«Ижтимоий педагогика»


VI. Девиант болалар ва ўсмирлар феъл-атворининг олдини олиш ва бартараф қилиш, уларни қайта тарбиялаш бўйича махсус муассасалар ролини ошириш



Download 1,19 Mb.
bet50/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

VI. Девиант болалар ва ўсмирлар феъл-атворининг олдини олиш ва бартараф қилиш, уларни қайта тарбиялаш бўйича махсус муассасалар ролини ошириш.
Дезадаптациялашган болалар ва ўсмирлар учун махсус умумтаълим муассасалари бўлиб, унда қайта тарбиялаш ва реабилитациялаш ишлари олиб борилади. Бундай муассасалар асосан ёпиқ ёки ярим ёпик типда бўлади. Бу муассасаларга болалар суд хукми билан ёки балоғатга етмаган болалар иши билан шуғулланувчи бўлим йўлланмасига биноан топширилади. Уларни қайта тарбиялаш учун турли имкониятлардан, хусусан меҳнат тарбиясидан, ўқитиш, таълим жараёнидан, маданий дам олиш фаолиятидан, жамоанинг тарбиявий таъсирларидан ва яккама-якка иш олиб бориш усулларидан фойдаланилади. Қайта тарбияловчи марказларга болаларни махсус комиссиялар юборади еки марказ мутахассислари мактаб, балоғатга етмаган ёшлар билан иш олиб борувчи бўлимларнинг тавсиялари билан шундай муаммоли оилаларга келиб, болаларни ўша махсус муассасаларга таклиф этадилар.


VII. Ижтимоий педагогик муаммоли болалар, ўсмирлар ва ўспиринлар девиант феъл – атворини тузатиш марказлари тармоғини ривожлантириш.
Бундай марказларда болалар: педагогик коррекция, педагогик реабилитация қилинади. Болалар ва ўсмирлар алкоголизми, гиёҳвандлик касалликлари тиббий-ижтимоий, педагогик тарзда тузатилади ҳамда зўравонлик ва ижтимоий виктимология қурбонлари реабилитация қилинади.
Виктимология- (лотинча – victima –қурбон + logos-фан, таълимот) яъни зўравонлик қурбонларининг хулқ-атвори, юриш- туриши ҳақида таълимот.
Педагогик коррекция қилиш марказлари ёш болалар билан иш олиб боради. Боланинг ёш пайтиданок педагогик коррекция қилиш (тўғрилаш, тузатиш) уни тўлақонли ривожланишига, кейинчалик эса уни жамиятда ўз ўрнини топиб олишига, ривожланишида четга оғишлар содир бўлмаслигига ёрдам беради.
Педагогик реабилитация марказлари. Булар педагогик реабилитацияга муҳтож бўлган турли тоифадаги, ёшдаги одамларга мулжалланган. Бу ерда улар йўқотилган мулоқот қилиш тажрибасини, юриш-туришни, касбий фаолиятлари ва бошқаларни қайтадан тиклаб, эгаллаб олинади. Айниқса зўравонлик қурбонлари билан иш олиб боришнинг педагогик муаммолари алоҳида эътибор беришни талаб этади. Хозирги замон шароитида, афсуски, бундай кишилар сони тобора кўпайиб бормокда. Ҳалқаро амалиётда зўравонлик қурбонлари билан реабилитацион иш олиб бориш тажрибаси бор. Бизнинг мамлакатимизда эса бундай тажриба энди пайдо бўлмоқда. У махсус назарий ишлар олиб борилишини ва турли категориядаги зўравонлик қурбонлари билан амалий иш олиб бориш тажрибаларини тадқиқ этишни талаб қилади.
Ёшлар ўртасида алкоголизм ва гиёҳвандликнинг ошиб бориши ҳам тиббий-ижтимоий-педагогик характердаги махсус марказларни тезроқ очишни талаб этмоқда. Бундай марказларда врачлар, психологлар ва ижтимоий педагоглар ўз куч ва билимларини бирлаштириб ишлашларига тўғри келади. Шунингдек махсус умумтаълим муассасалари, қамоқхоналардан жазо муддатини ўтаб, озодликка чиққан шахслар адаптацияланиши учун ҳам махсус реабилитацион марказларни ташкил этиш зарурлигини замонавий амалиётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Улар ҳам адаптациядан ўтиши, ишга жойлашишда ёрдам олишлари шарт, акс холда ўсмир жуда мураккаб вазиятга дучор бўлади ва у аввалги юриш-туришига, қисқаси жиноят йўлига яна қайтади.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish