«Ижтимоий педагогика»



Download 1,19 Mb.
bet9/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Ривожланиш принципи ижтимоий педагогнинг доимо диққат марказида турмоғи лозим. Чунки инсон ҳар доим ўсиб, ривожланиб бориши туфайли унда ички қарама – қаршиликлар мавжуд бўлиб, уларнинг манбаи одамнинг ўзида ҳам, ташқи таъсирларда ҳамдир. Мана шундай сабабларга биноан ижтимоий – педагогик фаолият босқичли–даражали характерга эга ва шунга кўра ижтимоий – педагогик лойихаларни ишлаб чиқаришда ва амалга оширишда босқичларни ажрата олиш, одам билан ишлаш истиқболларини кўра олиши ва тасоддифий шароитлар, вазиятларнинг содир бўлишига тайёр бўлиши лозим.
Ижтимоий – педагогик назария ва амалиётнинг яна бир муҳим принципи, бу кўп ўлчамли – диалектик ёндашиш бўлиб, бу ақидага амал қилиш тадқиқот ишларини олиб боришда бир ёқламалик ва чекланганликдан халос этади. Педагог ўз ишида умумий ва махсус, тасоддифий ва зарурий, ички ва ташқи, бўлиши мумкин бўлган ва ҳақиқий бўлган вазиятлар, воқеалар динамикасини, ижтимоий – педагогик фаолиятнинг мазмуни ва шаклларини ҳисобга олиб бормоғи керак.
Ижтимоий педагог у ёки бу технологияларни конкрет равишда қўллай билиши лозим. Масалан, ишни ташкил этишнинг бир хил андозадаги усуллари–индивидуал, жамоавий, авторитар ва демок – ратик, умумий ва махсус, хусусий ва интеграл, рекрацион ва коррекцион ва хақоза, мавжуд бўлиб, улар зарур шароит ва вазиятларда қўлланилади. Бундан ташқари айрим индивид ёки айрим гуруҳ билан иш олиб боришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам борлигини назарда тутмоқ лозим. Индивид билан ишлаш ҳамма вақт ҳам индивидуал – ўзига хос хусусият воситалари билан чегараланиб қолмайди.
Маълум бир шароитларда Жоме («собор») методи – жамоани ижтимоий – педагогик таъсир этиш ўтказгичи сифатида жалб қилиш фойда бериши мумкин. Иккинчи томондан, жамоа билан ишлаганда индивидуал ишни жамоавий иш методикаси билан қўшиб олиб бориш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.
Шундай вазиятлар ҳам бўладики, бунда фақат демократик методларнигина эмас, балки авторитар метод ва воситаларни ҳам қўллашга тўғри келади. Ўз васийлигидаги шахс кўзи олдида катта шахсий ва касбий обрўга эга бўлган педагоггина катта мувоффақиятга эришиши мумкин. Аммо, бундай холларда ҳам авторитар стил ўз – ўзини ривожлантириш, ўз мавқеини аниқлаб олиш, ўз имкониятларини амалга оширишга шароит яратиш доирасидан четга чиқмаслиги керак.
Ижтимоий – педагогик фаолият методлари ва воситалари ишнинг мақсади, унинг объекти бўлган одам ёки гуруҳнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқдир. Индивид ёки индивидлар гуруҳи билан, улар нормал тарзда ва ижтимоий ривожланишда четга оғишлар бўлмаганида ижтимоий – педагогик иш олиб бориш методлари мавжуд. Шунинг билан бирга, жисмоний, рухий ва психик ривожланишида четга оғишларга эга бўлган одамлар ҳам тадқиқот объекти бўлиши мумкин. Бундай салбий холатлар уларнинг ижтимоийлашувида, ижтимоий фаолият кўрсатишларида ўз таъсирини кўрсатади.
Ўз –ўзидан маълумки, турли типдаги одамлар ва ижтимоий гуруҳлар билан, турли фазовий – вақт шароитларида турган кишилар билан иш олиб боришнинг умумий ва махсус методларининг барчасини билишнинг иложи йўқ.
Аммо, ижтимоий педагог хозирги замон ижтимоий – педагогик билимлар, назария ва амалиёт принципларига асосланган ҳолда ишнинг янги метод ва принципларини ўйлаб топиши керак. Бунда педагог биргина усул, метод билан чегараланиб қолмаслиги, бунинг устига уни абсолютлаштирмаслиги ҳам керак. Педагог конкрет метод ва усулларни қўллай билиши, зарур пайтларда эса уларни бирга қўшиб, мослаб фойдалана олиши лозим.
Ривожланган мамлакатларда ижтимоий тарбияни амалий жиҳатдан ташкил этиш аллақачон махсус касб даражасига кўтарилган. Бизнинг мустақил Республикамизда аҳолининг, умуман жамият аъзоларини ижтимоий мухофазалашга доир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунинг билан бирга ҳозирча ушбу долзарб соха билан шуғулланувчи махсус фан йўналиши тўлиқ шаклланмаган. Ижтимоий иш жамият аъзоларининг бир бирига инсоний муносабатда бўлишини тақоза этади. Қадим замонларда бу фаолиятнинг диний масъуллик, сахийлик, хайрихохлик сингари қирралари намоён бўлган.
Ижтимоий педагогиканинг пайдо бўлиши жамиятнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Чунки, бу ўзгаришлар тарбия жараёнини мураккаблаштириб, ёшлар тарбиясида янги муаммоларни вужудга келтириб, ёш авлоднинг ижтимоий шаклланиш жараёнини илмий ўрганишни талаб этмоқда. Анъанавий педагогика фани таълим –тарбия муассасалари қобиғида чекланиб колиб, ижтимоий мухит омилининг тарбияга бўлган таъсирига етарлича эътибор бермади. Айниқса, ижтимоий тарбиянинг умумий характерини четга суриб қўйди. Ижтимоий педагогиканинг маълум бир қирралари бизнинг Республикамизда ёритилган бўлишига қарамасдан бу йўналиш буйича ҳалигача алохида тадқиқот ишлари олиб борилганича йўқ. Ушбу фан хар бир жамиятнинг, ҳар бир мамлакатнинг, ҳар бир миллатнинг ижтимоий ҳаёти ва миллий психологияси билан бевосита боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан мазкур фанни ТУРМУШ ПЕДАГОГИКАСИ дейиш мумкин.
Турмуш-шахснинг жамиятда ўз ўрнини топишини тақозо этади. Биз таълим-тарбия муассасалари ва улардан ташқари, яъни хар кунги ижтимоий ҳаётимиз орқали тарбиявий таъсир кўрсатиш асосида баркамол, комил инсонни вояга етказишимиз керакки, токи биз тарбиялаган шахс жамиятга «киришиб кета олсин». Улар жамиятдан четда қолиши мумкин эмас. Маълум сабабларга кўра «жамият тан олмаган», еки айтайлик, «социумга кириша олмаган» шахсларнинг ўз йулини топиб кетиши учун ижтимоий фаолият талаб этилади. Россияда 1960-1970 йиллардаек шундай ижтимоий педагогик фаолиятга йуналтирилган мутахассисларни тайёрлаш бўйича ишлар бошлаб юборилган эди. Ривожланган бир қатор Европа давлатларида, АКШ да эса ўтган асрнинг кейинги ўн йилликларида ижтимоий талаб- бу муаммони ҳал этишнинг янги даражаларини вужудга келтирди. Амалиётда ижтимоий педагогик ва ёшларнинг яшаш комплексларида, турли ёшдаги ходимлардан иборат бирлашмаларда ижтимоий педагогик тажрибаларни тўплаш ишлари шакллантирилгач, мактабларнинг ижтимоий институтлар билан ҳамкорлиги ўзгарди. Шу асосда ижтимоий мухитни педагоглаштириш жараёни интенсив тарзда ривожланиб борди. Лекин бу борадаги кадрлар масаласи барибир муаммо бўлиб қолаверди. Бунинг устига тарбия ишлари билан фақат мактаб, боғча каби таълим тарбия масканлари шуғулланади, -деган нотўғри фикр жамият аъзолари онгида чуқур ўрнашиб қолган. Демак, таълим тарбия билан шуғулланувчи фанлар ва ўқув муассасаларидан фарқли ўлароқ ижтимоий педагогика ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабхалари билан узвий боғлиқдир. Уларнинг асосийлари қуйидаги жадвалда акс эттирилган. Келгусида бу жадвал илмий изланишлар натижасида албатта тўлдириб борилади.





Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish