Маурийлар даврида маданият
Ёзувнинг тарқалиши. Ҳиндистоннинг кўплаб вилоятларида топилган Ашока битикларига кўра, милоддан аввалги III асрдан бошлаб мамлакатда ёзув кенг ёйилган. Аммо шубҳасиз, ёзув бир неча аср олдин ҳам мавжуд бўлган. Талайгина буддавий асарларда бир-бирига мактуб жўнатиш, подшо фармонларини тарқатиш, котибларга мактабларда ёзув ўргатиш хақида гап кетади. Панини грамматикасида котиб-мирзоларни англатадиган махсус иборалар учрайди. Юнон ёзувлари хақида маълумот берилган Ашоканинг фармонларида брахма, оромий ва бошқа ёзувлар қайд этилган. Юнон тарихчиси Неархнинг маълумотларига кўра, Александр Македонский Ҳиндистонга юриш қилганида, битиклар ип-газламага ёзиладиган бўлган. Одатда ёзишга палма баргалари ишлатилган. Бироқ об-хавонинг намлиги туфайли бундай ёзувлар бизгача етиб келмаган. Ўша давр ёзув санъатининг яккаю-ягона гувохи қоя тошларидир. Милоддан аввалги III асрда брахми асосий ёзув тизимига айланди. Олимлар орасида хозиргача брахми тилини келиб чиқиши хақида фикрлар бор. Уни Хараппа, жанубий араб ёзуви, хатто юнон ёзуви билан боғлашади. Милоддан аввалги II асрдаги ёзувлар брахми бир неча хил бўлганидан далолат беради. Будда хаётига бағишланган “Лилита вастара” асарида (милодий I аср бошида) махаллий ҳинд ва ўзга ўлкаларнинг 64 хил ёзуви хақида эслаб ўтилади.
Илмларнинг ўсиши. Маурийлар даврида илмий билимлар ривожланди. Бу даврда астрономия, биология, хандаса, адабиёт каби фанлар равнақ топди. Буддизм ва жайнизмга оид жуда катта адабий асарлар вужудша келди. Милоддан аввалги V-IV асрларда санскрит тили грамматикасини ёзган машхур ҳинд олими Нанини яшаб яшаб ижод этди. Милоддан аввалги II асрда ҳинд олими Патанжали санскритнинг янги грамматикасини яратди. Бу иккала тилшунос олим махаллий лахжаларни ҳам яхши ўрганганлар. Патанжали асарида пракрит тилига оид маълумотлар келтирилган. Бу икки ълумотларга кўра, ўша даврда драматик асарлар ҳам ёзилган. Мазкур асарларда актёрлар, саҳна ва мусиқа асбоблари хақида маълумотлар берилган.
Меъморчилик ва ҳайкалтарошлик. Бу даврдаги архитектура иншоатлари ёғочдан қурилгани сабабли , улар бизгача бутун холда етиб келмаган. Аста-секин бундай иншоатларни қуришда тош ҳам ишлатила бошланди. Паталипутра қазилмаларидан подшо саройи ва юз устунли қаср қолдиқлари топилган. Милоддан аввалги III-II асрларга тегишли Санга ва Бхархутдаги буддавий супалар катта қизиқиш уйғотди. Ашока фармонлари ўйилиб ёзилган устунларнинг тепа қисми ажойиб санъат ёдгорлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |