Айнан ўхшашлик, тенглаштириш (идентификациялаш) –бу ижтимоийлашув даражасидир. Унинг натижаси бўлиб индивиднинг ёки ижтимоий гуруҳнинг ижтимоий муносабатлар тизимига қўши – лувчанлиги, у ёки бу бирликка доирлигини англаши, ижтимоий йўналишлигини билиши, ўз мавқеини, ижтимоий ҳулқ – атворини тушуниши ҳисобланади. Бундай тенглаштириш жараёнини ҳар бир киши ёки бирлик ўз ривожланиш босқичларида босиб ўтади. Бу босқич жудаям зарур бўлиб, усиз олга силжиш мумкин эмас, чунки одам учун даражаланган ва табақалашган жамиятда яшаш мураккаблашади.
Бундай жамиятда ҳар бир ижтимоий структура ўз қонунларига эга бўлиб, уларни билмай туриб индивиднинг яшаши жуда кийин, у охир оқибатда жамиятдан четлашган, эътибордан қолган ва қочкин бир одамга айланади. Аммо, бу босқични абсолютлаштириш (ўзгармас, бирламчи деб ҳисоблаш) ҳам тўғри эмас. Ушбу босқичда ўз ривожланишини тўхтатиш мумкин эмас, чунки унда мослашувчан, кўникувчан қулга айланиб қолиш мумкин. Мана шундай одамларнинг муносабатлари туфайли жамиятда реакцион – консерватив ёки тоталитар, соҳта демакратик кучлар ҳукмронлик қила бошлайди.
Индивидуаллашишга эҳтиёж ҳар бир нормал одамда ва ижтимоий гуруҳда бўлади. Индивидуаллашув натижасида одамлар бир – бири учун қизиқарли ва фойдали бўлиб қолишади, ўз қобилиятларини, ижтимоий қизиқишлари ва мақсадларини рўёбга чиқариш имқониятига эга бўлишади.
Айрим бир шаҳсда индивидуаллашув томон йўл тутиш ҳали у ўрта мактабгача ёшлигидаёқ шакллана бошлайди. Бу ёшда бола мустақил бўлишга интилади ва ҳамма нарсани ўзи бажаришни ҳохлайди. Аммо, бу интилиш айниқса ўсмирлик ва ўспиринлик йилларида кучаяди. Бу даврда ёшлар бошқаларга ўхшамасликка ва ўзини танитишга ҳаракат қилади. У ўз ота – оналари, тенгдошлари ва атрофидаги одамлар назарида ўз шахсининг қадр – қимматини кўр – сатишга, мавкеини белгилаб олишга эҳтиёж сезади. Шунингдек, ҳар бир ижтимоий гурух ҳам индивидуаллашув босқичини босиб ўтади.
Бу босқич унинг ривожланиш даражасига, ижтимоий муно – сабатларнинг холатига боғлиқ тарзда пайдо бўлади ва ривожлана боради. Ижтимоий педагоглар мана шу хусусиятларни ҳисобга олишлари ва жараённинг ўзини ижобий натижа бериши томон йўналтирмоқлари даркор. Шахсни ноадекват ривожланиши ва нотўғри педагогик таъсир оқибатида жиноятчи, анархист, қўзғолончи, террорчи шаклидаги дезадаптирлашган кимса шаклланиб чиқиши, ижтимоий гуруҳ эса инсонпарварликка, демократияга қарши бўлган салбий кучга айланиб кетиши ҳам мумкин.
Персонализациялашиш даражаси индивиднинг шахсга хос бўлган барча хусусиятларни эгаллаб олаётганини, одамлар гуруҳини эса юқори даражада ўз – ўзини белгилайдиган ва ўз қадр – қимматини биладиган жамоага айланганини билдиради.
Амалиёт сифатида ижтимоий педагогика ижтимоий – педагогик назариянинг бошқача бир кўринишидир. У услублар, усуллар, операциялар ва фаолиятлар тизимида амалга оширилади. Ижти – моийлашув натижалари ижтимоий – педагогик технологияни одам ёки кишилар бирлигини мотивациялаш, ахборотлаштириш ва опера – цион маданиятини таъминлаш механизми сифатида ифодалайди. Ижтимоий – педагогик технология устида ишлаш хозирги кунда энди оёққа турмоқда ва у махсус ижодкорликни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |