Ҳиндистонда жаҳониинг энг қадимий маданият ўчоқлари жуда узоқ ўмишда вужудга келган


Маурийлар даврида Ҳиндистоннинг иқтисодий



Download 4,75 Mb.
bet9/19
Sana24.02.2022
Hajmi4,75 Mb.
#220785
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
Qadimgi Hindiston

Маурийлар даврида Ҳиндистоннинг иқтисодий
ривожланиши ва ижтимоий тузуми
Қадимги Хиндистоннинг иқтисодий хаётида магадха-маурийлар империяси катта роль ўйнайди. Бу даврда ижтимоий-иқтисодий тузум равнақ топиб, кейинги даврларда янада ривожланди. Қишлоқ хўжалиги ва хунармандчиликнииг юксалиши темир қуролларнинг кенг тарқалиши туфайли техникавий ўсишда янги босқичга ўтилди ва ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари тез суръатда ривож топишига таъсир этди. Чет давлатлар билан алоқалар кенгайгани ҳам муҳим аҳамиятга моликдир. Кўп манбаларда бу даврда иқтисодай муаммоларга катта аҳамият берилгани ҳақида ёзилади. Даставвал «Артхашастра» асари, пуранлар, буддизм ва жайнизмнинг диний материалларига тааллуқлидир22. Каутилянинг «Артхашастра» асари деҳқончилик, чорвачилик, савдогарлик хақидиги фикрлардаи иборат.
Ҳиндистонда темирни азалдан билишган. Таксила, Уджаян каби жойлардан топилган металл буюмлар мазкур даврда металлургия яхши ривожланганидан далолат беради. Темирнинг милолдаи аввалги биринчи минг йилликда тарқалганн хақида антик муаллифлар асарларида ҳам маълумот берилади. Масалан, Курций Руф хикоя қилади: Шох Александр Таксила (милоддаи аввалги 326 йилда) устидан ғалаба қозонган Пордан анча миқдорда пўлат олади. Александр бу туҳфани қадрли деб ҳисоблаган. Бундан ўша давр Ҳиндистон пўлатининг қай даражада юксак эканлигини билиш мумкин. Темир Шимолий Ҳиндистондан аста-серин жанубий вилоятларга ҳам тарқала бошлаган.
Бу даврда деҳқончилик хўжаликнинг асосий тармоғига айланади. Дарё қирғоғи бўйлаб унумдор ерларда дехқончилик манзиллари пайдо бўлади. Сунъий суғориш тизимиии яхши ўзлаштириб оладилар. Бу хақда антик муаллифлар ҳам далолат берадилар. Мегасфен Хиндистон заминининг унумдорлигини таърифлаб, бир йилда икки марта ҳосил олиш мумкин деб ёзади. Панинида ерни чопиш, ўриш каби атамалар сақланиб қолган. Қадимий хиндлар тупрок таркибини яхши билишган. Ҳар бир ернинг ўзига қараб пахта, дон ёки бошқа экинлар экилган.
Мегасфенга кўра, хиндллрнинг асосий таоми гуруч бўлган. Жатакада Магадха ерларида гуручнинг кўп экилгани гапирилади. Бундан ташқари улар турли сабзавотларни кўплаб истеъмол қилганлар. Деҳқончиликнинг асосий қуроли омоч бўлиб, Панини у билан ер икки-уч карра хайдалиши хақида гапирган. Омоч хўкизларга қўшилган. “Артхашастрага” кўра давлат деҳқонларга кўп эътибор бериб, уларга бўш ерларни ўзлаштиришларига ёрдам берган23. Маурийлар янги ва ташлаб кетилган ерларни ўзлаштиришда катта ишларни амалга оширганлар. Қишлоқ хўжалигидаги махсус амалдорлар (агрономлар) деҳқончиликни ташкил қилиш ишларини йўлга қўйишда алоҳида роль ўйнаганлар. Иқлимнинг мўътадил эмаслиги, ёғингарчиликнинг кўп бўлиши, қор эриганда дарёларнинг ҳаддан зиёд тошиши, қурғоқчиликлар буларнинг хаммаси мамлакатда сунъий суғорши тизими зарурлигини кучайтирди ва бундай ишноатлар қурилди. “Артхашастра” ёзилишича, суғориш иншоатлари ҳосилга замин яратди. Калинга хукмдори Каравелланинг ёзувларидан бизга маълумки, подшоҳ Панда мўъжазгина *канал бунёд этган. Сув иншоатларини қуриш маурийлар даврида ҳам тўхтаган эмас. Буни археологик манбалар хам тасдиқлайди. Жумладан, ўша даврга оид канал колдиқлари казиб топилган. Паталипутрадаги маурийлар саройи қазилмалари пайтида археологлар шу атрофдаги далаларни суғориш учун хизмат қилган канални топдилар. Оллоҳободдан узоқ бўлмаган жойдан профессор Б.Б.Лал раҳбарлигидаги экспедиция энг катта ва машхур каналлар тизимига эга бўлган сув ҳавзасига дуч келди. Ганг дарёси канал орқали жуда чуқур сув омборига келиб тушар, у ердан пишиқ ғиштдан қурилган боғловчи канал орқали сув юбориларди. Антик давр муаллифлари сунъий суғориш иншоатлари хақида маълумотлар қолдирганлар:”Бу ерда дарёлар бир ой подшо учун, бошқа пайт халқ учун оқади. Хавзадан каналлар оқиб, одамларнинг хоҳишига қараб бир-бирига боғланиб кетган. Улар каналлардаги сувларни осонлик билан бошқа тарафга бурганлар». Яна бир муҳим маълумот: «Дарё ирмоқлари назоратчилари сувни тенг тақсимланиши учун ёпиқ каналларни назорат қилиб турардилар”. Каутилянинг маълумотига кўра, давлат сув иншоотлари созлигини жуда зийраклик билан текшириб борган. Иншоотларни бузганларга қаттиқ жазо чоралари кўрилгаи. Бундай кишилар ўша жойнинг ўзида чўктириб юборилган. Чорвачиликка ҳам алоҳида эътибор берилади. Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, буддизмда тирик мавжудотларни ўлдириш гунох ҳисобланган. Шу сабабдан ўлдириш ман қилинган хайвонларнинг рўйхати Ашока эдиктларида ёзилган.
Маълумотларга кўра, ўша даврларда ҳар бирида 30 минг қорамол бўлган катта чорвачилик фермалари бўлган. Балки бу рақамлар бўрттириб кўрсатилгандир, лекин бу нарса қорамолларнинг сони анча кўп бўлганидан далолат беради. Маълумотларга кўра, ҳиндлар орасида чўпонлар ва овчилар алоҳида тоифани ташкил этганлар. Улар камтарона хаёт кечириб тоғларда яшаганлар.
“Артхашастра” да қай д этилишича, қорамолни ўлдирган ёки ўғирлаган кишилар ўлимга махкум этилган. От ва фил подшонинг мулки бўлиб, уларни боқишга бошқа xеч кимга рухсат берилмаган.
Шахарнинг ўсиши, хунармандчилик. Бy даврда хунармандчилик марказлашиб, савдо-сотиқ aнчa яхши ривожланди. Мазкур омил даставвал Ганг водийсидан бошланди. Ўша пайтларда қадимги хинд меъморлари томонидан бунёд этилган бир қатор шахарлар хозиргача сақланиб қолган. Шуни айтиш керакки, юзлаб йиллар давомида давлат тўнтаришлари ва урушлар рўй берган бу заминда шахарларнинг номлари ўзгарган. Масалан, Паталипутра, Таксила, Матхура, Банорас, Раджагриха каби шаҳар номлари вақти-вақти билан бошқача аталган.
Археологик қазилмалар милоддан аввлги VI-III асрларда Шривасти, Чампа, Раджагриха, Каушамби, Кушинагар, Варонаси шахарлари катта катта миқёсга эга бўлганидан дарак беради. Манбаларда бу шахарларнииг қиёфаси, бошқарув тизими хақида маълумотлар бор. Бу шахарларнинг кўпчилиги олдиндан белгиланган режа асосида қурилган. «Артхашастра»да биноларнинг қурилиши алоҳида таъкидланган.
Қадимда шахарларнииг ахолиси кўп бўлган. Илк буддавий асарларда Чамнадан тортиб, Бахаручакхигача 60 дан ортиқ шахар борлиги тилга олинган. Магадха маурийлар даврида хунармандчилик ва савдо маркази бўлмиш шахарлар янада ривожланди. Археологик материалларга кўра, милоддан аввалги VI-III асрларда шахарлар гуркираб турли шаклларда бунёд этилди. Масалан, Паталипутра параллелограмм, Каушамби трапеция, Шравасти учбурчак шаклида бўлди. Булар орасида майдони ва ахолиси жихатидан энг каттаси империя пойтахти Паталипутра -ҳисобланади. Мегасфеннинг кўрсатишича, унинг худуди 25кв.км. дан зиёд эди. Пойтахтда 570 та минора ва 60 дан ортиқ дарвоза бўлган. Шахар асосан ёғочдан бунёд этилган, баъзан тош ҳам ишлатилган. Ашока саройидаги ёғочларга махсус ишлов берилган. Археологларнинг фикрича, 100 та устунли катта зал Ашоканинг мажлислар ўтказадигаи жойи бўлган. Бу саройни топган машхур археолог Д.Сиунер сарой шунчалик яхши сақланганки, бунга ақл бовар қилмайди деб ёзган. Залга қўйилган тўсинлар 2000 йил олдинги кўринишини йўқотмаган. Маурийлардан кейин қарийб 600 йил ўтгач, Ҳиндистонга сафар қилган хитойлик сайёх Фа Сянь сарой махобатидан хайратланиб, у «илохий куч томонидан бунёд этилган» деб ёзади.
Милоддаи аввалги IV асрга келиб Ганг водийсида Паталипутра катта савдо маркази сифатида кенг мавқени эгаллаганди. Манбаларда шахар манзилгоҳлари - пура, нигама ва дурга деб номланган. Катта шахарлар эса алохида гурухга ажратилиб, нагар деб аталган. Шахарларда хунармандчилик, айниқса, заргарлик, металл билан ишлаш ва тўқувчилик яхши ривож топган. Варанаси, Матхура, Ужаянда тайёрланган ип - газламалар жуда қадрли хисобланган. Гандхара ўзининг жун матолари билан машхур бўлган. Баригази шахри орқали газламалар Ғарбга жўнатилган.
Ёзма манбаларда хунармандчиликнинг кўплаб турлари хақида маълумотлар берилган. 75 машғулот турларидан 60 таси хунармандчилик бўлган. Страбон Неархга таяниб, хинд хунармандчилиги санъати, шу жумладан, темирчи ва заргар усталар хаида ёзади. Шахарлик темирчиларнииг мақоми брахманлар қаторида бўлган.
Пахтачилик саноатининг асосий маркази Каит, Матхура, Ванга, Калинга ва Махиша бўлган.”Артхашастра”да тўқимачилик устахоналари санаб ўтилгаи. Хунармандлар орасида фил суягини қирқувчилар алохида мавқега эга бўлган. Бу соханинг маркази Варанаси эди. Ўша даврларда дарахт ва тошларни йўниб нақш ишлаш хам бир мунча ривожланган. Ҳунармандлар гурухларининг яшаш шароитлари бир хил эмас эди. Шундай бўлса ҳам улар шренлар деб аталадиган цехларга бирлашган эдилар. Бундай цехлар бир хил хунар билан шуғулланувчи кишилар бирлашмаси деб аталган. Милодий биринчи асрга келиб бундай цехлар фаолияти янада гуллади. Шренлар қаттиқ тартиб асосида тузилиб, рахбарлик наслдан наслга ўтган. Уларнинг ички низомлари бўлиб, уни бузган хунарманд жазоланган, баъзан ширкатдан чиқариб юборилган. Хунармандлар фаолиятидан фойда кўрувчи хокимият уларни химоя қилувчи фармонлар чиқарган. Масалан, ким ҳунар устасининг кўзига ёки қўлига шикаст етказса, унинг жазоси ўлим бўлган. Шу сабабли улар фаолиятини давлат назорат қилган.
Қишлоқдаги ишлар хам давлат назоратида бўлган. Қишлоқ фақат маъмурий бирлик сифатида эмас, балки даромад келтирувчи манба хам хисобланган. Қишлоқлар ахолиси ва ихтисосига қараб бир-биридан фарқ қилган. Манбаларда темирчилар ва бошқа хунарлар номи билан аталган қишлоқлар кўп учрайди. Қишлоқ хўжалиги ва хунармандчиликнинг юксалиши савдо-сотиқни ривожлантиришга маълум даражада ўз хиссасини қўшди.
Савдогарларнинг хам ўз ташкилотлари бўлган. Хар бир вилоят маълум турдаги молни сотишга ихтисослашган. Маурийлар даврида алоқаларнинг кенгайиши асосан йўлларнинг очилишига боғлиқ бўлди. Айниқса, Шимолий ва Жанубий савдо йўллари машхур эди. Қуруқликдаги савдо ва денгиз савдоси ҳам яхши ривож топганди. Манбаларда ёзилишича, хинд савдогарлари гохо ярим йил давом этадиган хатарли денгиз сафарларига чиққанлар. Икки асосий савдо йўли Шарқий Ҳиндистонни шимолий-шарқ, Таксила билан боғловчи шимолий Уттарапатха ва Годавари бўйидаги Пратихтаханани Магадханинг эски пойтахти Раджагриха билан боғловчи Жанубий денгизи, Марказий Осиё, Хитой савдо йўллари кесишган Бақтриядан ўтган эди. Савдо йўллари Варанасидан Ужаяни, Видеху, Шривасти, Таксила, Капилаваста, Кушинагар, Матхура, Митхилуга, Раджагрихадан Шривасти, Пушкалаватига, Шривастидан Каушамби ва Пратиштханига, Сакетидан Паталипутрага олиб борарди. Дарё савдо йўллари орасида Ганг ва Жамна бўйлаб ўтган йўл катта ахамиятга эга бўлган.
Турли вилоятларнинг савдо-сотиқ ишларига мослашувини табиий шарт- шароит, анъаналар белгилаган. Синдху ўзининг отлари билан, Каши газламалари, Капиша мусалласи билан машхур эди. Денгиз йўли савдоси маурийлар давридан кейин янада ривожланди. Милоддаи аввалги IV-I асрлардаёқ қадимий хиндлар узоқ мамлакатларга сафарлар уюштирганлар. Ҳўинд савдогарлари Шри-Ланка, Бирма, Бобил, Жанубий Арабистон, Африканинг жанубий қирғоқларига қатнар эдилар. Бу даврда кемасозлик хам тараққий топди. «Артхашастра»да кемасозликка оид кўп маълумотлар берилган. Уларга кўра, шох кемалари билан бир қаторда шахсий кемалар хам бўлган. Ҳиндлар чет мамлакатларга отлар, тилла, маргимуш, сурма, ойна, турли хил қимматбахо тошлар олиб боришган. Панини асарларидаги махсулотлар руйхати мол айрибошлаш турларига хунармандчилик ва қишлоқ хужалик махсулотлари, кенг истеъмол буюмлари ва безаклар хам кирганини кўрсатади.
Шу даврда пул пайдо бўлган. Даставвал улар металл парчаларидан зарб этилган. Унга зарб этилган вақт ва ёзувлар туширилган. Милоддан аввалги V-IV асрларда мис ва кумушдан ясалган тамғали тангалар пайдо бўлди. Ахмонийлар империяси даврида форс сиглиси, шимолий-ғарбда эса тетрадрахмалар ишлатиларди. Манбаларда хар хил танга номлари келтирилган. Каршапани - кумуш ва мисдан ясалган, суварна - тилладан ва х.к.
Ер мулки. Милоддан аввалги бир мингинчи йилнинг иккинчи ярмида ерга хусусий мулкчилик янада ривож топди. Сутра ва шастриларда сотиб олиш, топиб олиш, мерос мулклари билан молга эга бўлиш каби усуллар кўрсатилган. Фақат қонуний жихатдан тасдиқлангандан кейингина киши ерга эгалик қилиши мумкин эди. Мамлакат ерлари бир қанча турга бўлинган: подшо ерлари, жамоа ва хусусий ерлар. Хусусий ер эгалари орасида бадавлатлари хам, қашшоқ, мухтожлари ҳам бўлган. Катта ер эгаларининг ерлари 1000 карисгача (1 карис - 0.25 га) боради. Бундай катта хўжаликларда юзлаб омочлар, қуллар ва ёлланган ишчиларни ишлатганлар. Кичик хўжаликлар ўз оилалари билан деҳқончилик қилганлар. Ер эгасининг хуқуқлари муҳофаза қилинар эди. Бировнинг ерини ўзлаштнриб олган кишиларга жазо белгиланганди. “Мону қонунлари”да айтилганидек, бировнинг ерига экин эккан одам хосилига эгалик қилолмасди. Ер фақат унинг эгасига қарашли бўлган ва у ердан чиққан маҳсулотларнинг мутлоқ эгаси ҳисобланган. Подшо хусусий ер эгаларидан солиқ олар ва ер хажмини хамиша назорат қилар эди. Агар ер эгаси хосил йиғиштириш вақтида ерини ташлаб кетса, унга жарима солинган. Давлатга солиқ тўламаган кишига жарима солинса ҳам ерини тортиб олинмасди. Жамоа ҳам давлат каби хусусий ер эгаларини мухофаза қиларди. Шу сабабдан ерни жамоа азоси бўлмаган кишиларга сотилишига рухсат берилмасди.
Ер фондининг бир қисмини давлат фондлари ва шахсан подшо ерлари ташкил этарди. Подшо ерлари -свабхуми, унинг хўжаликлари сита деб аталарди. Махсус амалдор-нозирлар подшо мулкига кўз-қулоқ бўлиб турардилар. Қишлоқ жойларида ҳам унинг кичикроқ ерлари бўлган. Подшо ерларида қуллар, коранда ва ижарадорлар хизмат қилардилар. Уларнинг баъзилари хосилнинг ярмисига, бошқалари 1/4 қисмига эга бўлардилар. Мамлакатнинг табиий бойликлари давлат мулки хисобланарди. Қадимги манбаларда икки турдаги солиқлар тури кўрсатилган: подшо ерларидан тушадиган сита солиғи ва хусусий ерлардан келадиган бхарез солиғидан иборат эди.
Бу даврда жамоа тизими анча шаклланган эди. Жамоага аҳолининг катта қисми аъзо бўлган. Жамоа грама сўзи билан ифодалансада, бу сўзнинг маъноси анча кенг эди. Жамоа 30 та, гоҳо 1000 га яқин оиладан иборат булган. Унинг ихтиёрига умумжамоа ерлари, иншоатлари ва бошқа нарсалари кирган. Жамоа ўз ерларидан тушадиган даромаддан давлатга солиқ тўлаган. Жамоа аъзолари мулкий жиҳатдан бир-бирлари билан кескин фаркланганлар. Улар орасида ўз ерларида оиласи билан ишлайдиганлар билан бир қаторда, коранда ва қулларни ишлатадиганлар ҳам бор эди. Бунинг натижасида айрим жамоа аъзолари синди ва ўз ерлари хамда мехнат қуролларидан ажралиб қолдилар. Жамоадаги камбағаллар эксплутация қилинадиган бўлиб қолдилар. Қишлоқдаги ҳунармандларнинг ҳам ахволи бир хилда эмас эди. Уларнинг айримларида хусусий корхоналар бўлиб, қолганлари ёлланма ишчиларга айланган эди, ҳуиармадчилик ва деҳкончиликнинг бирикиб кетиши натурал хўжалик юзага келишига сабаб бўлди ва жамоанинг ўзига хос хусусиятига айланди.
Ҳинд жамоаси ўзининг коллективчилик ва азалий умумжамоа анъаналарини сақлаб қолди. Улар сув ҳавзалари бунёд этганлар ва уларни тозалашда биргаликда ҳаракат қилганлари хақида маълумотлар бор. Агар бирорга одам жамоа ишларидан қатнашишдан бош тортса унга жарима солар эдилар. Жамоа ўз аъзолари хақ -хуқуқини химоя қилар эди. Эркин жамоа аъзолари бошқариш ишларини жамоа мажлисида хал қилардилар. Аммо кейинчалик қишлоқ оқсоқолининг нуфузи орта борди. У жамоа мажлисида сайланиб, подшолик томонидан тасдиқланарди. Узоқ давр мобайнида жамоалар бир-бирларидан ажралган холда, ўз қобиғига ўралиб хаёт кечирдилар. Кейинчалик бундай алохидалик аста-секнн йўкола бошлайди.
Қулчилик ва унинг хусусиятлари. Ведалар даврига нисбатни маурийлар даврида қулчилик анча ривожланди. Илк буддавий асарларида бошқа бировга тобе бўоган киши қул деб аталарди. Агар одам қул бўлса ўз эгасига қарам бўларди ва бошқа жойга кетолмасди. Қулларда бир буюм, хатто уй хайвонларй даражасида муоамла қилганлар. Дхармасутрада қуллар хам меросда қолиши хақида гапирилган. Қулдорларр сафига ахолининг турли тоифалари кирган. Қулларни сотиш, гаровга қўйиш, қиморга тикиш мумкин эди. Уларга соғлиғи ва малакасига қараб нарх қўйилган. Қулларнинг айримларига кишан солишар, кўпчилиги қочиб, тутилгандан кейин оладиган жазодан қўрқиб, тинмай меҳнат қилаверарди. Қадимги манбаларда айтилишича, қуллар уч турли бўлган: туғилганда қул бўлиб туғиладиганлар, сотиб олинган қуллар, ўзга юртлардан келтирилган (урушдан асир олинган) қуллар. Кейинчалик қулларнинг бошқа турлари ҳам пайдо бўлди. Ўз хўжайнига маълум миқдорда хақ тўлаб озод бўладиган қуллар ҳам бўлган. Манбалардан маълумки, қўл меҳнатидан асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланилган. Бироқ хунармандчиликда ҳам қуллар ишлатилган. Қадимги қулдорларнинг умумий жихатлари уларнинг патриахаллигидир. Шунингдек, қулларни уй-рўзғор ишларида ҳам ишлатганлар. Хулоса қиладиган бўлсак, жамиятда қулчилик катта ўрин эгаллаган.
Магадха- маурийлар даврида табақа-каста тузуми муҳим тузумлардан бири эди. Бу даврда брахманлар ўзларининг нуфузларини сақлаб қолдилар. Айниқса диний марсимларда уларнинг роли катта эди. Улар подшо маслахатчиси сифатида судда иштирок этар, катта мол-мулк эгаси эдилар. Жамиятдаги янги табақаланиш туфайли брахманлар ўз фаолиятларини ўзлаштиришга тўғри келди. Улар деҳқон, савдогар ҳатто ҳизматчи бўлиб кун кечира бошладилар. Сиёсий хокимият кшатрийлар қўлида эди. Магадха-маурийлар даврида уларнинг нуфузи янада ошиб, катта ерларга эгалик қилар эдилар.
Кўпгина манбаларда брахман ва кшатрий варналари вайший ва шудра варналарига қарши қўйилган, хатто вайший ва шудраларни бир-бирига қўшиб юборишга ҳам интилганлар. Бунинг натижасида бадавлат вайшийлар юқори табақаларга тенглашиб, камбағаллари шудраларга арлашиб кетди. Маълумки, вайшийларнинг асосий машғулотлари деҳқончилик ва хунармандчилик бўлган. Солиқларнинг кўп қисмини ана шу табақа тўлар эди. Маурийлар даврида вайшийларнинг нуфузлари чекланди, хатто уларга рухсатномасиз қурол эга бўлиш таъқиқлаб қўйилди.
Маурийлар дарида “гана” ва “сангха” деб аталган республика бирлашмалари катта роль ўйнади. “Гана” ибораси кенг маънода қўлланди. Энг ривожланган гана ва сангхаларни якка хоким идора қилмаган. Улар учун мезон якка хокимиятга эга бўлган ворисий хокимнинг йўқлигидир. Бошлиқ одатда гана уни лавозимидан махрум қилиши ҳам мумкин эди. “Чаваравесту” номли буддавий китобда Шимолий Ҳиндистондаги кучли республикалардан личхавийлар ганаси хақида маълумотлар бор. Янги бошлиқ сайлашда бошлиқнинг хизматлари инобатга олинарди. У ўз фаолиятида гана билан келишиб иш тутмаса, уни лавозимдан четлаштиришади. Гана бошлиғи асосан ижро этувчи хокимиятга эга эди. Демак, гана деганда, монархия бўлмаган мамлакат кўзда тутилган. Гана турли лавозимларга ўзи раҳбар сайлаган.

Download 4,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish