Педагогик коррекция фанининг предмети



Download 25,08 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi25,08 Kb.
#184608
Bog'liq
1-amaliy mashgulot


Педагогик коррекция фанининг предмети.

  1. Махсус педагогика ва унинг тармоклари хакида тушунча.

  2. Анли заифликни келтириб чикарувчи сабаб ва окибатлар.

  3. Акли заиф болаларни урганиш ва тарбиялаш.

  4. Акли заифлик даражалари.

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
1.Коррекция
2.Олигофренопедагогика.
3.Дебил
4.Имбецция
5.Идиот.
6.Сурдопедагогика.
7.Тифлопедагогика.
8.Сабаб-окибат.

Болаларнинг жисмоний ва рухий ривожланиши бир хилда кечмайди. Баъзи болалар маълум бир сабабларга кура жисмонан ёки рухан ривожланишда нуксонларга эга буладилар. Шу нуксонларни урганиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чикиш педагогик корркция фанининг асосий вазифаси хисобланади. Аввало коррекция нима? Коррекциялаш деганда ривожланишда, камол топишда нуксонга эга булган болаларнинг жисмоний ва рухий нуксонларини тугрилаш, юмшатиш, хаётга мослаштириш тушунилади. Тузатиш ишларида нуксонни боланинг ривожланиш имкониятларига асосланилади.


Махсус педагогиканинг назарий асослари ишлаб чикишида 1918 йилда булиб утган маориф ва ижтимоий таълимот ходимларининг 1 Бутунроссия съездида, 1920-1921 йилларда булиб утган болалар орасидаги нуксонлик ва каровсизликка карши курашга багишланган съезд материалларикатта хамият касб этди. Айникса, 1925 йилда А.Н.Граборов томонидан махсус педагогиканинг назарий асосларини ишлаб чикилиши фаннинг ривожланишига туртки булди. Махсус педагогика нуксони бор болалар иштирок этадиган педагогик жараён билан богликдир. Бу холат боланинг ёшлигидан анатомик, физиологик, рухий маълумотларининг зарурлигини такозо этади.
Махсус педагогиканинг асосий вазифаларидан бири болаларнинг умумий ривожланишини активлаштиришдан, ривожланишнинг умумий таълим даражасини ошириш учун махсус шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Махсус педагогика нуксонли болалар таълими, тарбияси ва улар тараккиётидаги рухий, жисмоний нуксонларни коррекцияловчи фан сифатида юзага келди. Махсус педагогика инсон хакидаги фанлар билан, айниква, умумий педагогика, умумий психология, махсус психология, анатомия, физиология фанлари билан узвий боглик булиб, унинг конуниятларига таянади. Махсус педагогиканинг асосий максади болаларга билим бериш, коррекцион-тарбиявий ишларни амалага ошириш, мехеат фаолиятига, ижтиомий хаётга тайёрлашдан иборат. Юкоридаги максад ва вазифаларни амалга оширишда махсус педагогика узининг бир нечта тармокларига таянади. Махсус педагогиканинг тармоклари куйидагилар:

  1. Олигофренопедагогика. (акли заиф болалар)

  2. Тифлопедагогика (Кур ва кузи ожиз болалар)

  3. Сурдопедагогика (Кар ва эшитишда нуксони бор болалар)

  4. Логопедия. (Нуткида нуксони бор болалар)

Олигофренопедагогика акли заиф болаларни тарбиялаш ва укитиш хакидаги фан булиб, дефектологиянинг бир кисмини ташкил этади. Бош миянинг органик бузилиши натижасида билиш фаолиятининг туругун пасайиши келиб чикади. Натижада акли заифлик келиб чикади. Олигофренопедагогика хам узига хос ривожланиш, шаклланиш тарихига эга. Акли заиф болалар таълим-тарбияси масалалари билан шугулланиш ишларига 200 йилдан ошган булсада, олигофренопедагогика фанининг дастлабки бошлангич даври акли заифликни урганиш асосан 1926 йилларга тугри келади. Олигофренопедагогикага Л.С.Выготский асос солган. У аклий нуксонга эга булган болаларга таълим-тарбия беришни назарий ва амалий асослаб берган. Акли заифликни келтириб чикарадиган сабаб-окибатлар хусусиятлари эндоген, экзоген хусусиятларига эга. Бу касаллик сабаб-окибати натижасида боланинг билиш фаолиятлари кенг маънода бузилиб, аклий ривожланиш тезлиги, самарадорлиги пасаяди. Бу сабаблар куйидагилар:



  1. Хомила даврида турли салбий таъсир этувчи инфекция, жарохатлар.

  2. Тугилиш вактидаги жарохат асфикция.

  3. Чакалокнинг илк ёшида салбий таъсир этувчи юкумли касалликка чалиниши, овкатланишнинг бузилиши, ташки таъсир экология) ва бошкалар.

  4. Турли ирсий йул билан авлоддан авлодга утадиган ген, хромосома касаллиги.

Акли заиф болалар бош мияси чукур зараланганлиги туфайли барча олий асаб фаолиятлари бузилган булади. Бу бузилишлар бош миянинг кузгалиш ватормозланиш жараёнларида намоён булади.


Акли заиф бола фаолиятларида ташаббускорлик, мустакилликка интилиш каби шахсий сифаталр булмайди, узларининг мустакил ишларини аклий жихатдан тушунтириб бера олмайдилар. Шу боис улар доим ёрдамга мухтождирлар. Бош мия фаолиятининг бузилиши сабабларига кура аклий заифлик 3 та даражага булинади.
1.лебил (Енгил дараж)
2.имбециллик (Уртача)
3.Идиот (Огир)
Дебил бир мунча енгил даража булиб, олигофрениянингэнг куп таркалган даражасидир. Бундай болалар махсус таълим муассасаларида таълим-тарбия оладилар.
Имбециллик дебил даражадан бир мунча огир даражадир. Имбецил болаларнинг фикрлаш жараёнлари жуда паст даражада булади.
Олигофпениянинг энг огир даражаси идиотлик булиб, аларда купол ривожланмаганлик куринади. Улар уз шахсини аник билмайди. Уларнинг тафаккури деярли йук. Улар нутки тушунарсиз товушлардан, баъзан алохида сузлар йищиндисидан иборат бцлиши мумкин. Цзларининг хурсандчилигини харакат, кичкириш, мимика харакатлари билан намоён этсалар, хафагарчиликларини эса кайсарлик, уз таналарига жарохат етказиш билан ифодалайдилар. Фаолиятлари деярли кузга ташланмайди. Узларига хизмат килиш малакаси шаклланмаган. Идиотларда турли тутканоклар кузатилиши, модда алмашинувининг бузилишини куриш мумкин. Бу касалликларни келтириб чикарувчи сабаблар хилма-хилдир. Онанинг хомиладорлик вактида юкумли касалликка йуликиши, огир вирусли грипп, тиф, кизилча, хомиланинг шикастланиши, алкоголизм ва бошкалар. Яна тугилиш вактида боланинг кискич билан тортиб олиниши, вакум билан тугилган вакти чузилиб кетса, бола бошини кул билан сикилиши ва хоказолар.
Олигофрения бола тугилганидан кейин хам пайдо булиши мумкин. Масалан: мия ва унинг пустлогининг шамоллаши(минингит), марказий нерв системасининг шикастланиши. Насл оркали хам утади. Ф.Платтер рухий касалликлардан акли заифликни ажратди. Ж.Эскирол биринчи марта «Акли заифлик» анатомиясини фанга киритди.
Акли заиф болаларни укитиш ва тарбиялаш назариясини юзага келишида Э.Сегеннинг (1812-1880) педагогик фаолияти катта ахамиятга эга. 1846 йилда ёзган «Аклий нормал булмаган болаларнинг тарбияси, гигиенаси ва ахлокий давоси» асари олигофренопедагогика фанида катта ютук булди.
Акли заиф болаларни урганиш масаласи алохида урганишни талаб этадиган мавзулврдан биридир. Акли заифлик деганда меърий рухий ривожланишдан четланиб, хакикий, реал аклий нуксонликка олиб келувчи холат тушунилади. Бундай болалар ёрдамчи мактабларда таълим-тарбия оладилар. Таълим жараёнида акли заиф боланинг тафаккури, нутки, кизикишлари ва билиш кобилиятлари ривожланиши билан бирга ахлоки хам ривожланиб боради. Уларда жамоада узини тутиш, мехнатга тугри муносабатда булиш каби фазилатлар вужудгв келади.
САВОЛЛАР:
1.Коррекция дегани нима?
2.Махсус педагогика нима ва унинг кандай тармоклари бор?
3.Олигофренопедагогиканинг мавзу бахси нимадан иборат?
4.Акли заифликни келтирб чикарувчи сабабларга нималар киради?
5.Акли заифлик даражалари хакида нималарни биласиз?
6.Акли заиф болалар урганиш манбаи деганда нимани тушунасиз?

АДАБИЁТЛАР:


1.Сагатов. М, Мамедов. К, Пулатова.Л «Олигофренопедагогика асослари» 1995 йил.
2.Ерменко. И.Г.»Олигофренопедагогика» Киев. 1985 йил.
3.Выготский.л.С. «Проблема у отсталости» Москва 1956 йил.
4.Под ред. Дульнева. Г.М.»Коррекционная роль обучения в школе» Москва 1971 йил.
Download 25,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish