманд бўлиши ёки дўзах қаърига ташланиши мумкин, аммо у хамиша бир хил вазиятда бўлмайди. Упанишадларда карма хақидаги таълимот – сансар, яъни фалак гардиши сингари ҳаётнинг ҳамиша айланиб туриши хақидаги фикр билан боғланган. Шy икки тушунча, яъни карма билан сансар Ҳиндистондаги кўпгина диний-фалсафий тизимларницг таркибий қисмига киргап. Жумладан, упанишадлардаги баъзи бир қарашлар кейинчалик буддизм ва жайнизмда ҳам ўз ифодасини топди.
Шуни таъкидлаш лозимки, бирорта халқ қадимги ҳиндлар сингари ибтидоий жамоа давридан то цивилизация давригача ведаларга ўхшаш кўп ёдгорликлар қолдирган эмас. Тўрт минг йилдан ортиқ давр ичида ведаларни брахманларнинг юзлаб авлодлари ўз хотираларида сақлаб келишган ва нихоят ёзма равишда тарих учун ёдгорлик сифатида қолдиришган.
Рус олими В.Г.Эрман “Веда адабиёти тирихи очерклари”16да ёзганидек, ведалар устоздан шогирдга о-заки равишда ўтган. Дарвоқе, Ҳиндистонда хозиргача ведаларни ёддан билиш одати сақланиб қолган.
Эпик адабиёт. Қадимги Ҳиндистоннинг энг катта эпик достонлари «Махабхарата» билан «Рамаяна» милоддан аввалги 1 мингинчи йиллар охири - милодий 1 асрда шаклланди. «Махабхарата»да пандавийлар билан куравийлар ўртасида Курукшетра майдонида 18 кун давом этган жанг хақида хикоя қилинади.

“Рамаяна”да ёвуз жин - Равана томонидан Ланка оролига зўравонлик билан олиб кетилган подшоҳ Раманииг севгилиси Ситани қутқариш учун Рамани шу оролга қилган юриши тўғрисида гапn кетади. Бир қатор олимларнииг фикрича, “Рамаяна”да ҳиндуорийларийнинг шимолдан узоқ Ланка (хозирги Шри - Ланка)га кириб бо риши хакидаги тарихий факт ифодасини топган. Иккала достон ҳам жуда улкан асардир: «Махабхарата» 100 000 байт (шлок), «Рамаяна» эса 24 000 шлокдан иборат.


“Махабхарата” муаллифлигини донишманд Вьясега нисбат беришади. “Рамаяна”нинг муаллифин эса Вальмике деб аташади. Аммо, хозирча олимлар бу икки шоир ҳаёти хақида аниқ бир маълумот келтирмаганлар. Вальмике хам, Вьясе ҳам шунчалик маълум ва машҳур эдиларки, халқ уларнинг номларини асрдан - асргача сақлаб келган. Иккала асар ҳам қадимги Ҳиндистоннинг ўзига хос асл ёдгорлиги ва қомусидир. Буларда қадимги Ҳиндистоннинг сиёсий, маданий, ижткмоий хаёти, давлат тузуми, қадимги ҳиндларнинг ҳар кунги турмуши тўғрисида жуда қизиқарли ва диққатга сазовор маълумотлар бор.Ҳиндистоннинг хозирги худудида, шунингдек қадимги Ҳиндистон худудида бу асарга тенг бўлган бошқа асарлар йўқдир. Қадимги даврдаёқ Шарқий ва Жанубий Осиёда, Узоқ ва Яқин Шарқда бу асарларнинг ахамияти беқиёс эди. Улар Европа тилларига хам таржима қилинган. Бу асарлар куплаб адабиёт, санъат арбобларини, бир қанча ҳинд арбобларини шу асарлар мазмунига ҳамоҳанг бўлган янги асарларни яратишга илҳомлаштирган.
«Махабхарата»да ҳикоя қилинган уруш тахминан милоддан аввалги 1100 йили бўлиб ўтган. Сўнгги ведалар даврида Керу энг буюк орий қабилаларидан ҳисобланган. Хастинапур ва Индрапрастҳа эса тарихий шаҳарлар бўлган. Косала узоқ вақт мобайнида кадимги Ҳиндистоннинг буюк давлатларидан бири бўлган. «Рамаяна» сюжети ҳам олимлар фикрича, тарихий хақиқатга мос келади. Фақат Ҳиндистонда эмас, балки умуман Шарқда бунчалик кенг шуҳрат қозонган достон йўкдир. Бу асарлар Шарк ва Ғарбда Бетховен, Хейнс, Ганди ва Тагор каби машҳур маданият арбобларини ўзига мафтун килганди.
Илмий билимларнинг пайдо бўлиши. Веда матнлари асосида ведалар давридаги илмий билимларнинг ривожланиншни кузатиш мумкин. Веда маълумотларида математика илмининг ривожланиши хақида маълумотлар сақланиб қлган. Шулпасутралар, яъни ўлчам қоидалари тўплами ҳам алоҳида кизиқиш уйғотади. Шулпасутраларда турли шаклларнинг тузилиши, хисоблаш тизимлари хақида баён қилинган. Тиббиёт ҳам нисбатан юқори даражада ривожланган. Бу соҳада ҳиндларнипг билими чукур бўлган. Хар хил ўтлар, сув, махсус малҳамлар ва сезҳли дуолар ёрдамида қадимги ҳиндлар кўп касалликларни даволаганлар.
Илк ведалар асарларига қараганда ўша вақтларда ҳам табиблар бўлган. Уларни бхишаж деб аташган. "Атхарваведа"да тиббиёт тўғрисида кенг маълумотлар бор. Қадимги ҳиндлар касалликларни худонинг ғазабланиши билан боғлаганлар, соғайиб кетишини эса унинг раҳмдиллигидан деб билганлар. Қадимги шифокорлар юрак, ошқзон, кўз, тери ва ўпка касалликларини билишган ва тузатишган. Матнларда 300 га яқин одам танаси аъзолари қайд этилган.
Ведалар давридаги ҳиндлар астрономияни хам яхши билганлар. Улар нафақат Қуёш билан Ойни, балки сайёралар ва юлдузларни ҳам яхши ўрганишган. Қадимги хиндлар таквим - календарларни ҳам тузганлар. Мазкур таквимда бир йил 12 ой, бир ой 30 кунга бўлинган.



Download 4,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish