«Ижтимоий педагогика»



Download 1,19 Mb.
bet1/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА


МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


АЛ – ХОРАЗМИЙ НОМЛИ


УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


Катта ўқитувчи: САФАРОВ С.




«Ижтимоий педагогика»

фанидан маърузалар курси

Урганч – 2010 йил.

Ижтимоий педагогика фани бўйича маърузалар матни Университетнинг «Педагогика ва психология» таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.


“Ижтимоий педагогика” ўқув курси юзасидан эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур маъруза курси тўплами “Педагогика ва психология” кафедрасининг катта ўқитувчиси Сафаров Сотимбой томонидан тайёрланган бўлиб, “Педагогика” факультети илмий методик Кенгашининг 2006 йил______ кунги йиғилишида муҳокама қилинди.
Масъул мухаррир: Педагогика факультетининг
декани, педагогика фанлари доктори, Рўзиев Э. И.
Тақризчилар: Педагогика фанлари номзоди, профессор Сатликов Т. психология фанлари номзоди, Салаева. Н.


“Ижтимоий педагогика” фанидан маърузалар курси


Ал – Хоразмий номидаги УрДУ илмий Кенгашининг
2006 йилдаги мажлиси қарорига мувофиқ
нашрга тавсия этилган

№ ___ сонли БАЁННОМАСИ.


Ал – Хоразмий номли Урганч Дравлат университети, 2006 йил
Сўз боши

ХХI аср, яъни ахборотлар тизими даврида педагогика фанининг яна бир йўналиши - ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИКА га бўлган эхтиёжни замоннинг боришини ўзи яққол исботлаб бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий ва Урта махсус таълим вазирлиги томонидан 2002 йилда 5140800 йўналишидаги «Педагогика ва психология», «Педагогика» факультетларининг кундузги бўлим бакалаврлари учун ушбу ўқув курси «Ижтимоий педагогика ва педагогик социология» номи билан киритилгандир.


“Ижтимоий педагогика” курси мамлакатимиз олийгохларида бўлғуси педагог ва психологларни ижтимоий иш сохасига тайёрлаш борасида ўқитилаетган энг дастлабки фанлардан бири хисобланади. Ушбу фанни ўқитишдан кўзланган мақсад – бўлғуси ижтимоий педагог ва психологларни «ижтимоий иш» сохасига оид билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш, ижтимоий-педагогик жараён мохияти билан таништиришдан иборатдир.
Ушбу курсни ўрганиш жараёнида талабалар ижтимоий педагог ва ижтимоий психолог шахсига қуйиладиган асосий талаблар, унинг мухим аҳлоқий принциплари ҳамда инсонпарварлик қадриятлари, оилавий тарбиянинг одамнинг ижтимоийлашувидаги ўрни ва роли, ижтимоий тарбиянинг ижтимоий ҳаёт билан боғлиқлиги, социумда ногирон, етим, ақлий жиҳатдан орқада қолган ёш болалар ва ўсмирларнинг ўз ўрнини топишларига ёрдам бериш, уларни оилада, болалар уйларида, махсус ихтисослаштирилган мактаб ва интернатларда, ахлоқ тузатиш муассасаларида реабилитациялаш каби масалалар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўладилар.
Мазкур маърузалар курси туплами 6 бобдан иборат бўлиб, унда дастлаб «Педагогика» фанининг мухим тармоқларидан бири бўлган «Ижтимоий педагогика»га кириш, фаннинг умумий таснифи, мақсади ва вазифалари, унинг объекти, предмети, ижтимоий-педагогик технологиялар кенг ёритилган.
Иккинчи бобда ижтимоий педагогик жараённинг мохияти, унинг асосий босқичлари, тайёргарлик босқичининг мазмуни, ижтимоий педагогнинг ахлоқий принциплари, унинг шахсига қўйиладиган талаблар, ижтимоий педагогнинг реабилитацион хизмат модели ва унинг мазмуни, шунингдек, ижтимоий педагог олиб бориши лозим бўлган фаолият методикаси ва унинг технологияларига изоҳлар берилади.
Учинчи бобда оилавий тарбия муаммолари ҳақида гап боради. Оилавий тарбиянинг тарихий илдизлари, замонавий оила ва унинг принциплари, ақлий жихатдан қолоқ болаларни оилада реабилитация қилишнинг узига хос хусусиятлари баён этилади.
Тўртинчи бобда ҳаётда ўз ўрнини топмаган болалар ва ўсмирларни ижтимоий педагогик жиҳатдан тиклаш (тузатиш) масалалари, қаровсиз, етим болаларни болалар уйларида, марказларда ижтимоий реабилитациялаш ва ҳаётга қайтариш муаммолари, шунингдек, ижтимоий салбий хулқ-атворли шахслар билан ижтимоий педагог, психологларнинг иш олиб боришларининг педагогик жиҳатлари ёритиб берилади.
Бешинчи бобда эса ақлий жиҳатдан орқада қолган етим болаларни, ақлий ва жисмоний ривожланишда камчиликларга эга бўлган болаларни махсус ихтисослаштирилган муассасаларда ижтимоий реабилитациялашнинг педагогик принциплари ҳамда ахлоқ тузатиш муассасаларида иш олиб боришнинг таълимий-тарбиявий муаммоларига таърифлар берилади.
Ва нихоят, ижтимоий педагогнинг педагогик маданияти ҳақида махсус мавзу берилган бўлиб, унда ижтимоий педагогик ва психологик фаолият билан шугулланаётган ижтимоий соха ходимларига хос бўлган ўзига хос хусусиятлар, қобилиятлар ҳамда уларнинг мажбуриятларига бағишланган.
Хулоса қилиб айтганда, эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу ўқув курсида асосан аҳолини ижтимоий химоя этиш муассасаларида олиб бориладиган ижтимоий-педагогик ишнинг назарий ва амалий муаммолари кўриб чиқиладики, буларнинг барчаси бўлғуси педагог ва психологларга уларнинг амалий фаолиятларида катта ёрдам беради, деган умиддамиз.


Кириш

Хозирги замон жамиятида педагогика назарияси ва амалиётининг жамиятни ривожланиши ва уни ўзгартиришда ҳал этувчи ролга эга эканлигини барча англаб етган. Ўтган XX аср тажрибасининг ўзи ҳам «Дунёни ислоҳ (ўзгартириш) этиш –бу одамни тарбиялашни ўзгартириш демакдир», – деган ҳақиқатни яна бир бор исботлади.
Кишилик жамияти тарихи ва хусусан педагогика тарихининг гувоҳлик беришича таълим ва тарбия бериш фаолияти инсон ҳаёт – фаолиятига хос бўлиб, бусиз жамиятнинг яшаши ва ривожланиши мумкин эмас.
Педагогика назарияси ва амалиётининг мазмуни охир – оқибатда жамият томонидан, аҳолининг ижтимоий гурухлари, айрим кишиларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари билан белгиланади. Ижтимоий ҳаётнинг мураккаблашиб бориши, билимларнинг ортиши ва инсоният ижтимоий – маданий тажрибасини тобора кўпайтира бориши билан индивидлар, катта ва кичик ижтимоий гурухлар ва умуман инсоният ҳаётида педагогика фанининг роли ҳам ошиб бораверади.
Педагогика дастлабки даврларда болаларни катта ҳаётга тайёрлаш амалиёти сифатида пайдо бўлган бўлса, эндиликда билимлар ва фаолиятнинг комплекс – интегратив соҳаси сифатида майдонга чиқмоқда. Унинг объекти эса энди бутун жамит ва туғилганидан то ҳаётининг охирги кунларигача айрим бир одамлар. Энди бу фан одамларнинг ҳаётга мослашишга ўргатиш воситаси, ўзгарувчан ижтимоий ҳаёт шароитларига ўргатувчи роли билангина чегараланиб қолаётгани йўқ. Ҳозирги даврда педагогика фанига ижтимоий лойиҳалаштириш воситаси ва янги кишилик жамиятини яратиш, унинг баъзибир сохаларини тегишли таълимий –тарбиявий фаолият ёрдамида янги билимлар, тафаккур ва сезгилар образларини, кишиларнинг индивидуал ва жамоат хулқ – атворларини шакллантирувчи илм сифатида олиб қаралмоқда.
Педагогика назариячи ва амалиётини инкор этиш, унинг аҳамиятига беписандлик билан қараш, «замонлар ўртасидаги ўзаро алоқа»ни издан чиқаради ва жамиятни ақлий, жисмоний ва руҳий – маънавий жиҳатдан (емирилишига) инқирозга олиб келади.
Болаларни катта ҳаётга тайёрлаш учун назарий ва амалий жиҳатдан ўқитиш, тарбиялаш лозим деган илгаридан келаётган анъанавий тушунча эндиликда, педагогика: одамни, унинг бутун умри давомида (ёш даврларидан тортиб то умрининг охиригача) амалий таълим ва тарбия берувчи фан - деган тушунча билан алмашяпти.
Яҳлит тарзда бу ўзгаришлар барча ривожланган, маданийлашган давлатлардаги узлуксиз таълим тизимларида ўз аксини топган бўлиб, унинг асосида «Таълим – бутун умр давомида» принципи ётади. Бунга: мактабгача ва мактаб ёшидаги болалик йиллари, ўспиринлик, етуклик, кексайганлик, яъни меҳнат қилишга яроқлилик ёшигача бўлган давр, меҳнатга яроқли бўлган давр ва одамнинг меҳнат қилишга ярамай қолган даврларини ўз ичига олади.
Шуни айтиш керакки, ушбу тизим нафақат нормал, эсли – ҳушли кишиларгагина таалуқли бўлибгина қолмасдан, балки у жисмоний ва ақлий ривожланишида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган (ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган) кишиларга ҳам тегишлидир.
Илмий ва услубий адабиётларда «Тарбия» ибораси турлича маъноларда ишлатилади. Натижада у назарий ва амалий фаолиятда бирмунча қийинчиликларни келтириб чиқаради. Кенг маънода тарбия одамга ва жамиятга умуман атайлаб ва атайлаб қилинмаган таъсирларнинг йиғиндиси сифатида тушунилса, хусусий маънода –одамда аҳлоқий – иродавий сифатларни, характерни, қадриятлар тизимини ва жамоатчилик ҳулқ – атворининг маълум бир мустаҳкам шаклларини юзага келтирувчи маълум мақсадга қаратилган жараён сифатида; Тор маънода эса –болани у туғилганидан бошлаб то у маълумот олганига қадар унга таълим бериш жараёнида таркибий қисм сифатида тушунилади. Албатта, кишининг шаклланиши, камолга етишида унга ўша одамни ўраб турган атрофидаги барча нарсалар (баъзибир тадқиқодчиларнинг фикрларига кўра 400 дан ошиқроқ омиллар) таъсир кўрсатади. Ушбу нуқтаи назардан олиб қаралганда инсон тарбияси бу –табиий кучлар ва махсус ташкил қилинган, табиий ва ижтимоий, жисмоний ҳамда рухий омилларнинг хақикатан ҳам кесишган бир нуқтасидир. Аммо, масалага бу тарзда ёндашилганда, бир томондан жамият ва давлат, ижтимоий гурухлар ва оила томонидан ташкил этилган педагогларнинг тарбиялаш фаолияти етарлича бахоланмаса, 2 – чи томондан – тарбия объектнинг роли, уни ўз – ўзини тарбиялаш бўйича фаолиятига ҳам тегишли, холисона баҳо берилмайди. Шунинг билан бирга, умуман жамиятни ва айрим одамнинг фаолиятини онгли тарзда йўналтириб турилиши камаймасдан, аксинча у тобора ошиб боради. Натижада баъзибир омиллар (масалан, табиий ва ижтимоий шароитларнинг) таъсири кўпинча тарбия манбалари ва шароитлари ролига эга бўлади. Мана шу сабабли ҳам тарбияни аслида шундай қўшимча билан, яъни: 1 – чидан, унинг объекти бўлиб нафақат бола, балки ҳаётининг барча босқичларида ҳам одам ҳисобланади, 2 – чидан, ўзини ўзи тарбиялаш ҳам худди тарбия иши билан машғул бўлган педагоглар ва бошқа кишилар томонидан олиб борилаётган мақсадли фаолият сингари муҳим аҳамият касб этувчи педагогик жараённинг таркибий қисмларидан биридир. Ўзини ўзи тарбиялаш тарбия назарияси ва амалиётининг ажралмас бир қисми, умуман олганда тарбия воситалари ва мақсадларидан бири ҳисобланади.
Ҳар қандай жамиятда ҳам тарбия маълум бир мақсадларни кўзлайди ва унинг асосида одатда одамлар ва уларнинг фаравон ва бахтли ҳаёти ҳақидаги конкрет – тариҳий тасаввурлар ётади. Инсонлар мана шундай яхши ҳаётни ўзлари яратишлари ва унга лойиқ бўлмоқлари мумкин эди.
Бошқача айтганда, педагогика олдида доимо келгусида идеал инсонни камол топтириш масаласи туради. Идеал инсон муаммоси масаласи замонавий педагогика фани олдида ҳам кўндаланг турибди. Чунки, ҳозирга кунда илгариги ижтимоий муносабатлар ўзгариб, янги хилдагилари ташкил топмоқда. Табиийки, бугунги кунда индивидни ҳар томонлама ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Шу сабабли тарбиянинг ушбу томонини ҳисобга оладиган тарбия тизими яратилди. Идеал жамият ҳаёти ва ундаги ҳар бир кишининг тўлақонли умр кечириши ҳақидаги назарияларнинг барчаси ҳам ижтимоий адолат, халқ хокимияти ва халқларнинг бирлиги принциплари билан боғлаб олиб борилмаса улар коғозда қолиб кетаверади.
Давлатимиз иқтисодиётида, сиёсий ижтимоий соҳаларда ва жамиятимиз ҳаётининг маънавий муҳитида катта ўзгаришлар содир бўлаётганлиги туфайли тарбия мазмунига ҳам ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, ақлий тарбияда кўп ўлчамли диалектик тафаккур этиш қобилиятларини ривожлантиришга, эркин фикр юритишга, ўз мустақил фикрига эга бўлишга, миллий ғоя ва миллий ғурур, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устиворлиги, инсонпарварлик, меҳр – мурувватлилик каби масалаларга алоҳида эътибор берилмоқда.
Нафосат тарбияси соҳасида эса ёшларда нафосатга бўлган эҳтиёжни уйғотиш, уларда эстетик дид, эстетик маданият ҳамда маданий истеъмол этишни тарбияламоқ зарур. Бундан ташқари, нафосат ва гўзалликни англаб етиш, ҳис этиш туйғуларини, гўзаллик ҳақидаги тасаввурларни шакллантиришда фақатгина ёзувчиларимизнинг ажойиб асарлари катта рол ўйнаб қолмасдан, миллий, ўзбек ҳалқига хос бўлган муомала – мулоқот масалалари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. “Гўзаллик дунёни кутқаради” деган машҳур ибора фақат жамиятимиздаги ҳар бир ёшу – қари гўзалликни ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида ўз фаолияти, хулқ – атвори орқали намоён этса, бошқаларни ҳам шундай қилишга даъват этсагина ҳаётда ўз аксини топиши мумкин.
Ҳозирги кунда ижтимоий тарбиянинг роли айниқса ортиб бормоқда. Ижтимоий тарбия тушунчасининг моҳияти шундан иборатки, бунда инсонга нафақат ижтимоий масалаларни тушунишга, балки ижтимоий фаолият кўрсатиш қобилиятларини ҳам эгаллаб олишида унга ёрдам берилади. Шу жумладан меҳр – мурувват ва ҳамдардлик, раҳм – шафқат сифатларини, энг асосийси –амалда мана шундай фаолиятга бўлган истак, эҳтиёжни, қобилиятларни ривожлантириш имизда кўмаклашилади. Мана шуларнинг барчаси таълим назарияси ва амалиётида назарда тутилмоғи лозим. Хусусан, хозир умуминсоний ва миллий қадриятларни бирга қўшиб олиб бориш, ёшларни иқтидорлилик даражаларини ҳисобга олган ҳолда, уларни табақалаштириб ўқитишга катта эътибор берилмоқда.
Таълим ва тарбияни жамиятдаги қандайдир табақаларнинг бошқалардан устунлигини таъминлаш учун ижтимоий – идеологик мақсадларда фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди.
Бундай мақсадлар педагогика назарияси ва амалиётига мутлақо ёт бўлиб, аксинча, у инсонлар орасида “ақл – идрок, эзгулик ва умрбоқийлик” уруғларини сепмоғи лозим. Жаҳон маданияти тарихида анашу эзгу ният йўлида жонбозлик қилган педагогларнинг номларини кўплаб келтириш мумкин.
Ва ниҳоят, ҳозирги кунда нафақат мактабгача ва мактаб педагогикаси ҳақида балки, болани у ҳали туғилмасидан бурун, она қорнидалигидаёқ тўғри ўстириш муаммолари билан шуғулланувчи Эмбрионоль педагогика тўғрисида, қсмирн ёшларни тарбиялаш назарияси ва амалиётига доир бўлган –Ювеногогика ҳақида, катта ёшдаги кишилар таълимига доир масалаларни ўрганувчи –Андрогогика, кексайиб қолган, бошқача қилиб айтганда –учламчи ёшдаги кишиларнинг педагогик муоммолари билан шуғулланувчи –Геронтогогика ва ниҳоят –Педагогик антропология тўғрисида кўпдан кўп назариялар ҳамда амалий таклифлар ўртага ташланмоқда. Ушбу фанларга бўлган қизиқишнинг ошиб бораётгани сабабларидан бири шундаки, эндиликда таълим ва тарбия жараёнларини фарқлаб, табақалаб ўрганиш учун жуда катта имкониятлар пайдо бўлди. Демак, энди инсоннинг биологик, ижтимоий, руҳий – маънавий ва интеллектуал табиатини анча аниқ ҳисобга олиш зарурати пайдо бўлди, десак бўлади.
Ҳар бир одамда ўзини ўзи такомиллаштириш, камолга етказиши учун маълум даражада имкониятлар ва ривожланиш чегаралари мавжуд. Масалан, тарбияланувчанлик ва таълим олувчанлик даражалари бўлиб, улар генетик ирсиятга, одамнинг оилада, жамоалорда, ижтимоий муҳитда тарбияланиш шароитларига ва албатта, ўша одамнинг аҳлоқий – иродавий сифатларига боғлиқдир. Ирсият билан боғлиқ бўлган ва ривожланиш жараёнида ўзлаштирилган бошқа сифатларнинг мана шундай ўзига хос хусусиятларини педагогларгина эмас, балки тарбияланувчиларнинг ўзлари ҳам билмоғи ва улардан амалда фойдаланмоқлари керак. Масалан, ҳар бир одам ўзининг жамиятда ривожланишининг оптимал вариантларини, ўз ижодий имкониятларини, қобилиятларини тўла намаён эта олиши мумкин бўлган сохаларни танлай билиши мумкин ва шундай қилмоғи керак.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish