II боб.
Ижтимоий – педагогик жараён
4 – Мавзу:
Ижтимоий – педагогик жараён: тушунчаси, мохияти ва мазмуни
Режа:
Ижтимоий – педагогик жараён ҳақида тушунча.
Ижтимоий – педагогик жараённинг асосий босқичлари ва уларнинг тавсифи.
Ижтимоий –педагогик жараён тайёргарлик босқичининг мазмуни.
Ижтимоий педагог шахсига қўйиладиган асосий талаблар.
Ижтимоий педагогнинг асосий ахлоқий принциплари ва инсонпарварлик қадриятлари.
Ижтимоий- педагогик технология.
Таянч тушунчалар: ўзгариш, ривожланиш босқичлари, давр, этап, муҳит, субъект, объект, тузатиш, ўз – ўзига хизмат кўрсатиш, мутахассис, жараён, диагностика, «зиён етказмаслик», мижоз, йўналтирилганлик, қуйи этаплар, моделлаштириш, технология, махсус стационар, махсус ихтисослаштирилган марказ, синов, мослашиш, мониторинг, майл, мойиллик, қобилиятлар, эрудиция, суггестив, идрок, гуманистик....
Назорат учун саволлар:
Ижтимоий – педагогик жараён тушунчасини кенг ва тор маъноларда изохлаб беринг.
Ижтимоий – педагогик жараённинг қандай босқичлари мавжуд?
Диагностика ва объектнинг индивидуаллиги қандай аниқланади?
Ижтимоий – педагогик олдиндан айтиб беришнинг предмети нима?
Моделлаштириш, технологияни танлаш ва амалга ошириш усулларини айтиб беринг.
Ижтимоий –педагогик фаолият қандай ривожлантирилади?
Мониторинг қачон ўтказилади?
Умумий ва махсус педагогик қобилиятларга қандай қобилиятлар киради?
Фойдаланилган адабиётлар:
В.А. Никитин. “Ижтимоий педагогика”. Олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланмаси. М. 2002 г. (русча)
М.Г. Давлетшин. “Замонавий мактаб ўқитувчисининг психологияси”. Т. “Ўзбекистон” 1999 йил.
Ш.А. Амонашвили.“Педагогик изланиш”.Т.Ўқитувчи.1990 й.
Ижтимоий педагогикада ижтимоий – педагогик жараённи ажратиб кўрсатишади. Бунда ижтимоий – педагогик ходисани динамик тарзда ривожланиши ёки ижтимоий педагог хатти – ҳаракатларининг, педагогик фаолиятнинг маълум бир ижтимоий – педагогик мақсадга эришишни таъминлаётган тарбиячи ва тарбияланувчининг ўзаро ҳаракатлари тушунилади.
Ҳар бир ижтимоий – педагогик жараён ўз ривожланиш, ўзгариш босқичларига (даврларига) эга. Амалиётнинг кўрсатишича унинг белгилари бўлиб, маълум бир ижтимоий – педагогик кўринишда содир бўлаётган сифат ёки миқдор ва ёш ўзгаришлари бўлиши мумкин.
Босқичлар, даврлар кўпинча нима ўрганилаётгани, тарбияланаётгани, ривожланаётгани, қандай шароитларда, қанча вақт мабойнида тадқиқот олиб борилаётганига қараб белгиланади. Уларнинг ҳар бирида содир бўлиши мумкин бўлган энг типик сифат ўзгаришлари ажралиб туради. Улар бир этапнинг бошқасидан ўзига хос хусусиятларига кўра фарқ этилишига имкон беради. Энди ижтимоий – педагогик жараённинг мазмунини бирон бир характерли ижтимоий ходисанинг ривожланиши, умуман олганда, одамнинг ижтимоий ривожланиши сифатида кўриб чиқамиз.
Мана шундай жараённи тубандаги схема шаклида кўрсатиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |