«Ижтимоий педагогика»


Ижтимоий педагогиканинг предмети, принциплари ва ўзига хос хусусиятлари



Download 1,19 Mb.
bet3/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

2—Мавзу:

Ижтимоий педагогиканинг предмети, принциплари ва ўзига хос хусусиятлари


Режа:

  1. «Ижтимоий педагогика» сўз бирикмасининг назарий ва амалий таърифи ва тавсифи.

  2. Ижтимоий – педагогик назария ва амалиёт даражалари ва турлари.

  3. «Ижтимоий – педагогика» ва «ижтимоий иш» тушунчалари ва улар ўртасидаги муносабатлар.

  4. Ижтимоий педагогика назарияси ва амалиётининг объекти, предмети.

  5. Ижтимоий тарбия, ижтимоий таълим ва ижтимоий – педагогик технология.

  6. Ижтимоий – педагогик назария ва амалиётининг принциплари.

  7. Ижтимоий педагогика турмуш педагогикаси сифатида ҳамда унинг бошқа фанлар билан алоқаси.



Таянч тушунчалар: Ижтимоий ёрдам, жамоатчилик, микро мухит, индивид, ижтимоий гурух, ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими, менталитет, деперсонилазация, ижтимоий тарбия ва таълим, тренинг, лойихалаштириш, тенглаштириш–идентификация, ноадек – ват ривожланиш, «субъек – объект», гуманистик ёндашув, ижтимоий – педагогик фаолият, технология.


Назорат учун саволлар:

  1. Ижтимоий педагогика назарияси ва амалиётнинг мазмуни ва воситалари нималардан иборат?

  2. Ижтимоий – педагогика назарияси ва амалиётининг объекти ва предмети ҳақида тушунча беринг?

  3. Ижтимоий – тарбия ва ижтимоий таълим тушунчаларини таърифлаб беринг.

  4. Ижтимоий – педагогик назария ва амалиёти принципларига изох беринг.

  5. Ижтимоий – педагогик фаолият методлари ва воситалари қандай қўлланилади?



Фойдаланилган адабиётлар:

  1. В. А. Никитин. «Ижтимоий педагогика». Олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланмаси. М. 2002 г. (русча).

  2. Ш. А. Амонашвили «Педагогик изланиш». Т. «Ўқитувчи». 1990 йил.

XX асрга келиб педагогик билимлар ва фаолиятнинг бутун бир тизимидан ижтимоий педагогикадек, педагогика назарияси ва амалиётининг нисбатан мустақил бўлган бир сохасининг ажралиб чиқиши учун етарлича шарт – шароитлар пайдо бўлди.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, баъзи бир педагогика назариётчилари ҳалигача «Ижтимоий педагогика» иборасини қабул қила олишмаяпти. Бунинг сабабини улар шундай изохлашади: – барча педагогик назария ва амалиёт ижтимоий эҳтиёжлар натижасида туғилган ва шуларни амалга оширишга йўналтирилган. У инсонни ижти – моийлаштиришнинг мақсадли йўналтирилган воситаси эди ва шундай бўлиб қолади. У буткул ижтимоий бўлгани учун ҳам педагогик назария ва амалиётининг бирон бир қисмини ижтимоий педагогика деб аташ беадаблик бўлади.
Юқорида баён этилган далилнинг асосида онгли ёки онгсиз равишда «жамоатга оид, жамоатчилик» ва «ижтимоий» тушунчалари аралаштириб юборилади. Одатда бу сўзлар рус тилида бир хил маънода, синоним сифатида ишлатилади. Ҳақиқатан ҳам одамга таълим ва тарбия беришнинг мақсади, мазмуни ва воситалари жамият томонидан иқтисодий, сиёсий, маънавий жараёнларнинг ҳамда ижтимоий талабларнинг мажмуидан келиб чиқади. Аммо ижтимоий эхтиёжлар ижтимоий муносабатларнинг фақат бир қисминигина ташкил этади ва уни амалга ошириш натижаси бўлиб, киши томонидан ўзининг ижтимоий мавқеини тиклаши ёки жамиятда ўз ўрнини топиши, фаолият кўрсатиши ҳисобланади.
Бундан ташқари «ижтимоий педагогика» сўз бирикмаси педагогик назария ва амалиётнинг нисбатан мустақил соҳалари бўлган «мактабгача педагогика», «мактаб педагогикаси», «харбий педагогика», «даволаш педагогикаси» ва ҳак. Тахмин қилишича, яқин келажакда бу ҳақда аниқ бир ном топилмаса, «ижтимоий педагогика» деган таърифдан фойдаланмоқ мақсадга мувофиқдир.
«Ижтимоий педагогика» номи –унинг объекти инсон эканлигини кўрсатади. Инсон фақатгина болалик пайтида эмас, балки бутун умри давомида бу фаннинг объекти ҳисоблади. Инсоннинг маълум бир томонларини ижтимоийлаштириш жараёнида унга таълимий–тарбиявий ёрдам кўрсатиш эса ушбу фаннинг мазмунини ташкил этади.
Ижтимоийлашиш ўзининг мазмуни ва шунингдек воситаларига кўра одамнинг турли омиллар билан (табиатдан бошлаб то ўз ўзи билан тамом бўлгунича) жуда мураккаб ўзаро бир – бирига таъсир этиши, ўзаро муносабатга киришишидир. Уни умуман олганда жамият ва айниқса давлат амалга оширади. Улар доимо ва турли шаклларда ҳамда турли даражаларда ушбу муносабатлар жараёнини бошқариб туришга чиқарилгандир. Бунда барча холларда педагогик фаолият мақсадли ташкил этилган ҳаракат сифатида аҳолининг барча қатламлари, турли авлодлар ва индивидлар орасида таълимий – тарбиявий тадбирлар ижтимоий кадриятлар тизимига киритилади. Исталган бир жамият ва давлат шундай бир одам типини шакллантиришга ҳаракат қиладики, токи у давлат кўзлаган ижтимоий идеалларга мос келадиган бўлсин. Давлат ўз фуқароларини ўз жинсий ролларини (эркак ва хотин ролларини эгаллашлари), касбий (ижтимоий хаётнинг барча сохаларида омилкорлик билан катнашиш), сиёсий (қонунга бўйсунувчи, уни хурмат қилувчи фуқаро бўлиб етишиш) ва бошқа хил ижтимоийлашувларидан манфаатдордир.
Шу билан бир вақтнинг ўзида ҳар бир одам ўз тақдирини ўзи белгилашга, жамиятда ўз ўрнини топиб олишга ва индивид сифатида ўз режаларини амалга оширишга ҳаракат қилади. Мана шундай вазиятлар ва мақсадларни таълим ва тарбияни амалга оширмасдан туриб, жамият аъзоларига ижтимоий таълим ва тарбия бермасдан, хусусан, ижтимоий педагогикасиз бажариб бўлмайди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish