«Ижтимоий педагогика»


—Мавзу: МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК



Download 1,19 Mb.
bet10/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

3—Мавзу:
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК
ҚАРАШЛАРНИНГ ТАДРИЖИЙ ТАКОМИЛИ


Режа:
1. Мукаддас китоб - «Авесто»да жамиятнинг ижтимоий ҳаёти ҳақидаги фикрлар.
2. Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг ижтимоий-педагогик қарашлари.
3. Абу Наср Форобийнинг ижтимоий-педагогик фикрлари.


Таянч тушунчалар: Фуқаролик жамияти, «Авесто», Шарқ мутафаккирлари, Геродот, «Вандидод», «Хот», Илоҳий Низом, Форобий, Беруний, Конфуций, ижтимоий низолар, ҳирс-хавас, туғма қусурлар, ижтимоий мавжудот.


Адабиётлар:

1. Каримов И. А. Адолатли жамият сари. Т. , Ўзбекистон. 1998. 160 б.


2. Каримов И. А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т. Ўзбекистон. 1999й. 384 б.
3. Хомидий Х. Х. , Дусчанов Б. «Авесто» ва тиббиет. Абу Али Ибн Сино номидаги тиббиет нашриети. 2001й. 44 б.
4. Қуронов М. Биз кўзлаган манзиллар: ёки фуқаролик жамияти ҳақида ўйлар. «Ҳалқ сўзи». 2002й. 64 б.
5. Бекмурадов М. Фуқаролик жамияти ва ўзбек менталитети. «Хуррият». 2002й. 9. х. 3 б.
6. Хошимов К. ва бошқ. Педагогика тарихи. Т. Ўқитувчи. 1996 й.
Фуқаролик жамиятини шакллантиришда ростгўйлик, ҳақиқат, демократия, ўз ҳуқуқини билиш ва талаб этиш доимо муҳим ижтимоий масалалардан бири бўлиб келган. Шу маънода «Авесто»дек нодир ёдгорлик айниқса ижтимоий-педагогик масалаларни тарихий нуқтаи назардан еритганлиги билан алоҳида ахамият касб этади.
Грек тарихчиси Геродотнинг таъкидлашича Марказий Осиёда ҳақиқатга, тартибга сигиниш зардуштийлик дини шакллангунга қадар ҳам мавжуд бўлган. Ҳақиқатга сажда қилиш - дўстга бўйин эгиш буюк қонун ҳисобланган. «Авесто»да жамият бир бутун ижтимоий тузум сифатида тасвирланади. Бунда давлат муассасалари билан бирга жамоат ташкилотлари баҳамжиҳат фаолият кўрсатишлари кераклиги таъкидланади. Ижтимоий ҳаётда жамиятни бошқариш масаласи алохида аҳамият касб этади. Жамиятни бошқариш учун Илоҳий Низом ва Олий Низом зарурлиги айтилиб, давлат маҳкамалари ва жамият ташкилотларидаги барча йўналишлар шу Низомлар доирасида фаолият кўрсатишлари керак бўлади. Илоҳий Низом талаблари «Авесто»нинг «Вандидод» ва «Хот» қисмларида баён этилган. Илоҳий Низомга кўра инсон фаолиятининг барча йўналишлари эзгулик рухи билан суғорилган бўлиши керак.
Подшоҳ ва вазирлар мухим давлат аҳамиятига молик ишлар билан банд бўлганлар. Махаллий ўз-ўзини бошкариш маҳкамалари самарали ишлаши учун унга ёрдам берганлар, аммо уларнинг ички ишларига бекордан бекорга аралашмаганлар. Бу ҳол махаллий маҳкамалар ва «эркаклар уйлари» каби (хозирги чойхоналар) жамоат муассасалари масъулиятини оширишга имкон туғдирган. Хар бир одамнинг феъл – атвори, ҳатти-харакати, бутун фаолияти жамоатчилик назорати остида бўлиб, уларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини белгилашнинг аниқ мезонлари бўлган.
Атроф муҳит тозалиги ва жамоат жойлари покизалигини махсус кишилар назорат қилиб борганлар. Кимда ким озодалик ва тозаликка риоя қилмаса уларни тартибга чақиришган, ножуя ишлари учун жавобгарликка тортишган. Дарахтнинг бир шохини синдирган ҳам, нопок кўзани ховузга солган ҳам 25 қамчи калтак билан жазоланган.
Эр-хотиннинг бир-бири билан келиша олмаслиги, қайнона- келин ўртасида жанжал, бир-бирига ёқмаслик, фитна, бўхтон, чақимчилик туфайли оилаларнинг бузилиб кетишига маҳалла - кўй ва жамоатчилик сира йўл қўймаган. Зинокорлик қаттиқ жазоланган. Хар бир соғлом инсон диний талаб ва Низомни бекаму-куст бажариш билан бирга ижтимоий фойдали мехнат билан шугулланиши шарт бўлган.
«Авесто»да ана шу каби куплаган ижтимоий педагогик муаммолар ўз ифодасини топган.
Жамият манфаати йўлида ўзидаги барча билим, қобилият ва истеъдодини зз Ватани учун бахшида этишга тайёр турадиган етук инсонлар, уддабурон ёшлар, фидоийлар булмаса, Ўзбекистонни дунёдаги илғор давлатлар сафига қўшиш қийин бўлади. Ёшларни тарбиялашда биринчи навбатда Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг маънавий ва маданий мерослари катта аҳамият касб этади.
Форобий, Беруний, А. Яссавий, Б. Накшбанд, Исмоил ал-Бухорий, Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Замахшарий, Н. Кубро, Навоий, Улуғбек, Бобур каби аллома ва мутафаккирларимизнинг, шунингдек, Ғарб олимларининг хам ижтимоий-сиёсий ва фалсафий таълимотларига таяниб иш кўрилса тарбия таъсирчанлиги янада самаралироқ бўлади. Улар ижтимоий ҳаётимизнинг барча сохаларига доир ўз фикрларини баён этиб ўтганлар. Ижтимоий ҳаёт, атроф-мухитнинг инсонларга, уларнинг маънавий дунёсига катта таъсири борлигини атрофлича ёритиб берганлар.
Масалан, Конфуций ва унинг издошлари шахснинг пайдо бўлиши, унинг жамиятдаги ўрни ва моҳияти каби муаммоларни ўрганишган. Жумладан, Сянь-Цзи туғма хусусиятлар – бу самовий муносабатлар ҳосили бўлиб, уларга таълим бериш билан эришиб бўлмаслигини таъкидлайди. Инсон туғилишидан бошлаб хар бир нарсадан фойда олишга интилади. Бу эса кишиларнинг ўзаро рақобатлашишларига олиб келади. Шунинг учун хам тарбия йўли билан инсон табиатини ўзгартириш, яратилган қоидалар асосида уларни адолатлилик ва масъулиятлилик каби қатор фазилатларга ўргатиш лозим. Хам Шарқ ҳам Ғарб мамлакатлари алломаларининг фаолиятида шу каби ижтимоий педагогика муаммоларига доир жуда кўплаб ғояларни учратиш мумкин. Буни биз Абу Наср Форобийнинг қарашлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
Форобий (873-930 йй.) юнон олимлари фалсафасининг тарғиботчиси, файласуф, қомусий олим, фалсафада Аристотелдан кейинги «Иккинчи муаллим», ўз даврида ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича биринчи бўлиб йирик асарлар яратган буюк алломадир. Олим ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига оид ўз асарларида инсонларнинг биргаликда яшашларининг сабабларини, аҳил ва хамжиҳатликда яшашда таълим ва тарбиянинг ролини тушунтириб берар экан, қуйидаги муаммоларга хам ойдинлик киритади, яъни:
Давлат тузилиши ва уни бошқариш.
Ижтимоий низоларнинг олдини олиш.
Камолотга эришган ижтимоий жамоани яратиш, яъни етук жамоага эришиш.
Ҳирс-хаваслардан тозаланиш.
Инсон жамоасининг келиб чиқиши ва бошқалар.
Ижтимоий педагогиканинг предмети инсоннинг мақсадли ижтимоийлашув жараёни экан, бу ҳақда Форобий ҳам ўз қарашларини билдирганлигининг гувоҳи бўлдик. Абу Наср Форобий ўзининг «Фалсафату Аристуталис» - («Арасту фалсафаси») асарида қадимги юнон олимларининг инсон ҳақидаги фикрларини қуйидагича шархлайди: - «Инсоннинг мухим хусусиятларидан бири- унинг ижтимоий мавжудот эканлигидир. Инсоннинг ижтимоийлашуви сунъий характер касб этиб, у шахс сифатида бошқа инсонлар ўртасида шакллана олади. Агар у инсоний муносабатлардан ҳоли бўлса, ўзидаги ёвузлик ёки ҳайвоний табиатдан халос бўла олмайди». Абу Наср Форобий инсоннинг яшаши ва олий даражадаги етукликка эришмоғи учун инсонлар жамоисига доимо эхтиёж сезиб яшашини таъкидлайди. Демак, инсон биоижтимоий мавжудот бўлиб, у бир вақтнинг ўзида ҳам табиатга, ҳам ижтимоий ҳаётга мансубдир. Форобийнинг фикрига кўра, кишиларда туғма қусурлар бўлмайди. Инсоннинг қандай мухитда тарбия топиши унинг келгусида кандай шахс бўлиб шаклланишига боғлиқдир.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish