Ҳиндистонда жаҳониинг энг қадимий маданият ўчоқлари жуда узоқ ўмишда вужудга келган


Магадха-маурийлар даврида Жанубий Ҳиндистон



Download 4,75 Mb.
bet8/19
Sana24.02.2022
Hajmi4,75 Mb.
#220785
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
Qadimgi Hindiston

Магадха-маурийлар даврида Жанубий Ҳиндистон
Ашока фармонларида империя чегаралари бўйлаб жойлашган Жанубий Ҳиндистон давлатлари - Панда, Чола, Чера, Сатяпутра ва Кералапутралар санаб ўтилган. Мегасфеннинг илк асарларида хам Панда давлати эслаб ўтилган (IV аср охири). Жанубий Ҳиндистон ва Шри -Ланка хақидаги маълумотлар Александр юриши қатнашчилари бўлмиш тарихчиларга мансуб бўлган. Улардан бири Онисикрит ёзувларида ушбу оролга боргани хақида хикоя қилади. Жанубий вилоятлар Маурийлар империясига қўшилганидан кейингина Шимолий Хиндистон билан маданий алоқалар ўрнатди. Буддизм жанубга тарқала бошлади. Декан вилоятида топилган 2-3 асрларга оид ёзувлар буни тасдиқлайди. Мазкур ёзувларда Ашока давридаги халқлар номи зикр этиб ўтилган: бхожи, андхра, пулинди.
Мегасфен асарида 300 шаҳарни бошқарган, 15о минг қўшинга қўмондонлик қилган 500 жанговар филлари бўлган Пандия маликаси хақида ҳикоя қилинади. Каугилянинг «Артхашастра» асарида Жанубий Ҳиндистон бойликлари, Пандия мамлакати ва бошқа ви лоятлар хақида муфассал маълумотлар бор. Виндхя тоғи ва қалин чангалзорлар билан ўралиб қолган Жанубий Ҳиндистон шимол билан алоқалар ўрната бошлади. Maсалан, Деканда топилган тангалар шундан далолат беради. Амаравати (Андхра Прадеш)нинг баъзи бир жойларида саккиз минг дона атрофида тангалар топилган. Жанубга Маурийлар хокимияти билан биргаликда Хинд маданияти - буддизм ва жайнизм кириб келади. Хитойлик саёҳатчи Сюан Цзан Ашокат даврига тегишли жанубий туманларда Будда ҳайкаллари борлиги ҳақида маълумот беради. Антик муаллифлар жануб иқлими, табиий шароити, ўсимлик дунёси хақидаги маълумотларни сақлаб қолганлар. Маурий империясининг кучсизланиши ва қулаши натижасида махаллий сулолалар мавқеининг кўтарилиши кўп миқдордаги вилоятларнинг империядан ажралиб чиқишига олиб келди. Пушямитра даврида Шунгалар ичида биринчи бўлиб Деканда мустақил Видарбха давлати вужудга келди. Пушямитра қаттиқ курашдан сўнг Видарбханинг парчаланиши ва унинг шимолий қисмини буйсундиришга эришди.
Маурийлардан кейин Декандаги энг кучли ва машҳур давлат Сатаваханлар давлати эди. Пуранада Сатаваханлар Андхралар номи билан аталган. Андхра халқи Гвадари ва Кришна дарёлари ўртасидаги телегулар мамлакатида яшаган. Сатаваханлар хақида маълумот келтирилган энг биринчи манбалар Марказий Хиндистон ва Шимолий Деканда топилган. Сулоланинг асосчиси Симука (Пуранада Шимука) булган, Сатаваханлар тарихининг биринчи давридаги энг кўзга кўринган хукмдори шоҳ Сатакани ёки Шатакарни бўлган, унинг ҳукмронлигида давлат ўз ҳудудини кенгайтиради. Шоҳ эса «Жанубий мамлакат жаноби» деган номга сазовар бўлган.
Давлат бир неча юз йил давомида катта худудда хукмронлик қилишга, Шимолий ҳинд давлатлари билан муваффақиятли рақобатлашишга ва босқинчи кабилаларга қарши туришга муяссар бўлди. Қадимий ҳинд манбаларига кўра, ушбу давлат маданияти ва бошқарув соҳасидаги кучли тартиблари билан яхлитликни ўзида мужассам этган.
Сатаваханлар даврида маданият сезиларли ривожланди, улар Ғарб мамлакатлари, биринчи навбатда Рим билан алоқалар ўрнатдилар. Бу ёзма манбалардаги маълумотлар ҳамда археологик материаллар билан ҳам тасдикланди. Маурийлар даврига келиб, Калинга нандалар хукмронлигидан қутулиб, мустақил ва қудратли давлатга айланади. Калинганинг хукмрони 60 минг сипоҳий, минг отлиқ ва кўплаб жанговар филдан иборат катта қудратли қўшинга эга бўлган. Ашока ушбу мамлакатни бўйсундириш учун машаққатли ва қонли ypyш олиб борди. Калинга Маурийлар империяси таркибига кирар экан, шаҳзода томонидан бошқариладиган вилоят чуқурга эга бўлган алоҳида мавкеини сақлаб қолди. Афсуски, маурийлар империяси қулагандаи сўнгги Калинга хақида ва машҳур Кхаравелла давридаги унинг равнақи хақида маълумотлар кам. Кхаравелла 24 ёшида «Калинганинг буюк хукмрони» унвонини олди. У катта сиёсий ютуқларга эришишга муяссар бўлади. У ўз хукмронлигининг 2 йилидаёқ Ғарбга юриш қилади. Сатаваханлар шоҳи Сатанани емиради.
Ёзувларда шоx хyкмронлигининг 3 йилида пойтахтда дабдабали байрам ўтказгани хақида маълумотлар бор. У 3 марта Шимолий Ҳиндистонга юриш қилади. Хукмронлигинииг 8 - йилида катта қўшин билан Магадҳанинг аввалги пойтахти Раджагрихага хужум yюштириб, уни қамал қилади. Ёзувларда шоҳнинг шимолий ва жанубий Ҳиндистонга кўп сонли ҳарбий юришлари ва унинг ички тадбирлари хақидаги маълумотлар сақланиб қолган. Унинг буйруғи бўйича шоҳ қароргохи «Улуғ ғалаба сарой» қурилади. Жайнизм тарафдорлари сифатида шох жайн қоҳинлари учун махсус бино қуриб боради. Хукмроннинг хотини хам жайнизм тарафдорларидан бўлиб, у коҳинларга катга ғорни хадя қилади. Кхаравелладан сўнг Калинганинг шуҳрати пасайиб кетади.

Download 4,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish