«Ижтимоий педагогика»


Ижтимоий – педагогик технология



Download 1,19 Mb.
bet8/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Ижтимоий – педагогик технология – бу ижтимоий педагогни, уни индивид ёки ижтимоий гуруҳ билан маълум бир шароитлардаги ҳамкорлиги, унинг махсус, ўзига хос фаолият дастуридир. Ижтимоий – педагогик технология услубиятини ишлаб чиқишда тарбия объектининг шахсий сифатлари, бошқа кўпгина шарт – шароитлар ҳисобга олинади. Улар эса қуйидагиларни таъминлаши мумкин:

  1. Айнан ўхшатишни (ижтимоий нормаларни англаш, адекват тарзда ўз мавқеини ўзи белгилаш, ички ҳаётнинг жуда жадаллиги, ўз ички кечинмаларига берилиб кетиш).

  2. Индивидуализацияни (ўз – ўзини назорат этишига бўлган эмоционал ва рационал қобилият, масъулият, жасурлик, тадбиркорлик).

  3. Шахсга хос хусусиятларни эгаллаб олишни (персона – лизациялашиш) раҳмдиллик, оқ кўнгиллик, ҳис – туйғу ва майлларнинг бир хиллиги, ташкилотчилик қобилиятлари, ишга йўналганлик, тафаккур қилиш (фикрлаш) даражаси.

Ижтимоий – педагогик методикалар: «субъект – объект», «субъект–жараён», «субъект–воситалар», «субъект – шароитлар», «субъект натижалар», «субъект – тизим», «субъект – мухит» ва хак. каби муносабатларга боғлиқ тарзда бир – биридан ажралиб туради. Ўзига хос, махсус методикалар фаолиятларни олдиндан диагностика қилишда, маданий оқартув ёки жисмоний – соғламлаштириш ишларини ташкил этиш вазифаларини ҳал этиш учун зарурдир.
Шунингдек, бу методикалар назарияларни ўрганиш ва билимларни эгаллаш жараёнида ҳам керак. Куриниб турибдики бунда кўп соҳадаги мутахассисларнинг жуда катта ва синчковлик билан иш олиб боришларига тўғри келади, ана шунда ижтимоий – педагогик технология самарали бўлади.
Ижтимоий – педагогик фаолиятни олиб борувчи етакчи кучи (аммо, ягона бўлмаган) бу ижтимоий педагогдир. У умумий ҳамда махсус назария ва амалиётни жуда яхши эгаллаган мутахассис бўлмоғи керак.
У – ижтимоий педагогиканинг асосий операциялари ва ҳаракатларини бажара олиши, яхлит жараён қатнашчиларининг аҳволини, холатини кузатиб бориши, таҳлил этиши ва диагностика қила билиши лозим. Шунингдек, ижтимоий педагог: зарур ижтимоий – педагогик технологияни, зарур бўлган иш методлари ва усулларини, воситалари ҳамда иш шаклларини танлай олиши ва қўллай билиши; ижтимоийлаштириш учун зарур бўлган шарт – шароитларни яратиши; ижтимоий – педагогик жараённи, унинг амалга оширилиши баробарида назорат қилиб туриш асосида тўғирлаб, тузатиш киритиб турмоғи; олинган (аниқланган) маълумот ва натижаларни тахлил этиши ва уни ижодий тарзда такомиллаштира олишга қодир бўлмоғи керак.
Ижтимоий педагог ўзида таҳлил қила билиш лаёқатини ривожлантирмоғи ва энг муҳими, у конкрет ижтимоий – педагогик вазиятни тушуна билиши, сезиши, бошидан кечириши лозим. Бу эса осонликча эришиладиган лаёқат эмас, чунки бунинг учун аниқ кўриниб турган белгилардан ташқари, сезилар – сезилмасларини ҳам, инсоннинг ички холати кўрсаткичларини ва бошқа олинган маълумотларни ижтимоий – педагогик лойиҳалар ва ҳаракатлар тилига айлантира билмоқ керак бўлади.
Ижтимоий – педагогик технологияни вазиятига мувофиқ тарзда танлай билиш бунда энг муҳим момент ҳисобланади. Танлашни амалга ошириш учун уни амалга оширишнинг типик усулларини, тури ва шакл ҳамда воситаларини билиш лозим. Реал вокеликда эса вазиятлар ўқув–услубий ишланмаларда кўрсатилганига қараганда шунчалик мураккаб бўладики, буни учун маълум ва изланма усуллар, методлар, воситалар ва техникасини комплекс тарзда ишлата билишга ўрганмоқ зарур бўлади. Бундай вазиятларда механик тарзда, дагал ёндашиш тўғри келмайди. Бунда вазиятларни доимо ўзгариб туришига тайёр бўлиш ва шунга кўра ижтимоий – педагогик иш воситаларини танлаш, керак бўлса уларни ўзгартириш ва хато қабул килинган технологиядан воз кечишга ҳам тайёр турмоқ лозим. Ижтимоий – педагогик иш доимо ривожланиб (эволюционлашиб) бораётгани сабабли ижтимоий педагог иш мазмуни ва шароитларининг ўзгариши мумкин эканлигини олдиндан билиши, сезиши, буни олдини ола билиши ҳамда салбий тенденцияларни каттайиб кетишига йўл қўймасдан, аксинча, ижобий натижаларни юзага чиқишига кўмаклашмоғи даркор.
Ижтимоий педагог ўзида ҳар бир педагогга хос бўлган «касбий куникма ва сифатларни» шакллантириб бориши билан бирга, асосий эътиборни ўз ижтимоийлигини, субъективлигини ҳамда ижтимоий тарзда фикр юритишга бўлган қобилиятини ривожлантиришга қаратиши, жамият ҳаётидаги педагогик жиҳатлар билан бир қаторда педагогик фаолиятнинг ижтимоий оқибат – натижаларини ҳам кўра олиш лаёқатларини ўстириб бориши даркор.
У ўз ишида умумий ва ижтимоий – педагогик принциплар ва қоидаларга асосланмоғи лозим. Унинг ишида марказий ўринда инсон шахси турганлиги сабабли, тадқиқотчилик, ташкилотчилик ва хусусан педагогик фаолиятида аниқ – равшан гуманистик позицияда турмоғи мақсадга мувофиқдир. Мана шу принципларга таянган ҳолда ижтимоий педагог ўз ишида – инсонни олий ижтимоий қадрият деб тан олиш ҳақидаги ғояга амал қилиши керак.
Ўзаро ҳаракатнинг барча босқичларида у ижтимоий – педагогик фаолият иштироқчисини жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси деб тан олиши ва шунга мувофиқ тарзда муносабатда булмоғи керак.
Шу аснода олиб қаралганда ижтимоий педагогнинг ўз тарбияланувчилари билан ўзаро шахсий муносабатлари катта маъно касб этади. Албатта, ўзи фаолият олиб бораётган соҳада ижтимоий педагог мутахассис сифатида, ижтимоий – педагогика жараёнининг иштироқчисидан жуда юқори бўлган билим ва иқтидорга эга. Шунинг билан бирга, ижтимоий – педагогик жараён давом этаётган пайтда шахсларнинг ўзаро бир – бирига таъсир этишини, бир – бирига киришиши содир бўлиб, педагог тескари шахсий таъсир ўтказишни ҳам ўзида сезади. Мана шунинг учун ҳам у ўз шахсий ва касбий сифатларини тинмай такомиллаштира бориши шарт.
Ижтимоий –педагогик ишда шахсий – гуманистик ёндашиш принципи шахсга, гуруҳга индивидуал тарзда ёндашишни ҳам тақоза этади.
Ижтимоий педагог, унинг диққатини жалб қилган объектнинг шахс сифатида жисмоний, рухий ва ижтимоий холатини, таълим олиш ҳамда тарбияланишга қобилияти борлигини ҳам ҳисобга олмоғи керак. Умуман олганда жамиятга ҳам, ижтимоий – педагогик фаолият иштирокчиларининг ўзларига ҳам унинг ижтимоий оқибатлари бефарқ эмас. Бу ишда ёндашиш, муомала алоҳида ўринда туриши керак. Ўз фаолиятининг лойиха ва дастурини ишлаб чиқаётганда ижтимоий педагог тарихий жихатдан шаклланган ижтимоий амалиёт тизимларига ва айниқса ижтимоий – педагогик амалиётга таянмоғи лозим. Педагог хозирги замон меҳнат тақсимотини, ижтимоий муносабатлар шаклининг ривожланишини ҳисобга олмаса муваффакиятга эриша олмайди. Чунки, улар ижтимоийлашувнинг типлари ва йўналишларини белгилаб беради.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish